P 57 “Рисолаи азиза” — “Саботул ожизийн” шарҳи//Тузувчи: Б. Ҳасан/. — Т : А.Қодирий номидаги Халқ мероси нашр., 2000. —256 б



Download 7,52 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/60
Sana18.04.2022
Hajmi7,52 Mb.
#560566
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60
Bog'liq
So\'fi Olloyor. Risolai aziza

КЎЗНИ ҲАРОМДИН ЮММОҚ БАЁНИ
Кел, эй мўъмин, агар тарсанда бўлсанг,
Кўзингни сақлағил ҳар қанда бўлсанг.
Эй мусулмон, кўнгил бериб ваъзу насиҳатни эшит. Қаерда 
бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қурқсанг, кўзингни бегона хотинлардан 
сақлаб, уларга қарамагил.
180


Қуйи бўлсин ҳамиша нуқгаи чашм,
Мабодо бўлмағай боло тушуб - хашм.
Тағин кўзингнинг нуқгаси маҳкам бўлмай, тушиб — хашм бўлиб 
қолмасин. Бу ерда “чашм” ва “хашм” сўзларида ўйин бор. Байтнинг 
маъноси шундай бўлади: кўз қорачиғинг кучли бўлсин, яьни юқори- 
да айтилган номаҳрам аёлларга қарамасин. Йўқса, Аллоҳнинг қаҳри 
келур.
Назар қилғунча бад, эй нафси маъюб,
Тушуб кўз нуқгаси - кўр бўлганинг хўб.
Бу байтда ҳам “кўз” ва “кўр” сўзларида сўз ўйини бор. Маъноси
— ўша номаҳрам аёлларга қараган кўзнинг кўр бўлгани яхши. 
Саодатдур назар бўлса қадамда,
Тажовуз айлагач, бўлса надамда.
Назаринг 
Ҳамиша 
оёқ остида бўлса, саодатли бўларсан. Аммо 
номаҳрам аёлларга кўз қаратсанг, қиёмат кунида ўкинчда қоларсан. 
Агар қон чашма бўлса - чашма, эй меҳ,
Хатарлик ерга тушгандин эрур беҳ.
Кўз қонли бўлса ҳам, номаҳрамларга қарамаса, бу кўз ҳақиқий 
кўздир. Бундай кўз хатарли ерга, яъни номаҳрамларга қараган соғ 
кўздан яхшкдир.
На хушдур дийдаи тарсанда бўлсанг,
В-агар на косасидин канда бўлсанг.
Аллоҳнинг азобидан қўрқиб, номаҳрамларга боқмайдиган кўз 
қандай яхшидир. Аммо шундай бўлмаса, кўзнинг косасидан чиқ- 
қани яхшидир.
Хатардин юм кўзунг, эй ўғли хифа,
Нечукким юмди қўрқуб Бу Ҳанифа.
Шундай экан, номаҳрамлардан кўзингни юм, эй Аллоҳцан 
қўрқувчи инсокнинг фарзанди. Имоми Аъзам ҳазратлари юмгани 
каби юм. Абу Ҳанифа ҳазратлари кўркам йигитларга кўзлари туш- 
маслиги учун уларни орқаларига ўтирғизиб, сабоқ берар эканлар. 
Ю раким соф эрур деб урмағил лоф,
Аларча бўлмағайсан, келтур кнсоф.
Сен юрагим тоза бўлгани учун номаҳрамларга қарасам, зиёни 
йўқ, деб лоф урма. Чунки Имоми Аъзам каби эмассан. Зеро, ул 
зот шундайин сўфийлиги билан йигитлгрга суқланиб қарашдан 
сақланган. Инсоф юзасидан айтганда, сен қанчалар собир ва 
сўфий бўлсанг-да, унингдек эмассан.
Қарсринг қўймасанг - элтиб қароринг,
Олур шайтон зимоми ихтиёринг.
181


Сен номаҳрамлар юзига қарамоғингни қўймас экансан ва қараш- 
да давом этар экансан, билгилки, шайтон сабрингни узиб, ихтиё- 
ринг жиловини қўлига олиб, ўзингни зинога бошлар.
Бақосиз маъсиятларга бақосиз,
Нечук ўз жонингизга ўт ёқосиз?!
Бас, шундай экан, эй инсонлар, наҳот гуноҳ нарсаларга қарай- 
сиз?! Зероки, номаҳрамларнинг юзлари нақадар гўзал бўлса-да, 
улардан қанчалик лаззат олинса-да, буларнинг бари фонийдир. 
Шундай бўлгач, нима учун жонингизга зулм қилиб, ўзингизнк 
ўзингиз жаҳаннам ўтига соларсизлар?
Баногоҳ номаҳрам тушса кўзга,
Иккинчи боқмағил зинҳор у юзга.
Беихтиёр кўзингга номаҳрамнинг юзи тушса, зинҳор унинг 
юзига иккинчи бор қарама. Биринчи қараганинг ихтиёрсиз бўлга- 
ни учун гуноҳцан эмас. Агар яна билиб қарасанг, унда гуноҳга 
ботарсан.
Иккинчи чунки шаҳватдин хатардур,
«Ниҳоя» ким - китоби мўътабардур.
Чунки иккинчи қарамокда шаҳват хатари бордир. Мўьтабар кито- 
блардан “Ниҳоя” да дейилмишки:
Деди: «Ким боқса номаҳрам юзина,
Қуярлар тонгла қўрғошин - кўзина».
Кимки бир номаҳрам хстгиннинг юзига шаҳват назари билан қараса, 
қарагувчининг кўзига тонгла (қиёмат куни) қўрғошин қуярлар. 
Битибдур «Шаръа» да ул соҳиби базл:
«Кишиким қилса номаҳрам била ҳазл,
Ани ҳар бир сўзига, эй хирадманд,
Бўлур дўзахда то минг йилгача банд».
“Шаръатул ислом” китобининг соҳиби ёзмишки, ҳар кишики, 
номаҳрам хотин билан сўз ўйнашса, у киши айтган ҳар бир сўзи 
учун минг йилгача дўзахда қолади.
«Агар ул интизом этса ҳарома, - 
Яна ул нусхада битилди хома, - 
Қиёмат кунки, дардгир этарлар,'*
Ани шайтон била занжир этарлар».
Яна ўп
1
а китобда битидцики, номаҳрам билан зино қилинса, 
қиёмат куни зино қилгувчиларни одил ҳукм қилиб, шайтон би- 
лан занжирбанд қилиб, дўзахга элтарлар.
Лаъин шайтонки, бўлғай душмани шах,
Анинг бирла бўлур мадхули цўзах.
182


Шайтони лаъинки — ўта душмандир. Ўша шайтон билан бирга 
бояги зиночи дўзахга кирар.
«Хулоса» ю «Хизона», «Шарҳи аврод»
Битибдур балки чандин нусхада ёд:
“Фатавои хулоса” , “Хизокатул фатаво” ва “Шарҳи аврод” ки- 
тобларида мака бундай ёзилган:
Жувон хотунки, номаҳрам эмишдур,
Салом этмак анга мамнуъ эмишдур.
Бир ёш хотин номаҳрам бўлса, унга салом бермоқ ҳаромдир. 
Бериб бўлмас жавоб - айтса саломи,
Эрур аврат анинг савти каломи.
Ўша ёш хотин салом берса, укга жавоби салом қилмоқ ҳаром- 
дир. Чунки у ёш хотиннинг овози авратдир. Шунинг учун айтган 
сўзи ҳаром бўлади.
Жувон хотунки, аврат бўлса овоз,
Қабоҳатдур кишиким бўлса дамсоз.
Демак, ул ёш хотиннинг товуши ҳаром бўлса, у билан сўзлаш- 
моқяик ҳам раво кўрилмас.
Ғараз: Эй одами, сақла ўзунгни,
Ки, номаҳрам сари солма кўзунгни.
Хуллас, эй одамлар, Аллоҳнинг ғазабидан қўрқсангиз, номаҳ- 
рам хотинлар томон қарашдан сақланинглар, номаҳрамларга кўз 
қаратманглар.
Ки, номаҳрам сари боққунча беқил - 
Беҳ улким кўзлариға тортсалар мил.
Номаҳрам аёл сари қарагандан кўра шу кўзларингга ниш санч- 
ганлари яхшидир.
Бу дунё майли ўтгай бир замонда,
Қиёмат майлидин тутгай амонда.
Бу дунёнинг даврони бир замон келиб ўтар, аммо қиёмат дав- 
ронидан омон қолмоқ йўқдир. Чунки:
Қиёмат кун ажаб шиддатли кундир,
Гуноҳкор одам ўғли - сарнигундир.
Қиёма г куни жуда шиддатли бўлади. Гуноҳи бор кишининг боши 
қуйи бўлади.
Қизар кўку еру сар иссиғда чун тос,
Бўлур саргашталар парвонадек - нос.
Қиёмат кунида кўку ер ўт каби қизир ва яна одамларнинг 
бошлари қиёмат иссиқлигида тош каби қайнар. Ул кунда такаб- 
бур қуллар капалак каби безовта бўларлар.
183


Тегар ўгдек аёғ остида туфроғ,
Бўлур юндек замин устидаш тоғ.
Қиёмат кунида оёқ остидаги тупроқўг каби исир. Яна ер юзи- 
да қад кўгариб турган тоғлар ҳавода юнг каби учар. Бунинг тасви- 
ри “Қориъа” сурасининг 5-оетида бор.
Бўлур кўп халқ ўзининг ҳолидин сир,
Бу ғамдин токи 
1
ўдаклар бўлур пир.
Қиёмат кунида халойиқнинг барчаси ўз ҳолларидан тўйиб, ғам- 
ларда қолурлар. Чунончи, ёш гўдакларнинг сочлари оқариб, чол- 
лардек бўларлар. Бунинг тасдиғи “Муззаммил” сурасининг 17-05гпеда 
топилур.
Ёшурмоқ бўлса қайси рўсийоҳлик,
Илик сўзлаб, аёқ бергай гувоҳяик.
Қиёматда баъзи кишилар юзларини қора қилгудек гуноҳлари- 
ни яширмоқ истасалар, қўл ва оёқлари гуноҳларидан хабар берур- 
лар. Зероки, ул кунда Аллоҳ таоло оғизларга муҳр урар. Сўзлаша 
олмаслар. Гувоҳликни қўлу оёқлари қилурлар. Бу гувоҳлар гувоҳи 
“Ёсин” сурасининг65-оятидир.
Тамом аъзолари даъво қилурлар,
Халойиқ олдида расво қилурлар.
Қиёмат кунида барча аъзоларинг бизларни нима учун ҳаромга 
ишлатдинг, дея даъво қилурлар ва ота-онангга гуноҳларингни ай- 
тиб, халқ олдида шарманда қилурлар.
У кун даъвосини ҳеч дафъи бўлмас,
Пушаймон бўлғай, аммо нафъи бўлмас.
Ўша кунда бутун жисминг гуноҳларинг хусусида беҳисоб даъво- 
лар қилади. Шунда сен пушайлюн бўлурсан. Аммо бу пушаймонлар- 
дан фойда бўлмас. Чунки ўкинч ери бу дунёдир, охират ери эмас 
Анингдек воқеалардин бурунроғ 
Ўзингни айла гафлат хамридин соғ.
Қиёмат ҳукми бошга тушмасдан бурун ёруғ дунёдалик вақ- 
тингда ғофиллик мастлигидан са.ломат бўл. Нимаики ]уноҳларинг 
бор бўлса, бу дунёда тавба қил. Чунки:-
Пушаймон бўлсанг ул қилмишларингдин,
Дилу жон бирла ёнсанг ишларингдин,
Ёруғ дунёдаги қилмишларингдан пушаймон бўлиб, дилу жо- 
нинг билан тавба қилиб, гуноҳ ишларингдан қайтсанг:
На бўлғайким қабул этса Худойим,
Қиёмат шидцатин қилса мулойим!
Ш оядки, Худойи таоло тавбангни қабул қилса, ва қиёмат ку- 
нининг қаттиқлигини енгилу осон қилса —
184


Қаю қулни Худойим қилса мамнун - 
Бўлур йўлбошчиси Пайғамбар ул қун.
Қиёмат кунида Аллоҳ таоло қайси бир қулини ёрлақаб, жаннат 
неъмати билан ҳурматламоқ истаса, ул куни ужмоҳ (жаннат) га 
боришда Пайгамбаримиз алайҳиссаяом йўлбошчк бўладилар. 
Бошида соя бўлғай Арши аъзам,
Фарииггалар кўнгил бергай дамо-дам.
Ул кишининг бошида улуғ Арш соябон бўлиб, фаришталар дам- 
бадам келиб, раҳмат суюнчларини бериб турадилар. (Нақл борки, 
Арш соясига кирувчилар олти гуруҳцир: бири — шаҳидлар, ик- 
кинчиси — ғозийлар, учинчиси — ҳожилар, тўртинчиси — мудар- 
рислар, бешинчиси — мўъминлар, олтинчиси — номаҳрамдан кўз 
сақлагувчилар).
Иноят номасин қўлға олурлар,
У кунни ўтганин билмай қолурлар.
Қиёмат кунида эзгуларнинг номалари ўнг қўлдан келиб, ёрдам 
бўлур. Номаси ўнгдан келган бандалар охират азобларини сезмаслар. 
Илоҳи, айла мухлислар билан ёд,
Бу қулни айлагил ул кундин озод.
Раҳматинг ила бу қулни мухлис бандаларинг қаторида эсла. Яна 
бу қулингни қиёмат машаққатларидан озод қилгил, Аллоҳим!

Download 7,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish