1-расм. Чангдон уяларининг ҳосил бўлиши.
э –эпидермис; с –субэпидермал қават; Энд.-эндотеций; д – тапетум қават; а- археспорий;
Юқорида баён қилинганлардан шундай хулоса қилиш мумкинки, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг кўпчилигида чангдон девори тўрт қават ҳужайралардан: эпидермис, эндотеций, ўрта ва тапетум қаватларидан иборат. Айрим ўсимликларнинг чангдон девори ўрта қават ҳужайраларининг бўлиниши натижасида бешинчи қават ҳам ҳосил бўлади. Биз юқорида чангдон деворини ҳосил бўлишини тавсифлаганимиздан ташқари бошқа йўллар билан шаклланишлари ҳам рўй беради.
Гулли ўсимликларнинг микроспорогенез типлари (Батыгина ва бошқ.,1963).
Чангдон деворини шаклланишининг тўрт типи маълум бўлиб, улар қуйидагилар:
Solonaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватнинг табақалашуви марказдан қочма (центробеж) – йўналишда, тапетум-париетал қаватни ҳосиласи ҳисобланади.
Ranunculaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватни табақалашуви марказдан қочма – центробеж йўналишда бўлиб, тапетум -иккиламчи археспорийнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Apiaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватни табақалашуви марказга интилиш – центростремил йўналишида бўлиб, тапетум-париетал қаватнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Ericaceae оиласига мансуб ўсимликларда париетал қаватни ривожланиши марказга интилиш – центростремил йўналишида бўлиб, тапетум – иккиламчи археспоийнинг ҳосиласи ҳисобланади.
Тапетум. Тапетум чангдонда археспорийга тақалиб турадиган ҳужайраларларнинг ички қавати ҳисобланиб, унинг ҳужайралари ўзаро плазмодесмалар орқали боғланган. Тапетум ҳужайралари ривожланишнинг дастлабки даврида қуюқ цитоплазмали ва бир ядроли бўлади. Кейинчалик тапетум ҳужайраларида ядронинг бўлиниши рўй бериб, одатда цитокинез амалга ошмайди. Натижада тапетум ҳужайралари икки ёки кўп ядроли ҳужайрага айланади. Кўп ядроли ҳужайраларда алоҳида ядроларнинг қўшилиши натижасида полиплоид ядроларни ҳосил бўлиши рўй беради.
Тапетум чанг доналарини шаклланишида катта аҳамиятга эга. Чанг доналари бу қаватдаги озиқ моддалар билан озиқланганлиги туфайли тапетум ҳужайралари парчаланиб йўқола бошлайди. Тапетум ҳужайраларини парчаланиш жараёни асосан икки типда: а) амёбоид ёки периплазмодий; б) безли ёки секретор равишда рўй беради. Тапетумни ҳужайраларини амёбоид тип парчаланишида уни пўсти эрийди, протопластлари ўзаро қўшилиб чангдонни ичига киради. Безли типда тапетум пўстини чангдонга қараган томони эрийди, ҳужайралар ўзаро қўшилиб яссиланади, уларнинг цитоплазмалари таркибидаги моддалар ҳосил бўлаётган чанг доналари томонидан ўзлаштирилади. Тапетумнинг қаватининг парчаланиши микроспоралар тетрадасини ҳосил бўлишидан бошланиб, икки ҳужайрали чанг донасини ҳосил бўлгунча бутунлай редукцияланиб кетади.
Тапетум чанг доналарининг пўстини, яъни спородермани ҳосил бўлишида асосий аҳамиятга эга. Уни спорополленин билан таъминлайди. Чанг донасини пўстига тапетум ҳужайраларидан молекуляр оғирлиги унчалик катта бўлмаган спорополленинга яқин тузилмадаги моддалар тушади, улар чанг донасининг пўстида полимерланиб тайёр озуқага айланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |