Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти



Download 162,97 Kb.
bet10/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
3-маъруза.

Қўқон хонлигининг тугатилиши. Фарғона вилояти

Норбутабийдан сўнг унинг ўғли Олимхон (1801-1810 йй.) тахтга ўтириб, Қўқон хонлигининг сиёсий қудратини мустаҳкамлаш, мамлакат ҳудудларини кенгайтиришга алоҳида эътибор берди. Натижада Қўқон хонлигининг сиёсий мавқеи ошиб борди. Олимхон даврига келиб Қўқон хонлигидаги давлат бошқаруви олдинги давлатлар бошқарув тизимидан деярли фарқ қилмас эди. Унинг даврида Қўқон давлати кучайиб бориши билан давлатнинг сиёсий мақоми ҳам ўзгаради. Агар Қўқоннинг дастлабки ҳукмдорлари “бий” ва “бек” унвони билан мамлакатни идора қилган бўлсалар, Олимхон давридан бошлаб (1805 йил) ҳукмдорлар расман “хон” деб юритила бошланди.


Ўз даврида Олимхон ҳарбий юришлар қилиб ўзига янги вилоятларни , жумладан Оҳангарон воҳаси, Тошкент, Чимкент, Туркистонни бўйсундиришга муваффақ бўлди. Қисқа муддат Ўратепани ҳам эгаллади, Жиззах ва Зоминга юришлар қилди. Ҳарбий ислоҳатлар ўтказиб, марказлашган ва кучли давлат тузиш учун ҳаракат қилаётган Олимхоннинг сиёсатидан норози бўлган айрим зодагонлар гуруҳи унга қарши фитна тайёрлай бошладилар. Олимхон ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш мақсадида укаси Рустамбекни, бир нечта саркардаларни, дин пешволарини ўлдиртириб юборади. Манбаларнинг маълумот беришича, бу воқеалардан сўнг кучайиб кетган фитначиларга Олимхоннинг укаси Умарбек бошчилик қилган. Натижада, 1810 йилда Олимхон Тошкентдан Қўқонга қайтаётганда, Олтиқуш мавзесида ўғли Шоҳруҳбек билан бирга Қамбар Мирза томонидан отиб ўлдирилади.
Манбаларга кўра, Умархон (1810-1822 йй.) ҳукмдорлиги даврида йирик ер эгалари, ҳарбий саркардалар ва руҳонийларнинг мавқеи янада ошади. У давлат бошқаруви ишларида изчил тартиб, қонун – қоидалар ўрнатди ва диний ишларни тартибга солди. Натижада, 1818 йилда Умархон руҳонийларннг розилиги билан “амир ал-муслимин” унвонини олиб ҳам диний, ҳам дунёвий ҳокимиятга эга бўлади.
1822 йилда Умархон касалланиб вафот этганидан сўнг тахтга унинг ўғли Муҳаммадалихон (Мадалихон, 1822-1842 йй.) ўтиради. Манбаларга кўра, Муҳаммадалихон ҳукмронлигининг дастлабки йиллари яхши ва одилона кечган. 1840 йилда Муҳаммадалихоннинг бош маслаҳатчиси, давлатни бошқарув ишларида катта тажрибага эга бўлган Ҳаққули мингбошининг туҳматга учраб хон томонидан қатл этилиши шусиз ҳам қалтис бўлиб турган вазиятни янада кескинлаштириб юборди. Ундан ташқари хон давлат ишларига лоқайд бўлиб, асосий вақтини ҳарамида ўтказа бошлади. Натижада давлатни бошқарув ишларида суистеъмолликлардан умумий норозиликлар бошланиб, хонни ағдариш учун фитна тайёрлана бошланди.
Лекин ўз кучлари билан фитнани амалга оширишга кўзи етмаган бир гуруҳ Қўқон амалдорлари бошқа хон сайлаш мақсадида Бухоро амири Насруллога нома ёзиб, ундан ёрдам сўрашди. Қўқон юриши учун баҳона тополмай турган Амир Насрулло бу таклифни тезда қабул қилиб, 1842 йил апрелда Қўқонни босиб олди. Қўқондан оиласи билан Наманган томонга қочган Муҳаммадалихон тутиб келтирилиб, оиласининг бир қисми билан қатл эттирилди.
Амир Насрулло Қўқон хонлигининг Бухорога қўшиб олинганлигини эълон қилиб, Қўқонда ўз ноиби Иброҳим додҳоҳ Манғитни қолдиради. Аммо, Иброхим додҳоҳнинг Қўқон ҳалқига ўтказган жабр-зулми, солиқларнинг ҳаддан ташқари ошиб кетиши натижасида аҳоли қўзғолон кўтариб, Бухоро ҳукмронлигидан озод қилиш учун қипчоқларни ёрдамга таклиф этадилар. Қипчоқлар Муҳаммадалихоннинг қариндоши Шерали бошчилигида Қўқонга келиб, бухороликларни тор-мор этдилар ҳамда Шералихон (1842-1845 йй.) тахтни эгаллади. Қипчоқлар эса шу вақтдан бошлаб узоқ вақт хонликда етакчи мавқега эга бўлдилар.
Қўқонда бўлган воқеалардан хабар топган амир Насрулло 1842 йилнинг кузида яна Қўқонга юриш қилди, аммо бу сафар унга омад кулиб боқмади. Муҳаммадалихон даврида юзбоши бўлган Мусулмонқули қипчоқ Насруллонинг ишончига кириб Қўқонга келади ва қўқонликларни таслим бўлишга кўндириш ўрнига бир тан - бир жон бўлиб амир Насруллога қарши курашга чорлайди. Унинг маслаҳатига кўра Қўқонда ҳимоя воситалари кучайтирилди. Бир ойдан зиёдроқ Қўқонни қамал қилган амир Насрулло ўзига қарши суиқасд уюштирилаётлиги ҳамда хиваликлар чегарага жойлашган Бухоро қишлоқларига ҳужум қилаётганлиги ҳақидаги хабарни олиб Бухорога қайтишга мажбур бўлди.
Бухороликларнинг кетиши билан Қўқон хонлигида бир муддат тинчлик ва осойишталик ҳукм сурди. Шералихон кекса одам бўлиб оқкўнгил ва мулойим инсон эди. Унинг даврида барча давлат лавозимларини қипчоқлар эгаллаб, давлат бошқарувини ўз қўлларига олдилар. Аммо, 1845 йилда Бухорода бўлган Олимхоннинг ўғли Муродхон (Қўқонда 11 кун хон бўлган) амир Насруллонинг ёрдами билан Қўқонга келиб Шералихонни қатл этади ва тахтни эгаллайди. Бу пайтда Наманганда бўлган мингбоши Мусулмонқули бу воқеадан хабардор бўлгач Шералихоннинг беш ўғлидан бири Худоёрхонни олиб Қўқонга келади ҳамда уни хонлик тахтига ўтқазади (1845-1853, 1863, 1865-1875 йй.). 16 ёшга кирган Худоёрхоннинг ёшлигидан фойдаланган Мусулмонқули мамлакатни деярли ўзи бошқарди. Худоёрхоннинг биринчи хонлиги даврида иккита куч – ўтроқ аҳоли ва кўчманчи туркий қабилалар ўртасидаги ҳокимият учун кураш хонликнинг асосий муаммосига айланди.
Умуман олганда, XIX асрнинг ўрталарига келиб Қўқон хонлигидаги сиёсий жараёнлар ҳамда ички аҳвол янада оғирлашган эди. 1852 йилга келиб, Мусулмонқули ва қипчоқларга қарши кураш учун ўтроқ мулкдорлар ва тошкентлик зодагонлар Худоёрхон атрофида бирлашдилар. Бу кучлар ёрдамида Худоёрхон Мусулмонқулини 1853 йилда қатл этиб, унинг тарафдорларини йўқ қилгани билан тахт учун курашларга барҳам бера олмади. Бундай вазиятда хонликнинг ички аҳволи оғирлашиб, у фаол ташқи сиёсатдан ҳам анча орқада қолди. 1858 йилда Шералихоннинг иккинчи хотинидан бўлган ўғли Маллахон Худоёрхонни тахтдан ағдариб, ўзини хон деб эълон қилди. Маллахон ва Алиқули қирғиз бошчилигида янгидан тикланган кўчманчилар гуруҳи узоқ ҳукм сурмади. Айнан шу гуруҳ аъзолари Маллахонга қарши тил бириктириб, 1863 йил 25 февралда уни ўлдирдилар. Тахтга эса Худоёрхоннинг акаси Саримсоқбекнинг ўғли Шоҳмурод ўтқазилди. Лекин, қўшин бошлиқлари ва саройдаги кўпчилик амалдорлар унга қарши фитна уюштириб, Худоёрхонга яна тахтга ўтиришни таклиф этиб, одам юборадилар.
Бу пайда Маллахон ўлимини эшитган Худоёрхон Амир Музаффарнинг рухсати билан Бухородан Жиззахга келган эди. Туркистон ҳокими Қаноатшоҳ ёрдамида қўшин йиғиб, 1863 йилнинг март ойида Жиззахдан Тошкентга келган Худоёрхон Қўқонга қарши юриш учун Тошкент қўшини билан Хўжандга келади. Бу орада амир Музаффар ҳам Бухоро лашкари билан Хўжандга келади. Худоёрхон Қўқонга ҳужум қилишни режалаштираётган пайтда, яъни, 1863 йилнинг 5 майида шаҳар аҳолиси унга шимолий дарвозаларни очиб бердилар. Натижада Қўқонда қирғин бошланиб, Шоҳмуродхон ўз тарафдорлари билан Марғилонга қочди. Худоёрхон иккинчи марта (1863 й.) тахтни қўлга киритди.
Хонликдаги ички низолар ташқи душманларга ниҳоятда қўл келган эди. Бундай вазиятдан унумли фойдаланган чор Россияси қўшинлари 1864 йилда Туркистон ва Чимкентни босиб олди. 1865 йил баҳорида улар Тошкентга яқинлашиб, Ниёзбек қалъасини эгалладилар. Узоқ қамалдан сўнг 17 июнда Тошкент эгалланди.
Қўқондаги саросималиклардан фойдаланган Худоёрхон 1865 йилнинг ёзида амир қўшинлари ёрдамида сўнги марта Қўқон тахтини қўлга киритди. Шундан сўнг у амирнинг талабларига бошқа итоат этмай қўйди. Худоёрхон 1867 йил январ ойида Россия билан савдо битимини, 1868 йил 13 февралда Қўқон ва Россия шартномасини имзолади. Худоёрхон 1868-1873 йиллар оралиғида Россия билан муносабатларини яхшилаш мақсадида Тошкентга кўплаб совға- саломлар юборди. Шунингдек, Россия савдогарлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берди. Натижада Қўқон хонлиги амалда Россиянинг вассалига айланиб қолди.

Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish