Лингвистик методологиянинг асослари
Кўпинча фалсафий адабиётларда, онда-сонда тилшуносликда ҳам “Методологя нима?” ва “Унинг тадқиқот усул (метод)ларидан қандай фарқи бор?” сингари саволларга дуч келамиз. Бизнингча, методология ўрганиладиган манба (объект) нинг умумий хусусиятлари тўрисидаги асосий назарий фикрлар ҳамда у (манба)нинг тарихий тараққиётига оид маълумотлари мажмуидир. Буни тилшуносликка татбиқан айтсак, қуйидагилар умумметодологик асослар ҳисобланиши мумкин:
а) тил – тарихан тараққий этиб борувчи ҳодиса;
б) тил – ижтимоий ҳодиса ;
в) тил жамият билан мустаҳкам узвий алоқада бўса-да, ўз ички қонунларига эга бўлиб, тилнинг турли томонлари нотекис ривожланиб боради;
г) тил – ўзига хос тизимлари тизими;
д) тил учун диалектик зиддиятлар деб аталувчи хусусиятлар хос;
е) тил шаклий (моддий) ҳамда ички (маъно) томонлари тараққиёти орасида ўзаро фарқлар, узилишлар бўлади;
ё) тил маълум даражада инсон организмининг физиологик хусусиятларига тобе;
з) тил мутлақ турғун, мутлақ зиддиятсиз ва мутлақ нотўғри тизим бўла олмайди;
и) жамият аъзолари онгида тасаввурлар мажмуаси, муносабатлар чизмаси, шакл ва мазмун яхлитлиги, фикрни шакллантириш ҳамда уни ифодалаш имконият сифатида мавжуд бўлган тил нутқнинг турли кўриниш ва шаклларда моддий тус олади, моддий шаклларда (товушлар, ҳарфлар, имо-ишоралар, рамзлар ва ҳ.к.лар сираси) воқеланади, юзага чиқади;
й) тил ва нутқ зиддиятларини чуқур тадқиқ этиш – тилшуносликнинг муҳим муаммоларидан бири ва ҳ.к.10
Фаннинг умумий методологияси ҳар қандай илмий кашфиётни оча оладиган калит бщла олмайди, албатта. Бироқ у илмий тадқиқотларни тўғри йўналтира олиши ва бошқариб бориш хусусиятларига эга.
Хусусий фан методологияси эса мазкур фанни инқироз ҳолатларидан сақловчи, фаннинг маълум даврдаги аҳволига ўз вақтида тўғри баҳо берувчи ҳамда илмий-тадқиқот натижаларини умумлаштиришда фалсафий билимларнинг инсоният қўлга киритган барча ютуқларидан кенг фойдаланишни ўз ичига олган фаолиятнинг махсус кўринишидир.
“Метод умумий методология билан қандай муносабатларда?”. Метод, аввало, илмий тадқиқот усуллларининг муайян мажмуидир. Метод методологиядан фарқли ўлароқ, бирмунча тор маънодаги тадқиқот шаклидир. Масалан, қиёсий-тарихий метод, лингвистик жуғрофий метод, структур метод ва ҳ.к. Аниқроғи у (метод) ҳар доим тил ўрганишнинг маълум жиҳати (аспекти) билан боғлиқдир.
Метод фаннинг умумий методологиясига кирса-да, у билан жуда мустаҳкам боғланган, яъни метод ҳам, методология каби фан ва унинг ютуқлари билан узвий алоқададир. Масалан, қиёсий-тарихий методнинг ҳозирги ҳолати бунга яққол мисол бўла олади. Агар ёш грамматикачилар ўз тадқиқотларида товушлар, сўз ва унинг шаклларини тиклаш (реконструкциялаш)ни таъмин этувчи усуллларда фойдаланган бўлсалар, ҳозирги замон қиёсий-тарихий методи ареал лингвистика, типология, топонимика маълумотларидан фойдаланади.
Ҳар бир метод тадқиқот манбаи ҳақидаги муайян билимни тақозо этади. Методнинг назарий замини ўрганиш манбаининг ҳақиқий, яъни тўқиб чиқарилмаган хусусиятларига асосланиши зарур. Агар бу хусусиятлар сунъий равишда ўйлаб топилса, бундай ҳолларда метод ғайриилмийликдан иборат қуруқ сафсатага айланади.11 Шунинг учун ҳам Гегель ҳақли равишда таъкидлаб ўтганидек, : “Фалсафий метод тасодифий фаразиялардан ва доим ўзини кўрсатишга интиладиган махсусмулоҳазалардан тийиниб туришни талаб этади.”12
Тил ҳодисаларига диалектик ёндашув лисоний илмий метод тўғрилигининг мезонидир. Агар метод ўз ўрганиш манбаи хусусиятларини нотўғри тушуниш асосида юзага келган бўлса, бундай метод ўрганилаётган манба (факт) ларни тўғри тушунишга олиб борувчи тадқиқот учун асло ярамайди13
Тасаввуф қиёсиётининг чуқур билган Алишер Навоий билиш ва талқин этиш босқичларини ориф ва кўрлар мисолида жуда яхши тушунтиради.14
Кўрлар фил моҳиятини алоҳида-алоҳида аъзоларининг хусусиятлари деб билиб, ўзаро мунозарага киришадилар. Ориф эса уларнинг барчасини ҳақ деб ҳисоблайди, чунки:
Лек жамъ ўлғонда бу барча сифат,
Тилга ҳосилдур ул дам маърифат,
Комилу бийноға чун эрди яқин
Бетакаллуф деди бори сўзни чин15
Мунозарнинг сабаби шундаки, кўрларнинг билиш методи манбаининг алоҳида – алоҳида томонларини пайпаслаш. Орифнинг ўрганиш методи эса манбани яхлитлигича, бутунлигича илғай олишга асосланган бўлиб, бу ўз навбатида, тадқиқотчини ўрганиш манбаи ҳақида турли хил маълумот ҳосил қилишга йўллайди. Шу туфайли ҳам метод илмий тадқиқотда жуда муҳим аҳамият касб этади.
Юқоридаги тушунчалардан фарқли ўлароқ, илмий-тадқиқот усули яна ҳам тор доирада қўлланади. Бунга мисол тариқасида аналитик, парадигматик, синтагматик таҳлил усулларини келтириш мумкин. Равшанки, илмий-тадқиқот усулини умумий методология даражасига тенглаштириб қўймаслик керак. Шунингдек, илмийтадқиқот ғайриилмий ва нотўғри тадқиқот методи муайян умумий методологик талабларнинг юзага келишига жиддий тўсиқ бўлади ҳамда номақбул илмий тадқиқот усулларини юзага келтиради. Буларнинг барчаси яна бир марта тил ҳодисаларига диалектик ва материалистик ёндашувни тилшуносликнинг умумий методологияси муайян методлари ҳамда илмий-тадқиқот усуллари учун ягона тўғри мезон эканлигини исботлайди.
Шу хусусда йирик тилшунос олим, академик Б.А.Серебренников ёзган эди: “... тил ҳодисаларига материалистик ёндашувнинг биринчи ва мутлақ талаби ҳодисанинг талқини, уни тушуниш, айни ҳодисанинг ҳақиқий табиатига , ҳақиқий моҳиятига хос бўлмоғидир. Аммо бу қанчалик ғайритабиий туюлмасин, барча қийинчиликлар ана шу ердан бошланади. Тилни ҳар қандай ортиқча қўшимчаларсиз, қандай бўлса ўшандайлигича тушуниш бениҳоя қийин”.16
Аммо қанчалик мушкул бўлмасин, тил ҳодисаларининг моҳияти тўғри очилмай қолаверади.
Тил ҳодисаларига диалектик ва материалистик ёндашувни амалга оширишнинг маълум шартлари ҳам мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1.Ўрганилаётган манба (объектлар)ни етарли даражада билиш.
2.У (ўрганиш манбаи)ни ҳар томонлама тадқиқ этиш.
3.Қилинган хулосаларни доимий равишда текшириб бориш.
4.Дилектик-материалистик асосдаги илмий-тадқиқот усулларини ривожлантириш.
Турли манба (объект, предмет)лар тадқиқотчилари сингари тилшунос ҳам фалсафада ишлаб чиқилган категориялардан изчил фойдаланмоғи лозим.17
Академик А.Семёнов ёзади: “Фаннинг турлича соҳаларида диалектикадан билиш жараёни методи мифатида фойдаланиш у (диалектиканинг) нинг категориялар тизимини қўллаш ўша фанларнинг ривожланишига сабаб бўлади”.18
Шундай қилиб, тадқиқот фаолиятнинг ҳар бир босқичи шу босқичларга мос келадиган фалсафий тушунчалар билан чамбарчас боғлиқ эканлигини унутмаслик даркор. Буни чизма шаклида қуйидагича кўрсатиш мумкин:
Фан ----- тадқиқот фаолияти узвлари
услубиёт
Тадқиқот фаолияти узвлари манба
услуб
Диалектика нарсаларни, уларни хоссалари ва муносабатларини, шуннингдек, уларнинг ақлий инъикосларини, тушунчаларини ўзаро алоқадорликда, ҳаракатда, пайдл бўлишда, зиддиятли ривожланишда ҳамда бир турдан иккинчи турга ўтишда олиб қарайди.
Диалектикани онгли равишда татбиқ этиш унинг тушунчаларидан тўғри фойдаланиш, ҳодисаларнинг ўзаро алоқадорлигини, уларнинг зиддиятини, ўзгарувчанлигини, қарама-қаршиликларнинг бир-бирига ўтиш мумкинлигини ҳисобга олишга имкон беради. Ҳодисаларни таҳлил қилишга диалектик ёндашувгина уларнинг ҳақиқий қонуниятларини ва тараққиётнинг ҳаракатлантирувчи кучларини очишга, истиқболни илмий равишда олдиндан кўришга ҳамда уни амалга оширишнинг самарали йўлларини топишга ёрдам бера олади.
Исталган фандаги дунёқараш, фалсафий нуқтаи назарнинг моҳияти тадқиқотчининг мазкур фан (соҳа) тадқиқот манбаини қандай тушуниш ва бу манбага қайтарзда ёндашувда ўз ифодасини топади.
Тилнинг серқирра, мураккаб ҳодиса эканлиги унинг бирликларига диалектик ёндашувни талаб қилади. Бу эса уларниқандай бўлса, шундайлигича (объектив), доимий тараққиётда, турли алоқа ва муносабатлар қуршовида ўрганиш имконини беради. Айнан шундай ёндашув ўрганиш манбаининг кўплаб томонларини қамрай олади, тадқиқотчига тил, унинг бириликлари, систем тузилишнинг моҳиятини очиб бера олади. Масалан, диалектик логика (қиёсий мантиқ) метод ёрдамида туркий тиллар фактларини ўрганишнинг сермаҳсуллигини атоқли тилшунос С.Н.Ивановнинг қатор ишлари тасдиқлайди.19
Тил ўрганишга систем-структур ёндашувда тил бирликлари (фонема, морфема ва ҳ.к.)нинг ҳақиқийлиги, бирлиги, шакл ва катеорияларини улардаги муносабатлар билан қориштириб юбормаслик лозим. Диалектик мантиқ ўрганиш манбаини фақат унинг муносабатлари орқалигина эмас, балки уни тадқиқотчига боғлиқ бўлмаган ҳолда мавжуд бўлган ҳамда ўзидаги барча сифат, хусусият, муносабатларнинг ташувчиси сифатида ҳам кўриб чиқади.
“Нарса”нинг, яъни ўрганиш манбаининг бевосита мавжудлиги (объективлиги) ҳақидаги фикр диалектиканинг биринчи ва энг муҳим воҳид (элемент)идир.20
Бинобарин, тил бирлигига ўзидаги барча алоқа ҳамда мунрсабатларнинг ташувчиси сифатида қаралаши зарур ва унга ички табиатга хос бўлмаган ҳеч қандай хусусиятларни зўрма-зўраки тиркамасдан ўрганилиши шарт. Бошқача айтганда, тил бирликлари зотий (субстанционал) равишда тадқиқ этилиши даркор.21
Do'stlaringiz bilan baham: |