203
этганлар. Калининская (1963) азот тўпловчи микобактерияларни турли
моддаларга бўлган талабига караб 3 группага бўлади.
Бу группага: 1) витамин талаб қилувчилар, 2) аминокислота талаб
қилувчилар, 3) ўз озиқа муҳитида оз миқдорда боғланган азот бўлишини
талаб қилувчилар киради.
Н. П. Львов (1964) подзол тупроқлардан янги тур Azotobasortum ни
топади, бу бактерия муҳитда оз миқдорда боғланган азот бўлсагина
атмосфера азотини ўзлаштира олади. 1 г шакар ҳисобига 9-11 мг
азот
тўплайди. Озиқа сифатида органнк кислоталар ва спиртлардан фойдаланади.
Бу бактерия яна иккита йўлдош бактериялар билан бирга учрайди. Булар
глюкозани ўзлаштириб, органик кислоталар ҳосил қилади. Молибден
микроэлементи берилса, азотобактерларнинг иш фаолияти ортади,
чунки
молибден гидрогенеза ферментининг таркибига киради.
Баъзи бир бактерияларни вакилларига, масалан, Azot. agile,
Mycobacterium flоvum га ванадий микроэлементи ҳам яхши таъсир этади.
Миc (Си) микроэлементи 1 л сувда 5 мг (СuSО
4
) миқдорда, Az.
Beijijrinckae ва Мус. flavum нинг фаоллигини оширса, Azot. chroococcum га
салбий таъсир этади.
Лишайниклар томонидан атмосфера азотининг ўзлаштирилиши.
Лишайниклар сув ўти билан замбуруғлардан
ташкил топган симбиоз
организмлардир. 1936 йили лишайник танасидан учинчи вакил азот тўпловчи
бактерия ажратиб олинган. Лекин, Красильников бу фикрга қарши чиқади. У
лишайник танасидан Pseudomonas ва Bacterium ни ажратиб олади. 1973 йилда
П. А. Генкель ва. Т. Т. Плотникова баъзи лишайниклардан Azotobacter
Beijijrinck ни ажратиб оладилар, бу бактерия ҳам 1 г маннит ҳисобига 4,6-6-7
мг азотни ўзлаштиришини аниқладилар. Бу фикрни кўпчилик олимлар тан
олишган.
Қишлоқ
хўжалиги
учун
азот
фиксациянинг
аҳамияти.
Микроорганизмлар томонидан атмосфера азотининг ўзлаштирилиши ер
юзида биологик йўл билан тўпланадиган ҳосилнинг умумий миқдорига катта
204
таъсир кўрсатади. Шунинг учун атмосфера азотининг биологик йўл
билан
ўзлаштирилишини ўрганиш кишлоқ хўжалиги ва биология фани учун муҳим
аҳамиятга эга бўлган муаммолардан биридир.
Ер қобиғидаги азотнинг умумий миқдори (массаси) 0,04%, ҳаво
таркибида 78% молекуляр азот учрайди ёки 4×10
15
т га тенг. Лекин на
одамлар, на ҳайвонлар ва на ўсимликлар молекуляр ҳолатдаги азотни
ўзлаштира ололмайдилар.
Тахминий ҳисобларга кўра, бир йилда ер юзи бўйича ўсимликлар 100-
110 млн тонна азот талаб қилар экан. Минерал ўғитлар билан эса атиги 30 %
азот тупроққа тушар экан.
Мишустиннинг ҳисобига кўра, собиқ иттифоқ мамлакатларида барча
дуккакдош ўсимликлар бир йилда 2,3
миллион тонна, азот тўпловчи
бактериялар 3,4 миллион тонна азот тўплар экан. Шундай қилиб, биологик
йўл билан тўпланадиган азот миқдори 5,7 миллион тоннани ташкил этар
экан.
Демак, табиатда азот доим айланиб турар экан. Яшил ўсимликлар
боғланган азотдан ва углеводлардан ўзининг ривожланиши учун зарур
бўлган оқсил моддаларни синтезлайди. Ўсимликларни ҳайвонлар
истеъмол
килади. Нобуд бўлган ўсимлик ва ҳайвонлар қолдиғи бактериялар томонидан
чириш жараёнига учрайди ва NН
3
ҳосил бўлади. NН
3
нинг бир қисми
ўсимликлар томонидан ўзлаштирилса, бир қисми нитрификацияга учрайди.
Азот тўпловчилар атмосфера азотини ўзлаштириб, яна оқсиллар
синтезини таъминлайди, бу оқсиллар чиритувчи бактериялар томонидан
парчаланади. Денитрификаторлар
нитратларни парчалаб, атмосферага азот
қайтаради. Шундай қилиб, азот табиатда айланиб юради.
Do'stlaringiz bilan baham: