П. Мирхамидова, А.Ҳ. Вахобов, Қ. Давранов, Г. С. Турсунбоева


 Биотехнологиянинг объектлари. Микроорганизмлар ва улар



Download 3,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/95
Sana24.02.2022
Hajmi3,69 Mb.
#231616
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   95
Bog'liq
1mcxWBDspmPEtyJa2LAHFmpR0Ozmkbgkh9LSQDO0

10.2. Биотехнологиянинг объектлари. Микроорганизмлар ва улар 
ёрдамида фойдали моддаларни олиниши
Биотехнологиянинг объектлари – микроорганизмлар, ҳайвон ва 
ўсимлик 
ҳужайралари, 
трансген 
ҳайвон 
ва 
ўсимликлар, 
ҳамда 
ҳужайралардаги кўп компонентли фермент системалари ва алоҳида 
ферментлардир. 
Кўпгина замонавий биотехнологик ишлаб чиқаришнинг асоси 
микробли синтез, яъни турли биологик фаолмоддаларни микроорганизмлар 
ёрдамида синтезлаш ҳисобланади.
Объектнинг табиатидан қатъий назар, исталган биотехнологик 
жараённинг 1-босқичи организмлар (микроблар бўлса), ҳужайра ёки 
тўқималарнинг (ўсимлик ёки ҳайвонлар бўлса) тоза культурасини олиш 
ҳисобланади. 
Ўсимлик 
ва 
ҳайвон 
тўқималари 
культураларидан 
биотехнологиянинг объектлари сифатида фойдаланиш методик нуқтаи 
назардан микроорганизм культураларидан фарқ қилмайди. 
Ҳозирда микроорганизмларнинг 100 000 ортиқ турига тавсиф берилган. 
Булар 
прокариотлар 
(бактериялар, 
актиномицетлар, 
риккетсиялар, 
цианобактериялар) ва эукариотларнинг бир қисми (ачитқилар, ипсимон 
замбуруғлар, айрим сувўтлари)дир. Микроорганизмлар турли-туман 
бўлишига қарамай, қайси маҳсулот олиниши кераклигига қараб уларни тўғри 
танлай билиш керак. Энг кўп ва чуқур ўрганилган микроорганизмлар
- ичак таёқчаси (E. сoli), пичан таёқчаси (Bac. subtilis) ва ачитқи 
замбуруғлари (S.cerevisiae)дир. 
Биотехнологик объектни танлашда (масалан, микроорганизм-
продуцент) яхлит маҳсулотни синтезлаш хусусияти асосий мезон саналади. 
Бунда микроорганизмлар қуйидаги хусусиятларга эга бўлиши керак: 
Тез ўсиш суръатига эга; 
Ўзининг ҳаёт фаолияти учун арзон субстратларни сарфлаши; 


 239 
Ташқи микрофлорага ва фагларга нисбатан чидамли, яъни 
рақобатбардош бўлиши. 
Буларнинг барчаси яхлит маҳсулот олишга кетадиган сарф-
ҳаражатларни камайтиради. Табиатда барча талабларга жавоб берадиган 
организмлар учрамайди. Масалан: 
Бир ҳужайрали организмлар юқори организмларга нисбатан тез ўсади 
ва уларда синтетик жараёнлар тез кетади. Лекин бу барча 
микроорганизмларга тегишли эмас. Масалан, олиготроф микроорганизмлар 
жуда секин ўсишсада, улардан кўплаб қимматли маҳсулотлар олиш мумкин 
ва қулай. 
Ҳаёти фаолияти давомида қуёш нури энергиясидан фойдаланувчи 
микроорганизмлар фотосинтезловчи микроорганизмлар деб аталади. 
Уларнинг бир қисми (цианобактериялар ва фотосинтезловчи эукариотлар) 
углерод манбаи сифатида СО
2
дан фойдаланади, цианобактерияларнинг 
айримлари эса атмосфера азотини ютиш ҳусусиятига ҳам эгалар. 
Фотосинтезловчи микроорганизмлар аммиак, водород, оқсил ва бир қанча 
органик бирикмалар олиш учун продуцент ҳисобланадилар. Лекин уларнинг 
генетик тузилиши ва ҳаёт фаолиятининг молекуляр-биологик механизмлари 
яхши ўрганилмаган. 
Юқори хароратда ўсадиган термофил микроорганизмларнинг 
хусусияти ташқи (бегона) микрофлорани ўсишига тўсқинлик қилади. Булар 
спиртлар, аминокислоталар, ферментлар, молекуляр водород олиш учун 
продуценти ҳисобланадилар. 
Термофиллар 
синтезлайдиган 
ферментлар 
иссиқлик, 
айрим 
оксидловчилар, детергентлар, органик эритувчилар ва бошқа ноқулай 
омилларга нисбатан ҳам анча чидамли ҳисобланадилар. Улар оддий 
температурада ҳам фаоллик кўрсата оладилар. Масалан, айрим термофил 
микроорганизмлардан олинадиган протеазалар 75
0
С да 20
0
С га нисбатан 100 
марта камроқ фаоллик кўрсатадилар. Уларнинг бу хусусияти айрим ишлаб 
чиқариш саноатида муҳим аҳамиятга эга. Масалан, Thermus aquaticus


 240 
термофил бактериясининг Taq-полимераза ферменти ген инженериясида кенг 
ишлатилади. 

Download 3,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish