Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг таркиби ва ахамияти
Ахолига маиший хизмат кўрсатиш миллий иқтисодиётнинг ўзига хос ижтимоий хизмат соҳаларидан бири. Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида Ўзбекистон Республикасида аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғининг ўз анъаналари ва тарихига эга бўлган тизими шаклланган.
Ўзбекистон иқтисодиётида маиший хизмат кўрсатиш тармоғи муҳим аҳамият касб этади. Маиший хизмат кўрсатиш муассасаларига иши тушмаган, эхтиёж сезмаган одам топилмаса керак. Ҳозирги кунга келиб хизмат кўрсатишнинг бу тури ривожланиб, аҳолининг хизматини ўтаб, эҳтиёжини қондириб келмоқда, аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғи ўз ичига қуйидаги бир-бири билан боғлиқ бўлган 800 дан ортиқ аҳолига пуллик хизмат соҳаларни олади: Уларнинг айрим соҳалари қуйидагилар:
- Пойафзални тикиш ва тиклаш;
- Мўйна-тери маҳсулотларини тикиш ва таъмирлаш;
- Бош кийимларни тиклаш;
- Уй жиҳозларини тиклаш;
- Уй хўжаликларида техникани таъмирлаш;
- Автомашиналарни таъмирлаш;
- Аҳолининг буюртмалари билан уй-жойларни қуриш ва тиклаш;
- Фото ва кинолабороториялар;
- Хаммомлар;
- Кир ювиш корхоналари, химчисткалар;
- Сартарошхоналар;
- Прокат пунктлариннинг хизматлари;
- Мебелларни аҳолининг бюртмаси билан ишлаб чиқариш ва тиклаш.
Рўзғорга керакли барча буюмлар: музлаткичми, теливизорми, радиоприёмникми, фотоаппаратми, кийим-кечакларми ёки пойафзалми маълум бир муддат истеъмол қилингандан сўнг ремонт талаб бўлади. Ана шунда барчамиз маиший кўрсатиш муассасаларига мурожат қиламиз.
Ўзбекистонда ҳозирги бозор муносабати даврида бу хизмат турларини хозирги давр талабларига жавоб берадиган даражада ривожлантириш, тартибга солиш ва мувофиқлаштириш даврини кечиктириб бўлмас талабга айланади.
Маиший хизмат кўрсатиш соҳалари халқ хўжалик комплексининг алоnида тармоғидир. Унга кирувчи корхона, ташкилотларда саноат ва чакана савдо функцияларини биргаликда қўшиб олиб бориш, шунингдек ҳар бир буюртмачининг диди ва шахсий эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда хизмат кўрсатиш маиший хизмат хусусиятларини белгилайди.
Маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш меҳнаткашлар ва ишчихизматчилар фойдаланадиган бўш вақт структурасини такомиллаштиришга, жисмоний қувватни тежашга кўмаклашади.
Республикамиз аҳолиси маиший турмуш шароитларида юз берган туб сифат ўзгаришлари, жумладан уй-рўзғор ишларида электр ва механизациялардан тобора кенг фойдаланиш, шахсий хизматга талаб ва эҳтиёжнинг ошиб бориши, маиший хизматнинг ривожланишига замин бўлади.
Пойафзал, кийим-бош, мебелларни ва бошқа буюмларни таъмирлаш хизматларини ривожлантирилиши бу буюмларнинг истеъмол қийматларининг хусусиятларини тиклашни таъминлаган ҳолда, улардан янада унумли фойдаланишга, аҳолининг пул маблағларини тежашга жамият моддий ва меҳнат сарфларини анча қисқартиришга кўмаклашади.
2004 йилда Ўзбекистон аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш харажатлари кескин кўпайган. Шунинг барча турлари бўйича жами 700 млд. сўмлик хизмат кўрсатилган. Аҳолига энг кўп ҳаммом, сартарошлик хизматлари кўрсатилган.
Таъмирлаш хизматларининг ривожлантирилиши, истеъмол буюмларининг хизмат муддатларини узайтиради, бу эса жамиятни ушбу товарларни камроқ ишлаб чиқаришга, шу йўл билан меҳнатни ва маблағни тежаб, бошқа бир буюм ишлаб чиқаришга, ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни қондиришга ишлатилади.
Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари ходимларининг вазифаларини ўз вақтида пишиқ пухта бажаришлари хизмат турларининг янада намунали бўлишига олиб келади. Бунда аҳоли навбат кутиб қолмаслиги, буюртмаларни ўз вақтида қабул қилиниши, пунктларини бир маромда ишлаши муҳим аҳамиятга эга.
Маиший хизмат тармоғининг барқарорлаштирилиши ва ривожланиш вазифалари қуйидагилардан иборат:
уларнинг сифатини яхшилаш;
Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини рационал жойлашишини амалга ошириш ва уларни замонавий ускуналар билан қуроллантириш;
Аҳолига хизмат кўрсатишни ихтисослаштириш ва кооперациялаш;
Ишлаб чиқариш қувватларидан, транспорт воситаларидан ва асосий фондлардан тўла тўкис фойдаланиш;
Бажариладиган ишларни ва хизматларни техник ва стандарт талабларга жавоб беришини таъминлаш;
Тармоқнинг бошқарув системасини такомиллаштириш, яъни бозор
иқтисодиётига мослаштириш;
Қишлоқ аҳолисига маиший хизмат кўрсатиш даражасини шаҳар
даражасига яқинлаштиришдан иборатдир.
Хизмат кўрсатишнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ходимлар малакасига, рағбатлантириш тизимига боғлиқ.
Аҳоли томондан маиший хизматга сарфланган ҳар бир сўм уй хўжалигини юритишга кетадиган 1,5 соатлик меҳнатни тежаш ва шунга мувофиқ аҳолининг бўш вақтини кўпайтириш имконини беради, унинг учун маиший хизмат корхоналари қанчалик яхши ривожланса, хизмат кўрсатиш сифати юқори бўлса, умумий ижтимоий самара ҳам шунчалик юқори бўлади. Аҳолига маиший хизмат кўрсатиш тармоғини ривожлантиришда ишлаб чиқариш базасини такомиллаштириш катта аnамиятга эга. Корхоналарнинг қуввати ва размерлари аҳолига етарли даражада хизматларни кўрсатиш миқдори билан боғлиқ. Буларни ривожлантириш қуйидаги омилларнинг таъсири билан боғлиқ:
Аҳолига максимал қулайликларни яратиш;
Аҳолининг вақт сарфларини тежаш;
Маиший хизматларнинг комплекс пунктларини тузиш асосида
кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш;
Маиший хизмат корхоналарининг биноларини янги типда яратиш;
Маиший хизматларни янги технологиялар асосида аҳолига кўрсатиш; - Маиший хизмат корхоналарининг оптимал ўлчамларини аниқлаш.
Маиший хизмат афзалликларига - бу хизматларни қишлоқ жойларида ташкил этиш ҳам киради. қишлоқ жойларда ташкил қилиниши аҳоли бандлигини оширади, маиший хизматга бўлган эҳтиёжни қондиради.
Айниқса ҳаммом, сартарошлик, пойафзал тикиш ва таъмирлаш, электр асбоблари ремонти каби хизматлар аҳолини вақтини тежаш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |