O`zbekistоn respublikasi


Оналик гаметофитининг эволюцияси



Download 25,07 Mb.
bet27/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Оналик гаметофитининг эволюцияси. Муртак халтанинг эволюциясига эътибор берилса, ёпиқ уруғли ўсимликларнинг 80% да Polygonum типидаги муртак халтанинг ҳосил бўлиши кузатилган. Бундай ҳолат эволюцияда энг оддий ва филогенетик жиҳатдан қадимги эканлиги ҳақида фикр билдириш имконини беради. Турларга бой Papillonaceae, Sсrоphulariaceae ва Labiatаe оилалари ва ҳатто Fagales, Juglandales ва бошқа тартибларга мансуб ўсимликларда ҳам Polygonum-типдаги муртак халталарнинг ривожланиши аниқланган. Муртак халталарни ривожланишининг бошқа типлари анча кам учрайди ва филогенетик системани турли жиҳатларида тарқалган. Муртак халтанинг эволюцияси соддалашиб тез ривожланишга ўтган, яъни ядроларнинг сони ва археспорий ҳужайраларда бўлинишлар миқдори камайган.
Ҳақиқатда ҳам ёпиқ уруғли ўсимликлар муртак халтасини ҳосил бўлишида 3-5 марта бўлинишлар натижасида 4, 8 ва 16 та ядро юзага келади. Очиқ уруғлиларда 8-11 марта бўлиниш натижасида, 256-2048 та ядро юзага келади. Ҳозирги пайтга келиб, мутахассислар томонидан ёпиқ уруғли ўсимликларда муртак халтани юзага келиши ҳақида бир қатор назариялар мавжуд. Бу назарияларда ёпиқ уруғли ўсимликлар муртак халтаси билан очиқ уруғлилар орасида алоқадорликлар баён қилинади. Шуни қайд этиш лозимки, ҳозиргача мутахассислар томонидан ёпиқ уруғли ўсимликлардаги муртак халтани келиб чиқиши ҳақида олимлар томонидан якдил қабул қилинган назария яратилган эмас.
Ёпиқ уруғлилардаги муртак халтанинг турли типлари И.Д.Романов фикрича, бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда мустақил тарзда ва параллел ҳолда юзага келган. Муртак халтанинг битта типи масалан, Adoxa Peperomia ва Drusa-типлари турли Polygonum ва Fritillaria – типлари аждодлардан юзага келган бўлиши мумкин.
Ёпиқ уруғли ўсимликларда муртак халтани юзага келишидаги параллелизмни И.Д.Романов ўхшаш шароитда рўй берган ривожланиш билан изоҳлайди ва бу табиий танланиш жараёнидаги битта йўналиш натижаси деб ҳисоблайди.
Муртак халтанинг турли типларини юзага келиши В.П.Банникова, О.А.Хвединич маълумотларига (1982) кўра, ўсимликларнинг ташқи морфологик белгиларига боғлиқ бўлмайди. Морфологик белгилари ўхшаш туркум ва турлар муртак халталарининг типларига кўра фарқланмайдиган ўхшаш муртак халталарга эга. Битта туркумга мансуб ҳар хил тур ўсимликларда турли типдаги муртак халталар учрайди. Шунга қарамай, муртак халтанинг прогрессив типлари юксак даражада тузилган, систематик жиҳатдан юқори поғонадаги Apiaceae, Asteraceae ва Orchidaceae оилаларига мансуб ўсимликларда учрайди. Систематик жиҳатидан муртак халтанинг примитив-оддий тузилиши фақат Polygonim-тип оилаларининг ўсимликларида учрайди.



Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish