(Григорий чой олиб келади. М икин қуябош-
лайди.)
Ишлагандан кейин астойдил ишлаш керак, бу дун’-
ёнинг роқатини вақти келса кўрармиз.
Ж а д о в. Иложим йўқ эди-да! Жуда яхши кўриб қолиб
эдим.
М и к и н. Яхши кўрсанг нима бўпти! Бошқалар яхши
кўрмайди деб ўйлайсанми? Э, ука, мен ҳам ошиқ бўлганман,
лекин уйланмадим. Сен ҳам асли уйланмасанг бўлар эди.
Ж а д о в. Ҳ а, нега энди?
М и к и н. Нега бўлар эди. Бўйдоқ одамнинг фикри-зик-
ри ишда бўлади, уйланган одамники бўлса хотинда. Уйлан-
ган одамга ишонч йўқ.
Ж а д о в. Бўлмаган гап.
М и к и н. Бўлмаган гап эмас. Яхши кўрган қизимга
уйланганимда ундан ҳечнарсани аямас эдим. Ундан кўра
бундай лаззатдан қуруқ қолақолай дедим. Менимча хотин-
ни деб ёмон йўлга киришдан кўра ўша туйғуларни ўлдириб,
хотиржам бўлган ма’қулроқ.
Ж а д о в. Бу хила маҳол гап.
М и к и н. Албатта-да! Яхши нарсадан воз кечишнинг
ўзи оғир нарса; лекин камбағаллик туфайли севганингдан
воз кечиш — ўлимдан ҳам қийин. Хотинингни яхши кўра-
санми?
Ж а д о в. Жуда ҳам.
М и к и н . Ишинг пачава экан, бўлмаса! Эслик-ҳушлик-
кинами ўзи?
Ж а д о в. Билмадим. Аммо унинг бениҳоя дилбарлиги
муқаррар. Бирор арзимаган нарсадан ранжиб қолса, шу қа-
дар астойдил йиғлайдики, унга қўшилиб, ўзинг ҳам йиғлаб
юборасан, киши.
М и к и н. Қани туриш-турмушингни яширмай ҳикоя қи-
либ берчи менга. Ахир, сени кўрмаганимга ҳам бир ярим
йил бўлди.
Ж а д о в. Марҳамат. Менинг тарихим жуда қисқа. Мен
яхши кўрган қизимга уйландим, буни ўзинг биласан, савия-
сиз, деярли ҳозирги қизларнинг ҳаммасига ўхшаш урфи-
www.ziyouz.com kutubxonasi
одат шароитида тарбияланган бир қизни олдим, уни ўз
маслагимиз руҳида тарбиялашни орзу ҳилган эдим, мана
уйланганимга бир йил бўлди...
М и к и н . Хўш, нима бўлди?
Ж а д о в. Нима бўлар эди. Уни тарбия қилишга ҳўлим
ҳам тегмади, бу ишни қандай бошлашни
ҳам билмадим,
шундай қилиб, у илгариги тушунчасида қолаверди; баҳсла-
шиб қолгудек бўлсак мен албатта ён бераман. Аҳвол мана
шундай, чатоқ, лекин уни тузатишнинг иложи ҳам йўқ. Хо-
тиним мени менсимайди, мени ақлли одамлар қаторига қўш-
майди. Уларнинг тушунчасига кўра ақлли одам албатта
бадавлат бўлиши керак.
М и к и н . Шундай дегин! Топиш-тутишинг қалай?
Ж а д о в. Эртадан кечгача ишлайман.
М и к и н. Шундай ишласанг ҳам етказаолмаяпсанми?
Ж а д о в. Бир нави тириклик ўтиб турипти.
М и к и н . Хотининг нима дейди энди?
Ж а д о в . Тажанг, унда-мунда йиғлаб ҳам қўяди. На-
чора!
М и к и н. Ачинаман сенга. Йўқ, ука, сен блан бизга уйла-
ниш тўғри келмайди. Мана мен бир йил ишсиз қолдим, ну-
қул қора нон блан тирикчилик қилдим. Ушанда уйланган
бўлсам нима қилардим?
Д о с у ж е в киради.
И К К И Н Ч И С А Ҳ Н А
Бурунгилар ва Д о с у ж е в
Д о с у ж е в
(тўгарак стол ёнига ўтириб).
Гарсон, олиб
кел!
В а с и л и й. Қанақасидан олиб келай?
Д о с у ж е в . Рябиновийдан. Зотимизга муносиб овқати
ҳам бўлсин.
В а с и л и й. Хўп бўлади.
(Эш ик томон юради.)
Д о с у ж е в. Ф ранцуз горчицаси ҳам эсингдан чиқма-
син! Эшитдингми? Трактирингни ёпиб қўяман! Григорий,
чал на’мангни.
Г р и г о р и й . Ҳозир.
(Машинаии ишга солади.)
М и к и н. Бу одам ҳам бўйдоқ бўлса керак.
Д о с у ж е в. Менга нега бақрайиб
қолдиларинг. Мен
ҳозир олтин балиқ ейман.
Ж а д о в. Олтин балиғингиз нимаси!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Д о с у ж е в. Қараб тур, соқолини серкиллатиб келади.
мен уни еябошлайман, шунда биласан.
В а с и л и й арақ олиб келади.
Василий, сен кўзқулоқ бўлиб тур. Келди дегунча менга ха-
бар берасан.
Машина чалабошлайди.
Жаноблар, маст немисларнинг йиғлашини кўрганмисизлар?
Ёлғондан йиғлайди.
Жадов блан Микин куладилар. Машина жим бўладп.
М и к и н
Do'stlaringiz bilan baham: |