O’zbеkiston rеspublikasi xalq ta'limi vazirligi


Нафас органларини текшириш методлари



Download 95 Kb.
bet2/10
Sana01.04.2022
Hajmi95 Kb.
#522711
TuriReferat
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
c858d24389ceaa9f580606a3a9ca3ae6

Нафас органларини текшириш методлари. Кўкрак қафасини рангига (оқарган, кўкарганига) аҳамият берилади. Кўкрак қафасининг турини ва иккала ярмининг симметриклигини аниқланади.
Нормал, астеник, эмфизематоз, рахитик кўкрак қафаси тафовут қилинади.
Астеник кўкрак қафаси – ясси, тор ва узун бўлади. Сил, нимжон, озғин беморларда кузатилади.
Эмфизематоз ёки бочкасимон кўкрак қафаси қисқа ва кенг бўлади, эмфиземаси бор беморларда ўпка ўткир ва хроник кенгайганда кузатилади.
Рахитик кўкрак қафаси – туртиб чиққан бўлади (товуқ кўкрак) ва қовурға тоғайлари, улар умуртқа поғонаси қийшаймалари суяклари билан қўшилган жойда кўп бўлади.
Букирлик – кифоз, олдинга чиққан – лордоз, ён томонга эгилган – скалиоз.
Бармоқларнинг шаклига аҳамият берилади. Бармоқларнинг фалангалари учи йўғон тортган бўлиб, ноғора таёқчаларига ўхшаб кетади. “Ноғора таёқчалари симптоми”. Бу симптом ўпкада йирингли процесслар бўлганда, шунингдек, юракнинг баъзи касалликларида кузатилади.
Пальпация – кўкрак қафасини пайпаслаб кўриш. Беморни кўриш билан бир вақтда оғриқни дифференциация қилиш учун кўкрак қафасининг суякларини ва мускулларини, шунингдек, терини пайпаслаб кўрилади.
Қовурғани ва қовурғалар орасини пайпаслаб кўриб, қовурғалараро невралгияни аниқласа бўлади, унинг учун учта оғриқ нуқтаси хосдир – умуртқада, қўлтиқ ости чизиғида ва тўшда. Пайпаслаб кўриб плевранинг ишқаланиш шовқинини аниқлаш мумкин.
Перкуссия – ўпкани тўқиллатиб эшитиб кўришдир. Нормада ўпка кўкрак кўкрак қафасининг деярли ҳаммасини эгаллайди.
Олдиндан ўпка чўққисини ўмровдан 3-4 тепадан тўқиллатиб урилади, орқадан эса VII-бўйин умуртқаси дамигача етади.
Пастки чегара ўрта-ўмров чизиғи бўйлаб VI-қовурғагача, қўлтиқ ости бўйлаб VIII-қовурғагача; кўкрак бўйлаб Х-қовурғагача ва умуртқа олди бўйлаб XI-қовурға дамида.
Перкуссияда нормал ўпка товуши кўкрак қафаси, ўпка тўқимаси ва плеврадаги ҳаво пуфакчаларининг урилиши натижасида пайдо бўлади.
Агар ҳаво альвеолалардан экссудатли суюқлик билан қисман сиқиб чиқарилса, у ҳолда анча нам аҳволи бўлади ва перкуратор товуш бўғиқроқ бўлади.
Агар ҳаво альвеолалардан яллиғли экссудат билан бутунлай сиқиб чиқарилса, ҳолда ўпка тўқимаси зич бўлиб қолади ва перкуратор товуш ёки жигар товуши каби паст бўлади.
Агар ўпка тўқимаси ҳаводан кенгайган бўлса, масалан, ўпка эмфиземасида, перкутор товуш гугурт қутичасига чертгандек анча қаттиқ бўлади.
Ўпкада бўшлиқ ҳосил бўлганда газлардан қаппайган ичакларни, перкуссия қилганда чиқадигани каби тимпаник товуш чиқади. Перкутор товушдаги ҳар қандай ўзгариш ўпкада патологик процесс борлигидан далолат беради.
Аускультация – ўпкаларни эшитиб кўришдир.
Ўпкаларни эшитиш учун ёғоч стетоскоп ёки фонендоскопдан фойдаланилади. Нормал (вазикуляр) ўпка нафасида нафас олиш яхши эшитилади (нафас олганда пайтда ўпкага кирадиган ҳаво туфайли ўпка пуфакчаларининг кенгайишидан ўпка шовқини эшитилади). Нафас чиқарган пайтда ўпка тўқимаси пучаяди ва нормада нафас чиқариш деярли эшитилмайди.
Ўпкада турли патологик процесслар бўлганда везикуляр нафас зўрайган, суст бўлиши ёки бутунлай эшитилмаслиги мумкин. Агар ўпка тўқимаси яллиғланиш экссудати билан зичланган бўлса, бронхларда ҳосил бўладиган шовқин (ўпка шовқини) яхши эшитилади, чунки инфильтрланган тўқима товушни яхши ўтказади. Бундай нафас бронхиал нафас деб аталади – нафас чиқариш нафас олиш каби яхши эшитилади. У “хх” товушига ўхшайди.
Ўпкадаги ва бронхлардаги шовқиндан ташқари, турли хилдаги касалликларда хириллаш эшитилади.
Хириллаш қуруқ ва ҳўл бўлади. Қуруқ чийиллаган ва визиллаган хириллаш – ҳаво торайиб қолган бронхларда ўтаётганда пайдо бўлади. Бронхларнинг шиллиқ пардалари яллиғлангандан унинг юзасидан ёпишқоқ шилимшиқ пайдо бўлади.
Сероз ва йирингли яллиғланишда бронхларнинг шиллиқ пардаси юзасидан сероз ва йирингли суюқликдан иборат бўлган экссудат ажралади, у бронхлар йўлини беркитиб қўйиши мумкин. Нафас олган пайтда ҳаво суюқлик орқали ўтар экан, унинг юзасида пуфакчалар ҳосил бўлади ва ёрилади. Бунинг натижасида нам хириллаш пайдо бўлади. Нам хириллашлар қайси бронхлар яллиғланганига қараб майда, ўрта ва йирик пуфакчали бўлади.
Альвеолалар яллиғланганда – шитирлаш – қулоқ ёнида сочнинг ишқаланишидан ҳосил бўлган товушга ўхшаш товуш эшитилади. Нафас олганда яллиғланган альвеолалар бир-биридан ажралади. Шитирлаш фақат нафас олганда эшитилади.
Плеврада яллиғли процесс бўлганда плевранинг ишқаланиши қорда юрганда чиқадиган ғажур-ғужур товушга ўхшайди. Бу товуш қўлтиқда ҳам яхши эшитилади. Нафас олганда ва чиқарганда, хусусан стетоскоп билан босилганда яхши эшитилади. Одатда плевра шовқини зарарланган жойда оғриқ сезгиси билан ўтади.
Ўпкани рентген нурлари билан текшириш диагностик жиҳатдан катта аҳамиятга эга бўлади, чунки кўкрак қафасини (ўпкани) ёритганда патологик процесни кўриш мумкин.
Агар ўпкада зичланиш – яллиғланган жойлар (инфильтратлар) бўлса, ёритилганда бу барча патологик ўзгаришлар экранда анча қора бўлиб кўринади. Плевра суюқлиги ҳам қорайиб кўринади.
Пневмоторакс ёки каверна анча равшан (оқ) бўлиб кўринади.

Download 95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish