O`zbekistоn respublikasi



Download 25,07 Mb.
bet4/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Чангдон девори. эпидермис ҳужайралари ва унинг париетал қават ҳужайралари биргаликда чангдон деворини ҳосил қидади. Париетал қаватнинг ҳужайралари периклинал бўлиниб, икки қават ҳужайраларни ҳосил қилади. Улардан эпидермисга тақалиб тургани ташқи, иккиламчи археспорий-спороген тўқима томондаги ички қаватга айланади. Ташқи субэпидермал қаватнинг ҳужайралари кейинчалик фибриоз қаватга, яъни эндотецийга айланади. Унинг ҳужайраларини пўстида одатда фибриозли йўғонлашмалар ҳосил бўлиб, чанг доналари етилганидан кейин чангдон уяларини очилишига хизмат қилади. Ички қаватнинг ҳужайралари яна бир марта бўлиниши натижасида ўрта ва тапетум қаватлар ҳосил бўлади (1-расм).
Ўсимликларнинг цитологияси фанидан бизга маълумки, спорогенез, гаметофит ва муртакни ривожланиши битта ҳужайрадан бошланади. Уруғланиш бу иккита ҳужайрани ўзаро мулоқоти ва ниҳоят уларни қўшилишидан иборат. Бу ўсимликлар цитоэмбриологиясига боғлиқ жараёнлар ҳужайра даражасида рўй беришини англатади.
Ўсимликлар эмбриологиясини цитология билан алоқадорлиги ҳақида айрим тадқиқотчилар эмбриологияни жинсий кўпайиш цитологияси деб қарайдилар. Бироқ бундай нуқтаи назар тўғри эмас, чунки уни ўзига хос вазифалари мавжуд, эмбриологлар уни муваффақиятли тарзда ҳал этишмоқда.
Ўсимликларнинг кўпайиши жинсий ва жинссиз, наслларни галланиши билан боғлиқ ҳолда содир бўлади. Ўсимликда рўй берадиган мейоз жараёнини ўрганишда эмбириологлар, цитологлар ва генетикларнинг қарашлари, нуқтаи назарлари ўзаро тўқнаш келадиган ягона жараён эмас. Ўсимликдаги жинсий ҳужайраларни ривожланиши, уларнинг қўшилиши ва кейинчалик зиготани ривожланиши ҳақидаги қонуниятлар тўғрисидаги билимлар эмбириологлар ва генетиклар учун ҳам бир хил даражада зарур.
Ўтган асрнинг 50 йилларида тараққий этиб ривожланган молекуляр биология билан эмбриология соҳасидаги мунобатлар ҳозирги кунга келиб, юксак даражага кўтарилиб бормоқда. Эмбриологияни муваффақиятли тарзда ривожланиб бориши, ДНКнинг тадқиқ этиш натижалари билан боғлиқлигини кўплаб мутахассислар таъкидлашмоқда. Бу борада мумтоз тадқиқотлар кўпайиб бормоқда. Ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганиш борасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар умумбиологик характердаги қонуниятларни ҳал этишда, хусусий ривожланишга оид ғояларни яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Эмбриологияни ўрганиш борасидаги янгича ёндашувлар бу фаннинг тараққиётини, унинг мазмунини тобора оширмоқда. Морфологиянинг бир тармоғи деб қараб келинган эмбриология, энди ўсимликлардаги эмбриологик белгиларни тавсифлаб беришда аввало уруғланиш ва ривожланишнинг дастлабки босқичларидаги таълимотга, эмбриологик ривожланиш жараёнида ҳужайралараро, тўқималараро, органлараро, организмлараро алоқадорликларни ўрганишга йўналтирилган таълимотга айланган.
Ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганиш борасида олиб борилаётган тадқиқотлар нафақат назарий, шунингдек илмий-амалий аҳамиятга эга. Бу йўналишда олиб борилаётган илмий тадқиқотлар турли систематик ва филогенетик алоқаларни илмий асосланган ҳолда ҳал этиш имкониятларини ҳам яратади. Бунда ўсимликлар оламининг оддийдан мураккабга томон ривожланиш қонуниятларини очиб беришда асос бўладиган маълумотларни беради.
Эмбриологик тадқиқотларнинг натижалари ҳақидаги маълумотлар гаметогенез, уруғланиш, эмбриогенез, шунингдек, мос келмаслик ҳодисаси ва стерилликни олдини олиш, апомиксис, сунъий шароитда адвентив муртак ва партоногенетик мевалар олиш, сунъий озуқа муҳитида in vitro шароитида ўстириб, янги истиқболли формаларни олиш имкониятларини яратади.
Ўсимликлар эмбириологиясидаги илмий тадқиқотларда дастлаб ўрганиладиган объектни фиксирлаш, уни ёруғлик ёрдамида кўриладиган микроскоп, электрон микроскопия ва ҳозирда яратилган кўплаб турли-туман электрон жиҳозлардан фойдаланилади.
Ёруғлик ёрдамида кўриладиган микроскоп ўсимликлар цитоэмбриологияси бўйича олиб бориладиган тадқиқотларнинг асосини ташкил қилади. Ҳозирги кунда уни компьютерга улаш орқали бу борада кўплаб янгиликлар қилиниб, фойдаланиш самарадорлиги оширилмоқда.
Фиксирланган ҳужайрани ўрганиш бир-бирини давомчиси бўлган бир қатор тадбирларни қўллаган ҳолда доимий препаратлар тайёрланиб, хоҳлаган вақтда ундан мунтазам фойдаланиш имкониятини берадиган услуб бўлиб ҳисобланади. Бу усулнинг қулайлик томони кўп бўлса ҳам, уни тайёрлаш даврида қўлланилаётган рангли кимёвий бўёқлар ҳужайра тузилмаларининг ҳақиқий ҳолатини анча ўзгартиради. Шунга кўра, доимий препаратлардаги объектни тирик ўсимликдан вақтинчалик тайёрланган объект билан қиёслаб ўрганиш, тадқиқ этилаётган объект ҳақида тўлароқ маълумотлар олиш имконини беради.
Ўсимликлар цитоэмбриологиясида цитокимёвий таҳлил кўп томонлама услуб бўлиб, ҳужайрадаги моддаларнинг ўзига хослигини аниқлаш билан уларнинг ҳужайра қисмларида тўпланганлиги, тақсимланиши ҳамда алоҳида тузилмаларни метоболияда иштирокини ўрганишга имкон беради. Моддаларни цитокимёвий усул билан аниқлашда, модданинг хусусияти, фойдаланилаётган бўёқ ва бўялаётган тузилма муҳим ҳисобланади.
ДНКни бўяшда қўлланиладиган Фельген реакцияси мисол сифатида қаралганда, аввало кислота таъсиридаги гидролизда пуринлар ажралади. Дезаксирибоза альдегид гуруҳлари ҳосил бўлади. Бу гуруҳлар Шифф реактиви билан таъсирланиб, ДНК тўпланган жойда қизил ранг ҳосил қилади. Бўёвчи модда муайян миқдорда ранг беради.
Цитокимёвий реакциялар маҳсулотининг миқдори, цитофотометрик муайян тўлқин узунлигини ютиши билан аниқланади. Бу усул ДНК миқдорини аниқлашда кўп қўлланилади. Қизил рангга бўяладиган фуксин миқдори ДНК миқдорига тенг бўлади.
Ҳужайрада жамланган моддалардаги цитокимёвий реакцияларини цитофотомертия ёрдамида моддаларни маълум тўлқин узунликдаги спектр нурларининг ютиши орқали аниқланади. Модданинг миқдори ультрабинафша спектрдаги нурларни ютишига боғлиқ.
Цитоэмбриологияда ҳозирги кунда люминесцент (флуоресцент) микроскопия ҳам кўп қўлланилади. Бу усул кўплаб моддаларни қисқа тўлқинли нур билан нурлаганда ютилган нурларнинг энергияси ҳисобига қўзғалган ҳолга ўтишига асосланган. Люминесцент микроскопияда энергия манбаи сифатида мовий-сапсар ёки ультрабинафша нурлардан фойдаланилади.
Люминесценциянинг икки тури бўлиб, қисқа тўлқинли нур билан нурланганда табиий модда ўзини флуорисцентлигини, иккиламчисида эса ўрганилаётган модда флуорохромлар билан таъсирлангандаги люминесцентликни намоён қилади. Ҳужайранинг маълум тузилмалари флуорохромлар билан алоҳида рангга бўялиб, улар шу асосда фарқланади. Миқдорий флуорометрия усулини қўллаб, ҳужайрадаги модданинг миқдорига баҳо бериш мумкин.
Люминесцент микроспектрал таҳлил ёрдамида ҳужайрадаги нуклеин кислоталарнинг физикавий, кимёвий ҳолатларини аниқлашда фойдаланилади. Липидлар ва РНК ёки ацитилланган гистонларни турли усуллар билан ажратилгандан кейин нуклеин кислоталарни оқсиллар ва липидлар билан қанчалик алоқадорлигини, ўрганилаётган ядродаги хроматинда уларнинг қандай тузилмавий ҳолатдалигини аниқлаш мумкин.
Ҳужайрадаги биополимерларни қаерда тўпланганлиги, уларни ҳосил бўлиш динамикасидаги жараёнларни авторадиография услуби билан аниқлаш мумкин. Нишонланган радиоактив изотопларни ҳужайрага киритиб, уларни қайд этиш билан аниқланади.
Ўсимликдан ажратилган орган ёки уни бир қисми, тўқима ёки ҳужайрани алоҳида озиқли муҳитда ўсиш усули билан уруғкуртак ёки муртак ўстирилиб, унда рўй бераётган жараёнлар ўрганилади. Бу усулни қўллаш билан уруғланиш, муртак ва эндоспермни уруғда ривожланиш жараёнларини тўла ҳолда ўрганиш имконияти яратилади. Бу усул муҳим амалий аҳамият касб этади. Айниқса, қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил олишда, шунингдек эркак ва урғочи организмларни чатиштиришда мос келмаслигини бартараф этишда самара беради.
Уруғкуртакни ферментлар ёрдамида мацерация усулида ўрганишда пектиназа ва цитаза хусусий таъсир этиб, ҳужайралараро оралиқларни йўқотади ва ҳужайра протопластига таъсири бўлмайди.
Шундай қилиб, ҳозирда ўсимликлар цитоэмбриологиясини ўрганишда қўлланиладиган услублардан тўла фойдаланиб, эмбрионал тузилмаларни, уларнинг фаолиятидаги ўзгаришларни тўла тарзда тадқиқ этишнинг кенг имкониятлари яратилган. Шуниси муҳимки, эмбриологияда фақат тавсифлаш эмас, миқдорий тадқиқотларнинг натижалари асосида математик таҳлил этиш ҳам йўлга қўйилган.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish