ҲИКОЯТИ ШАЙХ ИМОМ БАСРИЙ
Имоми аҳли суннат шайхи Басрий -
Умид улдурки, жаннат бўлса қасри.
Аҳли суннат вал ж ам оатнинг имоми Ҳ асан Басрий раҳма-
туллоҳи алайҳцир. Умид улдурки, жаннат унинг саройи бўлгай.
Зероки, у тобеин ларнин г улуғи ва илми тасаввуфда қутблар
қутби эди.
Ани бор эрди бир омий муриди,
Ва лекин танда эрди кашфи дуди.
Ҳикоя қилмишларки, Ҳасан Басрийнинг бир нодон мурвди бор
эци. Аммо нодон бўлса ҳам, шайхи хизматида туриб, кашф ва кўрмоқ
ҳоллари бор эди. Яъни кароматдан бироз асари бор эди.
Мурици келмаци бир неча айём,
Ўзи тобти ани ул шайхи ислом.
Ўша мурид бир неча кун шайхнинг мажлисида йўқ эди. Хизма-
тида бўлмади. Ахири шайх Ҳасан Басрий муридини ўзи излаб
топди.
Деди ул омийни қилмоқ учун ол:
«Манга асроринг айғил, эй неку ҳол».
Шайх ўша омий муридини ғурурга солиб қизартиш учун деци:
“Эй эзгу ҳолли мурид, бизнинг мажлисимизга келмадинг. Ш ояд-
ки, келмаганинг Аллоҳ таолога яқинлик туфайли бўлса. Аммо
шундай бўлган тақцирца ҳам биз ғарибларни кетга сурмай, ка-
шуфотларингдан бироз айтсанг, жуда яхши бўлур эди”.
Деди: «Ҳар гоҳки, хуфтон келса қарши,
Етарман лаҳзада айвони Арши.
Ул нодон муриц шайхи уни ғурурликка солиб сўраганини бил-
мади ва деци: “Эй ҳазрат, ажаб сирлар бошга тушди. Хуфтон намо-
143
зи вақги келди эса бир лаҳзада Арши Раҳмонга борурман” дея
давом этди:
Малоиқцек бўлиб Арш ичра мумтоз
Худо бирлан узун шаб этарман роз!».
^ “Аршга боришимда фаришталар қатори бўлиб, Ҳақ таолонинг
Ўзи билан узун тунларда сирлашиб чиқарман”. Ш айх Басрий бу
гапни эшитиб:
Деди: «Борсанг ўшал манзилға чун бод,
Бу мискин отини ҳам айлагил ёд».
Деди: “Эй фалончи, агар сен ўша “арш ” деган жойга ел каби
борсанг, бу мискин Ҳасанни ҳам сирлашганингда тилга олиб
ўт”.
Яна кечага ул манзилга етти,
Ҳасан отин тилига жори этти.
Яна бир кеч мурид “арш ” деган ерига етгач, филҳол Басрий-
нинг муборак Ҳасан исмини айтди.
Бузулғон кўрди арши дилкушойин,
Нажосатхонайеда кўрди жойин.
Мурид ўз кўнглида кашф бўлиб кўринган жойда Ҳасан номи-
ни тилга олгач, кўзини очса, ўзини ҳожатхонада кўрди.
Яқийн бидци муни шайтон қилиб кайд,
Қилур эркан уни ҳар кечаси сайд.
Мурид бу ҳолни кўргач, шаксиз билдики, шайтонга алданиб,
қўлига тутлибди. Бу ишни ҳар кеча шайтон билан қилибди. Му-
риднинг бу ҳолга тушгани илми йўқлигидан бўлди.
Инобат қилди бориб қайта бошдин,
Муяссар этти илм отлиғ қуёшдин.
Ш ундай қилиб, мурид Ҳасан Басрий мажлисига қайтиб бор-
ди. Зикрни аввалги талқиндан бошлаб, илми фиққни ўргана бош-
лади. Вақг ўтиб, Атлоҳ таоло унга илм қуёш ини енгил берди.
Такрор мақомига етиб, камолог топди.
Бузар ботилни туз олимни зоти,
Ф акайфа, ул ерда ҳозир бўлса зоти.
Ҳол шундай бўлгач, маълум бўладики, ботил ишни ззгу олим-
лар исми бузади ва ҳароб қилади. Ҳасан Басрий ҳикоясида маз-
кур ш айхнинг исми муридида кечган ботил иш ни бузганидек.
Демак, нотўгри ишни бузиш, яъни яхши томон қайтариш учун
олим киш ининг ҳозир бўлиши зарурдир.
Ариғ илму амалдур раҳбари ҳол,
Бу икки бол билан учган ичар бол.
144
Эзгулик — илм, бу илмга амал қилмоқ ва у билан ҳол илмини
ҳосил қилмоқдир. Бу икки қанот билан учган кимса, албатта, бол
ичса керак. Хуллас, илм ўрганиб, унга амал қилиб, аҳли ҳолдан
бўлишга эришган киши, албатта, Аллоҳ таолони топса керак.
Агар бўлмаса илминг, эй сабук сайр,
Билур болинг-вуболинг барчасин хайр.
И лминг бўлмаса, эй ш ош қалоқи нсон , унда сен учун фойда
ҳам, зарар ҳам бирдир. Зеро, сенинг заиф фикрингча, гуноҳла-
рингнинг барчаси ўзингга хайрлидек кўринади.
Агар билсанг неку - афъоли баддин
Наъувзу биллаҳ андоғ мўътақадцин.
Агар сен ёмон ишлардан эзгулик кутсанг, унда сендайин эъти-
қод қилгувчидан бизни Худонинг Ўзи асрасин.
МАВЪИЗА
Кел, эй оқил, буюрсанг ақлинг ишга,
Ўзингдин кетмагил “доно” демишга.
Эй оқил инсон, сен бутун ақлингни тоагу ибодат қилишга
қаратган бўлсанг-да, ўзингни ўзинг олимман, дея такаббурлик
қилма.
Агар боло чиқиб, кетсанг ўзингдин,
Йиқилғайсен тойиб ерга юзингдин.
Такаббурлик қилиб, юқори чиқиб, ўзингнинг ким эканинг-
ни билмасанг, мартабангдан юз тубан тушиб қолмагин, тағин.
Яъни такаббурлик билан ҳадцан ошиб, кофирлар аҳлидан бўлиб,
жаҳаннамга юз тубан тўшиб қолмагин.
Ўзин боло тугиб кибр айламакдин
На чобуклар йиқилдилар оёқцин.
Ўзини ўзи юқори тутиб, не-не зийраклар оёқларидан йиқи-
либ, мартабаларидан тушдилар. Бу ҳолларни Иблис, Ҳоруту М о-
руг, шайх Абдурраззоқ, Балъам Боур ва шайх Барсисо кабилар-
нинг машҳур ҳикояларида кўрса бўлади.
Агарчи ҳар кеча дил махзанина
Боқарсан кўп туриб, кўп турмасина.
Камолот топиб, ҳар кеча муроқабада бўлганингда мукашафоту
мушаҳадот кўриниб, кўнглинг шишмасин. Кўнгил хазиналарига
чиқсанг-да, бунчалик бўлмоғингни муроқабада турмоғингдан кўр.
Ўзингни ўзинг шишириб, “Мен анцоқ ҳоллиман” деб такаббур-
лик қилма.
145
Агар чандики бўлсанг қугби аброр,
Дегил не донишим, не-да ишим бор.
Агар сен эзгуларнинг қугби, яъни бошлиғи бўлсангҳам, менда
на билим бор, на бир кўзга кўринарлик иш бор, яъни униси ҳам,
буниси ҳам йўқ дегил.
Ниҳоли меҳнатинг берсун десанг бар,
Ризойи Ҳақ учун илм эт муяссар.
Меҳнат ниҳолинг мева берсин десанг, Аллоҳ таоло ризолиги
учун илм истагин ва топган илмингни халойиққа сарф қилгин.
Хуллас, аҳли сулук бўлиб, кўп машаққатларга учраб, Аллоҳга яқин
бўлмоқни тиласанг, илми фиққни билмоғинг керак.
Агар боғингда бўлса гил риёси,
Қачон бўлғай чироғингни зиёси?
Агар амалларинг уруғига гил — тупроқнинг риёсидан аралаш-
ган бўлса, аъмол чироғинг ёришиб, нури тажалло ва асрори Ило-
ҳий ҳосил қилмоғини қачон кўрар экансан?!
Агар ҳоли риёдин холи эрмас -
Ҳақиқат ул киш ини ҳоли эрмас.
Бу илми ҳол ила мавсуф бўлган кимса риёдан холи бўлмас
экан, ҳақиқат сирлари сари бормоқ ул кишининг ҳолидан кел-
майди.
'
Ўқур бўлсанг ўқ ур нафсинг кўзина,
Қара чин кўз билан Мусҳаф юзина.
Сен дарс ва Қуръон ўқир бўлсанг, аввал нафсингни гуноҳ заҳ-
матидан даволашга жаҳц қилгин. Шундай қилиб, ўқиган Куръон
ва дарсдан ўгиту насиҳат олмасанг, сенинг бу ишинг Куръон усти-
га кўниб турган пашша кабидир.
Муҳаққақ олим улдур - одил ўлса,
На кўп жо дил югуртиб, жодил бўлса.
Ҳақиқий олим кўп баҳслар қилувчи олим эмас, балки илмига
амал қилувчи олимдир.
Жадалдин қолки, қил устундадур қол,
Йиқилсанг ё йиқитсангдур забун ҳол.
Ҳақиқий олим бўлсанг, баҳслардан тийилгин. Асло баҳс қилма-
гин. Зероки, илми қолда “қил” сўзи кўпдир. Бу “қил” сўзи билан
баҳслаша-баҳслаша, ўзинг йиқилиб, одамлар орасида шарманда
бўлурсан. Ёки бошқани йиқитиб шарманда қиларсан. Ҳар ҳолда
баҳснинг кўркамлиги кўринмайди.
Вужудинг уқбаси эрмас алоша,
Тал оша келган ўлтурмас талоша.
146
Вужудингнинг тоғи баланд эмасдир, яъни нақадар олим бўлсанг-
да, илмнинг охири бўлмагани учун унга етишган киши бўлмассан.
Ш унинг учун сени биров баҳсда енгиб — йиқитиб, хор қилиши
мумкин. Ш ундай экан, тоғ оша келган, яъни адамдан вужудга
келган киши одамлар билан баҳслашиб, уришиб, талашиб ўгирмас.
Руҳ оламидан вужудга келган олим эканингни ҳисобга ол-да, яна
борлиқцан адамга кетишингни ҳам бил. Буни ҳисобга олиб, амал
қилгин ва баҳсларни қўйгин.
Ўқурдиндур ғараз Тенгри ризоси,
На ул илмики, бўлгай халқ изоси.
Баҳс кзглмагил, дейишимдан мақсад — Аллоҳнинг ризолигини
тоггашдир. Унинг ризолигани излаган киши, албатга, баҳсни қўйса
керак. Чунки ул олимки, илми билан халойиқни ранжитадиган
бўлса, бундайин олимдан Худойи таоло рози бўлмас.
Ёниб келганда меҳнат шамъи, эй ёр,
Ёниб, тугма ҳаво бодиға зинҳор.
Кўп машаққатлар билан ҳосил қилган илмингни нафс орзула-
рига сарф айлама, дўстим.
Замона халқи аксар толиби қадр.
Бўлай деб садри мажлис, қон қилур садр.
Бу замон илм истагувчиларининг илм ҳосил қилишдан мақсад-
лари халқ ичида ҳурмату обрў топишдир. Бундай мақсад билан
охират мажлисининг тўрида ўгирмоққа булар қандай қилиб муяс-
сар бўлсинлар?! Албатта, бундай ният билан охират мартабасини
топиб бўлмайди.
Ўқубдурсан агар холис маони,
Ю рак қони блрлан асори қони?
Дарслар қилиб, ўқиб, холис Аллоҳ учун эришган илмларим
бор, дерсан. Агар ростдан шундай бўлса, унда Аллоҳдан қўрқиб
йиғлаганинг аломатлари қани?! Йўқ, шунинг учун бу аетган сўзинг
ёлғондкр. Ҳолбуки, сен юрак қонингни Аллоҳ таолодан қўрқиб
оқизмагансан.
Агар қилдинг муяссар илм ишидин,
Аёғинг босма эгри - кўр кишидин.
Билиб ўз душманинг қилма анга ҳарб,
Кўриб, ўтқа ўзинг солмоқ нечук зарб?
Илмли бўлиб, ўз илмингни душманингга сарф қилма. Била
туриб — илмингни нафси ҳавога сарф қилмоқнинг мисоли биров-
нинг ўг (олов) борлигини била туриб, ўзини ўзи ўтга солишидир.
147
Мувофиқ илмиға қилса ишини,
Дегил арбоби илм андоғ кишини.
Илм ўрганувчи олимнинг қилган тоатлари ўрганган илмига му-
вофиқ бўлса, бундай олимни олими Раббоний ва фақиҳи самдо-
ний деб атагин.
Таварруь шартида, эй мардикори,
Керакдур, албатта, қорию қори!
Бир олим тақво шаҳрида иш юритгувчи бўлса, яъни тақво би-
лан яшамоқни истаса, албатта, у оғир, тўзимли, андишали бўлмоғи
керакдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |