Ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилларида фразеологик бирликларининг бадиий таҳлили ва уларнинг ифодаланиши



Download 75,79 Kb.
bet11/12
Sana20.07.2022
Hajmi75,79 Kb.
#830836
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
Ҳозиргогланиши

2.3. Фразеологик неологизмлар
Журналистлар, ёзувчилар ва шоирлар томонидан ўзгартирилган фразеологизмларни алоҳида окказионал фразеологик неологизмлар қаторига киритиш мумкин. Чунки бундай фразеологик бирликлар ҳозирги пайтда кенг қўлланиладиган турғун бирикмалар қаторига киради. Худди лексик неологизмлар каби, фразеологик неологизмлар ҳам гапда тропларга яқин туриб, экспрессив вазифани бажаради: Камтарлик ва тўғрисўзлик ҳаммага ярашади.
Ҳозирги кунда жуда ҳам машҳур иборалардан бири бу “Басман суди” фразеологик ибораси бўлиб, “олдиндан белгиланган суд” маъносини англатади. Бу фразеологизм оғзаки нутққа яқиндагина кириб келди ва “виждонсиз, нооқилона” маънони билдиради. ОАВларида бу ибора ҳозирги кунда жуда кўп қўлланиладиган иборалар қаторига киритилади.
“Кассацион шикоят” фразеологик бирикмаси ҳам бизнинг нутқимизга охирги 10 йилликда кириб келишига қарамасдан, бизнинг давримизда жуда долзарб бирикмалардан бири саналади. Фразеология соҳасида олим ва тадқиқотчиларнинг фикри бир хил эмас, ва бу албатта, табиийдир. Лекин шунга қарамасдан, фразеология соҳасида тадқиқот олиб борувчи олимлар бир ёқадан бош чиқариб, фразеология назарияси ва чет тилларни ўқитиш амалиётида нуқталар кесишувини аниқлашлари лозим. Тадқиқотимизда ўрганилиб чиқилган фразеологик бирликлар нафақат инглиз тили хазинасидаги иборалар эмас, балки ҳозирги ҳаётимизда долзарб бўлган, янги инновацион технологиялар билан боғлиқ иборалар ҳам киритилган. Буюк Британияда илм фанга эътибор дунёдаги бир қатор давлатлардан илгарилаб бормоқда. Бу ерда жуда кўп илмий тадқиқотлар устида улкан ишлар олиб борилмоқда ва жуда кўп ихтиролар шу давлатга хосдир. Буюк Британиядаги илмий ташкилотларнинг сони 200га яқиндир. Уларнинг илмий ишлари ва ихтиролари бутун дунё олимлари томонидан тан олинади. Бу ташкилотларнинг кўпчилиги ўзининг илмий журнал ва даврий нашрларига эгадир. Бундай даврий нашрларнинг сони Англияда 400дан ортиқдир. Буюк Британия илмий журналларининг асосийлари “The Nature”, “Британия медицина журнали”, ”The Lancet” саналади. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунда кундалик ҳаётимизда учрайдиган фразеологик неологизмларнинг кўпчилиги шу соҳа билан боғлиқдир. Масалан:
1.Hold the wire - «тармоқда бўлмоқ» ёки «тармоқда бўлиб тур» маъноларини англатади. Чунки «wire» сўзи инглиз тилида телефон коммуникациялари соҳасидан олинган бўлиб, “телеграф тармоғи” маъносини англатади. Бу иборани қўллаган одам, суҳбатлашаётган суҳбатдошидан бир нафас кутиб туриши лозимлигини билдиради. («Haaretz» Wednesday, June 15, 2012).
2. Garbage in, garbage out (сўзма сўз таржима қилинганда «ичкари ва ташқи қисми тўла ахлат» маъносини билдиради). Бу ибора компьютер тилида компьютер системасига нисбатан қўлланилади. Бирор нарса нотўғри йўлга қўйилган бўлса, натижаси ҳам худди шундай бўлади. («Nature» Tuesday, November 26, 2011).
3. Rocket science – бу ибора асосан «It's not a rocket science» (сўзма сўз таржима қилинганда «бу ракета соҳаси эмас») фразеологик бирлиги таркибида ишлатилади. Шундай қилиб, бу фразеологик бирлик салбий ёки инкор маънодаги матнларда қўлланилиб, мураккаб бўлмаган, оддий бир нарсани англатади.
4. Hit the airwaves - (сўзма сўз «эфир вақтига етмоқ») – бу ибора асосан бирор маълумотни етказиш учун радио ёки телевидениега чиққан шахсга нисбатан қўлланилади. («The Lancet» Tuesday, June 29, 2011).
Буюк британия ҳаётининг яна бир муҳим томонларидан бири бу сиёсатдир. Давлатнинг сиёсий ҳаёти ўз аксини доимо оғзаки нутқда топади. Шу давлатда яшайдиган ҳар бир фуқаро сиёсат ҳақида гап кетганда, ўзини четга олмайди ва бу суҳбатга қизқин қўшилишга ҳаракат қилади. Чунки давлат сиёсатида юз берадиган воқеа ҳодисаларнинг ҳаммаси халқ ҳаётида ўз аксини топади. Тилда шундай фразеологик бирликлар мавжудки, унда инсон ҳаётининг ажралмас қисми акс эттирилган. Мана шу фразеологик бирликларда сиёсатга нисбатан бўлган қизиқиш ва муносабат акс эттирилган. Масалан,
1. A political football – сиёсий ўйинлар. Сўзма сўз таржима қилинганда бу бирикма “сиёсий футбол” маъносини англатади. Шу нарса қизиқки, сиёсатчилар ўртасидаги муносабатларни ткўрсатиш учун айнан футбол сўзи қўлланилади. Чунки фақатгина шу ўйинда майдонда ва майдондан ташқарида ўйин бўлиши мумкин. Бундан ташқари, бу спорт ва сиёсат ўртасидаги боғлиқликни ҳам намойиш этади.
2. A dark horse – тўқ рангли от. Бу фразеологик бирикма асосан нуқтаи назари бунчалик аниқ ва равшан бўлмаган сиёсат арбобига нисбатан қўлланилади. Ўзбек тилида бу бирикманинг эквиваленти сифатида “қоронғи хона” ибораси қўлланилади ва аниқ равшан бўлмаган ҳолатларни акс эттиради.
Ўрганилиши мўлжалланган яна бир соҳалардан бири бу уруш, қурол аслаҳа ва жанговар йўналишдаги фразеологик бирликлардир. Жанговар руҳ мввзуси инглизлар ҳаётига шу даражада кириб борганки, у ҳозирги кунгача жуда долзарб мавзулардан бири саналади. Ўтган асрда бу ҳалокат Ер куррасининг ҳар бир бурчагигача етиб борган эди. Шунинг учун ҳам бу мавзудаги фразеологик бирликлар халқ орасида жуда оммабоп саналади.
1) Cold war – Совуқ Уруш. Бу бирикма ҳозирда нафақат инглиз тилида, балки барча тилларда кенг қўлланиладиган бирикмалар қаторига киритилади ва бу салбий характерга эга бирикма саналади.
2) Great guns – Тезкор, кучли. Бу бирикма ҳам бирор бир ҳаракатнинг яшин тезлигида бажарилишини билдиради.
3) Stick to one's guns – ҳолатни ушлаб турмоқ, таслим бўлмаслик. Бу бирикма ҳеч қачон таслим бўлмайдиган, ўз фикрини қўллаб қувватайдиган шахсга нисбатан қўлланилади.
Қоидага биноан ҳар бир инсон саломатлик ва тиббиёт мавзулари билан рўпарў бўлади. Нафақат Британия тиббиёти, балки бизнинг халқимиз тиббиёти ҳам узоқ тарих ва ажойиб анъаналарга эга. Буюк Британияда Жорж Паркинсон, Томас Аддисон, Жорж Даун каби олимларни айтиб ўтаётганда, ўзимизнинг бубк бобокалонимиз, медицина соҳасига катта ҳисса қўшган Абу Али ибн Синонинг номини эслатиб ўтишимиз лозим. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг берган маълумотларига кўра, Британия тиббиёти унинг ривожланганлик борасида европа бўйича 15 ўринда бўлса, дунёда бўлса 18 ўринда туради. Ҳозирги кунда тиббий соҳанинг ривожланиши, инновацион технологияларнинг шиддат билан кириб келиши Буюк Британия тиббиётини янада юқори поғоналарга чиқаришга туртки бўлмоқда. Шунинг учун ҳам бу соҳага оид фразеолгик бирликлар нутқда кенг қўлланилади.
1) Catch a cold – шамолламоқ, касал бўлмоқ. Бу бирикма инглиз тилида кўп қўлланиладиган биркмалардан бири бўлиб, бетоб инсонга нисбатан қўлланилади.
2)Just what the doctor ordered – врач ёзиб берган, доктор маслаҳат берган; бунинг сўзма сўз таржимаси эквиваленти билан мос тушади. Бу бирикма асосан ўша ҳолатга мос вазятда қўлланилад.
3)Fit as a fiddle – ҳўкиздай бақувват, сўзма сўз таржимаси бўлса, “скрипкадай бақувват”дир. Англияда скрипка нозик мусиқа асбоби саналади ва бирор нуқсони бўлса, у ҳолда бу асбобда умуман чалиб бўлмаслигини ҳисобга олсак, у ҳолда бирикма бунинг акси бўлиб чиқади. Ўзбек тилида бўлса, бу иборада ҳўкиз сўзи қўлланилади, чунки ҳўкиз бақувват, меҳнаткаш жонзот ҳисобланади.
Ҳар бир инсон яшаш жойи ва муҳити, ёши ва жинсидан қатъий назар, спортга қизиқади. Агар ҳаттоки биз бирор бир спорт тури билан шуғулланмасакда, барибир қайсидир жамоа ёки спиртчини қўллаб қувватлашга ҳаракат қиламиз, ёки ҳаттоки бирор спорт тури билан назарий жиҳатдан қизиқамиз. Шунинг учун ҳам ҳар бир тилда бу соҳани ёритувчи турғун бирикмалар мавжуд. Буюк Британия масаласига келсак, бу давлат кўпчилик спорт турларининг айдо бўлишига сабабчи ҳисобланади. Масалан, футбол, регби, крикет, гольф, теннис, бадминтон, сквош, хоккей, бокс, снукер, бильярд ва кёрлинг. Бундан ташқари бу давлат елканли спорт ва формула 1 спортининг пайдо бўлишига ҳам ўз ҳиссасини қўшган. Кўпчилик беллашувларда буюк Британиянинг барча давлатлари, яъни Англия, Шотландия, Уэльс ва Шимолий Ирландия алоҳида тарзда ўйин олиб боришади. Лекин Олимпия ўйинларида бу тўрт давлат бирлашиб, Буюк Британия учун беллашув олиб боришади. Ҳаттоки лондон Олимпия ўйинларини уч марта ўтказиб берган давлат саналади. Шунинг учун ҳам бу давлатнинг тилида бир тнеча турғун бирикмалар мавжудки, улар оғзаки нутқда қўлланилади. Масалан,
Foul play – сўзма сўз таржима қилинганда, “ғирром ўйин” маъносини англатади. Албатта, бу бирикма ғироомлик қилиб ўйнайдиган жамоаларга нисбатан қўлланилган. Шунинг учун ҳам бу бирикма асосан футбол ва волейбол ўйинлари давомида қўлланиладиган турғун бирикма саналади.

Download 75,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish