П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

Cephalosporium ва пенициллинлар – Penicillium) 1000 га яқин турли 
антибиотикларни, нофиламентоз бактерияларнинг 2 тури 500 га яқин 
антибиотикларни, актиномицетларнинг 3 та тури 3000 га яқин 
антибиотикларни синтез қилишлари аниқланган. 
Ўсма касалликларига қарши моддаларнинг сони чекланган. Токио 
институтида Streptomyces verticillus культурасидан ажратиб олинган 
блеомицин деб аталадиган модда – гликопептид табиатига эга бўлиб, у ўсма 
ҳужайраларнининг ДНКсини парчалаш ва ДНК, РНК репликациясини бузиш 
хусусиятига эга. Иккинчи гуруҳ ўсмага қарши реагентлар аминогликозид 
бирлик ва антрациклин молекуласининг ўзаро комбинациясига асосланиб 
яратилган. Бу препаратларнинг камчилиги, уларни юрак фаолиятига салбий 
таъсир кўрсатиши билан боғлиқ. 
Қимматли ва фаол продуцентларни яратиш жараёнининг ажралмас 
қисми бўлиб селекция ҳисобланади. Селекциянинг асосий йўли керакли 
продуцентни танлаб олишнинг ҳар бир босқичида уларни геномларига ташқи 
омил билан таъсир кўрсатиш ва конструкция қилишдир. Микробли 
технология жараёнида асосан босқичли селекция усулида фойдаланилади, 
яъни жараённинг ҳар бир босқичида микроорганизмлар популяцияси 
орасидан кўпроқ фаолликка эга бўлган вариантлари танлаб олинади (спонтан 


 243 
мутантлар), кейинги босқичларнинг ҳар бирида янги, олдингисига нисбатан 
самаралироқ бўлган штаммлар танлаб олинади ва шу тариқа давом 
эттирилаверади.
Самарали продуцентларнинг селекцияси жараёнини индуцирланган 
мутагенез методини қўллаш билан тезлаштирса бўлади. 
Мутаген таъсирлар сифатида УФ, рентген ва гамма-нурланишлар, 
маълум бир кимёвий моддалардан фойдаланилади ва бу таъсирлар 
натижасида ДНКнинг бирламчи тузилишида ўзгаришлар пайдо бўлади. 
Бу усул билан селекция қилинганда ҳам микроорганизм клонлари 
(ҳужайра ёки микроорганизмлар тўплами) босқичма-босқич, биокимёвий 
текширувдан ўтказилади ва энг фаоллари ажратиб олиниб, мутагенлар билан 
қайта таъсир этилади. Бу жараён кўзда тутилган мақсадга эришгунга қадар 
давом эттирилади.
Микробиология саноати учун микроорганизмлар селекцияси ва янги 
штаммларни яратиш, уларнинг маҳсулдорлик хусусиятига, яъни у ёки бу 
маҳсулотни ҳосил қилишига қаратилгандир. Бу масалалар ҳужайрадаги 
бошқарув жараёнларни ўзгартириш билан амалга оширилади. Шунинг учун 
бактериал ҳужайраларда содир бўладиган биокимёвий жараёнларни 
бошқаришни яхши тушуниш керак бўлади. 
Маълумки, бактериялардаги биокимёвий реакцияларни 2 йўл билан 
амалга ошириш мумкин. Биринчиси жуда тез (секунд ёки минут ичида) 
бўлиб, ферментнинг индивидуал молекуласининг каталитик фаоллигини 
ўзгартиришга асосланган. Иккинчиси, нисбатан секинроқ кечади (бир неча 
минут давомида) ва бунда ферментлар синтезининг тезлиги ўзгартирилади. 
Ҳар иккала механизмда ҳам системаларни бошқаришнинг ягона принципи – 
қайта боғланиш принципи ишлатилади. 
Ҳар қандай метаболитик йўлни бошқаришнинг энг оддий усули, 
субстрат осон олинадиган ёки ферментнинг бор-йўқлигини аниқлашга 
асосланади. Дарҳақиқат, субстрат миқдорининг камайиши (муҳитда паст 
концентрацияда бўлиши) мазкур метаболитик йўл орқали аниқ бир 


 244 
модданинг синтезланиш тезлигини камайтиради. Бошқа томондан, субстрат 
концентрациясининг ошиши, метаболитик йўлнинг барқарорлашишига олиб 
келади. 
Худди шундай самара, фермент концентрациясини ошириш 
натижасида ҳам рўй беради. Масалан, тегишли фермент синтезини назорат 
қилувчи генларни амплификациялаш билан амалга оширилади. Ҳужайрада 
метаболитик реакциялар фаоллигини бошқаришнинг энг кенг тарқалган 
усули ретроингибирлаш типи бўйича бошқариш ҳисобланади. 
Ўсаётган ҳужайралар синтезлайдиган минглаб ферментларнинг 
баъзилари доимо ва озуқа муҳитига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳосил бўлади, 
бошқалари эса уларга таъсир қилувчи субстрат мавжуд бўлгандагина ҳосил 
бўлади. Биринчиларига конститутив ферментлар (гидролиз ферментлари ва 
б.) иккинчиларига эса адаптив ёки индуцибел ферментлар киради. Масалан, 
глюкозали муҳитда ўсаётган E.coli ҳужайралари оз миқдордаги лактозанинг 
метаболизмида 
иштирок 
этувчи 
ферментларнинг, 
ҳамда 
ушбу 
микроорганизм ҳужайралари ўзлаштира оладиган углероднинг бошқа 
манбаларини метоболизмда иштирок қилувчи ферментлар сақлайди. Бу 
микроорганизм лактозали муҳитга ўтказилса, 1-2 минутдан сўнг лактоза 
утилизациясининг асосий ферменти β-галактозидазанинг фаоллиги ошади. Бу 
фермент лактозани глюкоза ва галактозагача гидролизлайди. Кейинги қисқа 
вақт ичида β-галактозидазанинг фаоллиги бошланғич даражага нисбатан 
1000 марта ортади. Бошқача айтганда, бу ерда фермент синтезининг 
индукцияси содир бўлади. 
Фермент индукцияси – культурал муҳитда маълум бир кимёвий 
бирикманинг (индуктор)нинг пайдо бўлишига, фермент синтезининг 
жавобидир. Кўп ҳолларда субстратларнинг сарфланмаган аналоглари 
индуктор бўлиб ҳисобланади. Масалан, β-галактозидаза учун лактозанинг 
метаболизмида 
қатнашмайдиган 
аналоги-изопропил 
β-D-
тиогалактопиранозид (ИПТГ) индуктор саналади. Бошқа томондан, субстрат 
ҳар доим ҳам ўзига тегишли фермент синтезининг индуктори 


 245 
ҳисобланавермайди. Лактоза, индуктор бўлиши учун аввал ўзининг изомери 
аллолактозага айланиши керак. 
1961 йили F.Jacob ва J.Monod, E.coli бактериялари томонидан 
лактозанинг утилизация жараёнини генетик ва биокимёвий ўрганишлари 
натижасида “оперон модели” номли концепцияни ишлаб чиққанлар. Бу 
моделга кўра, бошқаришнинг ушбу системаси 4 та компонентдан иборатдир: 
структурали генлар, ген-регулятор, оператор ва промотор. Ген-регулятор 
оператор билан боғлана оладиган оқсил-репрессорни структурасини 
аниқлайди. Бу ўз навбатида унинг ёнидаги структурали генлар фаолиятини 
назорат қилади. Промотор транскрипция ферменти - РНК-полимераза билан 
боғланадиган қисмни ташкил қилади. Агар, оқсил-репрессор оператор билан 
боғланган бўлса, у ҳолда РНК-полимераза промоторга жойлаша олмайди ва 
информацион РНК синтезланмайди. Бунинг натижаси эса, тегишли 
ферментлар синтезининг рўй бермаслигидир. Биринчи марта қамровли 
ўрганилган 
оперон, 
ичак 
таёқчасининг 
лактозали 
оперонидир. 
Муаллифларнинг фикрича, репрессор 2 та ўзига хос марказга эга бўлган 
аллостерик оқсилдан ташкил топган. Улардан бири операторнинг нуклеотид 
кетма-кетлигига, иккинчиси эса индуктор молекуласига ўхшашдир. 
Индуктор билан репрессорнинг ўзаро таъсири репрессорни операторга 
ўхшашлигини камайтиради, натижада оператор ажралади. Lac-оперони 
репрессори тоза ҳолда ажратиб олинган ва уни 4 та бир хил суббирликдан 
тузилганлиги анқланган (умумий мол. массаси 150 000 Д). Ҳар бир 
суббирлик индукторнинг 1 та молекуласи билан ўзаро муносабатга 
киришади, яъни репрессорни тўлиқ инактивацияга учратиш учун 
индукторнинг 4 та молекуласи керак бўлади. Тоза ҳолдаги репроссор 
операторга жуда ўхшайди ва in vitro шароитида Lac-операторнинг нуклеотид 
кетма-кетлиги билан боғлана олади. Индуктор эса, бу боғланишни бузади. 
Ушбу натижалар F.Jacob ва J.Monod гипотезасини тўлиқ исботлайди. 
Исталган опероннинг бошқарувчи элементи бўлиб, ДНК нинг 
промотор деб номланувчи қисми ҳисобланади. Опероннинг ушбу қисми 


 246 
транскрипция жараёнини бошлаш учун РНК-полимераза билан бирлашади. 
Транскрипциянинг бориши промоторнинг хусусиятига боғлиқдир. Промотор 
қисмидаги мутация унинг фаоллигини ўзгартириб оперон экспрессиясини 
ошириши ёки камайтириши мумкин. Промоторнинг ушбу хусусиятидан 
нисбатан фаол продуцентларни яратишда фойдаланилади. 
Саволлар
1. Биотехнологиянинг объектлари нималар? 
2. Микроорганизмлардан биотехнологияда қандай мақсадларда 
фойдаланилади? 
3. Фермент индукцияси нима? 
4. Бирламчи метаболитларга нималар киради? 
5. Иккиламчи метаболитлар ҳақида нималарни биласиз? 
6. Структурали генлар, ген-регулятор, оператор ва промотор ҳақида 
нималар биласиз? 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish