ҲИКОЯТИ БАДБАХТОН
Битибдур «Жомиъи мишкот» ичинда -
Набийдин сўрди бир сўрғувчи банда:
“Жомиъи мишкот” аталмиш китобда битиклидирки, Пайғам-
бар алайҳиссаломдан бир куни бир қул сўради (ул сўрғувчи банда-
нинг исми Абдуллоҳ ибни Масъуд эди):
«Ёмонларнинг ёмони қайси бир инсон?»
Жавобин бермади анга ўшал он.
“Эй Расулуллоҳ, охиратда сизнинг умматингиздан ёМонларнинг
ёмонроғи ва азобининг кўпроғи қайси одам бўлади?”. Ул саййид
сўроққа шу он жавоб бермади.
Уч айғон сўнг жавобин берди они:
«Ёмон олим - ёмонларнинг ёмони!».
Сўргувчи киши уч марта такрор сўрагандан сўнг Пайғамбар
(с.а.в.) дедилар: “Охиратда ёмонларнинг ёмонроғи бузуқ олим-
лардир. Илмларидан фойда олмай, амал қилмаганлардир. Халқ ора-
сида нимаики ҳукм қилсалар — пора учундир. Авомларнинг нафси
ҳаволарига қараб юрган олимларга бериладиган азоблардан қат-
тиқроқ азоб ҳеч кимда бўлмас”. Жавобнинг савол уч карра қайга-
рилгандан сўнг берилишига сабаб Пайғамбаримизнинг олимлар
олдйда одоб сақлаб, уларнинг айбларини тез оЧиб беришни эп
билмаганларидандир. Охират подшоҳики — олимлар олдида одоб
сақласа, биз қандай бўлмоғимиз керак?!
Яна айди ўшал ҳамрози маҳбуб,
Ки: «Хўбларни хўби ҳам олими хўб!» .
Аллоҳнинг сирдоши он ҳазрат (с.а.в.) ўша мажлисида яна де-
диларки: “Охиратда яхшиларнинг энг яхшироғи яхши олимлардир.
Улар билган илмлари билан халқ орасида амри маъруф ва наҳйи
148
мункар қиладилар. Ю мшоқ сўзлар сўзлаб, фосиқлардан йироқ
қочгувчи бўлурлар. Бойлару амалдорлар мажлисларига яқин йўла-
маслар ва уларга бойликлари учун тавозуь қилмаслар. Ҳукмлари
учун пора олмайдилар, масжид йўлидан қолмай, баҳслар қилмай-
дилар. Булардан бошқа яна қандайин замима ишлар бўлса, яхши
олимлар барисидан йироқбўладилар”.
Деди Пайғамбари оламға ҳодий:
«Зрур дўзахда бир шиддатли водий.
Олам аҳлини тўғри йўлга бошловчи Пайғамбаримиз (с.а.в.) яна
дедилар: “Дўзахда бир азобли қудуқ бор”. (Бу ҳақца ҳам бояги
“Ж омиъи миш кот” китобида Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан
ривоят қилиб ёзилган).
Ўшал водийни «Жуббул ҳузн» оти,
Риёлик қорийлар жойи ул водий.
Ўша қаттиқазобли чуқурни Аллоҳтаоло “Жуббул ҳузн” (“Қайғу
қудуғи”) деб атади. Ул қудуқ риёкор қорилар учундир. Булар шун-
дайин олимларки, илм топиб, риёкорлик билан — халқ орасида
ниятлари фақат обрў- эътибор топиш бўлган. (Ривоятларда кели-
шича, бу қудуқ жаҳаннам ўртасида жойлашган. Унга риёли олим-
лардан бошқа яна эрларига қичқириб гапирган хотинлар ва ота-
онасини ранжитган кимсалар тушадилар).
Жаҳаннам кунда тўрт юз қатла андин
Паноҳ истар Худои зул-минандин».
Ул чуқурнинг азобию ҳайбати кўплигидан жаҳаннамнинг ўзи
Аллоҳтаолога сиғинишни истайди. У ҳар кунитўрт юз марта неъмат
берувчи Тангридан мадад сўраб сиғинар экан.
Худовандо, йироқэтгил риёдин,
Айирма сид; у ихлос ва зиёдин.
Аллоҳим, Ўз раҳматиш ила бизларни риё билан дарс бергувчи-
лар ва илмларига риё билан амал қилувчилардан йироқ қил, их-
лос нуридан айирма.
ТАК4ББУРЛИК ҚИЛМАЙ, ТАВОЗУЪЛИК
ИХТИЁР ҚИЛМОҚ БАЁНЙДА
Кел, эй зоҳид, қўлунгдин берма тоат,
Зиёд эт тоатинг соат-басоаг.
Эй дунёдан юз ўгириб, дунё неъматларидан қайтиб, аҳли сулук
бўлган сўфий, зинҳор тоату ибодат вақтларингни — тирик экансан
— қўлингдан чиқарма. Балки тоатинг ва ибодатингни соат сайин
ортшра боргин.
149
Уётлиғ пеша қил хавфи тамаъдин,
Риёзат ила тақвоу вараъдин.
Эй зоҳид, сен кечалари уйғоқ бўлишни одат қил. Аллоҳнинг
азобидан ҳамиша қўрқиб юр. Тамаъдан йироқ бўл. Доим оч бўлиб,
рўза тутиб, нафсингга машаққатлар қил. Буларнинг барчаси ўзин-
гга фойдали эқанини бил.
Фароғат бирла ош иқ ҳеч етарму?
Киши роҳат бирла ош иқ этарму?
Аллоҳтаоло ҳазратига ошиқ киши - Маъшуқидан бехабар, тинч
ухларми? Йўқ, ош иқ киши асло тинчланиб, роҳатланб ётмас.
Ошиқликни даъво қилгувчи кимса — еб-ичиб ётмас.
Агар қул Хожасин жўйинда бўлса,
Ётарму йўлда - ош иқ банда бўлса?!
Бир қул хўжасини излаб йўлга чиқса ва у хўжасига чинакам ошиқ
бўлса, албатга, у хўжасидан хабар олмай қўйиб, фароғатда ётмас.
Егил кам - кеча турмоқцин есанг ғам,
Бўлур иш кам - агар кўп тўйса ишкам.
Аллоҳга ишқинг ҳақиқий бўлса, кам егил, оз ичгил. Кўп еб-
ичиш ишни, яъни тоату ибодатни кам қилади. Чунки кўп емоқлик
ялқовликни келгириб чиқаради. Шундай сўнг Аллоҳни истамакдан
маҳрум қолурсан.
Эгам аҳд этса «Фатлубний тажидний»,
Қўярму бандалар бу жаҳцу жадни?!
Аллоҳтаоло ҳазрати аҳц қилиб: “Мени чини билан изласанг,
албатта, топарсан” цеб айтган бўлса, ақл эгаси Аллоҳнинг бу ам-
рини четга қўйиб, дунёга ошиқбўлиб, тескарилик қилмас. Балки
тиришиб-тармашиб Аллоҳ амрига амал қилар.
Оғир жисминг агар бўлсун десанг соғ -
Саноч оғзин сан оч, албатта, камроғ!
П октанинг тоза бўлсин десанг, оғзингни камроқ оч, яьни кам
егин. Бу ерда “саноч” сўзи аслида ҳаво тўлдирилган мешдир. Бу
меш билан дарё сувидан ўтилади. Ушбу саноч билан сувдан ўгишда
униг оғзини катта очиб бўлмайди. Агар очилса, мешдан ҳаво чиқиб
кетиб, дарё сувида ҳалбк бўлиш мумкин. Демак, байт мазмуни
мана бундай бўлади: Кам егин. Кўп есанг, танинг қувват топиб,
Аллоҳни истамай қўюрсан.
Риёзат мевасицур мисли ёнғоғ,
Агарчи зоҳири тош, ботини ёғ.
Оч
юришда кўп фойдалар бордир. Очлик билан машаққаг чек-
моқ мисоли бир ёнғоқ кабидир. Ёнғоқнинг мағзига етиб — эриш-
150
моқ учун унинг қотган қаттиқ пўстлоғини олйб ташлашга тўғри
келади. Демак киши дунёда очлик билан кўп юриб, еабр қилса,
охиратда кўп роҳатлар кўради.
Маишат аввали - нарм, охири - қаҳр,
Й илоннинг таши юмшоғдур, ичи заҳр.
Хуллае, қорин тўқлигида фойда йўқцир. Зеро, яхши тириклик ва
яхши еб-ичишнинг аввали — юмшоқ, яъни дунёдалик вақгида фой-
далидир. Лекин охири қаҳрдир. Охиратда Аллоҳнинг азоби бордир.
Биласан-ку, ахир, илоннинг сирти юмшоқ, аммо ичи тўла заҳардир.
Шунинг учун умрингни очлиқда ўтказ, охиратинши азобга қўйма.
Риёзат хокиға ҳар кеча ур бош,
Юрак қон айласа, лаъл атанур тош.
Машаққатлар тупроғига ҳар кеча бош урғил. Нафсингни шйиб,
уни доим машаққатда туғгал. Шундайин риёзатлар чекиш сабабли
юрак қонинг лаъл тошига айланиб, Аллоҳ таоло қошида ҳурматли
бўлурсан. Зероки, лаъл тошининг одамлар орасйда қиймати балацц
бўлади. Шунга ўхшаб, риёзат соҳибининг ҳам Тангри қошида ҳур-
мати баландцир.
Белингни боғлагил хизматга чун най,
Ш акар тўлдурса, шояд, қалбинга Ҳайй.
Бас, шундай экан, Аллоҳтаоло ҳазрати учун қамишдан очлик
белбоғини боғлагин. Шоядки, Тангри бунинг эвазига шакар қами-
ши каби кўнглингга шакар қумини тўлдирса. Яъни кўп очлик би-
лан бўлсанг, Тангри таоло кўнглингни маърифату ҳикмат билан
тўлдириб, Ўзи ва одамлар ҳузурида ҳурматли қилур.
Билур оқил бу дунни сижни бадбўй,
Баланд уй истасанг, нафсинг кўзин ўй!
Оқил бўлсанг, бу дунёни сассиқ зиндон деб билгил. Биноба-
рин, сассиқ ва чиркин ерда турмоқ киши табиатига хилофдир.
Ш унинг каби бу дунёнинг фоний эканини билган кишининг тоат
қилмай, нафсига машаққат етказмайтуриши номуносиб ишдир.
Шундай экан, юксак фикр қшиувчи киши, албатта, машаққат ва
тоат-ибодат билан нафс кўзини ўйса керак. Аллоҳнинг ризолишни
ҳамиша истаса керак.
Тўшаб қолин, ёпиб тоат жамолин,
Кўйибсан бошикга болин ваболин.
Нафсинг буйруғига бўйсуниб. роҳаг учун тўшакни қалин ёйиб
— роҳатда ётурсан. Сен Аллоҳнингтоат-ибодатига ёнибтуриш ўрнига
ялқовлик қйлиб турибсан. Бошкнгга қават-қават ёстиқ кўйиб, ро-
' ҳатда ёгибсан.
15
]
Тели нафсинг тила тоатга кам-кам,
Магар, бўлғай эгилмас гарданинг хам.
Бас, шундай экан, телба кўнглингни Аллоҳнинг ибодатларига
аста-секин ўргатгин, уни машаққатлар билан букгил, бўйинсун-
мас бўлиб қолмасин, тағин. Зеро, нафсинг тилаганини доим қила-
версанг, ўзингга устун бўлиб қолиши бордир.
Кўзингдин айда ғафлат уйқусин дур,
Ва лекин бўлмағил тоатға мағрур.
Сен ғафлат уйқусини кўзингдан нари қилиб, машаққатлар қил-
гин. Аллоҳ таолонинг тоат ва ибодатларини доим адо қил. Лекин
тоату ибодатни кўп қилдим, деб такаббурлик қилмагин.
Агарчи бўлсанг аҳли илму зуҳҳод,
Такаббур қилмағил - аслингни қил ёд.
Гарчи сен аҳли илм ва аҳли зуҳҳоддан бўлсанг ҳам, такаббур-
лик қилмагил. Доим аслингни эслагил. Зеро, аслинг тупроқдир.
Шунга кўра юксалма — паст бўл.
Такаббурлик айламак шайтон фиъоли,
Ииғию зоридур одамнинг ҳоли.
Такаббурлик шайтон алайҳиллаънанинг ишидир. Шунинг учун
такаббурлик қилма. Доим йиғлагал. Йиғламоқ Одам алайҳиссалом-
дандир. Шайтон такаббурлик қилиб, Одамга сажда қилмай, Дар-
гоҳцан қувилди. Одам алайҳиссалом жаннатда буғдой еб, Тангри
олдида гуноҳкор бўлди. Ш ундан сўнг доим йиғлаб юрди. Ҳ ақта-
оло гуноҳини кечиб, Ўзига яқин қилди. Ҳар иккисининг ҳикоя-
си маълуму машҳурдир.
Риёзат бирла ҳам очсанг кўзунгни,
Азозилдек улуғ тутма ўзунгни.
Сен риёзатлар билан нафсингга машаққатлар чектириб ва кўп
. тоат-ибодатлар қилиб — кўзинг очилиб, турли тажаллийогу ка-
шуфотлар билан сифатлансанг-да, ўзингни Азозил каби улуғ тугма.
Чунки Азозил ўзини катта тутиб, хор бўлгани машҳурдир.
Агар ернинг юзига айласанг дарс,
Такаббур бўлмағил, бўлғил Худотарс.
Сен доною донишманд бўлиб, дунё халқининг барчасига сабоқ
бера олсанг ҳам, мен фалондек устозман, деб такаббурлик қилма.
Балки доим Аллоҳцан қўрқувчи бўл.
Сани кирган йўлунг турфа узоқцур,
Орада сони йўқ банду тузоқцур.
Сенинг аҳли сулук бўлиб кирган йўлинг жуда узоқцир. Йўл
ораларида ҳисоби йўқ дому тузоқлар бордир. Бу тузоқлар бор
152
ўринлардан қутулмайин такаббурлик қилмагин. (Демишларки, Та-
риқат йўлида саккиз минг хатарли мақом бордир. Бу ўринларни
ҳар бири аҳли сулукни тариқатдан қайтаргувчи бир тўсиқлардир.
Буларнинг баъзиси — ҳиссий, баъзиси — қалбийдир. Бу мақомлар-
нинг барисини шу ўринда баён қилиш адабдан эмас. Бу ўринлар
соликнинг ўзига ўз вақгида завқи орқали билинади).
Ажаб йўддур - орада кўп хатар бор,
Киши билмас - чибин етгайму, шунқор?!
Тариқат йўли жуда узоқ йўл. Орада хатарли ўринлар жуда кўп.
Бундайин мушкил йўлга ҳар ким етиб бормоғи маълум эмас.
Паш ша-ми ёки шунқор етиб боради — аниқ билиб бўлмас. Бу
ерда пашша — кам ибодатли киши, шунқор — ибодати кўп киши.
Ш унинг учун тариқат йўлини оз ибодат қилганлар ўтадими, ёки
аксинчами — аниқ билиб бўлмайди. (Шайх Абдурраззоқ, Балъам
Боъур ва Иблис кабилар етдилар, аммо такаббурлик қилиб, ха-
роб бўлдилар. Хуллас, маълум бўладики, банда бўлмиш кимса
хавф билан ражо, яъни ўтиниш орасида бўлмоғи лозим. Банда-
нинг Ҳ ақтаолога восил бўлмоғи ибодат билан. змас, аммо банда
ибодат қилмоққа буюрилгандир).
Киши билмас - бу уммон остида фош:
Жавоҳирпора қиймат борму ё тош?
Бу тоату ибодат денгизи ва унинг тубида бор нарса кўриниб
турмайди. Уни одамлар билмайди. Хусусан, ўша денгиз остида
қийматли жавҳар борми ёки одций тош?! Номаълумдир. Шунга
ўхшаб, қилаётган тоату ибодатимизда Аллоҳнинг ризолиги бор-
ми ёки йўқ?! Маълум эмас. Ш унинг учун ибодат аҳли Аллоҳцан
қабул қилмоқни ўтинадилар ва қабул бўлмаслигидан қўрқиб, ҳами-
ша тоатда турмоқлари керак бўлади. Демак, фужур қилган киши
айтмасинки — менинг турмушим шунча вақг бетавфиқ ўтибци,
энди қандай қилиб тоат қилурман?! Барибир, фойдаси бўлмас.
Агар чандики гавҳарпорадурсан,.
Яқийн бил - бандасан, бечорадурсан.
Агар сен гавҳар тошнинг бир бўлаги, яъни саййицзода бўлсанг
ҳам, шаксиз билгилки — чорасиз бандасан! Шундай бўлгач, такаб-
бурлик қилмоғинг нима учундир?!
Ҳамиша банцадандур зори қилмоқ,
На ҳадцур бошини юқори қилмоқ?
Ҳа, банданингодати — зорилик қилмоқцир. Бошни
Do'stlaringiz bilan baham: |