П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

Кислотали ёмғирлар. Атмосферани олтингугурт ва азот газлари билан
ифлосланиши билан боғлиқ холда ёғинларни кислотага айланиши намоён бўлади. Бундай
ходиса одатда атмосферага олтингугурт ва азот газлари чиқарадиган йирик саноат
корхоналари осмонида содир бўлади ва булутлар ёрдамида ҳаракатланиб, бошқа ҳудудларга
ҳам ёғиши мумкин. Масалан, Германия ва Буюк Британия ҳудудларида жойлашган
корхоналардан тарқалган азот ва олтингугурт газлари ҳавога чиқиб ундаги сув буғлари
билан бирикиб, кислотали ёмғирни ҳосил қилади ва бу ҳудуд учун асосий ҳисобланган
ғарбий шамол йўналишига тушиб Скандинавия, Балтика ва Россиянинг шимолий-ғарбий
қисмининг катта ҳудудларига бориб ёғади. Кислотали ёмғирлар айниқса нордон таркибли
тупроқлар учун жуда хавфли. Чунки бундай ёмғирлар тупроқдаги моддалар алмашинувини
бузади, улар тупроқ таркибидаги оғир металларни ювади. Натижада тупроқнинг токсиклик
ҳоссалари ошади, кальций миқдори камаяди ва ўсимликнинг ўсиши тўхтайди. Канада ва
Швециянинг кўпчилик кўллари экологик жихатдан ўлик ҳисобланади. Тахлиллар шуни
кўрсатмоқдаки, Скандинавия давлатларидаги қатор кўллар сувининг кислоталилик даражаси
помидор шарбати ва сут зардоби кислоталигига, бу ерда ёғадиган ёғинларнинг
кислоталилиги эса ошхона уксуси ва нордон узум виноси кислоталигига тенг. Бу борада
Норвегияда ҳам холат оғир. Бу давлатда атмосферага олтингугурт бирикмалари
чиқарилмайди, чунки электр энергияси асосан гидроэлектростанцияларда ишлаб
чиқарилади. Аммо, атрофдаги тоғлар ўзига ҳос орографик қопқон вазифасини бажариб,
кислоталанган ифлос ёғинларни ҳосил бўлишига ёрдам беради. Натижада сувнинг кимёвий
таркиби ўзгаради. Ҳозирги кунда Норвегиядаги кўлларнинг деярли ярмида ҳаёт аломатлари
тугаган. Олтингугурт ангидриди ҳаводаги сув ва буғлар билан ўзаро таъсирлашиб сульфат
кислотаси кўринишида бинолар устига ёғиши натижасида бинолар тез эскиради ва бузилади.
Кислота сақловчи ёмғирлар ва буғлар томлардаги темир туникаларни коррозияга учратиб,
тез ишдан чиқишига сабаб бўлади. Кимё корхоналари жойлашган минтақаларда ҳаводаги
зарарли моддалар концентрацияси қишлоқ жойларидагига нисбатан юқори бўлган
шароитларда темир ва унинг қотишмаларини коррозияга учраш тезлиги 20 марта,


алюминийли қотишмаларники эса 100 марта тез кечиши аниқланган. Атмосферанинг
ифлосланиш даражасини 2 марта ортиши, саноат ускуналарининг хизмат қилиш муддатини
биринчи капитал таъмиргача 1,5 марта қисқаришига олиб келади.
Кислотали ёмғирлардан ҳимояланиш усулларидан бири турли хил ёнилғилар
таркибидаги олтингугурт миқдорини камайтириш ва фреонлар ишлаб чиқаришни
тақиқлашдан иборат. Азот оксидлари миқдорини ёнилғини ёниш ҳароратини пасайтириш
яъни технологияни ўзгартириш йўли билан қисқартириш мумкин. Баланд мўрилар қуриб,
азот ва олтингугурт ташламаларини улар чиқаётган манба атрофида камайтириш
вақтинчалик ва охирига етказилмаган тадбирдир. Кўл ва тупроқларни ифлосланишини
камайтириш учун уларга охак билан ишлов берилади ёки сувга ва тупроққа ишқорий
моддалар(масалан, кальций карбонат) қўшилади.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish