O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Лексема - семантик майдон ҳосил қилувчи асосий бирлик



Download 0,52 Mb.
bet15/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

3.3. Лексема - семантик майдон ҳосил қилувчи асосий бирлик

Лексема – сўз ўзининг лингвистик характерига кўра ўта мураккаб ва кўп қиррали ҳодиса сифатида саналади. “Ҳар бир сўз ўз белги ва хусусиятларининг бирлигидан иборат, муайян қирра, томон, имкониятларга эга ўзига хос кичик барқарор бутунлик (системача)дир”.53


Лексема тилдаги шунчаки бирлик эмас, унда физик (артикуляцион-акустик томони), анатомик (нутқ аппарати ёрдамида ҳосил бўлиши), руҳий-психологик (сўзловчининг ҳис-туйғуларини ифодалаши), мантиқий (оламни акс эттира олиши), ижтимоий (коммуникатив вазифани бажариши), географик (маълум бир ҳудудларда қўлланилиши) каби хусусиятлар ўз аксини топган бўлади. Лексемаларнинг яна бир муҳим хусусияти шундаки, улар ўзида қандай ғоя ташиётганига қараб туриб алоҳида семантик майдонларни ҳосил қилади.
Ўзбек тилининг лексик сатҳини система сифатида талқин қилишда лексеманинг барча хусусиятларини билишнинг ўзига хос ўрни бор.Масалан, соч, пешона, қулоқ, қош, кўз, киприк, бурун, ёноқ, энса, сўзлари бош ;тил, тиш, милк, лаклук, танглай сўзлари оғиз ;ичак, буйрак, йўғоничак, жигар сўзлари қорин; тирноқ, панжа, билак, тирсак,бармоқ сўзлари қўл сўзи билан боғлиқ парадигматик қаторларни ҳосил қилгани ҳолда ўзаро бирикиб туриб тана семантик майдонга бирлашади. Шу билан биргаликда санаб ўтилган сўзларнинг барчасида хусусийликлар ҳам кузатилади.54
Ҳар бир тилда сўзларнинг муайян заҳираси бўлади. Унга кирган сўзлар ўзларининг умумий ва хусусий белгиларига кўра бир-бирлари билан бирлашиб, ажралиб туради. Масалан, қуйидаги сўзларини олиб кўрайлик: сув – суюқ-ичимлик-табиий ҳавзадан олинади; сут-суюқ-ичимлик-сигирдан олинади; кофе - суюқ- ичимлик - кофе дарахтидан олинади.
Улар бир-бирига зидланганда суюқлик, ичимлик маънолари орқали бир ерга жамланади, аммо ўзларининг таркиби, ранги, истеъмол меъёри, тайёрланиш жараёни, жойи ва ҳоказоларига кўра уларнинг ҳар бири алоҳидаликни ташкил этади.
Айнан мана шу жиҳат сўзларнинг тилдаги дахлсизлигини, хусусийлигини таъминлайди ва уларни муайян парадигмаларга бирлаштириш имконини беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, ўзбек тилидаги семантик майдонларни аниқлаш ва уларнинг лисоний белгиларини тадқиқ этишда лексеманинг юқоридаги белгилари муҳим аҳамият касб этади.
Кейинги бўлимда лексема орқали ифодаланган предметлик маъносининг семантик майдонини ҳосил қилишдаги ўрни, денотат ва унинг турлари устида тўхталиб ўтилади. Моддий олам бевосита кузатишларда берилган бўлиб, оламнинг мураккаб тузилиши ичида инсоннинг ўзи ҳам бир элемент сифатида унинг таркибига кириб кетади. Материянинг бошқа шаклларидан инсоннинг ягона имтиёзи шундаки, у реал борлиқни ўз онгининг амалий шакли саналган тил орқали акс эттиради, яъни тил симметрик хусусиятга эга.
Оламдаги нарса ва ҳодисалар беададдир. Улар доимий ўзгаришда, такомилда. Бордан йўқ бўлмайди, йўқдан бор бўлмайди.
Лексема – сўз орқали ифодаланган денотат (реферант) муайян нарса-буюм эмас, балки ифодаланаётган предметларнинг умумлашма образидир.55 У реал борлиқдаги нарсага нисбатан олиниб, инсон онгида яратилади.
Лексема – сўз тўғридан-тўғри предметга (денотатга) боғланмайди, ўртада у ҳақда тушунча (умумлашма образ) бўлиши керак. Бунинг негизида эса асос (марказий) маъно ва уст (қўшимча) маъно шаклланади.
Масалан, сву, усв, всу товушлар йиғиндисини оладиган бўлсак, ўзбек тили учун уларнинг ҳеч қандай аҳамияти йўқ, аммо улардаги товушларни муайян тартиб-қоидалар асосида кетма-кет жойлаштирсак, с+у+в сўзи ҳосил бўлиб, у лексемага айланади ва мазмун планига эга бўлади.
Сўзнинг ифода плани ўзгариши билан унинг мазмун плани ҳам янги сифатга - сифат босқичига ўтади. Буни дарз-қарз-фарз-тарз каби сўзлар мисолида ҳам кўришимиз мумкин.
Сўзнинг мазмун плани, яъни маъно англатиши унинг ифода планига қараганда бирмунча мураккаброқ саналади.
Масалан, юқорида эслаб ўтилган сув сўзига эътибор берайлик. Унинг асосий маъноси водороднинг икки ва кислороднинг бир атомидан иборат бўлган (НОН), рангсиз, шаффоф суюқлик56 таърифидан келиб чиққан ҳолда мазкур лексеманинг маъно қурилмасини аниқлаш биз учун осон кечмайди.
Мисолларга эътибор бериб кўрайлик:
1.Қовун бирла узумнинг ҳажрида кўнглимда ғам ҳар жў,
Оқар сувнинг фироқидан кўзимдан ҳор дам оқар су57
2.Водавозлар олдида одамлар ғужғон ўйнарди. Бири пақир кўтарган, бири шиша банкада, бири косада сув олиб ичарди.58
3.Иш чатоқ, Кенжа мироб. Тоғдан катта сув келяпти. Дарҳол чора кўришимиз даркор.59
Сув сўзи биринчи гапда кўз ёши, иккинчи гапда ичимлик суви, учинчи гапда сел маъноларида қўлланган.
Мисолларнинг ҳаммасида сув орқали ифодаланаётган нарсаларга ишора бор.
Ирмоқ, жилға, дарё, сой, кўл, денгиз, океан, ботқоқ, кўприк, балиқ, булоқ, тўлқин, чўмилмоқ, чўкмоқ, сузмоқ, оқмоқ, соҳил, кема, қирғоқ каби лексемалар ўзларининг мазмун планлари билан сув лексемаси остида бирлашиб, тилда алоҳида семантик майдонни ҳосил қилади. Санаб ўтилган лексик бирликларнинг барчасида сув лексемасининг биз кўриб, билиб турадиган хусусиятларига, яъни унинг денотатив асосига таъкид тушаётгани кузатилади.
Сўзни туркий тилларнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда тилнинг системавийлиги, кўпсатҳлилиги, сатҳлараро муносабатлардан кеоиб чиқиб тавсифлаш ва тасниф этиш сўз билан боғлиқ бир қатор муаммоларни илмий асосда ҳал этишга ёрдам беради.60
Лексеманинг предметга алоқадорлигини мукаммал англаб олиш ва ўзбек тили лексикасидаги семантик майдонларнинг ўзига хос хусусиятларини белгилашда денотат турларини билиш жуда муҳим. Сабаб оламдаги нарсаларни тил ёрдамида тур ва жинсларга ажратиб, таснифлашда сунъийликка йўл қўйиб бўлмайди.
Аслида, оламдаги нарса ва ҳодисаларнинг ўзи табиий равишда муайян гуруҳларга ажралиб, умумий ва хусусий жиҳатларга кўра алоҳида тўдаларга бириккан ҳолда бўлади.
Ҳамма гап мана шу воқеликни тилда тўла-тўкис равишда ифодалай олишидадир.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish