O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Луғавий тизимни семантик майдон асосида тадқиқ этиш



Download 0,52 Mb.
bet14/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

3.2. Луғавий тизимни семантик майдон асосида тадқиқ этиш

Ўзбек тилшунослигида лексикани семантик майдон асосида ўрганиш тилимизга систем-структур методларнинг кириб келишига бориб тақалади. Тил ва нутқни, уларнинг бирликларини изчиллик билан фарқлаш тилнинг лексик таркибини яхлит бир система сифатида ўрганишга ва систем лексикологиянинг шаклланишига сабабчи бўлди.51


Мазкур йўналиш бўйича бажарилган илмий-тадқиқот ишлари шартли равишда учта гуруҳга бўлинади:
1. Систем тилшунослик ва систем лексикологиянинг умумий – назарий масалаларига бағишланган илмий-тадқиқот ишлари.
2. Сўзларнинг шакл ва маъно муносабатларини тадқиқ қилиш асосида луғатлар ва глоссарийлар яратиш бўйича бажарилган ишлар.
3.Семантик майдон назарияси асосида соҳалараро олиб борилган алоҳида илмий-тадқиқот ишлари.
Биринчи йўналиш бўйича Ш.Раҳматуллаевнинг семема ва фразема, семик таҳлил, Э.Бегматовнинг лексик қатламлар, И.Қўчқортоевнинг сўз маъноси ва унинг валентлиги, Н.Маҳмудовнинг семантик-синтактик асимметрия, А.Нурмоновнинг тил сатҳларини системавий тадқиқ этиш, Ҳ.Неъматов ва Р.Расуловларнинг систем лексикология асослари бўйича олиб борган илмий-тадқиқот ишлари ўзбек тили лексикологиясини янги сифат босқичига олиб чиқишда катта аҳамиятга эга бўлди.
Иккинчи йўналиш маълум бир мавзу дорисига кирган лексик бирликларни атрофлича тадқиқ этиш, уларнинг лисоний белгиларини аниқлаш ва турли мақсадларга мўлжалланган луғатлар, глоссарийлар яратиш билан тавсифланади (Ш.Раҳматуллаев, А.Ҳожиев, Х.Бердиёров, Р.Расулов ва шу кабиларнинг тадқиқотлари).
Учинчи йўналиш эса, семантик майдон назарияси соҳалараро алоҳида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, асосан, XX асрнинг 70-80 йилларидан бошланди. Шу муносабат билан ўзбек тили лексикологияси тавсифий босқичдан янги назарий босқичга кўтарилди. Бу босқич лексикани маълум бир семантик гуруҳлардан, муайян маъно элементларининг муносабатларидан ташкил топган яхлит бир система сифатида ўрганиш билан характерланади.52
Ҳ.Неъматов, З.Ҳусаинова, О.Бозоров, Ш.Искандарова, Р.Расулов, Р.Сафарова, Т.Мирзақулов, А.Собиров, Г.Неъматова, Б.Қиличев, Н.Нишонова, Ҳ.Ҳожиева ва бошқаларнинг ишларида генератив, дистрибутив, ономасиологик ва структурал методлардан фойдаланилган ҳолда ўзбек тили вокабуласининг айрим микромайдонларига хос бўлган хусусиятлар очиб берилган.



Download 0,52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish