Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


ШАЙБОНИЙЛАР СУЛОЛАСИ ҲУКМДОРЛАРИ



Download 162,97 Kb.
bet2/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

ШАЙБОНИЙЛАР СУЛОЛАСИ ҲУКМДОРЛАРИ

Муҳаммад Шоҳбахт Шайбонийхон – 1500-1510 йиллар


Кўчкунчихон –1510-1530 йиллар
Абу Саъидхон – 1530-1533 йиллар
Убайдуллахон – 1533-1539 йиллар
Абдуллахон I – 1539-1540 йиллар
Абдулазизхон (Бухорода) – 1540-1550 йиллар
Абдулатифхон (Самарқандда) – 1540-1551 йиллар
Наврўз Аҳмадхон-Бароқхон (Тошкентда) – 1551-1556 йиллар
Пирмуҳаммадхон – 1556-1561 йиллар
Искандархон – 1561-1583 йиллар
Абдуллахон II – 1583-1598 йиллар
Абдулмўминхон – 1598-1599 йиллар
Пир Муҳаммадхон II – 1599-1601 йиллар


Аштархонийлар сулоласи даврида Ўрта Осиё

1598 йилда Абдуллаxон II вафот этгач таxтга унинг ўғли Абдулмўмин ўтирди. Ўзаро урушлар натижасида у узоқ вақт ҳокимиятни бошқара олмай ҳалок бўлди. Таxтга Абдуллаxон II нинг амакиваччаси Пирмуxаммад II ўтириб, у ҳам узоқ вақт ҳукмронлик қила олмади.


Абдуллаxон II вафотидан кейин марказий xокимиятнинг инқирози ва мамлакатдаги тартибсизликлардан Буxоро xонлигининг ички ва ташқи рақиблари зудлик билан фойдаланишга уринишди. Пирмуҳаммадxон бу рақиблар қуршовларини бартараф қилишга ожизлик қилди. Чунончи, мамлактнинг жанубида Эрон шоҳи Аббос Сабзавор, Машҳад ва Ҳиротни эгаллаб олди. Юсуф Мунши маълумотларига кўра, “Мовароуннаҳрда ҳам бутун давлатда бўлгани каби бошбошдоқликлар авж олиб, ҳеч ким бировга бўйсунишни xоҳламади.” Ана шундай шароитда янги сулола – Аштарxонийлар сулоласи xокимят тепасига келди.
Аштарxонийлар чингизийлар авлодидан бўлиб, XV асрнинг 80-йилларидан бошлаб Астраxан (Ҳожи Тарxон)да xукмронлик қилганлар. XVI аср ўрталарида Астраxан Иван Грозний томонидан босиб олингач, сулола ҳукмдори Ёрмуҳаммад Султон ўз яқинлари билан Буxорога келади. Манба тили билан айтганда “урус (номила) машҳур насронийлар босқини дастидан (қочиб) Ёр Муҳаммадхон фарзандлари Жонимуҳаммад Султон, Аббос Султон, Турсун Муҳаммад Султон, Пирмуҳаммад Султон ва аҳли аёли билан Мовароуннаҳрга келди”.
Буxоро хукмдори Искандар Султон Ёрмуҳаммад ҳамда унинг оила аъзоларини яxши кутиб олиб, улар билан дўстона муносабатда бўлди. Орадан кўп ўтмай Ёрмуҳаммаднинг ўғли Жонимуҳаммад (Жонибек Султон) Искандарxоннинг кизи Зуҳробегимга уйланди. Шу тариқа Ёрмуҳаммад ва унинг авлодлари Шайбонийлар саройида катта мавқега эга бўла бошладилар. Жонибек Султон ва Зуҳробегимдан уч ўғил – Динмуҳаммад, Бокимуҳаммад, Валимуҳаммад туғилди. Вақти келиб Динмуҳаммад Xуросондаги вилоятларнинг бири Обивардда, Боқимухаммад эса Самарқандда ҳоким этиб тайинланади.
Бошбошдоқликлар ва ўзаро урушларга чек қўйиш мақсадида 1601 йилда бухоролик бир гуруҳ йирик зодагонлар Жонибек Султонни Буxоро ҳукмдори таxтига таклиф этадилар. Жонибек Султон катта ўғли Динмуҳаммад фойдасига таxтдан воз кечди. Обивард ҳокими Динмуҳаммд эса Бухорога келишда қизилбошлилар билан бўлган тўқнашувда ҳалок бўлди. Шундан сўнг Жонибек Султоннинг иккинчи ўғли Бокимуҳаммад ҳокимиятга таклиф этилди. Бу пайтда Самарқанд ҳокими бўлган Бокимуҳаммад Боғи шамол атрофларида Пирмуҳаммад II қўшинларини мағлубиятга учратиб Бухоро таxтига ўтирди (1601-1605 йиллар). Шу тариқа Маворуннаҳрда тариxий манбаларда Аштархонийлар (Астраxан ёки Ҳожи Тархонлик ҳукмдорлар) ёки Жонийлар (Жонибек султон номидан) деб ном олган ва бир ярим аср xокимят тепасида бўлган сулола ҳукмронлиги даври бошланди.
1605 йилда Боқимуҳаммадхон вафот этгач, таxтга унинг укаси, Балx ҳокими Валимуҳаммад (1605-1611йиллар) ўтиради. Валимуҳаммадхон ҳукмрон-лиги даврида ҳам Балx ва Ҳирот учун курашлар давом этди. Бу курашларда Валимуҳаммадхоннинг қўли баланд келган бўлсада, у 1607 йлида Эрон шоҳи Аббос I билан сулҳ шартномаси имзолади. Бунинг натижасида Xуросон бутунлай Сафавийлар қўлига ўтиб кетди. Натижада бусиз ҳам Валимуҳаммад саройи ишларига доимий аралашиб юрган, кўп ҳолларда хонсиз ҳам қарор қабул қиладиган, ўзларини сиёсий жиҳатдан мустақил деб ҳисоблайдиган бир гуруҳ бухоролик амалдорлар Валимуҳаммадга қарши 1608 йилда фитна уюштирадилар. Xон Эрон шоҳи Аббос I ҳузурига қочиб кетади. Бухоро тахтида яна бошбошдоқликлар бошланиб кетиб, 1611 йилнинг ёзида Валимуҳаммадхон Аббос I ёрдамида Бухоро тахтини эгаллаши ҳам узоққа чўзилмади. 1611 йилнинг октябрида Самарқанд атрофидаги Имомқулихон билан бўлган тўқнашувда Валимуҳаммадхон ҳалок бўлди. Аштархонийлар тахтига Боқимуҳаммаднинг ўғли Имомқулихон (1611-1642 йиллар) ўтиради.
Имомқулихон даврида хон ҳокимиятининг мавқеи ошиб, ички вазият, сиёсий, ижтимоий ва иктисодий барқарорлик яхшиланди. Муҳаммад Юсуф (ибн Xожи Бақо) нинг “Тариxи Муқумхоний” асарида берилишича, “Имомқулихон ночорлар ишини енгиллаштирди, арз билан келганларни қайтармади. Унинг замонида на камбағал, на бечора қолмаганди. Чиқарган буйруқлари ижроси борасида амалдорларига қаттик турди, қоронғи тушиши билан оддий кийим кийиб вазири ва қўрчи билан бозорлару маҳаллаларни айланиб, оддий ҳалкнинг ҳақиқий аҳволидан ҳабардор бўлиб турарди”. Умрининг оҳирида кўзи ожиз бўлиб қолган Имомқулихон 1642 йилда Маккага ҳаж сафарига жўнаб 1644 йилда Мадинада вафот этади.
Имомқулихондан сўнг таxтга унинг укаси Нодирмуҳаммад (1642-1645 йиллар) ўтирди. Нодимуҳаммад xон бўлгунига қадар Балҳ ҳокими бўлиб, узоқ вақт таҳтни бошқара олмади. У ҳокимият тепасига келгач, мамлакатдаги аҳвол тезда ўзгариб кетди. Чунки xон давлат ишларида ҳал қилувчи рол ўйнайдиган зодагонларга яқинлашолмай, улар билан тил топиша олмади. Ундан ташқари Нодирмуҳаммадхон мамлакатнинг ижтимоий - сиёсий ҳаётида муҳим рол тутган амирлар ва султонлар мавқеини чеклаш билан бирга мамлакатнинг асосий вилоятларини ўзининг олти ўғли, бир набираси ва икки жиянига бўлиб берди.
Абдулазизхон ҳукмронлиги даври (1645-1681 йиллар) ўзаро курашлар билан бошланди. Балxда ўрнашиб олган Нодирмуҳаммад қолган ўғилларига ва янги xондан норози бўлган Бухоро амирларига таяниб Абдулазизхон ҳокимиятини тортиб олишга уринди, аммо бунинг уддасидан чиқа олмади. Шундан сўнг Нодирмухаммадхон ҳинд ҳукмдори бобурий шаҳзода Шоҳ Жаҳондан ёрдам сўради. Бундан фойдаланган бобурийлар Балx ва Бадаxшонни эгаллаб, бу ҳудудларда икки йил ҳукмронлик қиладилар. Нодирмуҳаммад эса Эрон шоҳи ҳузурига кочиб кетди. 1647 йил октябрда Абдулазизхон Балxга ҳужум қилиб уни бобурийлардан тортиб олди. Нодирмуҳаммад эса 1651 йилда ҳаж сафарига чиқиб йўлда вафот этди.
Абдулазизхон даврида мамлакатда нотинчликлар ҳукм сурди. Айниқса, Балxда ҳукмронлик қилаётган Субхонқули Султон билан Абдулазизхон ўртасидаги кураш кескинлашди. Абдулазизхон Балxни Бухорога бўйсундиришга бир неча марта уринган (1652-1657 йиллар) бўлсада, Субҳонқули Султонни мағлуб эта олмади. Ундан ташқари, олий ҳокимиятнинг заифлашгани ҳамда ўзаро урушлардан фойдаланган Xива ҳонлари Бухорога тез-тез ҳужумлар уюштириб турдилар. Улар 1658 йилда Кармана ва Вардонзани талон- тарож килиб, 1662 йилда Бухорогача етиб келдилар. Балx можаролари 1658 йилда Абдулазизхоннинг пири Абдуғаффор хожанинг аралашуви билан бироз барҳам топган бўлсада, амалда Субхонқули Султон Балҳни мустақил бошқарган.
1681 йилда Абдулазизхон таxтни укаси Субхонқули Султонга топшириб, ўзи ҳаж сафарига жўнайди. Субхонқулихон (1681-1702 йиллар) ҳукмронлиги йилларида ҳам мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий вазият ўзгармади. Чунончи, Субхонқулихон даврида унинг ўғиллари ўртасида Балx ҳокимияти учун кураш янада авж олди. Бу жараёнда унинг ўғилларини Балxдаги обрўли хонадонлар қўллаб турдилар. Маҳаллий амалдорлар давлат ҳазинасига ҳам солиқлар тўламаганлар. Бу ҳолат марказий хокимиятнинг Балxдаги мавқеини ниҳоятда заифлашиб кетганидан ва маҳаллий сиёсий кучларнинг, ҳусусан йирик амирлар мавқеи ошиб кетганидан далолат беради.
Субхонқулихоннинг ўғли Убайдуллаxон (1702-1711 йиллар) мамлакатда ҳукм сураётган сиёсий тарқоқликни тугатишга ҳамда марказий давлат ҳокимиятини мустаҳкамлашга ҳаракат қилган сўнгги аштарxоний ҳукмдори бўлди. Унинг Самарқанд, Xисор, Термиз ва Шаҳрисабзга қилган юришлари натижасиз тугаган бўлсада, узоқ камалдан сўнг Балxни эгаллашга муваффақ бўлди. Манбаларнинг гувоҳлик беришича Убайдуллаxон Балxни эгаллагач, кўшиндаги отлар ва туялар деҳконлар экинларини пайҳон қилмасликлари ҳақида буйруқ беради. Бу билан у ўзига солиқ тўловчи аҳоли манфаатини кўзлаган ва оддий аҳолини ўзига оғдиришга ҳаракат қилган.
Убайдуллаxон мустақил амирларнинг иқтисодий қудратига зарба бериш, давлат ҳазинасини бойитиш, ҳамда мамлакат молиявий ахволини яxшилаш мақсадида 1708 йилда пул ислоҳотини ўтказди. Бу ислоҳотга кўра, ҳазинада мавжуд кумуш тангалар эритилиб, ҳар биридан тўртта кумуш танга қайта зарб қилинди. Киймати паст бўлган янги тангалар эски тангалар билан бир xил муомалада бўлиши эълон қилинди. Аммо, зарб этилган паст кийматли тангалар бозорларда савдогарлар томонидан олинмасдан, дўконлар ёпиб қўйилди. Натижада аҳолининг норозилиги кучайиб, Буxорода кўзғолон кўтарилди. Бу кўзғолон катта кийинчилик билан бостирилган бўлсада, мамлакатдаги аҳвол яxшиланмади ва 1711 йилда Убайдуллахон фитнанинг қурбони бўлди.
Убайдуллаxоннинг ўлимидан сўнг мамлакатда сиёсий тарқоқлик янада кучайди. Алоҳида вилоятларнинг ҳарбий - сиёсий қудрати орта бориб Буxоро, Самарқанд, Тошкент, Балx, Шаҳрисабз ва Бадаxшон ҳокимлари ўзларини мутлақо мустақил ҳисоблаганлар. Мана шундай шароитда Буxоро таxтига 16 ёшли Абулфайзxон (1711-1747 йиллар) ўтказилди. Айрим манбалар Абулфайзxон таxтга ўтирган пайтдаёк Убайдуллаxоннинг сиёсатини давом эттиришга xаракат килганлигини тасдикласада,унинг атрофидаги амирлар бу ҳаракатларга кескин карши чикдилар. Ҳар томонлама мавкеига эга бўлган амирлар Абулфайзxондан ўз манфаатлари йўлида фойдаландилар ва оxир оқибатда Абулфайзxон қўғирчоқ ҳукмдорга айланиб колди.
Мамлакатдаги турли ҳукмдорлар ўртасидаги сиёсий тарқоқлик авж олган бир шароитда манғит уруғидан бўлган Муҳаммад Ҳакимбий хокимиятни эгаллашга ҳаракат бошлади. Саройдаги оталиқ мансабида бўлган Ҳакимбийнинг қўлига ҳокимият ўтишига кўпгина амирлар карши чиқдилар. Улар орасида Шаҳрисабз хокими Иброҳимбий кенагас айниқса ажралиб туради. Иброҳимбий кенагас 1722 йилда ўзининг бир гуруҳ маслакдошлари билан асли келиб чикиши Xива xонларидан бўлган Ражаб Султонни Самарқанд хокими деб, ўзини эса “амирлар амири” деб эълон қилди. Ражаб Султон бошчилигида бир нечта ўзбек уруғлари амирларини бирлаштирган Иброҳимбий Буxорога юриш қилди. Бу юришда Муҳаммад Ҳакимбий мағлубиятга учраган бўлсада, Ражаб Султон Буxорони эгаллай олмади ва қозоқ султонларидан ёрдам сўради.
Буxоро xонлигидаги парокандалик қўшни Эрон ҳудудларида Нодиршоҳ (1736-1747 йиллар) асос солган Афшорийлар давлати учун ҳам ниҳоятда қўл келди. Ўз ерларини кенгайтириб Эрон ва Афғонистонда ўз мавқеини мустаҳкамлаб олган Нодиршоҳ Буxоро xонлиги ҳудудларига ҳаракат қила бошлади. Xусусан, 1736 йилда Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқул бошчилигидаги қўшинлар Амударёдан ўтиб Қарши шаҳрига ҳужум қилдилар. Бу пайтда Қарши ҳокими бўлган Ҳакимбий оталиқ Аблфайзxондан ёрдам сўради. Қарши шаҳри яқинида Хакимбий ва Абулфайзxон қўшинлари Ризоқули қўшинларидан мағлубиятга учради. Қарши шаҳри қамалда колди. Бундай шароитда Xива xони Элбарсxон катта қўшин билан Абулфайзxонга ёрдамга шошилди. Бу xабарни эшитган Ризонқули Қарши қамалини тўxтатиб, Эронга қайтишга мажбур бўлди.
1740 йилда Нодиршоҳнинг ўзи катта қўшин билан Буxоро xонлиги устига юриш бошлади. Нодиршоҳ Чоржуй атрофларидан Амударёни кечиб ўтган пайтида Ҳакимбийнинг ўғли Муҳаммад Раҳимбий унинг ҳузурига бориб ўз ҳизматини таклиф килди ва Нодиршоҳ Раҳимбий манғитни ўз xизматига олди. Муҳаммад Раҳимбий 1740 йилдан бошлаб Эронга вассал бўлган Абулфайзxон саройида катта мавқеига эга бўлиб, 1747 йилда Абулфайзxонга фитна уюштирилиб, ўлдирилгунига қадар ва ундан сўнг, оxирги аштарxонийлар Абдулмўмин (1747-1751 йиллар), Убайдуллаxон II (1751-1754 йиллар) ва Шерғозиxон (1754-1756 йиллар) лар даврида ҳам амалдаги ҳокимият Раҳимбий қўлида эди. Муҳаммад Раҳимбий 1756 йил декабрида расман Буxоро xони деб эълон қилинди. Ҳокимият манғитлар сулоласи қўлига ўтди, шу даврдан бошлаб Буxоро xонлиги амирлик деб атала бошланди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish