P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

ҲИКОЯТИ ҲАЖЖОЖ
М усулмонеға бир кун айди Ҳажжож:
«Дуои хайр учун бизга қўлунг оч».
Кунлардан бир куни Ҳажжож ибни Юсуф бир мустажоби даъ- 
вот кимсага узрхоҳлик ва илтимос билан деди: “Эй азизу аржу- 
манд, бизларга бир яхши дуо қилғил”. (Нақлдирки, ул киши Бағ- 
додлик Сулаймон ибни Мусо исмли киши эди. Ғоят тақволи ва 
донишманд эди. Ҳажжож эса М акка подшоҳи эди — ўга золимди 
ва “Дунёда қон тўкишдан лаззатли нарса йўқ дерди.”).
Дуоға қўл кўтарди ул неку ҳол,
Деди: «Ё Рабб, бу золим жонини ол!».
Ул азиз Ҳажжожнинг илтимосини қабул қилди ва дуога қўл 
кўтариб деди: “Эй Худо, бу золим шумнинг ж онини олгил ва 
умрини оз қилгил”.
Деди Ҳажжож ўшал марди Худоға:
«Тилинг борди нечук мундоғ дуоға?».
Ҳажжож бу дуони эшитгач, ул Аллоҳ таоло йўлида юргувчи 
азизга деди: “Бундайин дуога нечук тилинг айланди? Мендан 
нима жафо кўрдингки, бундайин хавфли дуо қилдинг’”
Деди Ҳажжожға ул марди неку сайр:
«Санга ҳам барча мусулмонларгадур хайр.
Ўша яхши юриш-туришли авлиё Ҳажжожга жавоб бериб айт- 
дики: “Бу дуо ажаб кўркам дуодир. У сенга ва барча мўьминларга 
яхшидир”.
Гуноҳи?гг кам бўлур - агар ўлсанг тез,
Кетар зулминг аларни бошидин тез».
115


Ул азиз кимса яна дедики: “Агар сен менинг дуоим сабабли тез< 
кунда ўлиб, охират уйига борсанг, гуноҳинг оз бўларди. Зероки 
умринг узун бўлса, гуноҳинг кўп бўлиб, тамуғда узоқ турарсаь 
Тез ўлмоғингдан яна бир фойда шулки, мўъминлар бошидан зул 
минг кетиб, роҳатда қолурлар. Сенга бундан ортиқ яхши дуо бўлур- 
ми?!” (Айтмишларки, ул азиз бу дуони қилгандан сўнг йигирма 
кунча ўтгач, Ҳажжож ҳижратнинг 126-йили рабиъул аввал ойи- 
нинг 13-кунвда жума кечаси дорул бақога кетди. Масжиди Ҳаром- 
нинг Боби Аббос номли эшиги ёнида дафн қилинди).
ТАМАЪДИН ҚОЧМОҚНИНГ БАЁНИ
Кел, эй озода, бўл ҳиммат билан ёр,
Тамаъ зиндонига бўлма гирифтор.
Эй пок инсон, кел, энди сен ҳамиша ҳимматинг бипан бўл. 
Зинҳор тамаъ зшвдонига гирифтор бўлмагин. “Тамаъ қандай бўлади?” 
десанг, эшиг. Агар биров тижорат қилиб ёки экин экиб, фойда олишни 
умид қилса, бунга тамаъ қилиш дейилмайди. Аммо ўзини халқ ора- 
сида олиму сўфий кўрсатиб, бироқунинг бу сўфийлиги Аллоҳ учун 
бўлмай, балки халқ менга назру ниёз берсинлар, деб қилган ишидир. 
Тамаъ қилиш ана шудир. Бу ҳаромнинг ўзгинасидир.
Берарга бўлмаса дунё ишидин,
Уз истиғно, тамаъ қилма кишидин.
Агар халққа берадиган молу дунёнг бўлмаса, яъни нақадар фа- 
қир бўлсанг-да, ҳолингни бировга билдирма ва бирор нарса тамаъ 
қилма.
Худойим ҳар на берса, қил қаноат,
Юракни қштма миннатдин жароҳат.
Худойи таоло сенга бойликдан ёки фақирликдан ҳар нимаики 
берса, шунга қаноат қил. Мен фалончига фалон нарса қидцим. Мен 
бировга бунча сацақа қилдим, уни бердим, буни бердим, дея мии- 
нат билан кўнглингни жароҳатлама. Чунки қилганларингни санаб 
миннат қилишинг — бари ҳаром.
Югурсанг кунда бир каци учун чанц 
Бухоро ўлкасицин то Самарқанц,
Агар сен бир қовоқ учун кунца Бухороцан Самарқанцга югу- 
ришни касб қилган бўлсанг, ёки:
Бадахшондин кўтарсанг юз сари тош,
Баҳоси Балх ичида бўлса бир мош.
116


Юз сари оғирлиқцаги тош ни сотиш учун Бадахшондан Балхга 
кўтариб келсанг, фойдаси бир мошча бўлса, ёхуД:
Агар боши билан чоҳ қазса банда,
Кўзини ёшича сув тобса анда.
Бир қул боши билан қудуқ қазиб, охирида — қазиб бўлгач, 
кўз ёшичагина сув чиқса ёки:
В-агар қазса ариғ кирпик била мард,
Агар бир хўшайе жав қилса парвард.
Бир киши кичкина пичоқ билан ариқ очиб, сув оқизиб, бир 
бошоқ келадиган арпа етипггириб ўстирса:
Бу меҳнат бирла тобсанг парчаи нон,
Кишини миннатидин улдур осон.
Бу айтилган машаққатлар билан топилган бир парча нон киши- 
нинг миннатидан яхшироқдир. Яъни халқцан тамаъ қилмоқцан ях- 
широқцир.
Қидирғон бирла ризқинг ошмас,
Кетар қадринг - қадарцин ҳаргиз ошмас.
Қидириб елиб юрганинг билан Аллоҳ таоло тақцир қилган 
ризқинг кўпаймайци. Аммо Хуцойи таоло қошица қадринг, яъни 
ҳурматинг кетади. Сабрсиз ва ҳарис бўлиб, аҳли дунё жумласицан 
бўлиб қолареан.
Таваккул ганжицин, эй юз ўгурғон,
Буюрғонга мухолифдур бу юрғон.
Эй тамаъгир, сен таваккул хазинасидан юз ўгириб, тамаъ хази- 
насита борурсан. Зероки, сенинг бу юришинг Аллоҳнинг буюрга- 
нига қаршицир. Чунки Аллоҳ таоло касб қилмоқликни буюрган- 
цир. Бу буйруқ “Мулк” сурасининг 15-оятида ёзиқцир.
Ола бўлғон ола юрғондин ортиқ,
Кўмулган - телмуриб турғондин ортиқ.
Эски кийим билан турмоқ тамаъ билан мол олиб юрмоқцан 
афзалдир. Ўлиб тупроққа кўмилиш одамларнинг қўлига термилиб 
тамаъ қилгандан ортиқцир.
Агар тош чайнаса элдин чиқиб тош,
Кишига эгмагай ҳимматли қул бош.
Агар киши шаҳардан чиқиб, тош чайнаса ҳам, бу ҳимматли 
банда бошини тубан қилиб кишига сирин айтмас, кишидан тамаъ 
қилмас.
Тамаъ нониға лаб очгунча - ўл оч,

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish