(оҳиста).
Гапиринг!
П а р а т о в. Бутун давлатимдан кечаман. Ана унда ҳеч-
қандай куч сизни мендан тортиб ололмайди.
Л а р и с а. Нима демоқчисиз, нима истайсиз?
П а р а т о в. Дийдорингизга тўйиш, мунгли овозингизни
эшитишни истайман... Эртага жўнайман.
Л а р и с а
(бошини қуйи солиб).
Эртага!
П а р а т о в. Жозибали
овозингизни
эшитсам,
бутун
жаҳонни унутсаму, фақат бир бахт ҳақида хаёл сурсам...
Л а р и с а
( оҳиста).
Қандай бахт?
П а р а т о в. Сизнинг қулингиз бўлиш бахти. Оёқлари-
нгизга бош қўйиш бахти.
Л а р и с а . Хўш, қандай қилиб?
П а р а т о в. Менга қаранг, биз бугун улфатлар қайиқ-
қа тушиб, Волгада сайр қилмоқчимиз, сиз ҳам юринг.
Л а р и с а . Бу ердачи?.. Тўғриси нима қилишимни бил-
май қолдим... Бу ерда нима бўлади кейин?
П а р а т о в. «Бу ер» деганингиз нимаси? Бу ерга ҳозир
ола-була шойи кўйлаклар кийган хонимлар ва Карандишев-
нинг холаси келади, суҳбат эса тузланган қўзиқорин тўғри-
сида бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Л а р и с а. Қачон жўнаш керак!
П а р ат о в. Ҳозир.
Л а р и с а. Ҳозир?
П а р а т о в. Д озир, бўлмаса ҳечқачон!
Л а р и с а. Кетдик.
П а р а т о в . Ростданми, Волганинг нариги ёғига-я?
Л а р и с а. Истаган жойингизга.
П а р а т о в. Биз блан, ҳозир-а?
Л а р и с а. Қачон десангиз ҳам.
П а р а т о в. Иқрор бўлайки, бундан ортиқ мурувват
бўлишини хаёлимга келтираолмайман. Гўзал хилқат! Мали-
кам!
Л а р и с а . Сиз менинг ҳокимим!
О г у д а л о в а , К н у р о в , В о ж е в а т о в , Р о б и н з о н ,
К а р а н д и ш е в , И в а н л а р чиқади. И в а н қўлидаги патнусда
стаканлар шампанский блан тўлдирилган.
У Н У Ч И Н Ч И С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а , К н у р о в , Л а р и с а , П а р а т о в , К а р а н д и ш е в
В о ж е в а т о в , Р о б и н з о н , И в а н
П а р а т о в
(К нуров блан Вожеватовга).
Борадиган
бўлди.
К а р а н д и ш е в . А зизлар, мен Лариса
Дмитриевна
шарафига қадаҳ кўтаришингизни таклиф қиламан.
(Хамма
стакан олади.)
Азизлар, ҳозир сиз Лариса Дмитриевнанинг
сан’атига қойил бўлдингиз, сизларнинг мақтовларингиз —
бу киши учун янгилик эмас. Қулай фурсат топганда кўзига
телмуриб туриб мақтовчи жазманлар ёшлигидан етарлик,
мўл. Бу киши чинакам қобилиятларга эга. Мен фақат қоби-
лиятлари учун мақтамоқчи эмасман, Лариса Дмитриевна-
нинг бебаҳо бир хосияти шундаки, азизлар, бебаҳо хосият,
азизлар...
В о ж е в а т о в . Адашиб қолди.
П а р а т о в. Ёдланган гап, ҳозир топиб олади.
К а р а н д и ш е в . Шундаким, азизлар, бу киши одамнинг
қадрига етади ва одам танлай олади. Лариса Дмитриевна
ялтираган буюмнинг ҳаммаси олтин эмаслигини яхши била-
ди. Олтин блан ҳал қоғознинг фарқига етади. Анча ялтироқ
йигитчалар қуршаб олишган ҳам эди, лекин бу киши усти
ялтироқ, ичи қалтироқлардан қочдию, ялтироқ бўлмаса ҳам,
ўзи учун муносиб кишини ахтарди...
П а р а т о в. Баракалла, баракалла.
www.ziyouz.com kutubxonasi
К а р а н д и ш е в . Топиб олди ҳам.
П а р а т о в . Я ’ни сизни! Баракалла, баракалла!
В о ж е в а т о в ва Р о б и н з о н . Баракалла, баракалла!
К а р а н д и ш е в . Шундай, азизлар, менинг фахрлани-
шимга фақат жур’атим эмас, ҳатто ҳақим бор, фахрланаман
ҳам. У менинг дардимга тушунди, қадримга етди. Ҳаммадан
юқори кўрди. Кечирасиз, азизлар, менинг бу сўзларим ҳам-
мага ҳам ёқавермаса керак. Лекин, мени ҳаммадан афзал кўр-
гани, манзур қилгани учун жамоат олдида Лариса Дмитри-
евнага ташаккур айтишни қарз ва фарз деб биламан.
А зизлар, қаллиғим соғлиги учун қадаҳ кўтараман ва сиз-
ларга ҳам кўтаришни таклиф қиламан!
П а р а т о в , В о ж е в а т о в , Р о б и н з о н . Урра, урра!
П а р а т о в
Do'stlaringiz bilan baham: |