Озбекстан республикасы ауыл хожалыгы министрлиги


Магистрлик диссертациясига ѐзиладиган тақризга қўйиладиган талаблар



Download 2 Mb.
bet16/35
Sana21.04.2022
Hajmi2 Mb.
#568649
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35
Bog'liq
услубий қўлланма кк аударма

Магистрлик диссертациясига ѐзиладиган тақризга қўйиладиган талаблар. Диссертация тўғрисидаги тақризчи томонидан ѐзилган тақризда ишнинг долзарблиги, илмий янгилиги, илмий ва амалий, ижобий, баҳсли- мунозарали томонлари ҳолисона, аниқ далиллар асосида (ишдаги график ва жадваллар, уларнинг расмиийлаштириш даражаси, ишдаги камчиликлар, муаллифнинг қайси таклифини ишлаб чиқаришга тавсия этиш мумкинлиги) атрофлича таҳлил этилиб, диссертациянинг тугалланганлигини кўрсатади ва хулоса беради (8 илова).
Диссертация тўғрисидаги тақриз тақризчи томонидан имзоланади ва у ишлаѐтган ОТМ, тармоқ институтлари ѐки буюртмачи ташкилотларнинг муҳри билан тасдиқланади.
Магистрлик диссертациясига ѐзилган тақриз камида 2 саҳифа бўлиши лозим.
Магистрлик диссертациясининг қисқача асосий мазмун моҳияти (аннотация кўринишида) ѐритилади. Бунда, диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати, тадқикотнинг Республика фан ва технологиялари ривожланишининг устувор йўналишларига боғлиқлиги, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, тадқиқотнинг вазифалари, тадқикот объекти, тадқиқот предмети, тадқиқот услублари, тадқиқотнинг илмий янгилиги, тадқиқотларнинг назарий ва амалий аҳамияти, тадқиқот натижаларига кўра биологик ва иқтисодий самарадорлик, тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши, диссертация тузилиши ва хажми келтирилади. Аннотация диссертациянинг асосий мазмунидан келиб чиқиб, ҳар бир бобга қисқача мазмун ва хулосалар ѐритилиб, эълон қилинган нашрлар рўйхати келтирилади. Аннотацияни расмийлаштириш 10-иловада намуна сифатида келтирилган (Аннотация алоҳида китобча кўринишда диссертация иши билан тақдим этилади).
    1. Магистрлик диссертациясини баҳолаш


Магистрлик диссертацияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ 3775-сон «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаѐтган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 9 августдаги 19-2018-сон буйруғи билан тасдиқланган ҳамда Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 сентябрдаги 3069-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олий таълим муассасаларида талабалар билимини назорат қилиш ва баҳолаш тизими бўйича Низомига асосан магистрлар 5 баллик тизимда баҳоланади. Ушбу Низомга бўйича магистрлик диссертацияси ҳимоясини баҳолашда мазкур Низомда белгиланган баҳолаш мезонлари қўлланилади.
Унга кўра “5” – аъло, “4” – яхши, “3” – қониқарли, “2” – қониқарсиз.
Давлат аттестация комиссияси аъзолари диссертация ишини ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва очиқ овоз бериш йўли билан баҳолайди. Овоз беришда олий таълим муассасаси ректори буйруғи билан тасдиқланган давлат аттестацияси аъзолари қатнашади.
Овоз бериш натижалари тасдиқланган шакл асосида расмийлаштирилади.
Магистрлик диссертациясини баҳолашда қуйидаги кўрсаткичларга амал қилган холда амалга оширилади:
-магистрлик диссертацияси учун танланган мавзу долзарблигини асослаб берганлиги;
-қўйилган масаланинг ечиш услублари асосида самарадорлиги аниқлаганлиги;
-магистрантнинг илмий (ѐки илмий-техник, илмий-ижодий) изланишлар олиб бориш даражаси;
-мавзуга хос муаммоларни танлай олганлиги ва уларни аниқ далиллар асосида таҳлил эта олганлиги;
-тадқиқотда олинган маълумот ва натижаларни тасвирлар (чизма, расм) шаклида мужассамлантира олганлиги;
-самарали муқобил ечимни илмий, конструкторлик, технологик ва техник иқтисодий жиҳатдан асослаб берганлиги;
-илмий-техник масала ечимининг натижалари бўйича хулоса ва таклифларни шакллантирганлиги ҳамда қишлоқ хўжалигининг тегишли тармоқларида қўллаш имкониятларини аниқлаганлиги;
- диссертантнинг ҳимоя жараѐнида маълумотларни аниқ, равон ва тушунарли тарзда етказиб бериши, берилган саволларга тўла ва тўғри жавоб бериши ва бошқа масалалар эътиборга олинади.
Юқоридаги кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда баҳолаш 5 балли тизимда амалга ошрилади. Шунингдек, энг яхши диссертация муаллифи аниқланади.
Архив, ахборот ресурс маркази ва кафедраларда сақланаѐтган ишлар ѐки интернет ресурсларидан айнан кўчириб олинганлиги расмий ҳимоягача аниқланиб, тасдиғини топган диссертация ишлари кафедра мудири, ички ва ташқи тақризчилар хулосасига кўра, Магистратура бўлими тақдимномасига асосан ректор буйруғи билан бекор қилинади ва битирувчига қониқарсиз баҳо қўйилиб, иш рахбари эса кейинги 3 йил давомида рахбар этиб тайинланмайди.
Университетда замонавий ахборот технологиялари воситасида тақдимот шаклида диссертация ишлари ҳимоясини ташкил этиш учун махсус жиҳозланган аудиториялар белгиланади.



Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish