Ҳозирги замон инглиз ва ўзбек тилларида фразеологик бирликларининг бадиий таҳлили ва уларнинг ифодаланиши


Қиёсий фразеологиянинг умумий тушунчалари



Download 75,79 Kb.
bet7/12
Sana20.07.2022
Hajmi75,79 Kb.
#830836
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
Ҳозиргогланиши

1.2. Қиёсий фразеологиянинг умумий тушунчалари
Ҳар бир қиёслашнинг асосий элементи бу - таққосланaётган ҳодисаларнинг интеграл ва дифференциал белгиларни аниқлашдир. Бу нарса тилга ҳам таалуқлидир. Фердинанд де Соссюр томонидан ўрганилган тилдаги белги ва фарқларни топишда ҳар хил тил таҳлил методлари ётади, булар – қарама- қарши, трансформацион, компонентли ва бошқалардир. Охирги икки ўн йилликда жуда кўп монографик очерклар аниқ тил жуфтликлари ёки гуруҳлари ўртасидаги қиёслашга қаратилган. Улар грамматиканинг ва фразеологиянинг асосий муаммоларига бағишланган .
Қиёсий тадқиқотга қуйидаги фразеологик бирликлар киради: бир типдаги структурага ва функцияга эга фразеологик бирликлар (вербал, адъектив, компаратив); гап структурасига эга бўлган фразеологик бирликлар; ҳар хил структурал моделга эга фразеологизмлар; ҳар хил типдаги компонентларга эга фразеологизмлар, яъни, фразеологик бирликлар ва бирикмалар, ҳаракат феъллари ва сифатларини аниқловчи компонентлар, бир хил семантикага эга гуруҳлар ва тилларнинг умумий фразеологик фондларига эгадир .
Фразеологик бирликларни қиёсий ўрганиш анчадан бери қилинаётган бўлсада, бу йўналиш ҳали ҳам бошланғич даражада ҳисобланади. Бу мавзу бўйича биринчи умумназарий иш 60-йилларнинг ўрталарида Ройзензон, Авалиани томонидан бошланган.Улар фразеологияни ўрганишда асосий қиёсий ва конфронтатив аспектларни белгилашган: [34,11-18].
1) қиёсий бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш, қардош бўлмаган тилларни қиёслаш;
2) таққослаш, яъни қардош тилларда ўхшаш фразеологик фактларни таҳлил қилиш;
3) структурал-типологик, қардош ва қардош бўлмаган тилларнинг фразеологик ясалишини ўрганиш;
4) ареал, аспект, географик, тил ва маданий бирликни ташкил қилувчи фразеологик бирликларнинг қиёсланиши ва яқинлигидир.
Л.И.Ройзензон ва Ю.Ю.Авалиани томонидан кўриб чиқилган таҳлил йўналиши ҳозирги кунгача ҳам актуалдир, бу кўп тадқиқотларда кўриниб турибди.[15,12-15].
Қиёсланаётган тиллар характери ва сонига қараб :
1) қардош ( ўзбек ва тожик);
2) узоқ қардош (ўзбек ва турк );
3) қардош бўлмаган ( инглиз ва грузин);
4) аралаш қаторлар (инглиз – рус - ўзбек).
Қиёсланаётган фразеобирликлар характерига қараб:
а) бир хил структура ва функцияга эга фразеобирликлар гуруҳи;
б) семантик жиҳатдан бир хил компонентни ўзида мужассам этган фразеобирликлар гуруҳи;
c) бир хил сигнификатив маънога эга фразеологик бирликлар гуруҳи;
д) ҳар хил тилларда бир - бирига мос келадиган семантик ва лексик –грамматик асосга эга фразеологик бирликлар гуруҳи;
Қиёсланаётган ҳодисалар характерига қараб:
1) фразеологик бирликларнинг грамматик жиҳатлари;
2) фразеологик бирликларнинг лексик ( компонентли ) таркиби;
3) фразеологик системада фразеологик семантика ва семантик муносабатлар;
4) фразеологияда стилистик характеристика ва ҳодисалар;
5) фразеологияда саноқ характеристикаси.
Фразеологик таркибни қиёсий ўрганиш асосан бошқа тил системасидаги фразелогик системани солиштириш орқали ўрганилади. “Фразеологизмлар – бу иккиламчи ҳосил бўлган бирликлар бўлиб , бошқа бирикмалардан кам ишлатилиши билан фарқланади.[14,14]
Ўзининг формал структурасига нисбатан – фразеологик бирликлар – бу сўз бирикмаларидир.
Шундай қилиб, фразеологик система бошқа тил даржалари асосида ташкил топади ва улардан ясалади. Биринчи ўринда, булар лексик ва грамматик жиҳатлардир. Фразеологиянинг асосий хусусияти шундаки , унда кам ёки кўп ҳолатда бошқа тил даражаларининг асосий хусусиятлари яққол намоён бўлади. Бунда фразеологик таҳлилда қиёслашнинг асосий хусусияти кўринади- асосан бирламчи система, яъни лексик ва грамматик, ҳамда уларнинг фразеологияда пайдо бўлиш хусусияти назарда тутилади.
Икки тилнинг аниқ фразеологик бирликлари ўртасидаги ўхшашлик ва фарқларни ўрганиш бу – фразеологияда қиёсий таҳлилнинг асосини ташкил қилади.
Қиёсланаётган тиллардаги ҳар хил типдаги фразеологик эквивалентларни кўрсатиш чет тилини ўрганиш ва таржимани ўрганишга хизмат қилади, эквивалентларнинг ўзи бўлса икки тилли луғатларда кўрсатилади. Аниқ, конкрет фразеологик бирликларни қиёслаш ҳар хил йўналишга материал йиғишга ёрдам беради: таржима назарияси, фразеография назарияси ва қиёсий – типологик тадқиқотлар .Буларнинг асосида конкрет фразеологик бирликлар ўртасида ҳар томонлама ўрганилиш объекти ётади .Бундай мослик бўлмаса, фразеологик бирликлар ўртасида тўлиқ фарқ бўлади.
Фразеологик луғатларда “контекстуал алмашинувли” ёки “обертонал” таржималар кенг ўринни қамраб олган. “Контекстуал алмашинувли” ёки “обертонал” таржималар – бу ўзига хос окказионал эквивалент бўлиб, фразеологизмни фақатгина бир матнда таржима қилишда қўлланилади. Шунинг учун бундай таржималар фразеологизм таржимаси сифатида кўрсатилмасдан, фақат матндагина кўрсатилади. Шуни назарда тутиш лозимки, қуйидаги эквивалентнинг окказионаллиги фақатгина матн хусусияти орқали аниқланади, бошқа матнда бўлса бундай таржима обертонал бўлмасдан, тўлиқ ёки қисман эквивалент сифатида кўрсатилиши мумкин. “Контекстуал алмашинувли” ёки “обертонал” таржималар – бу адабий таржиманинг бир қисми бўлиб саналади.
“One’s naked eye” фразеологизми “қуролланмаган кўз билан” маъносини англатади, лекин бу эквивалент Ч. Диккенснинг “Мартин Челзвит” асаридаги матнга мос келмайди:
“The most short – sighted man could see that at a glance, with his naked eye,” said Martin. Mrs. Homini was a philosopher and an authoress, and consequently had a pretty strong digestion; but this hoarse, this indecorous phrase was almost too much for her. For a gentleman sitting alone with lady – although the door was open – to talk about a naked eye!
Лекин бу асарни таржима қилган ёзувчи Л. Дарузес бу фразеологизмга бошқача ёндашиб, унга обертонал таржима сифатида “очиқ ҳақиқат” эквивалентини танлаган:
“Эссизки, бу очиқ ҳақиқат, ва бу нарсани ҳаттоки кўзи хира киши хам англаши мумкин,” деди Мартин. Миссис Хомини файласуф ва ёзувчи эди, ва ҳақиқатни олганда, ҳамма гапни ҳазм қилиши мумкин эди. Лекин бундай қўпол, куракда турмайдиган гаплар ҳаттоки у учун ҳам жуда ёқимсиз эди. Аёл билан якка ўтирган эркакка, эшиклар очиқ бўлса ҳам, ҳақиқатни очиқчасига гапириш мумкин эмас, ахир.
“Очиқ ҳақиқат” – “the naked truth” фразеологизмининг тўлиқ эквивалентидир. “Be on the level” фразеологизми бўлса, “тўғри, ҳақиқатгўй бўлиш” маъносини билдиради, лекин бу таржима қуйидаги гапда бошқача, яъни обертонал таржима билан алмаштирилиши мумкин.
…You better get too struck on that Hortense Briggs. I don’t think she’s on the level with anybody.(Th. Dreiser, an American Tragedy, b.1 ch. XI)
Гортензия Бриг орқасидан бунча овора бўлма. Менимча, у ҳамманинг бошини қотириб юрибди.
“The apple on one’s eye” фразеологизми “кўз қорачиғи” маъносини англатади. Лекин Ч. Диккенснинг асарида бу фразеологик бирлик обертонал таржимага муҳтож:
“Dick,” said the man, thrusting his head in at the door- “my pet, my pupil, the apple of my eye, hey, hey!” (Ch. Dickens, The Old Curiosity Shop, ch. I)
“Дик,” деди эркак, бошини эшик тирқишидан киритиб, - менинг ёқимтойим, менинг шогирдим, сен менинг кўзларимнинг нурисан.
Баъзида таржимада контекстуал ўзгариш бошқа тил эквивалентини деформация қилиши, яъни бузиши мумкин. Масалан, “borrowed plumes” фразеологик бирлиги “товус парларидаги қарға” маъносида ишлатилади.
It’s Andrew whose life is once more in your hands – it is E. whom you are to save from being plucked of her borrowed plumes, discovered, branded, and trodden down, first by him, perhaps who has raised her to this dizzy pinnacle! (W. Scott, The Heart of Mid – Lothian, ch. XLVIII)
Эндрюнинг ҳаёти яна сенинг қўлингда. Сен Эндрюни қутқаришинг керак, у товус патлари юлинган қарғага ўхшаб қолмаслиги керак, уни алдашларига, ерга уришларига, ботқоққа тиқишларига йўл қўймаслигинг керак, балки уни ким юқорига кўтарган бўлса, ўшанинг ўзи ёмон аҳволга солиши мумкин.
Фразеологик бирликларнинг қиёсий характеристикаси саноқ аспектини, яъни конкрет фразеологик бирликлар ўртасидаги аниқ саноқни, уларнинг қиёсий ишлатилишини кўрсатади.
Фразеологик бирликларнинг тиллар ўртасида аспектуал ва функционал маъно жиҳатидан ўрганилиши – бу автоном ҳодисалардир .Улар ёрдамида фразеологик эквивалентларнинг типологияси кўрсатилади ва у қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади: cтруктурал – семантик ва функционал маънога эга эквивалентлар . Аспектуал ва функционал маъно жиҳатидан тилларни таҳлил қилганда тиллар ўртасидаги муносабатларнинг қуйидаги турлари пайдо бўлади:
1) мослик, яъни аспектнинг маъно билан тўлиқ мослашуви ;
2) лексик вариант ёки структурал синонимия , маъно ва синтактик ясалишнинг бутунлигича мос келиши;
3) идеографик синонимия, яъни ҳар иккала тилдаги фразеологик бирликларнинг ўзига хос семантик белгиларнинг сигнификатив маъносининг мослашуви;
4) гиперо –гипония , яъни қиёсланаётган фразеологик бирликларнинг бирида қўшимча ,конкрет семантик белгиларининг сигнификатив маъно борлиги сабабли мослашуви;
5) cтилистик синонимия, яъни стилистик маъно ўртасидаги фарқнинг борлиги ва шу сабабли уларнинг мослашуви;
6) антонимия ва полисемия, яъни ўрганилаётган маънолар ўртасида фарқнинг катта ёки кичиклиги;
7) энантиосемия, яъни ўрганилаётган фразеологик бирликлар маъноларининг бир-бирига қарама –қаршилиги.
Агар фразеологик бирлик кўп маъноли бўлса, у ҳолда ҳар бир фразеосемантик вариант алоҳида ўрганилади .
Тиллар ўртасидаги мослашувнинг яна бир аспектларидан бири бу саноқ аспектидир ва у қуйидаги характеристикаларни ўз ичига олади:
а) мос фразеологик бирликлар қиёслашнинг ишлатилиши;
б) ҳар иккала тилда у ёки бу маъноси аниқловчи эквивалентлар – фразеологик бирликларнинг сони;
с) ўрганилаётган тиллар фразеологик системасидаги фразеологик бирликларнинг сони.
Фразеологик бирликлар ҳар хил частотага эга бўлади: юқори ,ўрта ва паст частотали фразеологик бирликлар .Қиёсланаётган тилда ҳар бир фразеологик бирликнинг биттадан тўлиқ структурал – семантик маъноли эквиваленти бўлади. Структурал – семантик нуқтаи назаридан тўлиқ бўлмаган эквивалентлар сони бўлса кўпчиликни ташкил қилади.Агар фразеологик бирликларнинг эквивалентларини ҳисобга олсак , улар киёсланаётган тилдаги эквивалентлар билан қуйидагича таққосланади:
1) битта бир маъноли мослик, яъни битта инглиз фразеологик бирлигига битта аниқ ўзбек фразеологик бирлиги мос тушади. А.В. Кунин уларни “моноэквивалентлилар” [10,8] деб атаган, одатда улар тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган структурал – семантик эквивалентлар ҳисобланади.
2) бир маъноли бўлмаган мослик, бунда битта ёки ҳар иккала тилда тўлиқ структурал – семантик эквивалентдан ташқари яна бошқа параллел эквивалентлар мавжуд бўлади. Бундай мосликлар асосан фразеологизмлар қаторида кўп синонимлар мавжуд бўлганда қўлланилади.
3) Инглиз – ўзбек (ўзбек – инглиз) фразеологик эквивалентлари ўртасида инглиз ва ўзбек фразеологик системаларини қиёслаш катта ўрин эгаллайди.
Тилда яна шундай ҳодисалар мавжудки, улар тилдаги эмоционал экспрессив ҳолатларни очиб кўрсатади ва интенсивликхарактерига эга саналади.
Интенсивлик ҳиссиёт ва эмоционаллик материализациясининг кўрсатилишидир. Интенсивлик орқали биз ўз ҳиссиётларимизни намоён қиламиз. Бу йўлда улар вербал, вербал бўлмаган ривожланиш босқичидан ўтади.
Интенсивлик категорияси масалалари ва уларнинг ҳар хил усуллар ёрдамида тилда намоён бўлиши кўпчилик тадқиқотчиларнинг (Балли 1961, Bolinger 1972, Сепир 1985, Туранский 1990) эътиборини ўзига жалб қилган. Ҳозирги кунда тилшуносликда интенсивлик атамасини қўллаш бўйича умумий концептуал бирлик мавжуд эмас. Бу масала бўйича ўтказилган ўнлаб тадқиқотлар интенсивлик тушунчасини саноқ тушунчаси маъносида қўллайди. К.М. Суворина (Суворина 1976:3) интенсивлик тушунчасини “саноқ даражасининг кўриниши” маъносида келтиради. Е.И.Шейгалнинг ёзишича, “Интенсивлик даражаси сифатнинг саноқ маъносини англатиб, саноқ даражасининг хусусий кўринишини билдиради ва ноаниқ саноқ сифатида таърифланади”. (Шейгал, 1981:6) Бундай тушунтиришларни кўплаб мисол қилиб кўрсатиш мумкин, ва кўриниб турибдики, бу тушунтиришлар ҳаммаси буюк олим Ш.Баллининг айтишича, “Интенсивлик – бу ҳар хил ўзгаришлар ва тушунчалар бўлиб, саноқ, катталик, қиймат, куч ва бошқа тушунчаларнинг даражаларига бориб тақалади”.
Албатта, “интенсивлик” атамасини теварак-атрофдаги предметлар объектив белгисининг саноқ таснифига хос деб ўрганиш мумкин. Интенсивлик реал ҳаётдаги вазн, ранг, ўлчам характерлрида ҳам намоён бўлишини яна бир бор таъкидлаб ўтиш лозим.
Экспрессивлик матнида интенсивлик тушунчасини кўпчилик тадқиқотларда (Арнольд 1975, Телия 1996, ва бошқалар) учратиш мумкин. Кўпчилик тадқиқотчилар бу икки тушунча ўртасида синонимик бўлмаса ҳам, инклюзив, яъни ички муносабатларни кўрсатишга ҳаракат қилади. Телиянинг фикрича, “экспрессивлик – бу ҳиссиётнинг эмоционал жараён ёрдмида кучйиши маъносини белгилайди”. (Телия, 1996: 112) И.В.Арнольднинг айтишича, “Экспрессивлик – бу матн ва матн қисми хусусияти бўлиб, маънони кучли интенсивлик орқали намойиш қилади”. (Арнольд, 1975)
Экспрессивлик ва интенсивлик хусусиятларини “кучайтириш” тушунчаси орқали аниқлаш мумкин. Интенсивликнинг экспрессивликка бориб тақалиши шуни англатадики, нутқимиздаги экспрессивлик кўпчилик ҳолатларда унинг интенсификациясига бориб тақалади ва стилистик нуқтаи назардан ўрганилаётган бирикмалар асосий ҳолатларда кучайтиришни талаб қилади. (Туранский, 1990) Бундан ташқари, бу икки категория тилшуносликнинг ички категориялари ҳисобланиб, биргаликда улар нутқнинг ифодали ва адабий кўринишга эга бўлиши учун прагматик ҳолат яратади ва ҳар иккаласи ҳам фақатгина маҳлумот бериш вазифасини бажарибгина қолмай, яна иккинчи томондаги суҳбатдошга кучли таъсир кўрсатади. Экспрессивлик ва интенсивликнинг формал аспектлари ҳм бир-бирига мос келади. Ҳар иккала категорияда ҳам эмоционаллик ва баҳолаш кўрсаткичлари мавжуд.
Интенсивликни намойиш қилиш учун тил ҳар хил усулларга таянади ва фонетика, морфология, лексикология, синтаксис каби аспектлар билан чамбарчас боғланади. Бундай ҳолатда интенсификация асосан лексик бирликлар билан қўлланилади. Амалиётда кўриб чиқилганда, шу нарса намоён бўлдики, интенсификаторлар асосан равиш, феъл ва сифат сўз туркумлари сифатида қўлланилади.
Интенсификаторларнинг хусусиятларини ўрганиш мақсадида олимлар томонидан жуда кўп тадқиқотлар ўтказилган. Лекин тадқиқотларнинг асосий қисми кучайтиришнинг фразеологик усулига қаратилган. Яна шуни айтиб ўтиш жоизки, фразеологияда интенсивлик категорияси фақатгина фразеологик бирликларнинг структур-семантик ўзгаришларига қаратилган ва шу орқали бу бирликларнинг маъноси кучайтирилган. (Кунин, 1986; Артемова, 1991) Бундан ташқари яна шуни айтиб ўтиш керакки, фразеологик бирликларнинг бундай қатлми фразеология фан сифатида ривожланаётган пайтда илмий нуқтаи назардан ўрганилмаган.
Биринчи навбатда кўрсаткич белгиси ҳисобланган фразеологик интенсификаторлр экспрессив ишлаб чиқаришга учраб, кўп ҳолатларда ўзининг асл маъносини йўқотган. Ва натижада фразеологизмлар яхлит интенсив маънога эга бўлган, масалан, like a shot, like one o’clock - тез, бирданига, as anything. As blazes, as hell - даҳшатли, as they come, as they make them - фавқулотда, фақатгина. Шу семантик боғлиқлик фразеологик интенсификаторларнинг тадқиқ қилинишига қийинчилик яратган ва бундай фразеологик интенсификаторлар ўша пайтларда ўрганилмай қолган.
Тил ўзининг бутун эволюцияси давомида амалиётда бўлган эҳтиёжи остида ривожланиб келган ва ҳали ҳам ривожланиб келмоқда, авввлига фақат ҳиссиётлар орқали, кейинчалик эса тушунча ва фикрлар орқали ривожланиб келган. Тил билан бирга ривожланиб кучайиш ўз материализацияси учун ҳар хил усул ва йўналишларни ишлаб чиққан. Лексика даражасида – бу фақатгина махсус, стилистик белгиланган усуллар бўлибгина қолмай, яна субъектив ташқи дунё баҳолари, яъни сўз белгиларидир (жуда яхши – ёмон, жуда кўп - кам); синтаксис даражасида синтактик белгиларнинг символик, аллегорик, ҳис-туйғули ва стилистик ишлатилишидир.
Тил ҳиссиёти, яъни экспрессия, инсоннинг эмоционал ҳолатини кўрсатиш учун коммуникативлик усулини тавсия этади. Коммуникативлик усули одамларнинг бир-бири билан мулоқотининг энг қадимий ва энг кўп қўлланиладиган усули бўлиб, ўз ичига 20га яқин калит тушунчаларни олади, ва бу тушунчалар кўп ҳолат ва натижалар ҳаракатига умумий баҳо беради ва бу йўл билан инсон миясида бўлган маълумотларни осонлаштириб ва қайта ишлашини енгиллаштиради. [5,50]
Шунинг учун ҳиссиёт тили ҳар хил миллатлардаги одамларнинг бир-бири билан бўлган мулоқотига, она ва боланинг биринчи кунлардан бошлаб қиладиган мулоқотига катта ёрдам беради. Баъзида бўлса бу усул инсонларнинг бир-бири билан фақатгина оддий сўз бирликлари орқали, ёки сўзлар эшитилмаганда бир-бири билан қилган мулоқотига катта ҳисса қўшади. Шунинг учун эмоционал тил инсоннинг эмоционал ҳолатини сўзсиз кўрсатишга ёрдам беради.
Яна шундай масала мавжудки, инсон ҳақида биринчи таасурот экспрессив таасурот орқали намоён бўлади. “Суҳбатдошнинг эмоционал ҳолатини тушуниш, ва эмоционал коммуникацияни аниқлашнинг асосий элементидир”. [9, 23] Коммуникатив ҳиссиёт (лингвистик) коммуникатив бўлмаган ҳиссиётдан (биологик) фарқли равишда тушунчавий характерга эга. Инсон сўз билан ифодаланган ҳиссиётни бошқача қабул қилади, яъни уларни ситуатив, социал ва бошқа тозалаш органлари орқали ўтказади, бундай ҳолатларда битта ҳиссиёт бир неча хил лексик-семантик ифодаловчилар орқали ифодаланиши мумкин, эмоционал тушунча бўлса тил ва товуш бирлигининг маъноли компоненти ҳисобланади. [26,71] Суҳбат давомида гапирувчи мулоқот қиладиган суҳбатдошига фақат тушунарли сўзларни ва тилда мавжуд воситаларни қўллайди. Ўзининг ҳиссиётлари ва тушунчасига таяниб, суҳбатдошнинг тушунчаси ва онгига таъсир қилиш учун тил материаллридан синтагматик қаторлар ясйди ва уларни ўз хоҳишига қараб керакли кучайтирувчи интонациялар билан бойитади. [10,18]
Тилнинг луғат бойлигидаги эмоционал маънодаги лексикаларни ажратиш ҳақидаги саволни қўйиб, биз шу хулосага келамизки, эмоционал маънолар худди нейтрал маънолар каби тил ривожланиш жараёнининг табиий ривожланишига дуч келади. Бир қанча вақт олдин нейтрал ҳисобланган сўзлар эмоционал кучайтирувчи сўзлар таркибидан жой олиши мумкин эди ва ҳатто шунингдек эмоционал кучайтирувчи сўзлар бўлса, замонавий тил нуқтаи назаридан нейтрал сўзларга айланиши мумкин.
Тил кучайтирувчиларининг ҳолатига унинг нутқда фаол, яъни тўхтовсиз ишлатилиши хосдир, ишлатилишнинг тарихий ўзгариши, ва интенсив воситаларнинг кўп ва узоқ ишлтилиши сабабли улар ўзининг кучайтирувчилик кучини йўқотади, ва шу билан бирга ўзининг эмоционал характерини ҳам йўқотади. Умумий кўп ишлатиладиган воситалар кейинчалик кучлилигини йўқотиб, қуйидагича модификация қилинади:
1) тузилиши бўйича: There is I think time 4 you to go (интенсификатор графаси); 10X = Thanks;
2) лексик таркиби бўйича: peppery tyrannical glance; to tear wolfishly (about food); hurricane activity;
3) структурал тузилиши бўйича: Dog my cats!
4) янги формулалар ясалиши бўйича: a good many of guests; ocean anxiety; to have the beauty of a devil, etc.
Масалан, Чоссер асарларида “full” сўзи кўпинча кучайтирувчи сифатида қўлланилган. Шекспир асарлрида бўлса “full” камроқ ишлатилган, янги инглиз тилида бўлса “full” сўзи кучайтирувчи сифатида умуман қўлланилмаган. XVI асрга келиб, “full” сўзининг ўрнига “very” кучайтирувчи сўзи кириб келади.
He is the veriest man.
Кейинчалик вақт ўтиши билан “very” сўзининг ўрнига бошқа кучайтирувчи сўзлар ишлатила бошланади.
Замонлар ўзгариши билан кучайтирувчи воситалар заҳираси кўпайиб ёки камайиб боради, ва янги интенсификаторлар ўз системтик статусини эгаллаб олгунга қадар интенсификатор-сўзларнинг систематик тузилиши бузилади, ва эски интенсификаторлар ўрнини янги интенсификаторлар эгаллай бошлайди.
Масалан, француз тилидан олинган “vrai” сўзи XIII асрга келиб сифатга айланади ва “ҳақиқий, ҳаққоний” маъноларини англатди ва XIV асрга келиб бу сўздан инглиз тилида “very-verily” равиши пайдо бўлади ва аста-секинлик билан –ly суффикси йўқолади.
Биринчилардан бўлиб, “very” сифатини интенсификатор сифатида XIV асрда Ж.Чоссер ўз асарларида қўллай бошлайди. Балким, бу интенсификатор аслида адабиётга қараганда халқ орасида интенсив ҳолатда қўлланилгандир.
XV асрга келиб, “very” равиш сифатида ўз кучини йўқота бошлайди ва у фақатгина белгининг юқори даражасини кўрстишда ривожлана бошлайди. “very” равиши тилда кучайтирувчи сифатида турларга бўлина бошлайди. “very” равишининг ифодаланиши секин-аста кенгайиб, у энди фақатгина сифатлар билан эмас, балки яна равишлар билан ҳам қўлланила бошлайди: very beautiful, very cheerfully.
“to do” ёрдамчи феълига келсак, бу феъл XVII асрнинг охирларидан бошлаб дарак гапларда қўлланилмай қолди, лекин баъзи пайтларда кучайтирувчи сўз сифатида ишлатилар эди. Лекин XVIII асрнинг бошларида “to do” ёрдамчи феъли инкор гапларда тўлалигича қўлланила бошлади, ўша пайтда адабий назмда ҳали ҳам иккиланишлар давом этар эди. Шунинг учун ”lives” сўзи ўрнига шеъриятда “doth live” бирикмасини учратиш мумкин. Шуни айтиб ўтиш лозимки, ўша пайтда “doth” сўзи эмфатик маънога эга эмас эди, у фақатгина “liveth” сўзининг стилистик варианти эди.
Дарак гапларда “do” сўзини Байрон жуда кўп ишлатган. Кўп ҳолларда “do” функцияси унинг асарларида кучайтирувчи маъно касб этиб, ҳозирги ва ўтган замонлар архаик ясамаларида акс этган.
He seized his harp, which he at times could string,
And strike, albeit with untaught melody,
When deemed he no strange ear was listening:
And now his fingers over it he did fling
And tuned his farewell in the dim twilight. [Byron, Pilgrimage 1,13]
Бу ерда “he did fling” гапида унча кучли бўлмаса ҳам, қандайдир кучайтирувчи ранг бор, айниқса and tuned қаторида келган ўтган замон ноаналитик форма билан таққосланганда, бу нарса яққол кўринади. “do” сўзли кучайтирувчи конструкцияни яна “and now” сўзлари қўллаб-қувватлайди.
Ўрта инглиз даврида “to do” ёрдамчи феъл сифатида қўлланила бошлайди. Ёрдамчи феъл функциясида “to do” феъли дарак гапларда кучайтирувчи сўз сифатида қўлланила бошланди. “to do” феъли кучайтирувчи маъносини ҳам олдин, ҳам кечроқ ёзилган асарларда кўрина бошлади, айниқса улар ҳар хил динларда (1) ва ҳуқуқий ҳужжатларда (2) ўз аксини топа бошлади:

Download 75,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish