Магистрлик диссертациясининг бетларига рақам қўйиш. Магистрлик диссертациясининг бетларига титул варағидан кейин тартиб билан (2, 3, 4, …) рақам қўйилади. Рақам қўйишнинг тартиби титул варағидан ҳисобланиб, титул варағига рақам қўйилмайди. Рақам 2-бетдан қўйилади. Тартиб рақами диссертациянинг юқори томони ўртасига қўйилади. Диссертациянинг барча боблари янги бетдан бошланади.
Боблар ва бўлимлар номларининг ѐзилиши. Боб ва бўлимлар номларида иштирок этадиган барча сўзлар бош ҳарфлар билан алоҳида сатрда, бўлим ичидаги номланишлар кичик ҳарфлар билан хат бошидан ѐзилади. Сарлавҳаларни ѐзишда бўғин кўчирилмайди. Сарлавҳа билан матн орасида
3 интервал бўлади. Сарлавҳанинг тагига чизиб ( Қишлоқ хўжалик экинларидан
юқори ҳосил олишда янги инновацион технологияларнинг роли) ѐки уни қия қилиб (Қишлоқ хўжалик экинларидан юқори ҳосил олишда янги инновацион технологияларнинг роли) ѐзилмайди. Диссертация бўлимлари, бўлим ичидаги параграфларга араб рақамларини қўйиш тавсия этилади. Ҳар бир параграф ичидаги бандлар ҳам араб рақамлари билан белгиланади.
Матн ичига расмлар ва жадвалларнинг жойлаштирилиши.
Диссертация ишида жадваллар, чизмалар, схемалар, графиклар, диаграммалар, расмлар худди матнлар сингари А4 бичимдаги оқ қоғознинг
бир бетига жойлаштирилади. Иллюстиратив материалнинг номи унинг юқори қисмига ѐзилади. Иллюстиратив материаллар ишда ҳар бир бўлим доирасида номерланади, масалан «3.4-расм» ва ҳамда улар иллюстиратив материал номининг устки ўнг тарафига қўйилади. Иллюстиратив материалларга айрим тушунтириш матнлари унинг остида келтирилади. Ишда иллюстиратив материалларни шундай жойлаштириш керакки, бунда уларни диссертация ишини айлантирмасдан ѐки соат мили айланиши йўналишида 90˚га буриб кўриш мумкин бўлсин.
Рақамли материаллар ишда қуйидаги жадвал шаклида берилади:
-жадвал
(Жадвалнинг номи)
|
|
|
Графа номи
|
|
|
|
|
Кичик
графа номи
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Қаторлар
|
Қаторлар
учун графа
|
|
У с т у н л а р
|
|
|
Жадвалнинг сарлавҳаси бош ҳарф билан бошланиб, кичик ҳарфларда ѐзилади ва унинг остига чизилмайди. Жадваллар бўлим доирасида номерланади, масалан «3.4-жадвал». Жадваллар варақ бетига кўндаланг қилиб жойлаштирилган ҳолларда жадвал бетни тўлиқ қамраб олишига эътибор бермоқ лозим. Бунда варақнинг чап хошияси жадвалнинг тепа қисми қилиб олинади. Агар жадвал катта бўлиб, бир бетга жойлашмаса, у иккига бўлинади ва унинг иккинчи ярми кейинги бетга ўтказилади. Унинг юқориги ўнг қисмига «3.4- жадвалнинг давоми» деб ѐзилади ва жадвал номи такроран кўрсатилмайди.
Жадвалдаги графалар ва қаторларнинг номи бош ҳарфлар билан бошлаб, кичик ҳарфлар билан ѐзилади, кичик графа (устун) ѐки қаторлар номи эса кичик ҳарфлар билан ѐзилади.
Матнда ишда келтирилган барча иллюстиратив материаллар, жадваллар ҳамда, агар берилган бўлса, иловаларга таянилади ва улар оддий матн кўринишида ѐки қавс ичида кўрсатилади, масалан, «3.1-расмдан кўриниб турибдики,…», «3.6-жадвал маълумотлари...» ѐки (3.1-расм), (2-илова), (3.6- жадвал) ва ҳ.к. Агар ишда биттагина жадвал ѐки расм келтирилган бўлса, улар номерланмайди ва матнда унга «Жадвалдан кўриниб турибдики... » ѐки
«Расмдан кўриниб турибдики...» кўринишида таянилади.
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатида дастлаб диссертация ишида таянилган Президент асарлари, ЎзР қонунлари, ЎзР ВМ нинг қарорлари, сўнгра фойдаланилган ўзбек тилидаги, кейин хориж тилидаги адабиѐтлар ҳамда энг сўнггида интернетдан олинган маълумотлар манбалари келтирилади. Адабиѐт
қайси тилда ѐки ѐзувда чоп этилган бўлса рўйхатда ҳам шу ҳолда берилади.
Диссертация ишида битта илова келтирилган бўлса у номерланмайди, бир нечта келтирилган бўлса уларнинг ҳар бири янги бетга жойлаштирилади ва иловалар доирасида тартиб билан рақамланади. Масалан, 1-илова, 2-илова ва ҳ.к. Юқоридаги кўрсатилган талаблар асосида расмийлаштирилган ва кафедрада дастлабки ҳимоядан ўтган диссертация иши қаттиқ жилд билан муқоваланади. Жилднинг охирги ички бетига конверт ѐпиштирилади ва унга диссертация ишининг электрон варианти (CD дискда), иш рахбарининг хулосаси, оппонентнинг тақризи ва кафедра мажлис баѐнидан кўчирма 1нусхадан жойлаштирилади. Диссертация ишининг сарварағи талаба томонидан имзоланади.
Диссертация ишини ҳимоя қилиш учун Якуний Давлат аттестация комиссиясига топширгандан кейин, унга тузатишлар ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |