3.4. Семантик майдонни белгилашда сигнификатив маънонинг ўрни
Тилнинг коммуникатив вазифасини юзага чиқаришда сўзнинг тушунчага бўлган муносабати, яъни сигнификатив алоқа муҳим аҳамият касб этади.
Тил бирлиги ифодалайдиган тушунчага сигнификат (лот.significativiuz – ишора этувчи, аён этувчи) дейилади.61
Лексема билан тушунча ўртасидаги алоқа деб аталади. Шу алоқа натижасида юзага чиқадиган маъно концептуал маъно (лот.conceptus – нимадир ҳақида тасаввур, тушунча) ёки десигнат (лот.designatium – белги орқали ифодалаш) деб юритилади.62 Сигнификатив алоқа сўз (белги)га реал фикрий мазмун олиб киради.
Инсон онгги моддий оламни идрок қилар экан, мияда бирданиганарса ва ҳодисаларнинг тугал образи пайдо бўлмайди. Сезги аъзолари ёрдамида ташқаридан олинган сигналлар тасаввурини уйғотада, у тушунча эса фикрга туртки бериб, инсоннинг онгида билиш, малака тарзида яшириниб ётган сўзларни туртиб чиқаради.
Масалан, дала, полиз, боғ сўзларини олийлик. Дала дейилиши билан тасаввуримизда пахта, буғдой, маккажўхори, беда каби экинлар экиладиган катта, кенг майдон – ер гавдаланади. У деҳқон, чопмоқ, эгат, пушта, экмоқ, ғўза, туп, пахта, суғормоқ, ҳосил, термоқ, трактор каби юзлаб лексемаларни ўзида жамловчи, умумлаштирувчи лексема (гипероним) сифатида онгимизда гавдаланади.
Даланинг ҳайдалган ёки ҳайдалмаганлиги, экин экилган ёки экилмаганлиги суғорилган ёки суғорилмаганлиги, ҳажми, кимга қарашли эканлиги ва ҳоказо белги хусусиятлари бизнинг онгимизда мавҳум образ тарзида яшайди. Полиз, боғ лексемаларига нисбатан ҳам худди шу гапни айтиш мумкин.
Дала лексемаси ўзбек тилида гаплашадиган барча инсонлар учун бир хил қийматга эга. Унинг экспонент (ифодаловчи)лик хусусияти муайян шаклий вариантлар доирасидан ташқарига чиқиб кетмайди. Айрим шеваларда тала, тола вариантларида талаффуз қилиниши мумкин, лекин мола, жала, қола тарзида иккинчи шаклга ўтмайди. Экспонент бузилиши билан концепт (предмет билан тушунча ўртасидаги алоқа)га ҳам путур етади.
Ҳар бир тил соҳиблари ранса-буюмларни аташда катта малакага, тажрибага эгадирлар. Дарҳақиқат, тил учун материал вазифасини бажарувчи бир-бирига узвий боғлиқ бўлган икки қутб: моддий оламдаги нарса-буюмлар, воқеа-ҳодисалар ҳамда инсоннинг руҳий оламидаги кечинмалар, ҳис-туйғулар ҳеч қачон якунига етмайди. Улар доимий равишда такрорланиб, муайян вазиятларда содир бўлиб, юзага чиқиб тураверадилар. Лексеманинг сигнификатив жиҳатини ўрганишда тилнинг лексик системасида муайян лексемаларнинг битта семантик майдон ичида бир-билан бирикиб туриб ягона парадигматик қаторни ташкил этиши муҳим аҳамиятга эга.
Семантик майдон очидаги ҳар бир лексемага шу гуруҳнинг энг кичк элементи сифатида қаралади ва унинг маъноси шу лексеманинг мазкур гуруҳ ичидаги бошқа лексемаларга нисбатан бўлган узвий алоқадорлиги асосида аниқланади.
Ўзбек тили лексикасидаги семантик майдонларни аниқлашда тушунчанинг психологик жиҳатларини ҳам ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга.
Айтилганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, предмет-тушунча-лексема ўртасида мустаҳкам диалектик бирлик мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |