(чап эшикка цараб).
Карандишев тамом.
Мен бошлаган эдим, Серж тугатаяпти. Қуюшади, оёққа ту-
ришади, ажойиб тамоша! Уни қаранг, Сержнинг табассуми-
га қаранг. Худди Бертрамнинг ўзи.
(«Роберт»дан цўшиц
айтади.)
«Халоскоримсан. М ен— халоскорингм{
1
н!
Ҳам
мададкоримсан, қам мададкорингман». Ҳ а, ютиворишди. Упи-
шаяпти.
(А ш у ла айтади.)
«Мен қандай бахтиёр!— Қурбо-
ним менинг!» Эҳ, Иван олиб кетаяпти, коньякни олиб кет-
ди!
(Бақириб.)
Ҳой, нима қилаяпсан, қўй жойига, турсин,
мен қачондан бери кутиб ўтирибман-а.
(Чопиб чиқади.)
Урта эшикдан И л ь я киради.
Т У Қ Қ И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
К н у р о в , В о ж е в а т о в . И л ь я сўнг П а р а т о в.
В о ж е в а т о в . Хўш, Илья?
И л ь я. Ҳаммамиз тўпландик, кўча боғида кутмоқдамиз.
Қачон буюрасиз?
В о ж е в а т о в . Ҳ озир қаммамиз бирга жўнаймиз, бир-
пас тура-туринглар-чи.
И л ь я. Хўп бўлади, нима буюрсангиэ шу бўлади.
П а р а т о в киради.
П а р а т о в. Ҳ а, Илья, тайёрмисизлар?
И л ь я . Тайёрмиз, Сергей Сергеич.
П а р а т о в . Гитаринг борми?
И л ь я. Олиб келмаган эдим-ку, Сергей Сергеич.
П а р а т о в . Гитара керак, эшитдингми?
И л ь я . Дарров олибкеламан,Сергей Сергеич.
(Кетади.)
www.ziyouz.com kutubxonasi
П а р а т о в . Мен Ларнса Дмитриевнадан биронта ашу-
ла айтиб беришини сўрамоқчиман, сўнг Волгага жўнай-
миз.
К н у р о в. Лариса Дмитриевна бўлмаса сайримиз унча
кўнгилли бўлмайди. Агарда... ўшандай маишатга ҳарқанча
тўласанг арзийди.
В о ж е в ат о в. Агар Лариса Дмитриевна борса, суюнчи-
сига ҳгмма эшкакчиларга бир сўлкавойдан
улашиб юбо-
рардим.
П а р а т о в . Мен ҳам худди шу фикрдаман, жаноблар,
дилимизнинг тўғри келишини қаранг-а!..
К н у р о в. Иложи бўлармикан?
П а р а т о в. Д ун’ёда иложи бўлмаган ҳечнима йўқ, дей-
дилар, файласфулар.
К н у р о в. Жаноблар, лекин Робинзон ошиқча юк. Шун-
ча кулдик, етар. У ерда тағин ичадито тайёр ҳайвон бўла-
ди-қолади. Нима қизиғи бор! Бу саёҳатимиз жиддий бўлади.
У бизга улфат эмас.
(Эшикка имо цилиб.)
Ана коньякка
ёпишиб олганини қаранг.
В о ж е в а т о в . Обормаймиз қўямиз-да.
П а р а т о в. Бир амаллаб қолдириб кетамиз.
В о ж е в а т о в . Тўхтанглар, жаноблар!
Мен тўғрилай-
ман.
(Эш икка.)
Робинзон!
Р о б и н з о н киради.
У Н И Н Ч И
С А Ҳ Н А
П а р а т о в , К н у р о в , В о ж е в а т о в , Р о б и н з о н
Р о б и н з о н . Нима дейсан?
В о ж е в а т о в
(секин).
Парижга борасанми?
Р о б и н з о н. Қандай қилиб? Қачон?
В о ж е в а т о в , Бугун кечқурун.
Р о б и н з о н. Волгага бормоқчи эдик-ку.
В о ж е в а т о в . Узинг биласан, майли, сен Волгага бор,
мен Парижга жўнайман.
Р о б и н з о н . Менинг паспортим йўқ-ку, нима бўлади?
В о ж е в а т о в . Уёғини менга қўйиб бер.
Р о б и н з о н . Қарши эмасман.
В о ж е в а т о в . Жуда соз, бу ердан бирГа кетамиз, мен
сени уйга ташлаб, бир-икки жойга бориб келаман. Сен
қутиб турасан, дамингни ол, ухла, хўпми?
www.ziyouz.com kutubxonasi
Р о б и н з о н . Лўлилар ашуласини ҳам бир эшитиш ке-
рак эди-да.
В о ж е в а т о в . Яна бу киши артист! Уяле! Лўлилар
ашуласи— нодонлик ва жаҳолат! Италия операси еки шўх
бир оперетта бўлганда бошқа гап эди. Сенга шунаҳаларни
эшитиш керак. Узинг ҳам ўйнагандирсан, ахир!
Р о б и н з о н . Бўлмасам-чи? Мен: «Сайроқ қушчалар»
опереттасида ўйнаганман.
В о ж е в а т о в . Ким бўлиб?
Р о б и н з о н . Нотариус ролида.
В о ж е в а т о в . Шундай бир артистнинг Парижга бор-
маслиги мумкинми? Парижга бориб келганингдан кейин,
нархинг роса ошади-да!
Р о б и н з о н . Қўлингни бер!
В о ж е в а т о в . Борасан-а?
Ро б и н з о н. Бораман.
В о ж е в а т о в
Do'stlaringiz bilan baham: |