O`zbekistоn respublikasi


-мавзу: Гулли ўсимликларда оталикнинг тузилиши ва тараққиёти



Download 25,07 Mb.
bet6/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

2-мавзу: Гулли ўсимликларда оталикнинг тузилиши ва тараққиёти.
Режа:
1. Mикроспорогенез чангнинг тузилиши.
2. Чангдон деворини цитокимёси, ультра тузилиши.
3. Микроспораларни шаклланиши
4. Генератив ва вегетатив ҳужайраларнинг ҳосил бўлиши.

Mикроспорогенез чангнинг тузилиши.Гулдаги чангчилар тўплами андроцей (andros – эркак, oikos - уй) деб аталади. Гулда биттадан (шойи гул) бир неча юзтагача (атиргул) чангчилар бўлиши мумкин. Чангчилар гулда 3 доирани ташкил қилади. Улар спирал ёки доира ҳолда жойланиши мумкин. Чангчилар сони ҳар бир оила ва туркумлар учун доимий бўлади.
Гулдаги чангчилар ривожланишнинг дастлабки даврларида гулқўрғон элементлари каби бўртма шаклда юзага келишидан бошланади. Бу бўртманинг ташқи қавати эпидермис ҳужайраларидан ва эпидермис остидаги меристема ҳужайралардан ташкил топган. Кейинчалик бу бўртмаларда чангдон (уялар) шаклланади (1-расм).
Чангдон кўпинча узунасига кетган ва кўп ҳолларда жуда ингичка бўлиб, гўё оталик ипининг давомидек бўлиб кўринадиган боғловчи билан бир-биридан ажралган иккита нимтадан иборат бўлади. Чангдон оталик ипига қўзғалмайдиган, гоҳо тебраниб турадиган бўлиб боғланган. Боғловчи қисмнинг чеккасида чангчилар табақалашиб, чангчи ипидан бошланадиган прокамбиал боғламларни ўрайдиган махсус ҳужайралар ҳосил бўлади, улар чангчиларни ривожланишида физиологик фаол вазифани бажаради. Чангдоннинг ҳар бир ярми ўсимликларнинг жуда кўпчилигида бўйига кетган тўсиқ билан иккита чанг хонаси ёки чанг халтасига бўлинади.
Археспорий. Чангчининг ривожланишини дастлабки даврларида ҳар бир уяда эпидермиснинг субэпидермал қаватида бир ёки бир нечта ҳужайра табақалашади. Улар бирламчи археспорийнинг ҳужайраларига айланади. Археспорий ҳужайраларнинг цитоплазмаси бир мунча қуюқ, донадор, вакуолалари кам бўлиб, ядроси ва ядрочалари катта бўлади. Турли систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларда археспорий ҳужайраларининг сони турлича бўлиб, улар митоз бўлиниш йўли билан кўпаяди. Кейинчалик чангдон ривожланиши билан археспорий тангентал йўналишда тўсиқлар ҳосил қилиб, париетал ҳужайралар ва археспорийнинг иккиламчи ҳужайраларини, яъни спороген тўқимани ҳосил қилади.
Чангдон девори. эпидермис ҳужайралари ва унинг париетал қават ҳужайралари биргаликда чангдон деворини ҳосил қидади. Париетал қаватнинг ҳужайралари периклинал бўлиниб, икки қават ҳужайраларни ҳосил қилади. Улардан эпидермисга тақалиб тургани ташқи, иккиламчи археспорий-спороген тўқима томондаги ички қаватга айланади. Ташқи субэпидермал қаватнинг ҳужайралари кейинчалик фибриоз қаватга, яъни эндотецийга айланади. Унинг ҳужайраларини пўстида одатда фибриозли йўғонлашмалар ҳосил бўлиб, чанг доналари етилганидан кейин чангдон уяларини очилишига хизмат қилади. Ички қаватнинг ҳужайралари яна бир марта бўлиниши натижасида ўрта ва тапетум қаватлар ҳосил бўлади (1-расм).


Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish