O`zbekistоn respublikasi


Дихогамия, протандрия, протогения ва гетеростилия



Download 25,07 Mb.
bet29/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Дихогамия, протандрия, протогения ва гетеростилия. Гулли ўсимликларда ўз-ўзидан чангланмастлик ва четдан чангланиш учун қуйидаги мосланишлар мавжуд:

  1. Дихогамия – чангчи ва уруғчининг турли вақтларда етилиши бўлиб, унинг икки шакли фарқланади:

а) протандрия – чангчининг уруғчидан олдин етилиши;
б) протогения – уруғчининг чангчидан олдин етилиши.

  1. Гетеростилия – айрим ўсимликларнинг гулларида чангчи ипи ва уруғчи устунчасининг узунлиги турлича бўлиб, бунинг натижасида чангдон ва уруғчи тумшуқчаси турлича баландликда жойлашади. Гетеростилиянинг икки типи маълум.

а) диморф – агар гулнинг икки туркуми бўлса, улардан бирида уруғчи тумшуқчаси узун, иккинчисида қисқа бўлади (Primula, Linum, Fagopyrum);
б) триморф – агар гулнинг уч туркуми бўлса, улардан бирида уруғчи тумшуқчаси узун, яна бирида ўртача ва бошқа бирида қисқа бўлади (Lythrum, Oxalis).

  1. Orchidaceae, Asclepiadaceae, Labiatae, Scrophulariaceae ва бошқа қийшиқ гулли ўсимлик оилалари вакилларининг гулларидаги чангчи ва уруғчининг тузилиши механик жиҳатдан гулларнинг ўз-ўзидан чангланишига йўл қўймайди.

  2. Ўз-ўзидан уруғлангандаги бепуштлик – айрим ўсимликлар жумладан, Secale, Brassica, Tarazacum kok-saghyr ларда ўз-ўзидан чангланганда уруғ ҳосил бўлмайди, Beta vulgaris да эса уруғланиш кузатилмайди, муртак ва эндосперм дегенерацияси юз беради.

ЧАНГ ДОНАСИНИ УНИШИ
Ташқи ва ички муҳитнинг қулай шароитлари юзага келиши билан чангдонда етилган чанг доналари, биз юқорида қайд этган усуллар билан уруғчининг тумшуқчасига тушади ва у ерда уна бошлайди. Чанг донасининг униши, уни бўкишидан цитоплазмадаги ҳаракатларни фаоллашуви билан бошланади.
Цитоплазманинг ҳаракати муҳим физиологик аҳамиятга эга, унинг таъсирида турли моддаларни тенг тақсимланиши рўй беради. Унаётган чанг донаси уруғчи тумшуқчаси ҳужайралари билан мустаҳкам алоқада бўлади. Чанг донасини тумшуқчага тегиши билан ўзаро фаоллашади. Бунда тумшуқча липид ва фенол табиатли моддаларни ажратади. Уруғчи тумшуқчасидан ажралган моддалар чанг донасини сув билан таъминлаб, уни бўкишига ва ундаги ферментларнинг фаоллашувига олиб келади.
Чанг доналари ҳам ўз навбатида суюқлик ажратади, уни таркибида турли хил ферментлар бўлиб, улардан крахмал парчаловчилари фермент алоҳида аҳамиятга эга. Чанг доналари айрим мой ва унда эриган каротин моддаларини ҳам ажратади. Суюқ моддаларни ажратмайдиган чанг донаси ўсмайди.
Чанг доналари ва уруғчи тумшуқчаси орасидаги муносабатларда қайси бири бирламчи эканлиги ҳақида ҳозиргача ишонарли маълумотлар кам. Бир гуруҳ мутахассис – тадқиқотчиларнинг фикрича, уруғчи тумшуқчасидаги сўрғичлар хемотропик фаолликнинг манбаи деб ҳисоблашади. Бошқа тадқиқотчилар эса чанг донасидан ажралган моддалар уруғчининг тумшуқча-сидаги сўрғичларни қўзғайди, фаоллайди деган фикр билдирадилар. Уруғчи тумшуқачасининг ҳужайралари ва чангчи орасидаги ўзаро муносабатларнинг таъсиридан кейин чанг донаси ўса бошлайди. Бунда аввало, чанг донасининг ички – интина қаватидаги тирқишлардан бири кенгаяди, аста ўса бошлайди, унга чанг донасининг цитоплазмаси ўтади (22-23 расм).
Одатда ёпиқ уруғли ўсимликларнинг чанг донаси уруғчининг тумшуқчасида ўсиш вақтида битта чанг найи ҳосил бўлади. Бироқ айрим систематик гуруҳларга мансуб ўсимликларда бу жараён натижасида бир неча чанг найи ёки тармоқланган битта чанг найи ҳосил бўлади.
Чанг униб най ҳосил қилиш вақтида тузилиши ва функционал фаолиятида ўзгаришлар рўй беради. Бундай ўзгаришлар: гольжи аппаратини везикулалар ҳосил қилишини фаоллашуви, эндоплазматик тўрни тармоқланиши, рибосомаларни полисомаларга жамланиши, рибосомал генларни фаоллашуви, рибомосал РНК синтезини ортиши, ахборот ва транспорт РНКнинг фаоллашуви кабиларда намоён бўлади.
Чанг донасининг генератив ҳужайраси бўлинишга тайёргарлик кўришида ва ўсаётган даврида оқсилларнинг синтези бошланади, бу ҳолат етук чанг доналарида узоқ муддатгача фаолиятда бўладиган ахборот РНК мавжудлигидан далолат беради.

22-рам. Маккажухори чанг донасининг ўсиши (Коробова, 1974):


а-чанг донасидаги спермийлар ва вегетатив ядро, б-чанг найидан спермийларнинг чиқиши, б –чанг найида спермийлар, г-вегетатив ядронинг чанг найига ўтиши, д –чанг найида спермийлар ва вегетатив ядро.

Ўзгаришлар фақат чанг донларида рўй бериб қолмасдан у билан бевосита тегиб турган уруғчининг тушуқчаси ҳужайраларида ҳам рўй беради. Уларнинг ҳужайра девори ўтказувчанлиги ортади, ядронинг тузилиши ва катталигида ўзгаришлар ҳосил бўлади. Чангланиш уруғчи тугунчасининг тумшуқ қисмидаги физиологик фаол моддаларни камайишига ҳам сабаб бўлади.


Селекционер олимларнинг тажрибалари шуни кўрсатадики, чангланишда иштирок этаётган чанг доналарининг сони олинадиган натижаларга таъсир кўрсатади. Уруғчи тумшуқчасини оз миқдордаги чанг доналари билан чангланиши ижобий натижага олиб келмайди. Чангланиш муваффақиятли ўтиши учун шунча миқдордаги чанг доналари уруғчининг тумшуқчасига сочилиши керакки, у муртак халтанинг сонидан бир неча баробар кўп бўлиши лозим.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish