Қуйидаги битирув малакавий ишнинг материаллари сифатида инглиз ва ўзбек тиллари лексикографик адабиётларидаги фразеологик бирликлари ишлатилди. Ва бунинг натижасида картотекамизда 40 дан ортиқ фразеологик бирликлар қўлланилди.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, биз фразеологик бирликлар семантикаси, матнда ишлатилиш формаси ва инглиз бадиий адабиётида асосий семантик ва структурал категорияларни ишлатиш қисмининг борлилигини кўрсатамиз. Бу ишнинг илмий янгилиги яна фразеологик бирликлар томонидан бериладиган лингвостилистик ўлчамларни ўрганишда намоён бўлади.
Битирув малакавий ишимизнинг назарий аҳамияти фразеологик семантика муаммоларини қиёсий фразеология таркибида ўрганишдан иборатдир.
Ишимизнинг амалий аҳамияти эса бу материалларни таржима назарияси ва тил ўргатиш методикаси дарсларида қўллаш мумкин; бундан ташқари фразеологиядан махсус курсларда ва мамлакатшунослик фанларига тайёрланишда қўллаш мумкин.
Қуйидаги тадқиқот ишимизнинг структуравий тузилиши қуйидагича: кириш, асосий қисмдаги икки боб ва ҳулоса. Кириш қисмида асосан тадқиқот долзарблиги ва илмий янгилиги, мақсад ва вазифалари, предмети ва обьекти, назарий ва амалий аҳамияти тўлақонли очиб кўрсатилган.
Биринчи бобда фразеология фани, фразеологик бирликлар ва уларнинг таснифи ҳақида фикр юритилган бўлса, Иккинчи бобда эса тадқиқотимизнинг асосини ташкил қилган инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларнинг бадиий ва қиёсий таҳлили берилган. Хулоса қисмида ўтказган тадқиқотимиз умумлаштирилган. Ва ишнинг охирида тадқиқот учун қўлланилган илмий ва бадиий адабиётлар рўйхати кўрсатилган.
I.БОБ. ФРАЗЕОЛОГИЯ -ТИЛШУНОСЛИКНИНГ АСОСИЙ ҚИСИМЛАРИДАН БИРИ
1.1. Фразеолoгик бирлик, унинг таркиби ва фразеологизмларнинг синфларга ажратилиши
Фразеология – тил системасининг ажралмас қисмидир. Фразеологиянинг тилшуносликда алоҳида ўрин эгаллашига В. В. Виноградов, В.Л. Архангельский, Н.Н. Амосова, И.И Чернишеваларнинг ҳиссалари каттадир. Чунки улар фразеологиянинг асосий тушунчаси ва келажакда ўрганилиш йўлларини белгилаб беришган.
Фразеология назариясининг асосчиси сифатида швейцариялик олим Ш.Балли (1865- 1947) ҳисобланади. Балли биринчилардан бўлиб, ўзининг “Француз стилистикаси” ва “Стилистика мақолалари” [Bally Ch., 1909, 1905] ўқув қўлланмаларида сўзларнинг мосликларини ўрганиб чиққан. У стилистика китобларида фразеология ҳақида боб киритган. У ўзининг биринчи китобида сўз бирикмаларининг 4та гуруҳини ажратиб кўрсатган: 1) мустақил сўз бирикмалари, яъни турғунликка эга бўлмаган сўз бирикмалари, 2) оддий бирикмалар, яъни баъзи ўзгаришларни қабул қиладиган бирикмалар, 3) фразеологик қаторлар, яъни фразеологик бирликлардаги сўзлар умумий битта тушунчани англатади, 4) фразеологик бирликлар, яъни сўзлар ўзининг маъносини умуман йўқотиб, битта якка тушунчага эга бирликлар. Шундай қилиб, Балли бирикмаларни турғунликка нисбатан қуйидагича тақсимлайди: компонентлар ўртасидаги мустақил боғлиқлик, ва мустақилликка эга бўлмаган бирикмалар. Балли бу гуруҳларни схематик тарзда тасвирлаган, лекин очиб кўрсатмаган.
“Француз стилистикаси” тадқиқот ишида Балли бу гуруҳларни яна бир марта мукаммалроқ таҳлил қилган ва иккита асосий бирикмалар гуруҳига аҳамият берган: 1) мустақил бирикмалар ва 2) фразеологик бирликлар, яъни ўзининг мустақил маъносини йўқотиб, фақатгина бир маънони бериш учун қўлланиладиган бирикмалар. Бирикма таркибидаги сўзларнинг ўз маъносини йўқотиб, фақатгина ўзига хос бўлган маънони кашф этади. Балли бу ҳолатни кимёвий бирикмалар билан таққослайди ва кейинчалик бу бирикмалар кўп ишлатилса, буллар оддий бирикмаларга айланишини ҳам таъкидлаб ўтган. Балли бирикмаларнинг фразеологик ҳолатини унинг идентификаторлари, яъни бирикмани аниқловчи ёрдамчи сўзларнинг борлиги ёки йўқлигига нисбатан қўйган. Балли даврига нисбатан фразеологиянинг ўрганилиши жуда ҳам илгарилаб кетган. Ва бу илгарилаб кетишга бу буюк олимнинг тадқиқотлари асос бўлган ва фразеологик тадқиқотларнинг ривожланишига сабаб бўлган.
Инглиз ва Америка тилшунослик тадқиқотлари ичида фразеология назариясига бағишланган махсус тадбирлар жуда камчиликни ташкил қилади.
XX асрнинг 60 – йилларидан бошлаб тилшуносликнинг мустақил бўлими бўлиб шакллана бошлаган фразеология фани ҳозирги пайтда ҳам жуда кўп муҳим муаммоларни ҳал қилиши лозимдир. Бу муаммоларни ўрганиш фразеология фани объектининг ва фразеологик бирликларнинг ҳамма қирраларини тўлиқ ёки қисман очишга ёрдам беради.
Фразеологияда оғзаки нутқнинг кўп қирралари: маданий анъаналар, афсона ва халқ оғзаки ижодиёти, диний ҳикоя ва афсоналар, тарихий ҳодисалар (Л.И. Ройзензон 1974, с.84; А.М.Бушуй 1977, с. 168 - 169) дан ташқари “прагматик элементлар”, яъни ҳиссий ва эмоционал реакцияларнинг мураккаб кўринишлари, суҳбатдошга нутқ орқали таъсир қилиш ҳолатлари, ҳақиқатнинг экспрессив ва образли қирралари лингвистик ҳодиса туфайли ўз ўрнини топган. (В.В.Виноградов 1977, с.117 - 120)
Демак, фразеология – бу тилшуносликнинг бир қисми бўлиб, тилнинг мукаммал сўз бирликлари компонентларини ташкил қилади. Мукаммал сўз бирликлари иккиламчи тил бирликлари ҳисобланади. Улар кичик тил бирликлари, яьни лексемалардан ташкил топган бўлади. Ўз структурасига биноан бу сўз бирликлари синтагмалар ҳисобланади. Мукаммал сўз бирликларини синфларга ажратишда хар томонлама, яьни грамматик структураси, бирикмалар компонентларининг қўшилиш турлари ҳам назарда тутилади.
М.Д. Степанова ва И.И.Чернишева [17,207] бирикмаларнинг синфларга ажратилишида қуйидаги синфларни кўрсатишган
1.Грамматик ёки синтактик структура жиҳатидан;
а) сўз бирикмалари ва сўз гуруҳлари;
б) предикатив бирикмалар ва гаплар;
2. Мукаммал сўз бирикмалари компонентларининг боғланиш турлари:
а) бирламчи;
б) кўптомонлама;
с) моделлаштирилган;
Бу билан баъзи фразеологик бирликларнинг кўпмаънолигини тушунтириш мумкин. Бир қатор умумий фразеологик бирликлардаги бирор бир компонент тематик кўпқирраликни касб этади.
Фразеологик бирликлар табиий, психик ва жамият ҳолатлардаги маъно номларини ва инсонларнинг ҳолатини касб этади. Улар экспрессив-баҳоловчи функцияни бажаради. Баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, фразеологик бирликлар фақат экспрессив фукцияни бажаради ва улар номинатив функцияга даҳлдор эмас . Масалан , В.М. Никитиннинг айтишича, “Фразеологизмлар – бу тил ҳодисалари эмас, балки услуб ҳодисасидир. Уларда номинатив функция мавжуд эмас.[13,69].
Фразеологик бирликларнинг стилистик функционаллиги-бу ораторлар сўзи, сатирик ҳикоялар, баъзи ёзувчиларнинг тили ҳалигача тадқиқот предмети бўлиб келмокда. Ҳамма тадқиқотчилар фразеологизмларнинг ҳар-хил синфларга бўлиниш турларини кўрсатиб беришган.(Кунин;Чернишева) [10,38]. Улардан баъзилари, масалан, Ш. Балли, фразеологизмларни систаматизация ва синфларга ажратишни рад этади.[4,46]
Инглиз ва ўзбек тиллари фразеологизмлари турли принциплар асосида систематизация қилинади. Бу принциплар синфларга ажратиш каби, фразеологик тадқиқотларнинг ривожланганлик вақтларини намойиш қилади.
50-йилларнинг бошларида инглиз фразеологизмларининг семантик классификацияси пайдо бўлди.(В.В.Виноградовнинг рус тили фразеологик бирликларининг классификацияси асосида тузилди). Бу классификация ҳамма фразеологизмларни семантика жиҳатидан уч бўлади:[8,140-165]
1.Фразеологик қўшилмалар ёки иборалар- умуман бўлинмайдиган бирикмалар ва уларнинг маънолари компонент маънолари ва лексик тузилишига таалуқли эмас. Уларнинг маъноси ва компонентлар маъноси ўртасида хеч қандай боғлиқлик йўқ . Масалан “Latin is a dead language “
Фразеологик қўшилмалар орасида қуйидагилар фарқланади:
a) асосида некротизм бўлган фразеологик қўшилмалар;
б) асосида грамматик архаизмлар мавжуд бўлган фразеологик қўшилмалар;
c) ҳам лексик, ҳам семантик жиҳатдан бўлинмайдиган фразеологик қўшилмалар;
д) компонентларнинг лексик маъносига умуман таъсир қилмайдиган яхлит семантик бирликли фразеологик қўшилмалар.
2. Фразеологик бирликлар, улар бирикмаларнинг вақтинча жой алмашиши ёки семантик жиҳатдан маъно алмашиши оқибатида пайдо бўлади. Улар ўзидан ажратилмайдиган семантик яхлитликни ташкил қилади. Бу гуруҳ маънонинг бўрттириб кўрсатилиши билан характерланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |