Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


-мавзу: Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши. Мустамлакачилик зулмига қарши миллий



Download 162,97 Kb.
bet9/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

3.2-мавзу: Ўзбек хонликларининг Россия империяси томонидан босиб олиниши. Мустамлакачилик зулмига қарши миллий-озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Режа:

              1. Россия империясининг хонликлар ҳудудларига дастлабки ҳарбий ҳаракатлари.

Туркистон ўлкасини босиб олиниши. Туркистон генерал-губернаторлиги.
2. Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти.
3. Бухоро амирлиги Россия империясининг ҳудудларига босқинчилик юришлари.
Амирликнинг қарам давлатга айлантирилиши.
4. Хива хонлигининг Россия империяси томонидан босиб олиниши.
5. Туркистон ўлкасидаги миллий-озодлик ҳаракатлари. Жадидчилик.
6. Россия империясининг Туркистон бойликларини талаш сиёсати.


Россия империясининг хонликлар ҳудудларига дастлабки ҳарбий ҳаракатлари. Туркистон ўлкасини босиб олиниши. Туркистон генерал-губернаторлиги

XIX асрнинг ярмига келиб Ўрта Осиёда уч хонлик ўртасидаги тўхтовсиз урушлар, келишмовчилик ва низолар, турли норозилик ҳаракатлари хонликлардаги сиёсий-ижтимоий, иқтисодий вазиятни оғирлаштириб юборган эди.


XVI асрнинг иккинчи ярмига келиб Россия подшолиги ўз ҳудудларини кенгайтира бориб Қозон, Аштархон (Астрахань) ва Сибирь хонликларини босиб олди. Шундан сўнг рус подшоларининг Ўрта Осиё ҳудудларига қизиқиши янада кучая бошлади. Подшо ҳукумати бу ҳудудлар ҳақида маълумот тўплаш учун 1558 йил апрелида “Москва савдо компанияси” вакили Антони Женкинсонни Ричард ва Роберт Жонсонлар билан биргаликда 1589 йил сентябригача, 1620 йилда Иван Хохловни, 1669 йилда Б.А. Пазухин ва С.И. Пазухинларни, 1675 йилда В.А. Даудов бошчилигидаги элчиларни Бухоро, Хива, Самарқанд, Урганч ва Балхга жўнатган эди. Бу элчиларнинг асосий мақсадлари Ўрта Осиё хонликлари ва унга қўшни бўлган ҳудудларнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва ҳарбий аҳволи, халқаро алоқалари ҳақида маълумотлар тўплашдан иборат эди.
Аммо, Ўрта Осиё ҳудудларини босиб олиш учун тўғридан тўғри амалий ҳаракатлар XVIII аср бошларида, яъни, Пётр I ҳукмронлиги даврида бошланди. Манғишлоқлик туркман савдогари Хўжа Нафас орқали Амударё соҳили олтин қумларига бойлиги ҳақида хабарни эшитган Пётр I 1717 йилда князь Бекович-Черкасский экспедициясини 3000 дан ортиқ қўшин билан Хива хонлигига жўнатди. Бу экспедиция муваффақиятли чиқмай, унинг қўшинлари Хива хони Шерғозихон томонидан қириб ташланади.
Шундан сўнг Пётр I 1721 йилда Флорио Беневени бошчилигидаги элчиларни Бухорога жўнатади. Италиялик Россия жосуси Ф.Беневенига элчилик ниқобидаги ўз сафари чоғида иқтисодий ва географик аҳамиятга молик ерларни бухороликларга сездирмасдан эслаб қолиш, Каспийга қуйиладиган дарёлар ва мавжуд кемалар, шаҳарлар ва истеҳкомлар ҳақида маълумотлар тўплаш топширилган эди. Бундан ташқари Ф.Беневени Бухоро хонлиги қалъалари ва қўшинларининг умумий сони, армиясининг тузилиши ва аҳволи, бошқариш усули, Бухоронинг Эрон, Хива ва Туркия билан муносабатлари ҳақида тўла маълумот тўплаши ҳамда Россия билан Бухоро давлати ўртасида савдо-сотиқни ривожлантиришда мавжуд имкониятларни аниқлаш билан бирга, Ўрта Осиё дарёларидаги олтин заҳиралари ҳақида маълумот тўплаши ҳам лозим эди. Ф Беневени Бухорода уч йилдан ортиқ яшаб Бухоро ва Хива хонлигининг ички ва ташқи сиёсати, иқтисодиёт, табиий бойликлари ҳақида маълумотлар тўплаб 1725 йилда Россияга қайтади.
XVIII асрнинг биринчи чорагида кўчманчи қозоқлар Урал дарёси ва Каспий денгизидан Хива хонлиги чегарасигача бўлган ҳудудда Катта, Ўрта ва Кичик жузга бўлинган ҳолда яшар эдилар. Қозоқ султонлари ўртасидаги урушлар устига, қалмоқларнинг ҳужумлари қўшилиб, ўзаро қонли тўқнашувлар бўлиб турган. Ундан ташқари 1723 йилги очарчилик қозоқларни қийин аҳволга солиб қўйди. Ўзаро урушлардан чарчаган қозоқ султони Абулхайрхон 1730 йилда Россияга мурожжат қилиб, қозоқларни Россия ҳимоясига олишини сўради. XVIII асрнинг биринчи ярмида шимолдаги кўчманчи қозоқлар Россия империяситобелигига олинди. Россия ҳукумати ўзбек хонликларини босиб олиш мақсадида бутун XVIII аср мобайнида қозоқ жузлари яшаб турган ҳудудларда 150 га яқин катта ва кичик қалъалар қурдириб, плацдарм сифатидаги янги шаҳарларга (Омск, Семипалатинск, Уст-Каменогорск, Оренбург ва бошқ.) асос солдилар.
XIX аср бошларига келиб Европанинг баъзи давлатлари ўртасида ҳарбий-сиёсий вазият кескинлашиб кетганлиги боис, 1806-1812 йилларда рус-турк, 1808-1809 йилларда рус –швед, 1805-1813 йилларда рус –форс, 1805-1812 рус-француз урушлари бўлиб ўтди. Бунинг натижасида Россия ҳукуматининг ўзбек хонликларига бўлган эътибори камайди. Николай I (1825-1855 йй.) рус тахтига ўтиргач вазият яна ўзгарди. Қозоқ даштларидаги ҳарбий истеҳкомлар воситасида Россия империяси Хива хонлиги ҳудудларига яқинлашиб кела бошлади.
Россиянинг ўзбек хонликларига нисбатан сиёсатини изчил амалга ошириш тарафдорларидан бири бўлган Оренбург генерал-губернатори В.А.Перовский подшо Николай I фармонига кўра 1839 йилда 5 мингдан зиёд қуролланган қўшин билан Хива хонлиги устига юриш бошлади. Аммо, йўлдаги оғир шарт-шароитлар рус қўшинларининг аҳволини қийинлаштирди. 1840 йилнинг бошларида Хива чегараларига етиб келган Перовский қўшинлари Хива хони Оллоқулихоннинг ўзбек, қозоқ ва туркманлардан иборат бирлашган қўшинлари томонидан тор –мор этилди.
1853-1856 йилги Қрим урушида Россия империяси муваффақиятсизликка учради. Европанинг етакчи давлатлари Англия ва Франция Россияни Яқин ва Ўрта Шарқ ҳудудларидан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлдилар. XIX асрнинг ўрталарида жаҳоннинг йирик давлатлари ўртасида янги мустамлакалар учун кураш қизиб кетган бир шароитда Россия империяси ҳам бу курашлардан четда қолмади. Шу жиҳатдан бу даврда Англия ва Россия манфаатлари Ўрта Осиёда тўқнашди. Россия империяси ҳукумати Англиянинг Туркистон ва Каспий денгизининг шарқий томонларини эгаллаб олишидан хавфсираётган эдилар. Чунки Англия Афғонистон ва Ҳиндистон орқали ўзбек хонликлари билан савдо-сотиқ ва дипломатик алоқалар олиб борар эди. Англиянинг асосий мақсади хонликларни босиб олишга уринаётган Россияга қарши бирлаштириш ҳамда Ўрта Осиё бозорларини эгаллаш эди.
Англия ўз мақсадини амалга оширишни тезлатиш учун турли йилларда Стоддарт, Конолли, Бёрнс, Арчи Тодд, Аббот, Шекспир, Иосиф Вольф каби кўплаб форс ва турк тилларини яхши билган жосусларни ўзбек хонликларига жўнатди. Шунингдек, Англия ҳукумати Туркия билан ҳамкорликда Ўрта Осиё давлатларини бирлаштиришга кўп ҳаракат қилди.
1860 йилдан бошлаб Россия империяси Туркистон ўлкасини босиб олиш учун жиддий ҳарбий ҳаракатларни бошлади. Ундан ташқари Россия империясининг Ўрта Осиё хонликларини босиб олишни тезлаштирган бир нечта сабаблар бор эдики, улар қуйидагилардан иборат бўлган:
1. Россия енгил саноатини доимий равишда таъминлаб турувчи арзон хом ашё базасининг Ўрта Осиёда мавжудлиги;
2. Қрим уруши (1853-1856 йй.) туфайли Қора денгиз портларининг Россия қўлидан кетиши ҳамда унинг ўрнини Ўрта Осиё хонликларини эгаллаш ҳисобига тўлдириш, Ўрта Осиё орқали Эрон, Афғонистон, Хитой, Ҳиндистон каби давлатларда Англиянинг таъсирини йўқотиб, бу давлатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар ўрнатиш.
3. Россия Европа бозорлари билан рақобат қила олмаслиги сабабли ишлаб чиқарилган маҳсулотларни сотиш учун Ўрта Осиё бозорларини эгаллаши лозим эди.
4. Россияда ўтказилган ер ислоҳотлари туфайли қашшоқлашиб қолган аҳолини кўчириб келтириш ва уларни ер билан таъминлаш керак эди.
Ўрта Осиё хонликларини босиб олиш масаласи подшо Александр II (1855-1881 йй.) томонидан 1859 ва 1861 йилларда ўтказилган империя сиёсий доиралари кенгашларида муҳокама қилинди. Бу пайтга келиб Россия империяси ҳарбий вазирлигида Ўрта Осиё хонликларининг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий аҳволига оид жосуслик маълумотлари етарли даражада тўпланиб бўлган эди. Империя бош штаби бошлиғи, генерал унвонига кўтарилган граф Н.Игнатьевнинг ўзбек хонликларининг ҳақиқий аҳволи ва уларни Россия назоратига олишни қандай амалга ошириш ҳақидаги ахборотлари бу маълумотлар ичида айниқса ажралиб турарди. Граф Игнатьевнинг таклифига кўра, аввало, Қўқон хонлигига ҳарбий ҳаракатлар бошланди.
1860 йилнинг ёзида Россия империясининг Қўқон хонлигига ҳарбий ҳаракатлари жонланиб кетди. Полковник Циммерман бошчилигидаги рус қўшинлари аввал Тўқмоқ, сўнгра эса Пишпак (Бишкек) қалъаларини куч билан эгалладилар. 1864 йил май ойида Қўқон хонлиги ҳудудларига шарқ томондан полковник Черняев, ғарб томонидан полковник Верёвкин бошчилигидаги империя қўшинлари бостириб кирдилар. Черняев қўшинлари Авлиёота шаҳрини қамал қилдилар. Туркистон ва Авлиёота шаҳарлари босиб олингач, Қўқон хони Султон Сайидхон ва Амирилашкар Алимқули Тошкентнинг Мингўрик мавзесида катта кучларни тўплаб, машқлар ўтказдилар. Бу орада рус қўшинлари Чимкентга юриш бошладилар. Хонлик сарбозлари ва рус қўшинлари билан Чимкент учун бўлган жанг 1864 йил 14 июль тонг саҳарда бошланди. Бу жанг ҳақида тарихчи Муҳаммад Солиҳ қуйидаги маълумотларни беради. Уч кун давом этган ушбу жангни Мингбой қипчоқ бошчилигидаги сарбозлар бошлаб бердилар. Ундан кейин Мирзо Давлат бошчилигидаги тошкентликлар, Хўжанд ҳокими Мирзо Аҳмад қушбегининг йигитлари жангга кирдилар. Шундан сўнг Марғилон, Қўқон, Андижон, Ўш, Наманган гуруҳлари жангга қўшилдилар.
Манбаларга кўра, шафқатсиз бўлган ушбу жангда 12 мингга яқин киши ҳалок бўлиб, штабс-капитан Мейер ва полковник Лерх бошчилигидаги рус қўшинларининг омон қолганлари Авлиёота ва Туркистон томон чекинишади. Чимкент мағлубиятидан қўрқиб кетган рус маъмурлари, хусусан, генерал Черняев, полковник Лерх ва капитан Мейерлар барча кучларни Чимкент яқинидаги Оқбулоқда тўплаб, бу ерда икки ой давомида ҳал қилувчи жангда тайёргарлик кўрдилар. Амирилашкар Алимқули ҳам Чимкентдаги ғалабасидан руҳланиб, қўлдан кетган шаҳарларни қайтариб олиш чора-тадбирларини кўрди. Аммо, Қўқон хонлиги ҳудудларига рус босқини хавфи кучайиб бораётган бир шароитда Бухоро амири Музаффар қўшинлари хонлик ерларига бостириб кирганлиги ҳақида хабар олинди. Ушбу вазиятда Алимқули асосий қўшинни Қўқонни Бухоро амирлиги қўшинларидан ҳимоя қилишга ташлашга мажбур бўлиб, Англиянинг Ҳиндистондаги ваколатхонасидан, Туркиядан ёрдам сўраб мурожат қилди. Афсуски, улар томонидан ҳеч қандай ёрдам кўрсатилмади.
Бундай шароитдан генерал Черняев унумли фойдаланди. Урал ва Оренбург казаклари ҳамда тўпчилари билан Сайрамда бирлашган Черняев қўшинлари 1864 йилнинг 14 сентябрида Чимкентга иккинчи марта юриш бошлади. Бу пайтда Амирилашкар Алимқули Хўжанд ва Ўратепада Бухоро амири қўшинларига қарши жанг қилаётган эди. Черняев эса, бу сафарги юриши (22 сентябр) Чимкент шаҳрини эгаллади.
Шундан кейин Черняев Тошкент юришини бошлаб, 1864 йил 1 октябрда шаҳарнинг шарқий томонидаги Дарвишак қопқа деган жойга етиб келади. Бу пайтда Тошкент шаҳри 4та (Шайхонтоҳур, Себзор, Бешёғоч ва Кўкча) катта даҳага бўлинган бўлиб, 25 чақирим қалин девор билан ўраб олинган эди. Девор атрофида зовурлар бўлиб, уларга сув тўлдирилган. Шаҳар аҳолиси душман босқинидан бохабар бўлиб, мудофаага тайёргарлик кўрган эдилар.
Тарихий манбаларнинг маълумот беришича, 1864 йилиннг 2 октябрида эрталабдан бошлаб ҳар иккала томонидан тўплардан ўқлар узилиб, отишмалар бошланди. Тошкент девори тўплардан ўққа тутилганидан кейин подполковник Обух 2 рота аскари ва 4 та тўпи билан ҳужумга ўтиб, деворнинг бир қисмини тешишга эришди. Рус аскарлари подполковниклар Обух ва Лерх бошчилигида шу жойдан шаҳарга кириш учун зовурни кечиб ўтишга ҳаракат қилганлар. Аммо, Тошкент мудофаачиларининг мардонавор қаршилиги туфайли рус аскарларининг бу ҳаракати синдирилди. Рус қўшинлари 72та зобит ва аскарларидан айрилиб, Чимкентга чекишга мажбур бўлдилар. Подполковник Обух ҳам оғир яраланди.
Бу ғалабадан руҳланган Қўқон хонлиги лашкарлари амирилашкар Алимқули бошчилигида 1864 йилнинг ноябрь ойида рус аскарларига қарши ҳужум қилдилар. Тошкент атрофидаги Иқон қишлоғи ёнида майор Серов бошчилигидаги рус қўшинлари билан Алимқули қўшинлари тўқнашди. Бу жангда рус қўшинлари мағлубиятга учраб, улардан 57 нафари ўлдирилди ва 43 нафари ярадор қилинди.
Бу мағлубиятлар рус мустамлакачи маъмурларини қаттиқ ташвишга солиб қўйди. Шунинг учун ҳам генерал Черняев 1864 -1865 йилнинг қиш мавсумини қаттиқ ҳарбий тайёргарлик билан ўтказди. Унинг қўшинлари Сибирь ва Оренбургдан етиб келган ҳарбий кучлар - қурол-яроғ, янги батальонлар, сапёрлар роталари билан тўлдирилди.
1865 йилининг баҳорида Тошкентга рус қўшинларининг Черняев бошчилигидаги иккинчи ҳужуми бошланди. Черняев 28 апрелда Чирчиқ дарёси бўйидаги Ниёзбек қалъасини эгаллади. Шундан сўнг, хоинларнинг маслаҳати билан Тошкент шаҳрини сув билан таъминлаб турувчи Бўзсув тўғони бузиб ташланиб, Чирчиқ дарёсига буриб юборилди. Айни экин-тикин палласида шаҳар аҳолиси сувсиз қолди.
Май ойининг бошларида Тошкент учун шиддатли жанглар бўлиб, дастлаб хонлик қўшинларининг қўли баланд келди. Аммо, шундай кейин қўшин орасида парокандалик бошланди. 9 май куни Салор ариғи бўйида бўлган жангда Алимқули оғир ярадор бўлиб, “Тошкент фуқаролари аста-секин орқага қайтиб, ўзларини шаҳар ичига олсинлар, бошқа сарбозлар ва мужоҳидлар эса урушни давом эттирсинлар”, дея фармон берди.
Амирилашкар Алимқулининг ярадор бўлиб сафдан чиққани мудофаачиларга қаттиқ таъсир қилди. Душман билан мардонавор жанг қилган хонлик қўшинлари тартиб билан Салор ариғи томон чекиндилар. Аммо, мудофаачиларнинг айрим гуруҳлари, хусусан, Алимқулига хусумати бўлган қипчоқлар, қирғизлар ва андижонликлар умуман жанг майдонини тарк этиб, Қўқонга кетиб қолдилар.
Яраланган Алимқулининг вафот этиши туфайли ҳам мудофаачилар орасида саросималик бошланди. Бунинг натижасида шаҳар ҳимоячиларининг қаршилиги синдирилиб, 15 июнь куни Тошкент шаҳри Черняев қўшинлари томонидан забт этилди. Муҳаммад Солиҳхўжа ўзининг “Тарихи жадидайи Тошканд” асарида Тошкент 40 кундан зиёд қамал қилинганлиги, шаҳар аҳолиси она шаҳарларини мардонавор мудофаа қилганлигини таъкидлаган. 1865 йил 17 июнда эса, яна қон тўкилишини олдини олиш мақсадида икки томонлама музокаралар бошланди. Черняев Тошкент шаҳрининг Ҳакимхўжа қозикалон, Абдураҳмон эшон, домла Солиҳбек Охун сингари нуфузли ва обрўли кишилари билан музокара ўтказиб, “Тошкент шаҳри аҳолиси ўз ихтиёри билан Россия империяси таркибига қўшилди”, деган сохта аҳдномани тўлдиришга мажбур қилди. Бунга рози бўлмаганларни эса жазоладилар.
Тошкент шаҳри босиб олинганидан сўнг, 1865 йилда босиб олинган ҳудудларда маркази Тошкент шаҳри бўлган Туркистон вилояти ташкил қилинди. 1865 йил ёзида Анҳорнинг чап қирғоғида мустамлакачи маъмурият учун “янги шаҳар”га асос солинди.
1866 йили подшо Александр II томонидан Тошкентнинг Россия тасарруфига олинганлиги расман эълон қилинди. Россия империясига бундан ташқари, кейинчалик ҳам ўз манфаатларини амалга ошириш учун мустаҳкам маъмурий тузум зарур эди. Айнан шунинг учун ҳам бу масалани зудлик билан ҳал этиш борасида империя ҳарбий вазири Милютин бошчилигида комиссия ташкил этилади. Мазкур комиссияга Оренбург генерал-губернатори Н.Крижановский томонидан Тошкентни Оренбургга бўйсундириш ҳақидаги таклифи киритилган эди. Аммо, Ўрта Осиёни ўзининг хом ашё базасига айлантиришни режалаштирган Россия империя ҳукмрон доиралари учун бу таклиф тўғри келмас, Тошкент мустамлакачиларнинг бу борадаги марказига айланиши лозим эди. Айнан шунинг учун ҳам Н.Крижаносвкийнинг бу таклифи рад этилиб, 1867 йил 14 июлда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилди. Биринчи генерал-губернатор этиб К.П.фон Кауфман тайинланди. Маркази Тошкент бўлган Сирдарё вилояти, маркази Верний (Алмати) бўлган Еттисув вилоятлари мазкур генерал-губернаторлик таркибига киритилди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish