O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Сўз семантик тадқиқининг фалсафий-лингвистик илдизлари



Download 0,52 Mb.
bet7/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

Сўз семантик тадқиқининг фалсафий-лингвистик илдизлари

Биз ушбу тадқиқот манбаи сифатида сўз ва унинг семантик қирраси, бошқача айтганда, семантик муносабат – синонимик жараённи олганмиз. Шунинг учун дастлаб тадқиқот манбаи – фалсафий “нарса” (“вещь”) – истаган ўрганиш манбаи (воқелик ёки умумий шаклида берилган) ни қандай тушунишимиз ҳақида ўзимиз суяанадиган дунёқараш – фалсафий асос хусусида маълумот бериб ўтмоқчимиз. Нарса табиатини белгилашда биз қиёсиёт (диалектика) таълимотига асосланамиз.


Маълумки, қиёсиёт таълимотида унинг илк тараққиёт босқичи – Демокритдан бошлаб, Ибн Рушд ҳамда Гегелгача “нарса” серқирра ва мураккаб (яъни айрим-айрим томонлар ва хусусиятлар йиғиндиси, барқарорлиги) ҳодиса тарзида талқин этиб келинди.22 Бундай қараш Шарқ фалсафасида, айниқса, тасаввуф фалсафасида жуда кенг тарқалган эди.23
Билиш жараёнининг бир тури сифатида тасаввуфда “нарса” ни турли усуллар билан ўрганишда икки босқич – бевосита кузатишда берилган хусусиятлар – бир-биридан узилган “нарса”нинг айрим-айрим томонлари ва “нарса”ни серқирра ҳамда мураккаб бутунлик (моҳият) сифатида ўрганиш изчиллик билан фарқланган. Сўнгги босқич тасаввуфда - маърифат деб номланган. Бу Алишер Навоийнинг “Лисонут-тайр” асаридаги “Маърифат водийсининг васфи” бобида ва юқорида эслатилган кўрлар ҳикоятида аниқ ва равшан шарҳланади.24
Бизнингча, асарнинг қуйидаги мисраларини “нарса” моҳиятни бирмунча чуқурроқ таҳлил этишга бел боғлаган ҳар бир тадқиқотчи ҳеч қачон унутмаслиги керак:
Мухталиф бўлмай не бўлмасун мунда иш,
Чун бу янлиғ мухталуф бўлди равиш.
Мундин айтибдур набийи роҳбар,
Ким улусқа ҳақ сари бўлса сафар.
Истасанг йўл касратиға адду ҳад,
Халқ анфоси билан тенг бўлди адад.25
Кейинги йилларда тилшунослар орасида айни даврда тилнинг онтологик муаммолари қизғин мунозараларга сабаб бўлмоқда (онтология – борлиқ, моҳият, асос). У муаммолар турли тилшунослик мактабларининг ҳар хил назарий асосларидан келиб чиқиб турлича ечилмоқда. Ҳатто бир тилшунослик мактабининг вакиллари орасида ҳам бу масалалар бўйича бир хиллик йўқ.
Хусусан, тилнинг нима эканлигини ва тилнинг турли томонлари, хусусиятларини англашда якдиллик йўқ. Тилни ҳар хил нуқтаи назардан ўрганиш мумкин. Бундай ўрганиш асоларидан бири тилга сиситема сифатида ёки структур - субстанционал нуқтаи назардан қарашдир.26
Ҳар қандай тил назарияси тилга маълум бир нуқтаи назардан қарайди ва шу асосда таҳлил этади (Масалан, тилга табиий ҳодиса, психологик ҳодиса, мантиқий ҳодиса деб туриб уни талқин этишади). Шу нуқтаи назардан қарашганда, тилга кишиларнинг ўзаро алоқасини йўлга қўювчи матеиал, моддий восита, иккиламчи моддий ёки белгилар системаси сифатида қараш мумкин. Ана шу асосда ҳам туриб тил моҳиятини талқин этиш мумкин.
Бу масалани ечишда тилшуносликдаги хулосалардан ижодий фойдаланса бўлади. Бу ерда шуни ҳам айтиш керакки, ҳозиргача, бирорта назария йўқки, у тилнинг моҳиятини тўлиғича изоҳлаб берган бўлсин. Тил кўп томонли, қирали , кўп муносабатли бўлганлиги учун айни бир назарий таълимот уни тўлиғича тушунтира олмайди. Ушбу ўринда бир тилга семиотик ёки белгилардан иборат система сифатида қараймиз. Ушбу семиотик системанинг қўлланилиши жамиятнинг муаомала воситалари сифатида намоён бўлади.27
Тилга система сифатида қарашда, албатта, фалсафий адабиётлардаги система ва структура ҳақидаги умумий назарияларга асосланиш керак. Чунки тил моҳиятини очишда ҳам фанда маълум бўлган умумий “система” ва “структура” тушунчаларидан фойдаланамиз.шуни айтиш керакки, тил ҳам воқеликнинг бир томони ёки бир туридир. Шу боис ҳам у табиат ва жамиятнинг умумий мавжудлик ва тараққиёт қонунларига бўсунади. Албатта, унда умумий, табиий-ижтимоий, универсал қонунлар ўзига хос тарзда воқе бўлади. Бунда инсон тили қурилишининг умумий ва хусусий томонларини ҳам ҳисобга олиш керак.
XX асрдан бошлаб тилшуносликда ва бошқа фанларда тадқиқотчилар диққати субстанционал нуқтаи назардан структур - функционал нуқтаи назарга кўчирилди. Субстанционал субстанциядан (моддийликдан, материядан) структуранинг қурилиш схемасининг нисбий мустақиллигини англаш ва тан олиш фанларда кўплаб ютуқлар ва адашишларни юзага чиқарди. Адашишлар кўпроқ структуранинг субстанциядан буткул холи, унга тўлиқ бўйсунмайди, деб қаровчилар кузатилди.
Тилшунослик тарихида тилга структур - функционал нуқтаи назардан қараш Ф.Соссьюр номи, хусусан, унинг “Умумий лингвистика курси” билан боғлиқдир. Соссьюрнинг: “Тил – форма, субстанция эмас”деган қараши ундан кейинги бир неча ўн йиллардаги тилшунослик тараққиётига асос солди (Форма-шакл, субстанция – моддийлик, аморф,нарсалик). Соссьюр тилга товуш материяси, борлиғи сифатида эмас, балки шу товуш материяиснинг махсус қурилишда, ташкил этишда эканлигини кўрсатади.
Соссюр талқинида соф талаффуз – акустика тилга эмас, нутққа хос деб қаралган. Унинг фикрича, тил – соф структура. У моддийлик, материя ёки субстанция қобиғидан, пўслоғидан ажралган ҳолда мавжуд бўлувчи структур ҳодиса, андозадир.28
Соссюринг бундай қараши асосида тилшуносларнинг бутун диққати “структура” тушунчасига қаратилди. Бундай қараш бошқа фанларни ҳам қизиқтиради. Шунингдек, хатолик, камчиликларни ҳам келтириб чиқарди. Бундай ҳолатлар субстанцияни структурадан, моддийликни қурилиш схемаси, андозасидан буткул ажратган фан кишилари ишларида юз берди. Соссюрнинг ўзи ҳам бу масалада қатъий ва изчил эмас эди. У бир томондан тилни “материадан холи бўлган соф структура”, деб қараса, иккинчи томондан, тилнинг табиий материясига тан беради. Масалан, Соссюрнинг қуйидаги фикрлари бунинг ёрқин далилидир: “Ҳар қандай грамматик абстракция (ёки мавҳум реаллик) унга хизмат қилувчи материал элементлари субстратсиз (асоссиз) тушунарсиздирки, шунинг учун бу материал элементалари томонларга мурожаат этишимизга тўғри келади.
Материал бирликлар кўламисисиз синтаксиснинг мавжуд эканлигини ўйлаш адашишдир.29
Ифода субстанцияси – маъно субстанцияси. “Материал бирлик шунинг учун мавжудки, у функцияга, мазмунга, маънога эга. Аксинча, мазмун функция, вазифа, материал, шакл бирлиги туфайлигина мавжуддир”30 Синтаксисда ҳам фраза элементлари устида номоддий абстарциялар мавжуд бўлади.
Юқоридагиларга қарамасдан, Соссюр, барибир, тилни тафаккур ва товуш орасида турувчи соф форма ёхуд шакл деб, билади. Умуман, Соссюрнинг структура ҳақидаги бош ғоялари структуранинг объект тушунчасига тенглаштирилганлигига, мутлақлаштирилаганлигига олиб келди. Бошқача айтганда, объект, нарса, структурага ёки бутун объект нарсага тенглаштирила бошланди. “Объект” ва “субъект”, “структура” тушунчалари орасига тенглик белгиси қўйилди.
Соссюр ғоясининг кучли томони шундаки, у структура, функция ва муносабат ҳодисаларини мутлақлаштириб, охирида тил – субстанциядан бутунлай йироқлашди. Бунинг ёрқин кўринишини унинг фикрларини давом эттирган Л.Ельмслевнинг умумий принциплари ҳақидаги концепциясида акс этган.
Сўнгги йиллардаги тилшунослик тараққиёти шуни кўрсатдики, тилшуносликда тилнинг асосий табиий материясини, умуман тилнинг моддий-скбстанционал асосини ҳисобга олган ишлар катта назарий тўсиқларга учрайди.
Тилшуносликнинг ҳамма йўналишларида, ҳатто тилнинг товуш субстанциясидан маъно субстанциясини ажратган ашаддий (радикал) оқим вакиллари ҳам субстанция ва структура категорияларини бир-биридан ажратишнинг иложи йўқлигини тан олдилар.
Маълумки, тилга структура сифатида қараш Ф.де Соссюрни тилга тарихий (диахроник) ёндашишдан тасвирий (синхроник) ўрганишга ўтишга мажбур этади. Бу ҳақда унинг ўзи шундай деган эди: “Тилшунослик ҳозирга қадар (Соссюрача) тил тарихига ҳаддан ташқари катта эътибор бериб келди. Энди эса унга тарихий метод асосида вужудга келган янги усуллар ва руҳ билан тарихий тилшуносликдаги статик (турғун, синхрон, тасвирий) нуқтаи назарга (тилшуносликка) қайтишга тўғри келади”.31
Ҳозирда Соссюрнинг бу гапларини бироз ўзгартириб шундай дейишимиз мумкин: “Тилшунослик тил структурасини соф ҳолда ўрганишга ҳаддан ташқари катта эътибор берди, энди эса унга структур метод ва ғоялар асосида вужудга келган янги усуллар ҳамда руҳ билан тилни структур-субстационал ўрганиш нуқтаи назарига қайтишга тўғри келади”.32



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish