Фан дастурининг асосий қисмлари
Кириш
Киришда o’қитиладиган фаннинг долзарблиги, жамиятни демократлаштириш ва иқтисодиётни бозор тамойиллари асосида ислоҳ қилишдаги аҳамияти ва o’рни очиб берилади.
Фаннинг мақсади ва вазифалари
Фаннинг мақсади ва вазифаларида o’қитишнинг асосий мақсади ва вазифалари, бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ҳамда o’қитиш турлари (маъруза, семинар, амалий ва лаборатория машғулотлари, o’қитишнинг интерактив услублари ва воситалари) кo’рсатилади.
Фан бo’йича талабаларнинг билими, кo’никма ва малакаларига қo’йиладиган талаблар
Фан бo’йича талабаларнинг билими, кo’никма ва малакаларига қo’йиладиган талабларда ушбу фан бo’йича билим, кo’никма ва малакага эга бo’лиши ва унинг учун қo’йиладиган талаблар очиб берилади.
Фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги
Фаннинг o’қув режадаги бошқа фанлар билан o’заро боғлиқлиги ва услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлигини кo’рсатишда фаннинг қайси семестрларда o’қитилиши, дастурни амалга оширишда o’қув режада режалаштирилган гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий, математика ва табиий-илмий, умумкасбий ва ихтисослик фанлари билан o’заро боғлиқлиги, услубий жиҳатидан узвийлиги ва кетма-кетлиги кo’рсатилади.
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рни
Фаннинг илм-фан ва ишлаб чиқаришдаги o’рнини белгилашда фан қайси ишлаб чиқаришда, қайси мақсадларда қo’лланилади, фаннинг ишлаб чиқаришдаги o’рни, технологик жараён ва модернизациялашга эътибор бериб ҳамда аҳамияти кo’рсатилади.
Фанни o’қитишда фойдаланиладиган замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фанни o’қитишда замонавий ахборот технологияларни қo’ллашда фанни o’злаштириш учун омил бo’ладиган замонавий ахборот технологияларнинг аҳамияти ва o’рни очиб берилади. Жумладан, педагогик жараённи жадаллаштириш мақсадида ахборот технологияси ав техник воситалардан фойдаланиш самарадорлигини оширувчи дидактик воситалардан кенг фойдаланиш зарур. O’қув жараёни учун зарур моддий-техник базани яратиш лозим.
Фанни o’қитишда замонавий педагогик технологияларни қo’ллашда таълим жараёнини оптималлаштириш учун омил бo’ладиган педагогик технологияларни қo’ллаш механизмлари кo’рсатилади. Дарс жараёнида қo’лланиладиган педагогик амалиётга илмий асосланган педагогик технологиялардан (“Фикрлар хужуми”, “Кластер” методи, “Бумеранг”, “Скоробей”, “Тарози”, “Елпиғич” технологияси ва бошқалар) танлаб олиш имкониятидан фойдаланиш керак. Бундан ташқари педагогик жараён натижаларини холисона баҳолаш (Тест усули, рейтинг тизими, талабанинг билим ва кo’никмаларини эгаллаш жараёнини назорат этиш) мақсадга мувофиқ
Педагогик технологиялар асосида яратилган фанга оид o’қув мажмуалар берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |