Ўзбекистонда биотехнологиянинг ривожланиши.
Биотехнология фани мамлакатимиздаги энг кенжа фанлардан биридир.
Бу соҳа асосан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетида, Тошкент Фармацевтика институтида, Тошкент Давлат Аграр
университетида, Самарқанд Давлат университетида ва бошқа Олий ўқув
юртларида ўқитилади. Биотехнология соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар
Ўзбекистон Фанлар Академиясининг қатор институтларида олиб борилади.
Ҳозирги замон биотехнологияси ген ва ҳужайра инженерлиги усуллари
асосида
генетик
трансформация
қилинган
объектларни
яратиш
технологиялари, жумладан ўсимликларни янги “ҒМ” - навларини яратиш
бўйича тадқиқотлар давом эттирилмокда, бу соҳада анчагина ютуқларга ҳам
эришилган. Бу соҳада б.ф.д., академик А.Абдукаримов ва у яратган мактабни
эришган ютуқлари ҳурматга сазовордир.
Ўзбекистонда биотехнологияни шаклланишига уни ривожланишида,
б.ф.д., профессор М.М.Рахимов ва у яратган мактабни роли беқиёсдир.
Классик биотехнология - эса табиий биологик объектлардан
фойдаланган ҳолда турли маҳсулотларни ишлаб чиқариш усуллари ва
технологияларидир (нон пишириш, пиво, вино, сирка, қатиқ тайёрлаш).
235
Ўзбекистонда биотехнологиянинг ривожланиши ва шаклланишини
ЎзРФА акад.О.С.Содиқов номидаги Биоорганик Кимё институтининг ташкил
этилганидан билишимиз мумкин. Ушбу институт 1977 йилда Ўзбекистан
Республикаси ФА таркибидаги биоорганик кимё бўлими (1973 й) негизида
ташкил этилган. Институтнинг асосий илмий йўналиши, ҳайвон ва
ўсимликлар организмида содир бўладиган жараёнларни юқори ва қуйи
молекуляр табиатга эга бўлган биологик фаол моддаларнинг тузилишини,
функциясини ўрганиш ҳамда, уларни синтетик усулда олиш йўлларини
ишлаб чиқиш ва уларни амалиётга тадбиқ этишга қаратилган. Айни шу
институтда биринчилардан бўлиб, табиий биологик фаол модда -
госсиполнинг полиморф комплекс ҳосил қилиши исботланган ва унинг
асосида йигирмадан ортиқ янги доривор моддалар ва бошқа препаратлар
ишлаб чиқилган. Булардан вирусларга қарши ишлатиладиган 3% ли госсипол
линименти, иммуномодулятор - тимоптин, қон тўхтатувчи “Лагоден”,
хламидияга қарши қўлланиладиган доривор восита “Полиниль” ва бошқалар.
Жаҳон андозаларига мос келадиган пахта мойини ва кам госсиполли
пахта кунжарасини олиш технологияси ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон
Республикасининг кўпчилик ёғ-мой экстракция заводларида лицензия
асосида қўлланилмоқда.
Биотехнология соҳасида асосан Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академиясининг микробиология институтида, генетика ва ўсимликлар
экспериментал
биологияси
институтида
ҳамда
Республика
Кимё
бирлашмасига қарашли бир қатор заводларда қатор тадқиқотлар олиб
борилмоқда. Биотехнология ихтисослиги бўйича биринчи ўзбек академики
А.Г.Холмуродов (1939-1996) фузариум авлодига мансуб замбуруғлардан Д
витамин РР- никотин амид ажратиш технологиясини яратган. Бу олимни
НАДни-структура ва функционал боғлиқлигини ўрганиш, уни ҳайвон ва
ўсимликлар органларидан ажратиб олиш ҳамда иккиламчи маҳсулотларни
қайта
ишлашнинг
жаҳон
стандартларига
мос
келадиган
янги
технологияларини ва ўсимликларни ҳимоя қилувчи экологик тоза
236
воситаларни яратиш бўйича олиб борилган тадқиқотлари диққатга
сазовордир.
ЎзФА Биокимё Институтида олиб борилган юқори ва қуйи молекуляр
биорегуляторларни комплекс тадқиқ этиш натижасида, заҳарли жониворлар
заҳаридан 50 дан ортиқ биологик фаол оқсил ва пептидлар ажратиб олинган.
Улардан 15 дан ортиғининг кимёвий тузилиши ва таъсир механизми тўлиқ
ўрганиб чиқилган.
Олимларимиз томонидан ғўзадан фитогормонларнинг рецепторлари
ажратиб олинган ва уларни физик-кимёвий хоссалари ўрганилган, уларнинг
пахта баргини тўкишдаги регуляторлик роли исботланган. Натижада ғўза
дефолиациясида рўй берадиган жараённинг молекуляр механизми ёритиб
берилган ва дефолиацияловчи ҳамда ўсишни тезлаштирувчи фаолликка эга
бўлган бирикмаларни танлаш кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Ғўзанинг
ўсиши жараёнида организм фермент системаларининг пахта толасини ҳосил
бўлишидаги роли ўрганиб чиқилган ва целлюлоза биосинтези жараёнининг
молекуляр механизми исботланган.
Профессор К.Д.Давронов томонидан ёғ парчаловчи фермент-липаза
тайёрлаш технологияси яратилган. Бундан ташқари қишлоқ-хўжалик
амалиётлари учун “Ер малҳами”, “Бист”, “Субтин”, “Фитобиосил” каби қатор
биопрепаратлар яратилган. Бу препаратлар азот ютувчи ва ризосферада
яшовчи микроорганизмлар асосида тайёрланган бўлиб, мамлакатимиз
қишлоқ хўжалигида кенг қўлланилмоқда. Бундан ташқари К.Д.Давронов
раҳбарлигида
б.ф.н.,
профессор
З.Р.Ахмедова
целлюлоза-лигнин
биокаркасини (ғўзапоя, сомон, каноп пояси, қиринди ва б.) махсус
тайёрланган базидиомицетлар синтез қиладиган ферментлар ёрдамида
парчалаш технологиясини яратди ва амалиётда кўрсатиб беришга эришди.
Академик
М.И.Мавлоний
Ўзбекистонда
учрайдиган
ачитқи
замбуруғларни таҳлил қилиб, уларни новвойчилик, виночилик ва
чорвачиликка қўл келадиган турларини ажратиб олди ва улар асосида махсус
237
хамиртурушлар ва виночилик учун ачитқилар тайёрлаш технологияларини
яратди.
Микробиология институти олими Ж.Тошпўлатов сомон ва ғўзапояни
парчалашда
«Триходерма
ҳарзианум”
замбуруғи
ферментларидан
фойдаланиш мумкинлигини илмий асослаб берди. Бу технология
қўлланилганда, сомонда 6-7% шакар турли витаминлар, аминокислоталар
пайдо бўлиб, сомонни озуқа бирлиги бир неча баробар ошганлигини
исботлаб берди.
Мамлакатимиз равнақи, унинг иқтисодий кўрсаткичиларини
янада кўтариш мақсадида, энг аввало қуйидаги биопрепаратларни ишлаб-
чиқаришни йўлга қўйиш катта аҳамиятга эга:
- озиқ-овқат ва чорвачлик учун оқсил-витамин комплексларидан
иборат бўлган биопрепаратлар;
- алмашмайдиган аминокислоталар;
- органик кислоталар (лимон кислотаси ва бошқалар);
- ўсимликларни ўсишини бошқарувчи ва уларни ҳимоя қилувчи
моддалар;
- ўсимлик, ҳайвон ва одам касалликларига ўз вақтида ташхис
қўядиган, сезгир биотехнологик усуллар яратиш ва ҳ.к.
Саволлар.
1. Биотехнология нимани ўрганади?
2. Биотехнологиянинг қандай қисмларини биласиз?
3.
Биотехнологиянинг
ривожланишига
хисса
қўшган
ўзбек
олимларидан кимларни биласиз?
4. Биотехнология ривожланишига қайси фан ютуқлари туртки бўлган?
5. Биотехнология ҳақида олимлар фикри қандай?
6. Биотехнологиянинг биологиядаги аҳамияти нимадан иборат?
238
Do'stlaringiz bilan baham: |