Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Хива қўнғиротлари сулоласининг сиёсий тарихи



Download 162,97 Kb.
bet6/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

Хива қўнғиротлари сулоласининг сиёсий тарихи. 1763 йилдан бошлаб Хивада амалда қўнғирот уруғи иноқлари ҳокимият тепасига келган бўлса-да, 1804 йилгача Хива хонлари ҳукмдор сифатида бошқа шаҳсни хон қилиб эълон қилганлар. Қўнғиротлар сулоласи ҳукмдорларидан Муҳаммад Амин иноқ (1763-1790йй.) Хивада ҳокимиятни қўлга олгач саройдаги бир қанча лавозим ва амалларга ўзига содиқ ва ишончли одамларни тайинлади. Янги хон шу йўл билан хонликдаги муҳим сиёсий-маъмурий, молиявий ва ҳарбий ҳокимиятни ўз қўлига олиб, айрим мустақил бекларни ўзига итоат эттирди.
Манбалар маълумотларига кўра, шаҳарлик савдогарлар, ҳунармандлар ва дин пешволари ёрдамида ўз ҳокимиятини анча мустаҳкамлаган Муҳаммад Амин иноқ 1770 йилда туркманлар ҳужумини, 1782 йилда Бухороликлар тажовузини муваффақиятли қайтарди. Унинг ҳукумронлиги даврида Хива хонлигида деҳқончилик, савдо – сотиқ ва ҳунармандчиликни ривожлантириш мақсадида маълум чора – тадбирлар амалга оширилди. Маҳаллий ҳукумдорларнинг ўзаро низолари ва курашларига чек қўйилиши натижасида хонликдаги иқтисодий ҳаёт яхшиланиб борди.
Муҳаммад Аминнинг ўғли Аваз иноқ (1790-1804 йй.) отасининг ишларини давом эттирган бўлса, Авазнинг ўғли Элтўзар иноқ 1804 йилда Хива тахтига ўтириб, соҳта хон Абдулғози V ни ҳайдаб юборди ва ўзини расмий хон (1804-1806 йй.) деб эълон қилди. Шу тариқа Хивада қўнғиротлар сулоласи ҳукумронлиги расмий қарор топди. Элтузархон хонликдаги мустақил ҳокимларни бирлаштириш сиёсатини давом эттирди. Аммо, унинг ҳукмронлиги узоқ давом этмади. 1806 йилда Элтузархон бухороликлар билан бўлган жангда ҳалок бўлди. Тахтга унинг укаси Муҳаммад Раҳимхон I ўтирди.
Муҳаммад Раҳимхон I (1806-1825 йй.) марказлаштириш сиёсатига катта эътибор бериб, Хива хонлигини бирлаштиришни ниҳоясига етказди.
Душманларига, марказдан қочувчи кучларга ниҳоятда бешафқат бўлган Муҳаммад Раҳимхон I ўз атрофига ўзбек, туркман, қозоқ ва қорақалпоқларнинг нуфузли вакилларини тўплаб, уларга амаллар ва унвонлар берди. Хон саройи қошида доимий фаолият кўрсатувчи Кенгаш (Девон) таъсис этилди. Руҳонийларга ҳам алоҳида эътибор берилиб, Шайхулислом Кенгашнинг аъзоси ва хоннинг энг яқин масаҳатчисига айланди. Муҳаммад Раҳимхон I нинг мусулмон руҳонийларининг ҳалқ орасидаги мавқеини ҳисобга олиб сайидлардан бўлган Сайид Пирмуҳаммад Хўжанинг қизига уйлангани ҳам маълум.
Муҳаммад Раҳимхон I мамлакат сарҳадларини кенгайтириш ҳамда бўйсунмас қабилаларни итоат эттириш мақсадида қатор ҳарбий ҳаракатлар олиб борди. Жуда қийинчилик билан бўлса-да, 1811 йилда Орол-Қўнғирот тобе эттирилди. 1812-1813 йилларда Сирдарё бўйидаги қозоқ ва қорақалпоқ овулларига кетма-кет қўшин юборилиб, улар Хива хонига бўйсундирилди. Шундан сўнг хонлик ҳудудларини Жанубий Туркманистон ва Хуросон вилоятлари ҳисобига кенгайтириш ҳаракати бошланди. Аммо, бу масалада Хива билан Бухоро ўртасида кураш бошланиб кетди. 1817 йилги Чоржуй қалъаси яқинидаги биринчи тўқнашувда Хива қўшинлари мағлубиятга учради. Шунга қарамасдан Муҳаммад Раҳимхон I Бухоро ҳудудларига 1820, 1823, 1824 йилларда талончилик урушлари қилиб турди.
Жанубий Туркманистон ва Хуросон вилоятларига ҳарбий юришлар Муҳаммад Раҳимхондан кейин тахтга ўтирган ўғли Оллоқулихон (1825-1842 йй.) ва набираси Раҳимқулихон (1842-1845 йй.) даврида ҳам давом этди. Оллоқулихон 1842 йилда вафот этгач тахтга унинг ўғли Раҳимқулихон ўтирди. Тахтни эгаллаган янги хон ҳам Жанубий Туркманистон ерларига ҳужум бошлади. У шунингдек, Хазораспни қамал қилди. Аммо, мағлубиятга учраб орқага чекинишга мажбур бўлди. Бу орада Раҳмонқулихон Чоржўйни қамал қилиб, унинг атрофидаги қишлоқларни талади. Раҳимқулихон Хуросон учун бўлган жангларнинг бирида ҳалок бўлгач тахтга унинг укаси Муҳаммад Аминхон (1845-1855 йй.) ўтирди.
1855 йил Саид Абдуллахон (беш ярим ой – 1855 йил 20 март – 27 август) Хива тахтига ўтирди. Аммо, бир гуруҳ сарой амалдорлари Саид Абдуллахонни тан олмасдан унга қарши фитна уюштириб, ёвмут туркманлари билан алоқа ўрнатдилар ҳамда уларни исёнга чорладилар. Ёвмутлар исён кўтариб Ғозовот ва Илонли атрофларида қишлоқларни талай бошладилар. Саид Абдуллахон Хивадаги фитначиларни фош қилиб, унинг иштироқчиларини қатл эттиргач, исёнчиларга қарши кураш бошлади. Даставвал, Хива қўшинлари билан бўлган жангда ёвмутлар мағлубиятга учраб дашт ичкарисига чекинган бўлсалар-да, августнинг охирида ёвмутлар Хива навкарлари қароргоҳига (Илонли яқинида) тўсатдан тунда ҳужум қилдилар. Бу ҳужумда Хива навкарлари мағлубиятга учраб, Саид Абдуллахон ўлдирилди.
Бу воқеадан кейин саройдаги вазир Муҳаммад Ёқуб меҳтар бошчилигидаги бир гуруҳ амалдорлар Сайид Абдуллахоннинг ўн етти яшар укаси Қутлуғ Муродни хон қилиб кўтардилар, Ёқуб меҳтар ва Иброҳим қўшбеги давлат бошқарувида хоннинг энг яқин кишилари эдилар. Бу орада хонликдаги сиёсий вазият яна кескинлашиб кетди. Қутлуғ Муродхонга бўйсунмаган туркман ёвмутлари Ота Муродни, қозоқ ва қорақалпоқлар Жорлиқ Тўрани ўзларига хон деб эълон қилдилар. Қутлуғ Муродхон уларнинг исёнларини қийинчилик билан бостирди. Аммо, унинг ҳукмронлиги ҳам узоқ чўзилмади (тўрт ярим ой). Қутлуғ Муродхон ўз укаси Ниёзбек Муҳаммад томонидан ҳийла ишлатилиб уюштирилган фитна (ёвмут туркманлари ёрдамида) натижасида ўлдирилди.
Қутлуғ Муродхон ўлимидан сўнг Хива тахтига Сайид Муҳаммадхон (1856-1864 йй.) хон қилиб кўтарилди. У ҳокимиятга келган пайтда хонликда сиёсий вазият кескинлашган, иқтисодий аҳвол ниҳоятда оғир бўлиб, кўпчилик вилоятларда очарчилик ҳукм сурган, юқумли касалликлар тарқалган эди.
Сайид Муҳаммадхон 1864 йил 10 сентябрда касалланиб вафот этгач тахтга унинг ўғли Сайид Муҳаммадхон Раҳимхон II (1864-1910 йй.) ўтирди. Соний ва Феруз номлари билан ҳам маълум бўлган бу ҳукмдор Хива хонлари орасида энг адолатпарвар ва маърифатпарвар ҳукмдор бўлганлиги боис ҳам 47 йил давомида мамлакатни идора қилган.
Замонавий Хоразм тарихчилари Сайид Муҳаммадхон Раҳимхон II ҳукмронлигини икки босқичга ажратадилар. Биринчи босқич – 1864 – 1873 йиллар, хон ҳукмронлигининг дастлабки ўн йиллиги бўлиб, бу даврда Муҳаммадхон Раҳимхон II давлатни мустақил бошқариб, мамлакатда тинчлик ва фаровонликни қарор топтириш, қишлоқ хўжалиги, савдо-сотиқ ва ҳунармандчилик, фан ва маданиятни юксалтириш йўлида улкан ишларни амалга оширди. Иккинчи босқич – 1873 йил августдан 1910 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. 1873 йилда Хива генерал Кауфман бошчилигидаги рус қўшинлари томонидан босиб олингач, тузилган сулҳга биноан Хива хонлиги Россияга қарам давлатга айланди. Бу даврда Муҳаммадхон Раҳимхон II нинг фаолияти Россия ҳукумати томонидан қатъий чекланди ва назорат остига олинди. Шунга қарамасдан хон ўзининг адолатпарварлик ва бунёдкорлик фаолиятини давом эттирди.
Муҳаммадхон Раҳимхон II вафотидан сўнг тахтга унинг ўғли Сайид Исфандиёр (1910-1918 йй.) ўтирди. Исфандиёрхон хонлик даврини янгиликлардан бошлади. Унинг фармони билан хонлик аҳолиси қадимдан тўлаб келаётган солиқларнинг бир неча тури қисқартирилди. Генерал-майор унвонига эга бўлган Исфандиёрхон ҳам отаси каби рус ҳукуматига тобе эди. Унинг даврида хонликда бир қанча қўзғолон бўлиб ўтди. Хон бу қўзғолонларни руслар ёрдамида бостирди. 1918 йил 1 октябрда туркман Қурбон Муҳаммад Сардор (Жунаидхон)нинг буйруғи билан Исфандиёрхон ўлдирилди. Ҳокимиятни Жунаидхон ўз қўлига олди. Аммо, у Хива тахтига ўтира олмас эди. Шу боис ҳам Исфандиёрхоннинг укаси Саид Абдуллахон (1918-1920 йй.) номигагина хон қилиб кўтарилди. 1920 йил 2 февралда Хивага кириб келган қизил армия қўшинлари Жунаидхон лашкарларини тор-мор этиб, ҳокимиятни советларга топширди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish