P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ҲИКОЯТИАЗИЗИ
Азизи комилни жоҳили хом 
Қабиҳа лафзи бирла берди дашном.
Бир азизу комил авлиёни бир нодон, хом киши ёмон сўзлар 
билан сўкди. (Айтмишларки, ул авлиё бўлмиш киши ҳазрати шайх
155


Шиблий эди. Сўккувчи хом, нодон Абдураҳмон ибни Масъуд Ар- 
зоний эди. Бу икки киши Бағдоднинг бир кўчасида бир нарса 
тўғрисида сўз юритдилар. Ҳазрати Шиблий Ҳ ақтарафга тортса, 
Абдураҳмон бузуқтомонга тортарди. Абдураҳмон шайх Шиблийни 
соқолидан тугиб, чиркин сўзлар билан сўкди. Шиблий жавоб бер- 
май, бўйинсуниб, тектурди).
Тутуб соқолини ул марди хушхўй 
Дер эди ўз танига: «Эй хунук рўй,
Сўккувчи кетгач, Ш иблий ҳазратлари соқолини қўлига олиб, 
ўзига ўзи деди: “Эй бадбашара нобакор, хор бўлдинг, хорлигинг 
ўзингдан бўлди. Ул сўккувчи йўқ нарсаларни айтмади. Барчаси 
сенда бордир”.
Сани расволиғингни эртаю кеч 
Ўзум айғонға бовар қилмадинг ҳеч.
Шайх Ш иблий шу алфозда давом этиб деди: “Эй тан, сенинг 
расволишнгни эртаю кеч кўриб турибман. Уялишим сен сабабли 
бўлмоқца, дер эдим ўзимга. Сен шум ўзим айтиб буюрган тоату 
ибодатга ғайрат қилмадинг. Аслида эса аҳли сАллоҳцанман, деб 
қуруқдаъво қиласан, холос”.
Бу мўъминдин эшитиб, келтур инсоф,
Некулар аҳлиман, деб урмағил Лоф!».
Шайх Ш иблий давом этиб: “ Ё Шиблий, бу урғувчи мўъмин- 
дан ўз айбингни эшитдинг. Энди инсофга келгал. Бундан кейин 
мен аҳли саллоҳ ва сўфийданман, деб қуруқлик билан йўқ лофни 
урма. Балки бу мусулмон айтган айбларингникўнглингга солиб, 
тавбаю истиғфор қилгил” дея ўзини ўзи койир эди.
Ана инсоф, ана хулқ, эй биродар,
Ўзунгни айбинга сан ёпма чодар.
Эй биродар, кўргил — инсофу хулқнинг қандай кўркамлигини! 
Сен ҳам шундайин инсоф аҳлидан бўлсанг, айбингни парда билан 
бекитма. Балки ўтган айбларингни бўйнингга олиб, тавба қилгин. 
Мусулмонлар шйбатидан пок бўлган.
Агар сан қилмасанг нафсинг шикасте,
Етар соқолинга ҳар кўни дасте.
Сен агар ўзингни ўзинг хор кўриб, нафсингни тиниқ тутма- 
санг ва доим такаббурлик қилсанг, одамлар билан сўз олишганда 
ҳар сафар соқолингдан тортгувчилар бўлиб, ўзингни халқ ичйда 
шарманда қилурлар. Бас, шундай экан, такаббурлик қилма, таво- 
зуъда бўл, бошингни кўтарма. Ҳамиша мискинликда бўл. Ҳақиқий 
тасаввуф — ана шу.
156


ТАВАККУЛ БАЁНИ
Кел, эй ошиқ, кўнгилни айлагил пур,
Тариқи Каъбаи мақсудинга кир.
Эй ошиқ, кўнглингни Аллоҳтаоло ишқи билан тўлдир. Мақса- 
динг Каъбасига бормоқ йўлига кир. Дунёга алоқаси бор нарсалар- 
нинг ҳеч бирига илгифот қилма. Кўнглингга бўлмағур фикрларни 
солиб, Матлубингдан айрилиб қолмагин, тағин.
Нечук бўлғай дебон, андиша қилма,
Таваккул айла, ўзга пеша қилма.
Аҳли сулук бўлиб кирган йўлим қандай бўларкин, дея йўқ 
фикрларни қилма. Балки ихлосингда қатъий бўлиб, таваккул қил, 
бошқасини қуябер. Зеро, Аллоҳ розиқдир, таваккули томм ки- 
шилар билан биргадир. Бунга “Оли Имрон” сурасининг 159-ояти 
шоҳиддир.
Таваккул бандани йўлдоши бўлса,
Ажаб эрмас - қора тош оши бўлса.
Банданинг таваккули тўла бўлиб, таваккули ўзига йўлдош бўлса, 
тоғдаги қора тошлару биёбондага ўтлар бу бандага неъматлик қилса, 
ажаб эрмас. (Масалан, Бани Исроил сўфийлари тоғда узлатда бўлган- 
ларида неъматлари ўт, қум ва тош эди. Бизнинг Пайғамбаримиз 
умматидан узлат қилиб турган Абу Зарр ал-Ғифорий эди. У ҳам 
тоғда туриб тоат қилди. Кўпроқ емиши ўт-ўлан бўлди. Букдайин 
авлиёлар кўп ўгган. Аммо шунинг ўзи таваккулдан бошқа нарсаии 
кўнгилга солмаслик кераклигига етарли мисолдир).
Агар ҳиммат кишини ёри бўлса,
Ажаб йўқ - харзалар бозори бўлса.
Агар кишига ҳиммати ҳамроҳ бўлиб, таваккули томм бўлса, 
қалъалару дашту саҳроларда бозорлар тоттса, ажаб эмас. Яъни киши 
таваккулни тўла қилиб, сафарга чиққан бўлса, унинг йўлида озиқ 
тўла бозорлар бўлур, емишга танқис бўлмас.
Етар охир таваккул айлаган қул,
Тавзккул қил, таваккул қил. таваккул!
Таваккул қилган киши ахири бир кун мақсадига эришса — 
керак. Ш унинг учун ҳамиша таваккул қил ва бошқасига қарама. 
Эрур бир ихтиёри ж>-зъи сандин,
Талаб қилғонинга еткурмак Ондин.
Аллоҳтаоло феъл, яъки ишнинг қандайхгаи танлаш ихтиёрини 
сенга бериб қўйди. Ўша ихгиёрий феълингда ҳамиша таваккул қил- 
Лга. Зеро, Аллоҳтаолони истамоққа ихгиёрни солмоқбандаларда-
157


дир ва муродга эрииггирмоқ Аллоҳцадир. Демак, таваккул қилиш
— бандадан, мақсадга етказмоқ — Аллоҳдан.
Агар тутса Худо - қул хотирин пос - 
Чиқар ҳар гўшайедин Хизру Илёс.
Аллоҳтаоло таваккул қилган кишининг хотирини сақлаб турса ва 
марҳамат қиж ан бўлса, албатга, ул кишига ҳар бурчақдан оби ҳаёт 
ичган Хизр ва Илёс алайҳимассалом чиқиб, ёрдам бериб турарлар. 
Агар биткурса Мавло қул ишини - 
Қилур мушфиқ кўзига ҳар кишини.
Аллоҳ таоло бирор қулининг иш ини қабул қилиб, муроди ва 
мақсудини ҳосил қилмоқни тиласа ва бу қул ҳам таваккул қилиб, 
Худо йўлига бормоқ тиласа, Аллоҳ бу йўлда кўринмиш ҳамма 
кимсаларни мушфиқ қилур.
Агар лутф айласа, бўстон бўлур чўл,
Олов ўртасида пайдо бўлур йўл.
Аллоҳтаоло раҳмат айлаб, зафар бермоқтиласа, қулининг қил- 
ган таваккулини тўла билиб қабул қилса, бу қулни мақсудига 
эришгириб, биёбонларигш бўстон қилиб, қудрати ила турли неъмат- 
ларни пайдо қилур. Йўл бўлмаганда йўл бериб, муродига етказар. 
(Жумладан, Мусо алайҳиссалом Тиҳ саҳросида Боъурнинг дуоси 
сабабли қирқ йил тўла сайр қилди. Аллоҳ Мусонинг Қавмига саҳ- 
роларда турли емишлар ўстириб, ҳозир қилиб турарди. Шунга 
ўхшаб, таваккул аҳлига ҳам Аллоҳ таоло чўлларда турли неъматлар 
пайдо қилур).
Ўтарда аждар оғзин - сўрса пойинг,
Зиён этмас омон этса Худойинг.
Аллоҳтаолони истамакка борилмиш сафарда, масалан, аждаҳо 
оёғингни тишлаб сўрса, Тангри таоло ул илон оғусйдан оёғингга 
зиён етказмас — агар Аллоҳ таолонинг истаги сени омон қолди- 
риш бўлса.
Эгам «Қум!» деди - қумдин чиқиб част 
Муҳаббат қумқумидин қил ўзунг маст.
Аллоҳтаоло сенга: “Тур, Мени истагил” деди. Бас, ундай бўлса, 
бу дунё қумидан зудлик билан тур, Аллоҳни иста ва Унинг амри- 
га хилоф қилма. Аллоҳтаолони истаб, Унинг қумғонидан муҳаб- 
бат шаробини ич ва бу шароб билан ўзингни гуноҳларингдан юв.. 
Байтдаги аввалги “қум” арабча “тур” дегани. И ккинчи “қум” 
мутлақ “ер” маъносида келган. “Қумқум” “қумғон” дегани. 
Бузуғ ерда ётиб - бўлмас ишинг беҳ,
«Маконан тоййибан - фазҳаб биавниҳ!».


Шундай экан, бу бузуқ дунёда Аллоҳни истамай ётишимиз 
яхши эмасдир. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг ёрдами ила тавакку- 
ли томм билан пок жой сари қадам ташлагил. Яъни амаллар қилиб, 
қабул қилинмоғини Аллоҳга таваккул қилиб, жаннат сари юрмоқ 
қасдвда бўлгил.
Агарчи бўлса санда аҳли фарзанд, 

Яратибдур аларни ҳам Худованд.
Сен Аллоҳтаолога чиндан ошиқ бўлсанг, таваккул айлаб Аллоҳ- 
ни истагин. Дунё халқига алданма, бола-чақаларим бор, дема. Чунки 
болаларинг бор бўлса уларни ҳам, Аллоҳнинг Ўзи яратгандир.
Ўзи қилди аларни жисм ила жон,
Берур, албатта, жон берган Худо - нон.
Аллоҳтаоло фарзандларингни йўқцан вужудга келтирди. Уларга 
тануж он рўзий қилди. Албатта, тан билан жонни берган Парвар- 
дигор уларга нон ҳам берса — керак.
Азиз жон чиқмаса қолибларидин,
Камаймас неъмати Ҳақлабларидин.
Демак, бола-чақаларингнинг азиз жонлари жисмларида экан — 
уларнинг нонлари оғизларида бўлса — керак. Ш унинг учун хоти- 
ним, болаларим, деб, Аллоҳни истамакдан қуруққолмагин. 
Саноғлиғ умридин то жон тугалмас - 
Яқийн бил оғзидин нон тугалмас.
Сен хотининг ва болаларингга алданиб, фарзларни ўтказиб 
юборма. Уларга нафақа топиш билан бандман, деб далил излаб. 
Аллоҳ таолонинг ризолигини топишдан қуруқ қолмагил. Ҳами- 
ша тоатда бўл. Чунки уларнинг ҳисобли умрларидан жонлари чиқ- 
қунга қадар оғизларидан нон тушмас. Ш ундай қилиб, сен касб 
қилиб, Аллоҳ таолониш буйруғини адо қилсанг, икки турлик. 
гоат қилган бўласан: бири — оила нафақаси бўлса, иккинчиси — 
Аллоҳ амрига итоат.
Агар дарё тубинда бўлса жойинг - 
Баҳона бирла еткургай Худойинг.
Манзилинг дарё тубида бўлса ҳам, билгилки, Аллоҳ таоло риз- 
қингни бир баҳона билан етказиб бера олади. Ш унинг учун 
уйим-жойим, ундай эди, бундай эди, деб, ўзингни алдама. Та- 
ваккул қил-да, Аллоҳни исташ йўлига қадам бос.
Ғараз - ҳар қайда, эй фарзанди одам,
Саноғлиғ рўзий ҳаргиз ўлмағай кам.
Ғараз шуки, эй одам боласи, қайси жойда бўлсанг-да, ҳисобли 
ризқинг сира кам бўлмайди, Бас, шундай бўлгач, хотининг, бола-
159


ларинг бор бўлса, уларга нафақа топиб, Аллоҳнинг буюрган иш- 
ларига итоат билан доим орттирмоқ ҳавасида бўл. Аммо хотин ва 
бола-чақаларинг бўлмаса, ҳамиша Аллоҳ талабида бўлган киши- 
ларни излаб, узлат йўлини ихтиёр қил. Харжим, молим йўқ, деб, 
таваккулсизлик қилма. Зеро, таваккулни тўла қилсанг, фаришта- 
лар каби тасбиҳ ва таҳлиллар билан ризқланиб турарсан. Баъзи 
зоҳидлар ўн кун, баъзиси йигирма кун, яна бир хили бир ой, 
баъзилари икки ой емай турадилар. Масалан, ҳазрати Абу Мусъийа 
ал-Асвад ҳазратлари лой, Иброҳим Адҳам қум еганлари маълум- 
ку!?
Кишини бўлса мундоғ эътиқоди - 
Анга бўстон эрур ҳар қайси водий.
Агар кишининг эътиқоди юқорида мазкур бўлганча эътиқоди 
томм бўлса, ул киши ҳар қандай чуқурда бўлса, унга бўстон пайдо 
бўлур. Аллоҳнинг қудрати ила у ерда турли неъматлар ҳозир бўлур. 
Ёки одатда неъмат ҳисобланмаган нарсаларни неъмат қилур. Маса- 
лан, лой билан қумни. Зероки, Аллоҳтаоло қодирдир.
Вужудинг хору хошоки қолиндур - 
Ёлинсанг ҳам ҳаво учмас ёлиндур.
Кофирнинг нафси тилаган нарсалар хас-чўпдир, яъни турли 
бидъатлар билан музаййан бўлишлиқцир. Шундай бўлгач, сен наф- 
сингга ялиниб, хушомад қилмагин. Чунки унга ялиниб хушомад 
айламоқнинг учқуни ҳавога учмаган ёлиндир. У сени яширинлик 
билан йўлдан оздиришлик пайидан бўлади. Шунинг учун нафсинг 
тилаган нарсалардан қайт, нафсингга хушомад қилма.
Миниб ҳиммат буроқин Ҳақ болиндин,
Ёлин маҳкам тугуб сачрат ёлиндин.
Шундай қилиб, таваккул ва ҳиммат отини миниб таваккулсиз;- 
лик ўрмонидан чиқ. Яъни доим таваккул билан бўл. Я.на ўша та- 
ваккул отининг ёлидан маҳкам тугиб, таваккулсизлик ёлқинидан 
сачраб чиқгил. Хуллас, зудлик билан таваккул қилиб, матлабингда 
бўл. Бу ерда “қолин” — ўрмон маъносида. Байт сўнгидаги “ёлин” — 
аланга.
Етибдур соли умринг, эй табаҳҳол,
Таваккул соли мақсуд баҳрина сол.
Умринг йиллари ўгиб, охирлаб қолди, эй ҳоли бузуқ киши. 
Шундай экан, таваккул солини ясаб, уни мақсад денгизига сол. 
Кириб жон бағрина, эй нафси золим,
Дема: «Солим мани етгайму солим?!».
160


Эй золим нафс, таваккул денгизига киргандан сўнг фикрла- 
ринг тарадцуда бўлмасин. М енинг сувга солган солим денгиздан 
саломат ўгарми, деб шубҳалар қилма. Ҳамиша қатьий бўл. 
Етар-етмаслигингдур - ҳукми Раббда,
Эранлар шартидур - ўлмоқ талабда.
Манзилга етар-етмаслик шубҳаси нуқсонинг бўлса-да, Аллоҳ- 
нинг ҳукмида бўл. Аллоҳ нимани буюрган бўлса, ўшандан қолма- 
гил, нимаики нарсаларни наҳй айлаган бўлса, улардан тийилгин. 
Зероки, Аллоҳ таоло: “М ени изла — топарсан!” деган. Шундай 
экан, Аллоҳ таолони истамак йўлида бўлиб жон бермоқ эрлар- 
нинг ишидир.
Таваккулни талаб қил, эй одамизод,
Югургил Каъбаи мақсудға чун бод.
Эй одамзод, таваккул қилиб, мақсад Каъбаингта ел каби югур- 
гил. Бундан мурод — қолган умрингни тезлик билан таваккулга 
сарф қил. Тарадцуд ва ўйланишни қўй, демакдкр.
Кириб йўлға - кўриб аълому осор,
Узун бар, деб гумонбар бўлма зинҳор.
Тариқат йўлига киргач, у ерда уйғоқлик ва уйқу орасида турли 
мушоҳадоту тажаллийотлар ёки хилма-хил қўрқувлар кўрсанг-да, 
бу торлик ва кенглик биёбонидир, деб гумон қилгувчи бўлмагил. 
Балки ҳамиша афъолингда қатьий бўлиб, таваккулда бўлгил. Хул- 
лас, муроқабада хилма-хил кашуфоту мушоҳадотлар кўриб, мен 
фалон мақомга эришдим, дея такаббурлик қилувчн бўлма. Яна шу 
муроқабада турли азоб ўринларини кўрсанг-да ва фақат ўзингни 
шу азоблар ичида кўрсанг-да, Тангри раҳматидан умид кесиб, кирган 
йўлингни ташлама. Балкн ҳамиша таваккулда бўл. Шунда ишинг 
“Талоқ” сурасининг 3-ойтига мувофиқ бўлур. “Узун бар” — кенг 
биёбон маъносида. “Гумонбар” - тумон қилувчи.
Бу бормоқца агар бормоқ солур шер - 
Қачон қайгар таваккул айлаган эр?!
Киши Аллоҳ таоло сафарига юрмоғида арслон тиркоқ солса, 
яъни киши Ҳ ақ таоло томон юришца турли машаққатларга дуч 
келса-да, таьаккул қилган бу киши, албатта, йўлидан чекинмас. 
Ва бу йўлида қатъий бўлур. “ Каҳф” сурасининг 62-ояти бу ҳақца- 
ги хабардир.
Хатардин аҳли ҳиммат хийра бўлмас,
Агар эл тийра тугса - тийра бўлмас.
Ҳиммат аҳли ва таваккули тўла киши Аллоҳ сари бораётган 
йўлида қанчайин хатару машаққатлар учраса ҳам, ҳайрон қол-
161


мас. Заифлик ва бўшлик кўрсатмас. Агар Аллоҳни истамак йўлида 
барча халқтўсиб, ўққа тутсалар-да, қўрқоқбўлмас. Ҳамиша Маъ- 
шуқи талабида бўлур. Бу ерда “хийра” — заиф, “тийр”- ўқ ва 
“тийра” қўрқоқ маъносида.
Таваккулдин кишиким олса баҳра - 
Қачон заҳра ўлур ғарқ ўлса заҳра?!
Бирор киши таваккулдан фойда олса, ундай кимсанинг кўнглига 
қачон қўрқув тушар? Агар шу баида заҳар денгизига ғарқ бўлса- 
да, ҳамиша талабда бўлур. Бундан мурод аҳли таваккул қанча 
балою қазоларга йўлиқсалар ҳам, илтифот қилмаслар. “Заҳра” 
сўзининг аввалгиси - қўрқоқ, иккинчиси - оғу маъносида.
Ема рўзий ғамин ҳеч ерда, эй ёр,
Ким асроринг билур - Ул яхши асрор.
Шундай экан ҳеч ерда ризқ қайғусида бўлмагин, эй дўст. Зеро- 
ки, сирларингни билгувчи Аллоҳ таолонинг Ўзи сени асрашни 
билур. Чунки ризқнинг соҳиби — Аллоҳдир. Ризқингни зиёда ҳам, 
кам ҳам қилмайин берур. Ш унинг учун сен қайғуга тушиб, сабр- 
сизлик қилмагил. Бунинг шоҳиди “Ҳуд” сурасининг 6-оятидир. 
Худоға қилса ҳар ким хўб таваккул - 
На ерда бўлса зойеъ бўлмас ул қул.
Ҳар ким Худойи таолога яхши таваккул қилса, ул қул қаерда 
эса-да, зое бўлмайди. Аллоҳунинг ризқини хиёнат қилмайин бе- 
РУР-

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish