моддалар инсон организмига ҳаво орқали кириб, шу ондаёқ қонга сўрилади. Уларнинг
хавфлилик даражаси ошқозон-ичак тракти орқали бўладиган таъсирдан бир неча марта
кучли бўлади.
+ора ва рангли металлургия корхорналари чанг, олтингугурт гази, углерод ва азот
оксидларини ҳавога чиқаради. Алюминий саноати эса атмосфера ҳавосини фтор билан
ифлослантирувчи манба ҳисобланади.
Америка олимлари маълумотларига кўра, цемент заводларида бир тонна цемент
маҳсулотини ишлаб чиқариш мобайнида тахминан 100 кг. цемент чанги ҳавога чиқарилади.
Цемент заводлари жойлашган ҳудудлар ҳавосининг ифлосланиши корхона атрофидаги 1000
метргача бўлган минтақанинг тупроқ ва ўсимликлар қопламини кучли даражада ишдан
чиқишига олиб келади. Цемент чанглари тупроқ устида йиғилиб, унинг ичигача кириб
боради ва тупроқ юзасида ўзига ҳос техноген қатлам шаклланади.
Иссиқлик электр станцияларидан олинадиган электр қуввати асосан кўмир, мазут, газ
каби ёнилғилар ёнишининг ҳосиласидир. Масалан, бир квт/соат электр қуввати олиш учун
290-350 грамм кўмир керак бўлади. Табиийки, тошкўмирнинг ёниши натижасида учувчан
чанг, қурум, кул пайдо бўлади. Бу мураккаб аралашмалар заҳарли газлар билан бирга
атмосфера ҳавосига тарқалади. Тошкўмир таркибидаги олтингугурт ёниш жараёнида
сульфид ангидридига айланади,у эса ўз навбатида ҳаво хавзасига тушиб,уни
ифлослантиради. Моддалар ёнишидан ҳосил бўлган юқори даражали ҳарорат аланга
атрофида ҳаводаги азот билан бирикиб тажаввузкор азот оксидига айланади. Атмосфера
ҳавосига учиб чиқадиган ис гази ва углеводородлар салмоғи ёнилғи(кўмир) ёндирилаётган
жараёнга боғлиқ бўлади. Тошкўмир қанчалик тўла-тўкис ёнса, чиқинди моддалар шунчалик
кам бўлади. Маълумотларга қараганда,1000мВт қувватга эга бўлган иссиқлик
электростанциялари йил давомида 3800 тонна турли таркибли зарарли чиқиндиларни
атмосферага чиқариб ташлайди. Шунингдек, бир тонна тошкўмир ёнганда ҳавога 83,4 кг.
олтигугурт оксиди, 44,1 кг. азот оксиди, 374 кг. чанг, 1,1 кг. ис гази, 0,4 кг. углеводородлар
ва 0,01 кг. альдегидлар ажралиб чиқади.
Ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган 2600 дан ортиқ корхоналардан йилига
164 минг тонна 150 турдаги ифлослантирувчи моддалар ҳавога чиқариб юборилмоқда.
Улардан 87%и республиканинг асосий саноат потенциали ҳисобланган Тошкент, +ашқадарё,
Бухоро, Фарғона, Навоий вилоятларида жойлашган корхоналар хиссасига тўғри келади.
1987 йилда саноат корхоналари томонидан атмосферага ташланган чиқиндилар миқдори
республикада аҳоли жон бошига 150-211 кг. ни ташкил қилган бўлса, 1996 йилда
Ўзбекистон бўйича атмосферага турғун ва ҳаракатланувчи манбалардан 1,8 миллион тонна
зарарли моддалар ташланган. Бу кўрсаткич 1991 йилдагидан 2 миллион тонна, 1995
йилдагидан эса 165 минг тонна кам демакдир. Табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини
амалга ошириш натижасида жами 32,7 минг тонна чиқинди ташланиб, шундан ишлаб
чиқариш цехлари, участкалари ва объектларини тухтатиб қўйиш ҳисобига 3,58 минг тонна
ташламалар қисқарган. (Келтирилган маълумотларда атмосферага авиация, темир йўл, дарё
транспортлари, ҳайвон сақлаш мажмуалари, шахсий иситиш печлари, чиқиндихоналарни
ёндирилиши, каръер чанглари ва бошқа ифлослантирувчи манбалардан чиқариладиган
ташламалар ҳисобга олинмаган)
Умумий ифлослантирувчи ташламаларининг 53% ни углерод оксиди, 15% ини
олтингугурт ангидриди ва 15% ини юқори токсиклик ҳоссасига эга бўлган моддалар, 8 %
ини углеводородлар, 5% ини қаттиқ моддалар ва 4% ини азот оксидлари ташкил қилади.
Турғун манбалардан атмосферага 150 дан зиёд зарарли моддалар чиқариб
юборилмоқда. Шулардан 84% ини Тошкент(300 минг тонна), +ашқадарё (214 минг тонна),
Бухоро(99 минг тонна), Фарғона(57 минг тонна) ва Навоий(47 минг тонна) вилоятларида
жойлашган корхоналар хиссасига тўғри келади.
Do'stlaringiz bilan baham: