1) And grant that all that do confess the Holy Name may agree in truth on Holy word [11,71]
2) I, said Notary, do hereby certify…
Секин аста замонлар ўтиши билан бу кучайтирувчи сўзлар ҳам ўз кучини йўқота бошлади, ва уларнинг ўрнига янги кучайтирувчи сўзлар тилга кириб кела бошлади.
Демак шундан кўриниб турибдики, қиёсланаётган фразеологик бирликларнинг аниқ функционал – маъновий таснифга нисбатан аниқ фразеологик структура таснифи кенгроқ яратилган ва қўлланилади.
II. БОБ ФРАЗЕОЛОГИК БИРЛИКЛАРНИНГ БАДИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
2.1. Публицистик услубдаги фразеология
Публицистик услуб нутқнинг функционал тури бўлиб, жамиятдаги муносабатларнинг, яъни маданий, спорт, сиёсий ва бошқа муносабатларнинг кенг оламини ўрганади. Бундан ташқари публицистик услуб асосан газета ва сиёсий журналларда ўз аксини топади ва жамият орасида газета, матбуот тили деб ҳам аталади. [10,35]
Жамият фикри ва дунёқарашини тасвирловчи ва шакллантирувчи асосий восита бу оммавий ахборот воситалари саналади. Оммавий ахборот воситалари тилни ҳар томонлама, яъни лексик, фразеологик, грамматик, стилистик манбалар ёрдамида бойитади ва тилнинг мураккаблашишига, фикрни чиройли қилиб етказишга ёрдам беради.
Публицистик услубга икки асосий функция хос. Бу икки функция яхлитлигича қўлланилиб, информацион ва таъсир этувчи функциялардан иборат. журналист фактлар ҳақида гапиради ва уларга баҳо беради. Мана шу иккита функция публицистикада сўзларнинг қўлланилишини аниқлайди. Бошқа функционал услубларга нисбатан (бадиий ва сўзлашув услубларидан ташқари) экспрессив нуқтаи назардан олиб қаралганда, публицистик услуб юқори поғонада туради. Шунинг учун публицистик услубни асосан махсус экспрессив воситалар ёрдамида тасвирлашади.
Маълумот бериш услубида асосан нейтрал, умумуслубий сўз бирликлари қўлланилади ва бу услубда асосан сиёсий, иқтисодий, концептуал лексика биринчи поғонада туради. Масалан, қуйидаги сўз атамалар: маркетинг, менежмент, бозор иқтисодиёти, бизнес, ғоя, валюта курси, давлатлараро, миллатлараро газета ва журналларда доимо учрайдиган лексемаларга айланди.
Экспрессив функция газета публицистик услубнинг энг асосий қисми бўлиб, публицистикага хос воситаларга бўлган эҳтиёжни билдиради. Шунинг учун публицистика адабий тилдан экспрессив маъно касб этувчи ҳамма воситаларни ажратиб олади.
Шу икки асосий публицистик функция асосида Д.Э.Розенталь газета тилининг қуйидаги фарқли чизиқларини ажратиб кўрсатди: [16,41-43]
-информатив манбаларда қисқа баён, яъни тил воситаларининг тежаб қўлланилиши;
-тил воситаларининг ҳар томонлама ўрганилиб, танланиши;
-публицистик мақсадда бошқа услубдаги лексиканинг қўлланилиши, сиёсий лексика ва фразеологизмларнинг мавжудлиги;
-клише ва шунга ўхшаш нутқ стереотипларининг қўлланилиши;
-мавзу ва жанрлар хилма хиллиги ва уларнинг тилда қўлланилиши;
-ҳар хил мавзудаги жанрларнинг таққосланиши;
-тасвирий воситаларнинг қўлланилиши.
Қуйидаги чизиқлар газета публицистикасини ҳар томонлама ёрқин рангларда кўрсатади. Газета кўпчилик ва ҳар хил қизиқишдаги ўқувчилар учун мўлжалланган бўлиб, ундаги мавзуларнинг тематикасини жуда кенг, ва шунинг учун бу услуб ҳар хил кўзга кўринарли услубларни талаб қилади. Ва мана шу воситалар асосан газета сарлавҳалари учун кенг қўлланилади.
Матбуот материалларидаги сарлавҳалар унинг асосий бирликларидан бири саналади. Уларнинг характери ва безаги нашриётнинг юзи саналади.
Сарлавҳа ўқувчиларга материал учун керакли маълумотни беришга ҳаракат қилади ва ўқувчилар сарлавҳалар ёрдамида материалларнинг қизиқарлилиги, ўқишга арзигулигини англаб етиши мумкин. Газета материалининг самарали ва таъсирли чиқиши асосан унинг сарлавҳасига боғлиқ, яъни руҳшуносларнинг фикрича, 80% ўқувчилар асосан газета сарлавҳаларига эътибор беришади. [18,3]
Газета материалининг сарлавҳаси газетадаги маълумотларни очиб кўрсатади. Унинг асосий мақсади ўқувчининг фикрини муҳим ва қизиқарли маълумотларга қаратишдир. Сарлавҳа материални охиригача очиб бермайди, лекин ўқувчини шу материални ўқишга даъват этади.
Шундай қилиб, ўзининг асосий вазифасини бажариш мақсадида, яъни китобхон ва ўқувчиларни қизиқтириш учун сарлавҳа кўзга кўринарли ва эсда қоларли бўлиши лозим. Кўзга кўринарли қилиб кўрсатиш мақсадида муаллифлар асосан фразеологик бирликлардан фойдаланишади.
Инглиз тили нуқтаи назаридан сарлавҳа газета услубининг асосий қисми бўлиб, китобхон бу мақолани ўқиш ёки ўқимаслигини белгилайди. Сарлавҳанинг ёзилишига қараб, бу қандай газета эканлиги ҳам маълум бўлади. “The Independent” бу Англиянинг машҳур газеталаридан биридир. Маълумки, бундай газеталар учун мақоланинг маъносидан кўра сарлавҳанинг танланиши муҳимдир. Чунки сарлавҳа бу газетанинг китобхонларга берадиган қизиқишини ҳал қилади. Амалиётда сарлавҳанинг қуйидаги турлари қўлланилади:
-Матнга таалуқли бўлмаган сарлавҳалар, яъни берилаётган матн материаллари билан боғлиқ бўлмаган, аммо китобхонни ўзига жалб қиладиган сарлавҳалар;
-Нашр қилинаётган материалнинг бир неча мавзуларини очиб берувчи сарлавҳалар, яъни фақатгина берилаётган материални тасвирламасдан, яна бир неча деталлар билан диққатни жалб қилувчи сарлавҳалар;
-Аниқ фактларни кўрсатиб берувчи сарлавҳалар.
Фразеология нутққа куч, ранг баранглик, образлиликни беради, нутқни тирилтиради ва уни эмоционал жиҳатдан кучлироқ қилади. Лекин бу тавсифлар асосан бадиий адабиётда ўз аксини топади. Муаллифлар ўз асарларини ҳар томонлама бойитиш, қаҳрамонларнинг ролини очиб кўрсатиш, воқеа ва ҳодисаларни чиройли рангларда кўрсатиш учун ҳам фразеологизмлардан фойдаланишади. Лекин улар бир хилликдан қочиш мақсадида бу турғун бирикмаларга ўзгартиришлар киритишади.
Фразеологизмларнинг ўзгартирилиши журналистларга бир хил бирикмаларнинг ишлатилмаслигига, фразеологизмларга экспрессив хусусиятларнинг киритилишига туртки бўлади. [3;10]
Фразеологизм таркибидаги номаълум компонент китобхоннинг фикрини ўзига жалб қилади. Қуйидаги инглиз сарлавҳасига эътибор берамиз:
“David Cameron says don’t bash the banks as RBS fat cat is set to scoop, 2,5 million bonus”, – бу сарлавҳа машҳур инглиз газетаси “The Independent”га таалуқлидир. Авваламбор бу ерда “fat cat” ва “to be set to scoop” каби фразеологизмлар қўлланилганлигини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Fat cat ибораси “бошлиқ, хўжайин” маъноларини англатади ва қуйидаги сарлавҳада банк бошлиғи Стефен Хэстерга нисбатан қўлланилган. RBS қисқартмаси Royal Bank of Scotland, яъни Шотландия Қироллик Банкини англатади. Бу фразеологизмлар оддий нутқ услубидан олинган фразеологик бирликлар саналади.
Сарлавҳа ўқувчига материалнинг қандай эканлигидан хабар берувчи омил саналади. Фразеологизмларнинг ўзгартирилиши сарлавҳанинг экспрессив ҳолатини ўзгартиришга қаратилган. Тадқиқот давомида шу нарсани англаб етдикки, нутқий иборалардан фарқлаш учун фразеологизмлар таркибига ўзгартиришлар киритилади ва шу орқали журналистлар газета ўқувчиларининг ҳиссиёт ва қизиқишларини оширишади. “Фразеологизмлар ўзгартирилганда уранинг стилистик бўёғи ўзгаради ва ибораларда экспрессивлик ошади”. [30,42] Ва бу ўзгаришлар сарлавҳанинг кўзга кўринарли, ёрқин, диққатни жалб қиладиган бўлишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |