O'zbekiston Respublikasi Xalq ta'limi vazirligi Muqimiy nomidagi Qo'qon davlat pedagogika instituti


Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши



Download 0,52 Mb.
bet5/23
Sana23.06.2022
Hajmi0,52 Mb.
#695801
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Ўзб.тилида синоним. ДИССЕРТАЦИЯ (магист.дисс.) ОХИРГИ ВАРИАНТ 01.05.2012

Диссертациянинг ҳажми ва тузилиши. Тадқиқот “Диссертациянинг умумий тавсифи”, кириш, 2 боб, умумий хулосалар ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Умумий ҳажми ... саҳифани ташкил этади.


Кириш
Ўзбекистонда миллий истиқлол шарофати билан ўзлигимизни англаш ва тарғиб этишга улкан имкониятлар туғилди.5 Мустақиллигимизнинг илк қадамлариданоқ фан ва таълим соҳаси туб ислоҳотлар майдонига айланди. Тил сиёсати, она тили мавқеи ва унга муносабатнинг тамоман янгиланиши эса мустақиллик арафаси бўлди.6
Бугунги кунда миллийликнинг нафақат миллий тил, балки бу тилнинг асосини, мағзини ташкил этувчи тафаккурга ҳам хослиги қонуниятини ҳисобга олган ҳолда лингвистик изланишлар олиб бориш давр талабига айланди. Шундай экан, мантиқий категорияларнинг тилда ифодаланиши, семантик майдон, семантик муносабат, синонимик хусусият, семантик қиймат кабиларни тавсифлаш фанимиз учун янги истиқболлар эшигини очиши, шубҳасиздир.
Тилшуносликда луғавий синонимия тушунчаси, луғавий - синонимик қатор, синонимик уя кабилар лисоний майдон нуқтаи назаридан анча муфассал ўрганилган.7 Лекин бу масала лисоний тизим ва унинг методологияси аспектида махсус тадқиқ этилмаганлиги боис, ишда мана шу жиҳатларни имкон қадар ёритишга ҳаракат қилдик.


I БОБ. ЛИСОНИЙ ТИЗИМНИНГ ЎРГАНИШ МАНБАИ ВА МЕТОДОЛОГИЯСИ



    1. Илмий дунёқарашнинг фалсафий-лисоний тавсифи.

Ҳар қандай фан маълум тушунчаларга таянади ва воқеликда мавжуд нарса, ҳодиса, белги-хусусиятлар, улар орасидаги муносабатларни ўрганади. Бошқача айтганда, ўз ўрганиш манбаи ҳамда уни тадқиқ этиш усулига эга. Шуни ҳам айтиш керакки, тадқиқотчи истайдими, йўқми муайян бир дунёқарашга эга бўлиши шарт. Маълумки, фалсафий дунёқараш ўз асослари (принциплари) ни шунчаки эълон қилиб ва кишиларга уқитирбгина қолмайди, балки уларни исбот қилади, мантиқий жиҳатдан хулоса қилиб чиқаради. Албатта, назарий томондан асосланадиган ҳар қандай дунёқараш ҳам илмий тавсифга эга бўлавермайди. Ўз мазмуни жиҳатдан фалсафий дунёқараш илмий ҳам, ғайри илмий ҳам ёки, ҳатто, илмга хилоф ҳам бўлиши мумкин. Бор ҳақиқатни тўғри аск эттиришга имкон берадиган, ўз хулосаларини ўзига замондаош фан маълумотлари билан асослайдиган, тафаккурнинг илмий усулидан фойдаланидиган, турли хилдаги ғайриилмий қарашларга ўрин қолдирмайдиган дунёқарашгина илмий дунёқараш ҳисобланиши мумкин.8


Ўз-ўзидан маълумки, илмийлик масаласига тарихий нуқтаи назардан қаралмоғи лозим. Масалан, XVIII аср француз материалистларининг қарашлари илмий дунёқараш эди. Уларнинг қарашларидан тарихан ўткинчи мазмун билан бир қаторда ўткинчи бўлмаган мазмун ҳам мавжуд бўлиб, ушбу мазмунни ҳозирги замон материализми мерос қилиб олган. Буюк руҳоний (иедалистик) фалсафий тизимларда (масалан, Декарт, Лейбниц, Кант, Фихте, Гегель ва бошқ.) ҳам мавжуд муносабатлар ва алоқадорликларнинг нечоғлик тўғри қамраб олинганлигига қараб, уларда илмий ғоялар, қоидаларни кўриш мумкин эди.
Шарқда X- XIII асрларда тасаввуф деб аталган алоҳида дунёқараш – Оламни, Инсонни ва Борлиқни ўрганиш фалсафаси шаклланди, ривожланди. Бутун асослари билан объектив идеализм (яъни болиқнинг моҳияти шаклда эмас, балки Руҳ-Қудрат, Бунёдкор, Ҳақ, Оллоҳ ва ҳ.к.лардан) ушбу омилларгша суяниб, ўз гнрсеологияси- билиш назариясини шакллантирган эди. Абу Ҳамид Муҳаммад Ғаззолий, Ибн Арабий, Ибн Рушд каби ўнлаб Шарқ мутафаккирлари асарларида ривожлантирилган бу ғоялар таъсирини юқорида зикр этилган руҳоний (идеалистик) фалсафий тизимларда кўриш мумкин.9
Тасаввуф, Ғарбий Европа материалистик ва идеалистик фалсафаларида шаклланган ҳамда ривожланган қиёсий (диалектик) ғоялар Гегель таълимоти орқали – объектив идеализмвоситасида материалистик таълимот ишлари, жумладан, ҳозирги ўзбек тилшунослигига ҳам кириб келган эди.
Биз узоқ давр мобайнида юзлаб докторлик ва номзодлик диссертациялари, нашр этилган минглаб асрларда “Ишимизнинг тадқиқ усули” ёки “методологяси” деа тадқиқот усули методологиясини узул-кесил ҳал қилинганлигини имкон қадар тан олдик. Шунинг учун ҳам ишимизни айнан шу тушунчаларнинг шарҳидан бошлашни лозим топдик. Бунинг боиси шундаки, биз энди бир пайтлардагидек, “метафизик” деб, нотўғри талқин этилган , том маънода эса диалектикага тамоман, зид бўлган диалектик тушунчаларнинг фанга зўрлаб киритиш даврида яшаётганимиз йўқ. Зеро, айни замонда Ватанимиз Ўзбекистон ҳам ўзининг янги тарихий босқичга – мустақил жумҳурият босқичига қадам қўйди. Бу эса ўз навбатида, фанимизнинг юқоридаги каби асос тушунчаларига ҳам маълум аниқлик киритшни тақозо этади.
Ҳар қандай фан асосида табиат ва жамият ҳодисаларига материалистик ёндашув ётади. Шундай экан, табиат, жамият ҳодисаларига материалистик ёндашувлар ва фан бир-бири билан мустаҳкам алоқадордир. Фанимиз тарихида турли умумий методологик асослар илгари сурилган бўлиб, уларнинг баъзилари ўзларининг номатериалистик тавсифга эга бўлганлиги туфайли аҳамиятини йўқотди.




    1. Download 0,52 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish