O`zbekistоn respublikasi


Polygonum типидаги муртак халтанинг морфологик тузилиши



Download 25,07 Mb.
bet22/54
Sana17.07.2022
Hajmi25,07 Mb.
#817031
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54
Bog'liq
ЎСИМЛИКЛАР ЦИТОЭМБРИОЛОГИЯСИ

Polygonum типидаги муртак халтанинг морфологик тузилиши. Муртак халтани ташкил этган ҳужайралар шаклланиб бориш жараёнида турлича даражада дифференциалашуви уларнинг муртак халта тузилмасидаги турлича жойлашувига, шунингдек озиқланиш шароитларига боғлиқ бўлиб, морфологик жиҳатдан бу ҳолат ҳужайраларнинг катта-кичиклиги, уларнинг шакли ва тузилишларида ифодаланади.
Синергидлар. Муртак халтанинг микропиляр қисмидаги тухум аппаратнинг таркибига кирадиган иккита ҳужайра ҳисобланиб, улар микропиляр қисми билан микропилини яқинида жойлашади (20-расм, 4, с). Синергидларнинг микропиляр қисмида тишсимон ўсимталар ва ипсимон аппарат ҳосил бўлади. Синергид ядроси тишсимон ўсимталарнинг сатҳида бир-бирига симметрик жойлашади. Синергиднинг апикал қисми муртак халтанинг ички қисмига йўналган бўлиб, вакуола жойлашган бўлади. Синергидларнинг пўсти бир хил таркибли эмас. Микропиляр томони полисахарид таркибли зич пўст билан қопланган бўлиб, бошқа ўсимликларнинг ҳужайраларини пўсти каби бўлади. Синергиднинг апикал томонидаги пўсти юпқа плазмолеммадан иборат. Синергидлар уруғланиш жараёнида муҳим аҳамиятга эга, унинг вазифалари ҳам хилма – хил бўлиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:

  1. Чанг найини муртак халтага жалб этишда хемотропик моддалар ажратади;

  2. Чанг найининг пўстини эритади;

  3. Спермийларни тухум ҳужайра ва марказий ҳужайранинг орасига тушишини таъминлайди, бу эса уларни ҳужайрада аниқ жойланишига сабаб бўлади.

Тухум ҳужайра – одатда ноксимон кўринишга эга бўлиб, синергидлардан бироз пастроқда жойлашади. Унинг ядроси йирик, апикал қисмида цитоплазма, базал қисмида катта вакуола жойлашган (20-расм, 4, тҳ). Ғалладошларга мансуб ўсимликларда цитоплазманинг асосий қисми ядро билан бирга тухум ҳужайранинг ўрта қисмида, майда вакуоласи чеккароқда жойлашади. Тухум ҳужайранинг пўсти соф пелликуладан иборат. Уруғланган тухум ҳужайрадан муртак ривожланади.
Марказий ҳужайра – қарама-қарши қутбларда қолган биттадан ядронинг муртак халта маркази томон силжиши ва ўзаро қўшилиши натижасида ҳосил бўлади (20-расм, 4, мҳ). Бу ядролар гоҳида уруғланиш жараёнигача қўшилмайди. Қўшилмаган ядроларни муртак халта марказида устма-уст ётиши қутб ядролари деб аталади. Марказий ҳужайранинг юқориги чегараси синергидларнинг тишсимон ўсимталаригача боради. Марказий ҳужайра тухум ҳужайра аппаратини деярли ҳамма томонини ўрайди. У кучли вакуолалашган, цитоплазмасининг асосий қисми тухум ҳужайра аппаратидан антиподларга ўтадиган боғламларда жойлашган. Бу боғламнинг цитоплазмасида асосан тухум ҳужайра аппаратининг яқинида марказий ядро жойлашади, уни марказий ҳужайра ҳам дейилади. Марказий ҳужайранинг пўсти плазмолеммадан иборат. Уруғланганидан кейин ундан эндосперм ҳосил бўлди.

Download 25,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   54




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish