Озбекстан республикасы ауыл хожалыгы министрлиги



Download 2 Mb.
bet24/35
Sana21.04.2022
Hajmi2 Mb.
#568649
TuriДиссертация
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35
Bog'liq
услубий қўлланма кк аударма

Илмий рахбар:
Расмий тақризчилар:
Бердиев Эркин Турдалиевич қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор

Диссертация ҳимояси Тошкент давлат аграр университети Ўрмон хўжалиги ва ландшафт



дизайн факультети биноси 301-хонасида 2020 йил «
__ » июн соат
____ да бўлиб ўтади.

(Манзил: 100140, Тошкент, Университет кўчаси, 2-уй. Тел.: (+99871) 260-43-94.

Диссертация Манзарали боғдорчилик кафедрасида 2019 йил «» декабр куни муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия этилди.


(2019 йил « ______» _______ даги ___ сонли баѐннома)
Магистрлик диссертацияси билан Тошкент давлат аграр университети Ахборот ресурс марказида танишиш мумкин (Манзил: 100140, Тошкент, Университет кўчаси, 2-уй. ТошДАУ АРМ биноси, 1 қават. Тел.: (+99871) 260-50-59, Факс: (+99871) 260-38-60.


___________________А.Х.Юсупов Магистратура бўлими бошлиғи, қ.х.ф.д., профессор


Э.Т.Бердиев
Манзарали боғдорчилик кафедраси мудири, қ.х.ф.д., профессор

КИРИШ (магистрлик диссертацияси аннотацияси)


Диссертация мавзунинг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги кунда дунѐ аҳолисининг 50% шаҳарларда истиқомат қилиб, бу кўрсаткич 2050 йилга келиб 66% га етади. Аҳоли сонининг бу қадар тез ўсиши, шаҳарлар инфратузилмасини яхшилаш ва шаҳар муҳитига чидамли бўлган манзарали ўсимликлардан фойдаланишни тақозо этади. Республиканинг 3.2 млн. гектар ҳудуди ўрмон билан қопланган бўлиб, бу умумий майдоннинг 7 фоизини ташкил этади. Уларнинг ҳам 821минг гектаригина маданий ўрмонзорлар ҳисобланади. Демак, мамлакат ҳудудининг атиги 2 фоизи ўрмон билан қопланган. Бундан маълумки, бизда табиий ўрмонлар пайдо бўлиши камдан-кам учрайди. Ўрмонларнинг табиий кўпайиши учун хилма-хил дарахт ва манзарали буталарни экиб кўпайтириш катта аҳамиятга эга. БМТнинг «Биологик хилма-хиллик» тўғрисидаги Конвенцияси маълумотларига кўра, сўнгги йилларда ўсимликларнинг 34000 тури йўколиб кетиш хавфи остида турибди. Дунѐда турли экологик муаммоларнинг юзага келиши, иклим ўзгариши каби глобал муаммолар кўкаламзорлаштиришда, ўсимликларни танлашда ва атроф-муҳитга эстетик кўриниш намоѐн килишда бир қатор кийинчиликлар яратмокда. Манзарали дарахтлар билан бир қаторда чиройли гулловчи бута турларидан фойдаланиш кўкаламзорлаштириш ишларининг эстетик аҳамиятини янада оширади.
Дунѐдаги ривожланган мамлакатларнинг илмий тадқиқот марказлари ва муассасаларида манзарали ўсимликларни биоэкологик хусусиятлари ўрганилган ҳолда кўпайтириш услубларини ишлаб чиқиш истиқболли йўналишлардан ҳисобланади. Олиб борилган илмий изланишлар натижасида Украина ФА Н.Н.Гришко номли Ботаника боғида 150 дона, Россия ФА номли Ботаника боғида 60 дона гул навлври етиштирилади. Кўкаламзорлаштиришда ўсимликларнинг манзаравийлик хусусиятига экологик омилларнинг таъсири буйича тадқиқотлар долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси манзарали ўсимлик кўчатларини етиштиришнинг илмий асосларини ҳамда истиқболли
технологияларини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор бермоқда. Бу ўринда юртимизда ўсишга мослаштирилган манзарали ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятлари ва кўпайтириш усулларини такомиллаштириш долзарб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясида “... қишлоқ хўжалигида экин майдонлари ва экин таркибини оптималлаштириш, илғор агротехнологияларни жорий этиш ҳамда ҳосилдорликни ошириш” муҳим стратегик вазифаларидан бири қилиб белгилаб берилган. Бу ўринда юртимизда ўстиришга мослаштирилган манзарали, истиқболли ўсимликларнинг биоэкологик хусусиятларини ўрганиш, уларга таъсир этувчи омилларни тадқиқ этиш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари учун кўпайтириш усулларини такомиллаштириш долзарб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиѐевнинг 2017 йил
11 сентябрдаги ПҚ-3262-сонли қарорида “...автомобил йўлларининг архитектура-ландшафт конструкциясини ва ободонлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрсида”ги қарори ҳамда 2017 йил
7 февралдаги ПҚ-4947-сонли қарори Харакатлар стратегиясининг 4-устувор йўналишида «... аҳоли маданиятини янада юксалтириш, уларнинг мароқли хордиқ чиқаришига кўмаклашиш, худудларимизни янада обод ва фаровон қилиш» каби амалга ошириладиган тадбир ва вазифалар белгилаб берилган. Ушбу вазифаларни бажаришда юртимизда ўсишга мослаштирилган манзарали хусусиятга эга бўлган дарахт ва буталарни биоэкологияси ва кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш учун мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   35




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish