IX-БОБ. ПАТОГЕН МИКРООРГАНИЗМЛАР
Патоген
бактериялар
одамларда,
ҳайвонларда
турли-туман
касалликлар вужудга келтиради. Буларга стафилококклар, стрептококклар,
пневмококклар, менингококклар, гонококклар ва бошқалар киради. Булар
одамларда турли-туман яллиғланишни вужудга келтиради. Масалан,
стафилококклар одамда чипқон (фурункул)ни вужудга келтиради. Патоген
стафилококкларга қорамоллар, қўй ва эчкилар, отлар, оқ қуён ва оқ
сичқонлар жуда чидамсиздир. Патоген стрептококклар одамда ва
ҳайвонларда турли-туман яллиғланишларни, пневмококклар пневмонияни,
менингококклар менингитни, гонококклар гонорея касалликларининг
сабабчиларидир. Вабо касаллигининг сабабчиси пастерела, бруцеллёз
касаллигини сабабчиси бруцелло кока бактериясидир.
Патоген анаэроб бактериялар коқшол (столбняк), ботулизм газли
гангрена (қорасон), тўқималарнинг емирилиши ва бошқа касалликларнинг
сабабчиларидир. Патоген корине бактериялар дифтерия касаллигини, патоген
микобактериялар сил касаллигини, патоген риккетсиялар қизилчали тиф
(сипной тиф) касаллигини чақирувчилари ҳисобланади.
Ўсимликларда ҳар
хил
касалликларни
вужудга
келтирувчи
бактерияларни фитопатология фани ўрганади. Фитопатология фани XIX
асрнинг 30 йилларида ташкил топа бошлаган. Касал ўсимликларни биринчи
бўлиб Д. Кандол тасвирлаган эди.
Берриля (1882-1883) биринчи бўлиб бактериоз касалликларини
ўрганади. Ҳозирги вақтда 300 дан ортиқ турга мансуб бўлган ўсимликларда
турли касалликларни қўзғатувчи спора ҳосил қилувчи ва спора ҳосил
қилмайдиган бактериялар, микобактериялар, псевдомонадалар ва бошқа
микроорганизмлар маълум. Касал туғдирувчилар орасида монофаглар (фақат
бир турдаги ўсимликларни касаллантирувчилар) ва полифаглар (кўп турдаги
ўсимликларни касаллантирувчилар) маълум. Бактериоз касалликлари маълум
ареаллар бўйича ёки кенг майдонларда учраши мумкин. Техник
213
ўсимликларнинг касалланиши натижасида саноатга катта зарар келтиради.
Масалан, данакли резавор меваларда учрайдиган куйиш - ожог,
маккажўхорида сўлиш касалликлари кенг тарқалган.
Ғўзада учрайдиган гоммоз натижасида-60%, ғаллаларда учрайдиган
қоракуя натижасида 15-60% га яқин, помидорида учрайдиган рак натижасида
70-96% га яқин ҳосил нобуд бўлади. Ёғочи қурилишда ишлатиладиган қайин,
арча, бук каби дарахтлар ҳам кенг миқёсда зарарланади.
Фитопатоген псевдомонадалар. Буларнинг тури жуда кўп бўлиб, ҳар
хил ўсимликларда турли касалликлар қўзғатади. Буғдойда қоракуя
касаллигини вужудга келтиради. Бу касаллик зарарланган дон орқали
тарқалади. У Канада, АҚШ, Мексика, Австралияда ва Россиянинг Европа
қисмида кенг тарқалган. Буғдой ўсимлигининг ҳамма органларини
зарарлайди, ҳатто арпа, жавдар ва сулини ҳам зарарлайди.
Ps. malvacelarium ғўзада гоммоз касаллигини қўзғатади. Касалланган
ўсимликнинг баргида тўқ яшил, юмалоқ ёки учбурчак шаклдаги ёғли доғлар
пайдо қилади, ўсимликни пояси ҳам зарарланади. Кейин кўсакларда
олдинига тўқ яшил, кейинчалик қора рангли доғлар ҳосил қилади. Пояси тез
синадиган бўлиб қолади.
Касаллик ҳосилни камайтириши билан бирга, толанинг сифатига ҳам
салбий таъсир этади. Бу касаллик зарарланган чигит орқали тарқалади, барча
пахтакор районларда учрайди.
Ps.beticola, лавлаги ўсимлигида, сил касаллигини қўзғатади. Асосан
қанд лавлаги ва хашаки лавлагини зарарлайди. Бундай касалланган
лавлагининг илдиз тугунакларида турли ўсмалар ҳосил бўлади. У асосан
зарарланган уруғ, тупроқ ва ўсимликларнинг қолдиғи орқали тарқалади.
Ps.fobacia, тамаки ўсимлигини касаллантиради, унинг барглари
зарарланиши натижасида ҳосил 40-50% га камаяди, касаллик зарарланган
уруғ орқали тарқалади.
Ps.angulata, ҳам тамаки баргида сариқ-яшил рангли доғлар ҳосил
қилади, шу доғлар ичидаги тўқималар емирилади.
214
Ps.gorloncevinum, чой ўсимлигида рак касаллигини қўзғатади. Пўстлоғи
остида бўртмалар ҳосил бўлади. Касаллик Грузияда кўпроқ тарқалган.
Ps.phaseoli, дуккакдош ўсимликларни зарарлайди. Баргларда қўнғир
рангли доғлар ҳосил қилади, ҳосил 20-40% га камайиб кетади:
Булардан ташқари, беда, картошка, сабзи, помидор, бодринг; қовун,
қовоқ, карам; гулкарам, данакли резавор мевалардан нок, тут илғоқ; цитрус
ўсимликлардан лимон, апельсин, мандарин; хона гулларидан олеандра,
гиацинтларда ҳам турли-туман бактериоз касалликлари учратди.
Do'stlaringiz bilan baham: |