9.1. Иммунитет тўғрисидаги таълимот
Юқумли касалликларнинг баъзи хили билан касалланиб, тузалган одам
шу касалликларга берилмайдиган бўлиб қолиши аллақачон маълум бўлган
эди. Масалан, бир марта қизамиқ билан оғриган бола иккинчи марта бу
касаллик билан касалланмайди. Одам организмининг касаллик туғдирувчи
микробларга берилмаслиги иммунитет дейилади. Иммунитет физиологик
ҳимоя реакцияларининг мураккаб комплексидан иборат.
Иммунология фаннни ривожлантиришда Луи Пастер,И. И. Мечников,
Ру, Беринг, Л. С. Ценковский, Г. Н. Габричевский, Борде, Эрлих ва бошқалар
ўз хиссаларини қўшганлар. Иммунитет турлари ва шаклларининг турли
классификацияси маълум. Шулардан энг оддий классификацияга мувофиқ:
табиий имунитет (бунинг туғма турга алокадор тури ва ҳаёт давомида
орттирилган тури маълум) ва сунъий иммунитет (буни вакцинациядан кейин
пайдо бўладиган актив иммунитет ва организмга шифобахш зардоблар ёки
гамма глобулинлар юборилганидан кейин ҳосил бўладиган пассив
иммунитет) дир.
Табиий иммунитет. Бу иммунитетнннг туғма тури, касалликка
берилмасликни вужудга келтиради. У организмнинг биологик хусуятларидан
келиб чиқади. Масалан, одамлар қорамол ўлати, товуқ вабоси ва бошқа
касалликлар билан касалланмайди. Туғма иммунитетда ҳужайраларда рўй
берадиган биохимиявий жараёнлар катта аҳамиятга эга. Одам юқумли
касаллик билан касалланиб бўлганидан сўнг унинг организмида иммунитет
пайдо бўлади, бу ҳаётда орттирилган туридир.
Иммунитетнинг бу тури наслдан наслга ўтмайди. Масалан, одам бир
марта кўк-йўтал, қизамиқ, туляремия билан касалланганидан кейин ҳосил
бўлган иммунитет умр бўйи сақланади. Лекин баъзи бир касалликлардан
кейин ҳосил бўлган иммунитет узоқ муддатли бўлмайди ва организм бир
неча марта оғриши мумкин. Масалан, А типдаги вирусдан пайдо бўлган
гриппдан сўнг иммунитет 1-2 йил, В типдаги вирусдан пайдо бўлган
218
гриппдан сўнг 3-6 йил давом этади. Грипп вирусининг штаммларининг
кўплиги, уларни доимо ўзгариб туриши бир штамга хосил бўлган иммунитет
бошқа штамдан сақлай олмайди. Грипп вирусидаги нейраминидазани ва
гемагглютинини 10 дан ортиқ варинатлари бўлиб, бирига H
1
N
1
варианти
H
2
N
2
вариантидан сақлай олмайди.
Чақалоқларнинг пассив иммунитети, она организмидаги йўлдош
орқали қориндаги болага ёки она сути орқали чақалоққа антителалар ўтади.
Бундай иммунитет қисқа муддатли бўлади, лекин унинг аҳамияти ниҳоятда
катта, чунки, у 6 ой мобайнида организмни микроб юқишидан ҳимоя қилиб
туради.
Сунъий иммунитет. Юқумли касаллик пайдо бўлмаслиги учун бу
иммуннтет организмда сунъий йўл билан яратилади. Сунъий иммунитетнинг
актив ва пассив формалари бор. Актив формаси одам организмига нобуд
қилинган ёки заифлаштирилган вакцина юбориш билан ҳосил қилинади.
Заифлаштирилган
тирик
микроблардан
иборат
вакциналар
ишлатилганда иммунитет 3-5 йил, нобуд қилннган микроблар вакцинаси
ишлатилганда, бир йилгача давом этади.
Сунъий
иммунитетнинг
пассив формаси
одам
организмига
иммуноантителалар юборилганда ҳосил бўлади. Антителалар касалланган
ҳайвонларнинг қон зардобидан олинади. Пассив сунъий иммунитет бир ой
атрофида сақланади, сўнгра антителалар емирилади ва организмдан чиқариб
ташланади.
Маҳаллий иммунитет ҳам бўлиб, уни А. М. Безредка аниқлаган. Бу,
турли орган ва тўқималарда қўзғатувчига берилмасликнинг маҳаллий хили.
Масалан, вакцина ичирилса, касаллик бошланмайди, чунки ингичка ичакнинг
шиллиқ пардаси вабо вибрионига берилмайдиган бўлиб қолади. Ичак
деворида плазматик ҳужайралар бўлиб, улар микробларга қарши антителалар
ишлаб чиқаради ва микробларга салбий таъсир этади.
Иммунитет факторлари ва механизмлари. Одамни касалликларга
берилмайдиган қилиб қўядиган ҳимоя факторлари специфик, яъни маълум
219
бир қўзғатувчига қаратилган ва носпецифик, яъни одам ва кўпгина
ҳайвонларга хос бўлиши мумкин. Носпецифик факторлар хилма-хил
микроорганизмларга қарши ҳимояни амалга оширади.
Одам ва ҳайвон организмида патоген микроблар киришига тўсқинлик
қиладиган ёки уларни нобуд қиладиган табиий ҳимоя воситалари бор.
Буларга тери, шиллиқ пардалар, лимфа, ичак ва ошқозон шираси, лизоцим
ферменти, ўт, сафро ва бошқалар мисол бўлади. Тери организмга кўпгина
микробларнинг киришига йўл қўймайдиган тўсиқ бўлиб хизмат қилади.
Ундан ажралиб турадиган тер ва ёғ безлар таркибида бўлган сут ва ёғ
кислоталарнинг салбий таъсиридир, терига тушган микроблар 30 минутдан
сўнг нобуд бўлади. Агар тери ифлос бўлса, унинг бактерицидлик хоссалари
сусайиб кетади, шунинг учун терини доим тоза ҳолда сақлаш муҳим
аҳамиятга эга.
Бурун, ҳалқум, нафас йўллари, ичак, сийдик-таносил йўллари ва кўз
коньюнктивларининг шиллиқ пардаси янада кучли ҳимоя хоссаларнга эга. Бу
шилимшиқ, кўз ёши, сўлак, ҳазм безлари ишлаб чиқарадиган секретлар
таркибида кўпгина микробларга салбий таъсир этувчи алоҳида моддалар
бўлади. Ана шундай моддалардан бири лизоцимдир, у кўпгина сапрофит
микробларга, патоген микробларга таъсир этади ва уларни эритиб юбориш
хусусиятига эга.
Нафас йўллари шиллиқ пардасининг эпителийси организмга кирган
патоген бактерияларни ушлаб қолади ва ташқарига чиқаради. Энг майда
заррачалар ўпка альвеолаларига етиб боради ва бу ерда фагоцитлар
томонидан тутиб қолинади, ундан лимфа тугунларига ўтказилади ва
зарарсизлантирилади.
И. И. Мечников фагоцитоз назариясининг асосчиси ҳисобланади. Бу
назариянинг маъноси, қуйидагилардан иборат: организмга ташқи муҳитдан
кирган микроорганизмларни мёзодерма ҳужайралари ҳазм килиб юборади.
Донадор лейкоцитлар, лимфоцитлар, моноцитлар ва плазматик ҳужайралар
фагоцитларга мисол бўлади.
220
Қўпгина юкумли касалликлар вақтида, беморнинг қон зардобида
специфик антителалар ҳосил бўлади, уларни маълум антиген орқали билиш
мумкин. Иммунитет реакциялари специфик ва ниҳоятда сезгир бўлиб,
диагностикада кенг қўлланилади.
Иммунитет реакциялари агглютинация, преципитация, комплементни
боғлаш
реакцияларидир.
Иммунитет
реакциялари
антиген
билан
антителанинг специфик равишда ўзаро таъсир этишига асосланган.
Маълум антигенлар ёрдамида бемор ёки текширилаётган одамнинг қон
зардобида антителалар бор-йўқлигини аниқлаш мумкин.
Агглютинация реакцияси. Агглютинация реакцияси антителалар
(агглютининлар)нинг яхлит микроб ҳужайралари ёки бошқа ҳужайралар
билан специфик равишда ўзаро таъсир этишига асосланган. Шундай ўзаро
таъсир натижасида чўкмага тушадиган агломерат зарралар ҳосил бўлади
(агглютинат). Бу реакция икки фазада ўтади: биринчи фазаси - антиген билан
антителанинг специфик тарзда бирикиши, иккинчиси - носпецифик фаза,
яъни кўзга кўринадиган агглютинат ҳосил бўлишидир.
Агглютинат
натрий
хлорид
иштирокида
чўкмага
тушади.
Агглютинатдаги микроорганизмлар узоқ вақтгача тирик колади, лекин
ҳаракатчанлигини
йўқотади.
Агглютинация
реакцияси
юқумли
касалликларнинг серологик диагностикасини ҳамда ажратиб олинган
микробларнинг антиген структурасини аниқлаш учун кенг кўлланилади.
Преципитация реакцияси. Бу реакцияларда иштирок этадиган
антителалар преципитатлардир. Организмда ҳосил бўладиган майда
дисперсли антиген - антитела комплекси оддий методларда қўйилган
преципитация реакциясида маълум бўлади. Масалан, куйдирги, тоун,
туляремия,
менингит
касалликларни
диагностикасида
ҳалқасимон
преципитация реакциясидан фойдаланилади. Бунинг учун ингичка
пробиркаларга махсус иммун зардоб қуйилади ва унга жуда эҳтиётлик билан
қоплам қилиб антиген туширилади. Икки суюқлик чегарасида халқа, яъни
преципитат пайдо бўлиши тегишли антиген борлигини кўрсатади.
221
Комплементни бириктириш реакцияси. Бактерил, вирус, протозой
инфекцияларида, беморлар қон зардобидаги антигенни топиш учун,
шунингдек, касал кишилардан ажратиб олинган вирусларни аниқлаш ва
типини белгилаш учун шу реакциядан фойдаланилади. Бу реакцияда антиген,
антитела ва комплементдан ташқари, реакция натижасини ифодалайдиган
гемолитик система ҳам иштирок этади. Комплементни бириктириш
реакцияси икки фазада ўтади. Биринчи фазада - комплемент иштирокида
антиген билан антителанинг ўзаро таъсирини, иккинчисида комплементнинг
бирикиш даражасини гемолитик система ёрдамида билиб олиш мумкин.
Комплементни бириктириш реакцияси захм (Вассерман реакцияси),
сўзак (Боржангу реакцияси), токсоплазмоз, риккетсиоз ва вирус
касалликлари диагностикасида кўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |