Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Россия империясининг Туркистон бойликларини талаш сиёсати



Download 162,97 Kb.
bet18/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
3-маъруза.

Россия империясининг Туркистон бойликларини талаш сиёсати

Россия империяси Туркистонни босиб олганидан сўнг, аввало, ўлкада ҳарбий – маъмурий бошқарув тизими жорий этилиб, бу бошқарув ўлканинг катта имкониятлари, ер ости ва ер усти, моддий ва маънавий бойликларини Россия манфаатлари учун талон-тарож қилиш ҳамда ўзлаштиришга мослашган эди. Ўлка бойликларини талаш сиёсати ягона тизим ва узоқни кўзлаган режа асосида бир қанча босқичлар ва йўналишларда мунтазам равишда амалга ошириб борилди.


1867 йилда Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилганидан сўнг фон Кауфман асосий эътиборни ўлкага келган рус ва чет эл саноатчилари, савдогарлар, тадбиркорлар, иш юритувчиларга қулай шароит яратиб беришга қаратди. Натижада, ўлкада дастлабки саноат корхоналари – сув тегирмони, кўн заводи, пиллачилик фабрикалари, ёғ заводи кабилар очилиб, уларнинг маҳсулотлари ташиб кетила бошланди. Аммо, дастлабки пайтларда Туркистон бойликларини ташиб кетишда катта қийинчиликлар пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам энг аввало, Туркистонни Россиянинг марказий районлари билан боғлайдиган темир йўллар қуришга киришилиб, бу иш жадаллик билан олиб борилди. Россияда пахтага бўлган талабнинг ортиб бориши натижасида ўлкада дастлабки пахтани қайта ишлайдиган саноат корхоналари қуриш авж олди. Натижада, пахта етиштиришга эътибор кучайиб, бошқа экинлар, хусусан дон етиштириш йилдан йилга камайиб борди. Пахта етиштиришнинг ортиб бориши натижасида пахта тозалаш ва ёғ заводларининг ҳам сони кўпайиб борди. Янги тадқиқотларда берилишича, Туркистондан Оренбург темир йўли орқали ташиб кетилган товарлар йилдан йилга қуйидаги миқдорда ошиб борган:



Товарлар

1880-1882 йиллар пуд ҳисобида

1889 йил пуд ҳисобида

1894 йил пуд ҳисобида

Олиб кетилган

158 750

1 641 029

2 144 772

Келтирилган

203 300

657 909

1 717 039

Олиб кетилган товарларнинг 80 фоизидан кўпроғини пахта толаси ташкил этган. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, биргина 1908 йилнинг ўзида ўлкадан 3 744 309 пуд пахта толаси, 104 107 пуд пахта ёғи, 1 341 281 пуд чигит, 84 516 пуд ипак, 14 584 пуд жун, 134 170 дона қоракўл тери ташиб кетилган.


Маълумотларга кўра, пахта тозалаш заводларининг асосий кўпчилиги Фарғона вилоятида жойлашган бўлиб, водийда 1893 йилда 309 та корхона ишлаб турган бўлса, Сирдарё вилоятида 183 та, Самарқанд вилоятида 117 та, Еттисув вилоятида 90 та корхона ишлаган. ХХ асрнинг бошларига келиб пахтачилик хом ашёларининг тайёр маҳсулотга айлантира бошланиши натижасида Туркистондан Россияга тола ташиб кетиш кучайди. Ҳисоб-китобларга кўра, агар 1908-1909 йиллар мавсумида ўлкадан Россияга 8,8 млн.пуд тола, ёки тўқимачилик фабрикалари эҳтиёжининг 44 фоизи ташиб кетилган бўлса, 1913-1914 йиллар мавсумида 14,8 млн.пуд тола, ёки пахта толасига бўлган эҳтиёжнинг 51 фоизи ташиб кетилган. Бу ҳолат Россия империясининг Туркистондан олган даромадларининг асосий қисмини пахта ва ундан олинган маҳсулотлар ташкил этганлигини яна бир бора исботлайди. Россия империяси маъмурлари метрополиянинг ички муаммолари – бозорларни гўшт маҳсулотлари, саноатни эса жун ва тери билан арзон нархларда таъминлаш масалаларини ҳам мустамлака Туркистон ҳисобидан ҳал қилиш сиёсатини олиб борди. Маълумотларга кўра, 1889 йилда 5 379 дона қорамол териси ва 16 569 пуд чорва маҳсулотлари олиб кетилган бўлса, 1893 йилда бу кўрсатгич 148141 пудни ташкил этиб, йилдан йилга ўсиб борган. Мустамлака йилларида Туркистонда тайёрланган пахта ёғига жаҳон бозорида талаб катта эди. Биргина, 1911 йилда Туркистондан Россияга 1 772 186 пуд пахта ёғи олиб кетилган.
Юқоридаги бойликларнинг асосий турларидан ташқари ўлкадан ҳар йили арзон нархларда катта миқдордаги ёввойи ва доривор ўсимликлар, ош тузи, алебастер каби тоғ жинслари, нефть маҳсулотлари, рўзғор буюмлари, матолар, гиламлар ва бошқа кўплаб маҳсулотлар Россияга ташиб кетилган. Ташиб кетилган Туркистон бойликлари империя маъмурлари ва хазинанинг улкан даромад манбаи эди. Тадқиқотчиларнинг ҳисоб – китобларига кўра, 1868-1879 йиллар давомида метрополиянинг Туркистондан олган даромади 32 413 291 рублни ташкил этган. Ўша давр нуқтаи назаридан бу улкан даромад эди.
Ўлкадаги Шарқ қўлёзмаларини тўплашда турли йилларда Н.В.Хаников, П.И.Лерх, В.В.Григорьев, В.В.Веляминов-Зернов, К.Г.Залеман, В.В.Радлов, В.Р. Розен, Н.И.Веселовский, В.В.Бартольд, А.Н.Самойлович, А.П.Кун, Е.Ф.Каль ва бошқа кўплаб шарқшунослар иштирок этганлар. Улар кўплаб маълум ва номаълум қўлёзмаларни тартибга солиб, таржима қилиш, тавсифлаш, нашр этиш ишларини амалга ошириб, шарқшунослик фани ривожига катта ҳисса қўшганлар. Аммо, бу олимларнинг кўпчилиги ўз давлати манфаатлари йўлида хизмат қилиб, Император кутубхонасини бойитиб борганлар.
Маълумотларга кўра, 1865 йилдан 1917 йилга қадар Россия хазиналарига Ўрта Осиёдан 3 мингта Шарқ қўлёзмаси тушган. Россиянинг биргина Осиё музейига 1874-1916 йиллар давомида В.А.Иванов томонидан 605 та, К.Г.Залеман 105 та, А.Л.Кун 85 та, В.В.Бартольд 20 та, В.В.Веляминов-Зернов 19 та, К.П.Кауфман 18 та, П.И.Лерх 32 та нодир қўлёзмаларни топширганлар. 1915 йилда В.А.Иванов ўлка мадрасалари вақф кутубхоналаридан 1057 та қўлёзмани сотиб олган. ХХ аср бошларида Ўрта Осиёга келган К.Г.Залеман Андижон, Қўқон, Бухоро, Самарқанд, Тошкент ва Ўшда бўлиб, маҳаллий халқлар турмуш тарзига оид этнографик буюмларни Осиё музейи учун олиб кетган.
Қимматли қўлёзмалар ёки нодир қўлёзмаларни зўравонлик билан тортиб олишга VII асрга оид Усмон Қуръони мисол бўла олади. Самарқанддаги Хўжа Аҳрор масжиди уламолари рус ҳарбийларидан қўрқиб бу мукаддас китобни Самарқанддаги чор маъмурларига “ўз ихтиёрлари билан” топширишга мажбур бўлдилар. Туркистон генерал-губернаторининг 1869 йил 24 октябрдаги хати билан Усмон Қуръони Самарқанддан Петербургга олиб кетилган ва император халқ кутубхонасига топширилган.4


1 Ибн Рузбехоннинг маълумотларига кўра, Шайбонийхон 1509 йилда қўшинларининг асосий қисмини орқага қайтариб юборган. Бу билан у Мовароуннаҳрдаги сиёсий бирқарорликни сақлаш ҳамда қозоқ султонларининг янги босқинларини олдини олишни кўзлаган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

2 Сафавийларнинг асосий таянч кучи бўлган турк кўчманчилари XV асрнинг 2-ярмида “қизилбошлилар” деб аталган. Бу ҳарбий кўчманчилар шиа имомлари шарафига бошларига 12 қизил чизиқли салла ўраб юрганлар.

3 Айрим адабиётларда Эрнакхон ёки Эрангхон деб ҳам берилади.

4 Китоб – 1923 йили Тошкентга қайтарилган, кейинчалик музейда сақланган. Фақатгина истиқлол йилларида у Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қайтарилди.

Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish