Озодлик ҳаракати. Жадидчилик


Абдулмалик тўра (Катта тўра) бошчилигидаги озодлик ҳаракати



Download 162,97 Kb.
bet13/18
Sana21.02.2022
Hajmi162,97 Kb.
#58832
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
3-маъруза.

Абдулмалик тўра (Катта тўра) бошчилигидаги озодлик ҳаракати

Бухоро амирлигидаги биринчи халқ-озодлик кураши раҳбари, Россия империяси истилосига қарши туриб, Бухоро халқи озодлик кураши йўлбошчисига айланган Абдулмалик (Катта-тўра) Амир Музаффарнинг (1823-1885) тўнғич ўғли, тахт валиаҳди бўлиб, 1848 йили Бухорода таваллуд топган эди. Тахт ворисларини меросхўр унвонига тенг бўлган Катта тўра фахрий номи билан номлаш одат бўлган. Одатда «тўра» сўзини хон ўғиллари номига, шаҳзодалар исмига қўшиб айтиш ҳурмат даражаси ҳисобланган. Шу боис ҳам Абдулмалик тўра «Катта тўра» номи билан ҳам (яъни катта ўғил, меросхўр маъносида) тарихда из қолдирган.


Абдулмалик (Катта тўра) ни Бухоро-Россия муносабатлари кескинлашган бир вақтда, отаси томонидан аввал Кармана, сўнгра Ғузорга (тахм.-1864 йили) ҳоким (бек) этиб тайинланади. Албатта Бухоро амирининг Россия империяси истилочилигига қарши етарли даражада кураш олиб бормаётганлиги, унинг ички ва ташки сиёсат борасидаги қатор салбий хатти-ҳаракатлари, ўз атрофида Ватан озодлиги учун кураш тарафдорларини жипслаштира олмаётганлиги, лоқайд ҳамда заифлиги Катта тўра ва ватанпарвар кучларнинг ҳақли норозилигига сабаб бўлар эди. Озодлик ва мустақиллик тарафдорларининг ўз атрофида жипслашиб бораётганлигини тўра ҳам яхши англар ва албатта бу курашга унинг ўзи тахт вориси сифатида раҳбарлик қилиши лозимлигини тушунаётган эди. Лекин, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, тожу-тахт учун кураш, бу ҳаракатнинг аввал бошидаги мақсадига кирмаган, албатта амирдан норозилик кайфиятлари кучли бўлса-да, ундан тахтни тортиб олиш, ҳокимият учун курашиш Абдулмалик тўра мақсадларига мувофиқ эмас эди.
Самарқанд аҳли ўз эрки ва озодлигини барча ватанпарвар кучлар кўмаги ёрдамида ҳимоя қилишга карор қилди. Абдулмалик тўра асосан хонликнинг шарқий ва жанубий қисмларини ўз атрофида иттифоқ қилиб бирлаштиришга муваффақ бўлди ва Самарқандни Россия империяси домидан тортиб олиш ҳаракатига раҳбарлик қилди. Бухоро амирлиги билан Россия ҳарбий қўшинлари ўртасидаги хал қилувчи Зирабулоқ жанги арафасида келишувга мувофиқ, 1868 йил 1 июнда тарихга "Самарқанд қўзғолони" номи билан кирган тўра қўшини ҳамкорлигида шаҳар аҳлининг Россия империясига қарши бир ҳафталик озодлик қўзғолони бўлиб ўтди. Амирнинг ўз шахсий манфаати, тожу-тахтни Ватан такдири, халқ манфаатидан устун қўйиши натижасида давлат келажаги учун олиб борилган озодлик кураши парокандага учрайди. 3 июнда маълум сабабга кўра шаҳрисабзликлар жўнаб кетган бўлишса-да, тўра озчилик қўшин билан ҳужумга ўтди. Лекин, энди бу қўшин олдингидек кучли ва уюшган қўшин эмас эди. 4 июндан Кауфман то - 8 июнга келгунга қадар асосан самарқандлик аҳолининг ўзи бу озодлик қўзғолонида иштирок этди.
Шаҳарга катта ҳарбий куч билан кириб келган генерал Кауфман бирваракайига шаҳарни ўққа тутишга буюрди. Шаҳар бозори ва дўконлар ёқиб юборилди. Қўзғолонда фаол иштирок этганлар қаттиқ жазоландилар. Уларнинг бир қисми ўлимга, қолгани сургунга ҳукм қилинди.
Шаҳар аҳли ва тўра қўшини орасидаги бирликнинг йўқолиши, омманинг асосий қисми қуролсиз бўлиб, қурол-яроғнинг етишмаслиги, шаҳрисабозлик қўшиннинг орқага чекиниши, ўзаро пароканда тарзда иш тутиш - буларнинг ҳаммаси қўзғолоннинг муваффақиятсиз тугашига сабаб бўлган эди.
1868 йил 19 октябрь куни генерал Абрамов 8 рота, 6 та замбарак, 250 нафар казак, бир неча ракета қурилмаси билан Қарши томонга, Абдулмалик тўра бошчилигидаги халқ-озодлик курашини бостириш учун ҳарбий юришни бошлайди. Гарчи Жомдан Қаршигача 2 та ўтиш йўли бўлса-да, рус қўшини секинлик билан ҳаракат қилар эди. Бунинг боиси эса, амир юборган отряд вақтида рус қўшинига келиб қўшилишига имкон берилишида эди. Озодлик ва эрк курашчиларининг йўлбошчиси Абдулмалик тўра илгаридек ўзини мустақил ва мағрур тутар, хал қилувчи жангга у ҳам жиддий тайёр­гарлик кўрар эди.
Тўранинг Ватан шарафи ва озодлигини ҳимоя қилишга қаратилган чақириғига мувофиқ қўшин ва кўнгиллилар Қашқадарё бўйидаги Чортоқ деган ерга йиғила бошладилар. Шу ерда истеҳком қурилиб, жангга тайёргарлик қурила бошланди. Катта тўранинг қаршилик саркардаларидан бири Йўлдош эшикбоши 2.000 нафар аскарга бош бўлиб, империя қўшинига қарши биринчи ҳужумга ўтди.
Тўранинг тахминан 40.000 нафар қўшини ва кўнгиллилар, Қаршидан 10 верст наридаги Чортоқда йиғилиб, жангга шай бўлиб турган эди. Бу ерда кўплаб таниқли зотлар - Содиқ тўра, Худоёр тўқсоба, Умарбек додҳоҳ, Ўлмасбий, Абдулғаффорбек, Назар ва бошқалар ҳам тўра қўшинида хизматда турар эдилар. Рус қўшинининг майор Нольтце ва ясовул Принц бошчилигида 3 рота, 250 нафар казак ва 2 та тўпдан иборат отряди Чорток атрофига етиб келдилар. Катта тўра қўшини билан даштдаги тўқнашувлар 21 октябрь куни кеч соат 9 ларга қадар давом этган эди. Империя қўшининг ҳарбий жиҳатдан устунлиги боис ғалаба улар томонида бўлди. Тўра аввал Ёртепага, сўнгра Тошқўрғон қалъасига чекинди.
Абдулмалик тўра кейинчалик Хива хонлигига жўнаб кетди. Муҳаммад Раҳимхон II унга хонликда қолишни тавсия қилди. Абдулмалик тўра бир мунча вақт хонликда бўлиб, кейинчалик Афғонистонга ўтиб кетди. Сўнгра бир неча вақт шарқ мамлакатларида бўлди. Шарқий Туркистонда юзага келган Еттишаҳар давлати ҳукмдори Ёқуббек уни хизматга чақирди. Катта тўра 1877 йилгача бу давлатда бош лашкарбоши лавозимида фаолият кўрсатди. Ушбу давлат хитойликлар томонидан тор-мор этилгач, тўра Ҳиндистонга кетди. Абдулмалик тўра 1909 йил 61 ёшида Ҳиндистонда Пешавор шаҳрида вафот этди.



Download 162,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish