O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta ta’lim vazirligi qarshi davlat universiteti tuproqshunoslik va ekologiya kafedrasi



Download 1,1 Mb.
bet5/18
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#234468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalar monitoringi 123456

10. Нефть ва газ саноати. Ўзбекистоннинг нефть-газ саноати оғир саноатнинг улкан тармоқларидан бири ҳисобланиб, республика энергетикасини бирламчи ёнилғи ресурслари билан 93% га таъминлайди. Мустақиллик даврида суюқ углеводородларни қазиб олиш деярли 3 баробарга ортди, бу нефтни импорт қилишдан тўла воз кечиш ва республикада ёқилғи мустақиллигини таъминлади. Сурхондарё вилоятларида нефть ва газ қазиб олиш амалга оширилди. Нефть таркибида олтингугурт бирикмаларининг миқдори кўплиги (2,7% гача) ва табиий газ ва нефтда токсик ҳамда занглаш-агрессив олтингугурт водородининг аралашмалари мавжудлиги республикамиз конларини ажратиб турувчи табиий хусусият ҳисобланади, бу дастлабки хом ашёни қайта ишлаш технологиясини такомиллаштириш заруратини келтириб чиқармоқда. Газнинг асосий истеъмолчилари аҳоли (43%), саноат ишлаб чиқариш (30%) ва энергетика (24%) ҳисобланади. Нефтгаз саноатининг 2016 - 2017 йиллар давомидаги статистик маълумотларга қараганда, атмосферага чиқинди чиқариш пасайиб бориш тенденцияси кузатилган. Нефт-газ саноатининг стационар (турғун) манбаларидан, умумий ялпи ташламаларнинг 82,2% дан кўпроқ ва Ўзбекистон Республикаси стационар (турғун) манбалари умумий ташламалардан 29% атмосферага чиқарилади. Республикада Нефт-газ қазиб олиш ва қайта ишлаш тармоқлари атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи стационар (турғун) манбалар орасида иккинчи ўринда эгаллайди. Фойдаланиш ва босим берувчи қудуқлар, аланга қурилмалари, ўлчагичлар, резервуарлар ва иситиш печлари нефтни қазиб олиш ва уни тайёрлаш жараёнида табиий муҳитга зарарли моддаларни чиқарувчи манбалар ҳисобланади.


1.2 Сурхондарё вилоятида кимё саноатининг минерал хомашё ресурслари.
Маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш самарадорлиги биринчи навбатда зарурий хом ашё базасининг ҳолати, захираси ва саноат инфратузилмаларига яқин жойлашиши билан белгиланади. Ўзбекистон ўз ер ости бойликлари билан машхур бўлиб, унинг багрида Менделеев даврий системасининг деярли барча элементлари топилган. Хозирга кадар 2,7 мингдан зиёд турли фойдали казилма конлари ва бойликларидан намоён бўлган истикболли жойлар аникланган. Бу конларда 100 га якин турли – туман минерал хом-ашёлар.
Бугунги кунда, уларнинг 60 дан ортиги ишлаб чикаришга жалб этилган, 900 дан ортик конлар кидириб топилган бўлиб, умумий захира қиймати $970 млд. АКШ долларига тенг. Ўзбекистоннинг умумий минерал хом-ашё потенциали $3,3 триллион АКШ доллари билан бахоланмокда. Нефт ва газ конденсати, табиий газ бўйича 155 та истикболли кон, кимматбахо металлар буйича 40 дан ортик, рангли, нодир ва радиоактив металлар буйича 40, кончилик кимё хом-ашёси буйича 15 та кон кидириб топилган ва ишлаб чиқаришга жалб этилган.
Ҳар йили республика конларидан тахминан 5,5 млд. долларлик микдорда фойдали казилмалар олинмокда ва улар ёнига 6,0-7,0 миллиард долларлик янги захиралар кушилмокда. Бир катор фойдали казилмалар, чунончи Аu, U, Cu, табиий газ, W, калий тузлари, фос-форитлар, каолинлар тасдиклаган захиралар жихатидан ўзбекистон Республикаси бутун дунёда етакчи ўринлардан бирини эгаллаб турибди. Au-захиралари бўйича республика дунёда 4-ўринда, казиб олиш буйича 7-ўринда, Cu захиралари буйича 10-11 ўринда, уран захираси буйича 7-8 ўринда туради. Кидириб топилган захиралар асосида 400 якин кон, шахта, карьeр, нефть-газ конлари ишлаб турибди. Ўзбекистон ноёб ёкилғи-энергетика ресурсларига эга. Газ заҳиралари – 2 триллион м3 га, кўмир 2 миллиард тонна, 160 та нефть кони мавжуд. Нефть ва газ мавжуд бўлган бешта асосий минтакани ажратиб кўрсатиш мумкин: Устюрт, Бухоро-Хива, Жанубий-Гарбий Хисор, Сурхандарё, Нефть ва газ захиралари 1 триллион АКШ долларидан ортикрокдир. Кидириб топилган захиралар республика эхтиёжини табиий газ бўйича-35 йилдан купрок, нефть буйича 30 йилдан купрок коплайди. Энг йирик газ конлари Жанубий-Гарбий Хисор ва Бухоро-Хива нефть ва газли минтакаларида жойлашган бўлиб, булар Шуртон ва Муборак гурухларига кирувчи конлардир. Кумир Ангрен ва Бойсун конларидан казиб олинмокда. Дунёда энг йирик олтин рудали вилоят бўлган Қизилкумда Мурунтовдан ташкари Ажибугут ва бошка янги конлар ва уларнинг саноат захиралари ҳажми аникланган.
Республикадаги Ag конлари Навоий вилоятидаги Высоковольтное, ва Наманган вилоятидаги Октепа конидир. Ватанимиз ҳудудида саноат ишлаб чиқариши учун тасдиқланган аниқланган уран захиралари 50-60 йил мобайнида казиб олишга етади. Уран билан йул-йулакай рений, скандий, лантаноидлар ва бошкалар ҳам казиб олинмокда. Ўзбекистон рангли металлар - Cu, Pb, Zn, W ва шу гурухга кирувчи бошқа металларнинг захираларига эга. Cu рудалари билан бирга рангли металларнинг 15 дан ортик тури: Au, Ag, Mg, Cd,In,Te,Se, Re, Co, Ni, Os ва бошка металлар Олмалик тоғ-кончилик комбинатида ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб турган конлар Cu ва унга йулдош металларни 40-50 йил, Zn ва Pb ни 100 йилдан кўпроқ вакт қазиб олишни таъминлайди. Рангли металлар рудаларининг захиралари асосан Олмалик руда майдонида жамланган. Калмаккир кони ноёб конлардан булиб, у ерда Cu-Mo казиб чикарилади. Pb-Zn асосан Жиззах вилоятининг Учкулок ва Сурхондарё вилоятининг Хондиза конларида жамланган.
Республика геология ва минерал ресурслар Вазирлиги маълумотларига қараганда, Хондиза конида Pb ва Zn билан бирга Cu, Ag, Cd, Se, Au ва Zn металлари ҳам етарли даражада. Селен ва теллурдан асосан ярим ўтказгичлар, қуёш батареялари, термогенераторлар, пўлат, шишанинг махсус навларини ишлаб чиқаришда фойдаланилади. Ўзбекистон Re нинг ноёб заҳираларига эга. У Олмалик конларидаги Cu рудалари билан боғлиқ. Саноатда Re- ренийдан авиация ва космик техника учун ўтга чидамли қотишмалар, электрон ускуналар, нефтни парчалаш учун катализаторлар ишлаб чикаришда фойдаланилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил апрель ойида Россия Федерациясига ташрифи асносида россиялик инвесторлар билан Бойсундаги Мустақилликнинг 25 йиллиги газ конида дастлабки қидирув, уни ишлатиш ва газ-кимё мажмуаси қуриш бўйича махсулот тақсимотига оид битим имзолаган эди.

Бойсун туманида бошланган навбатдаги лойиҳа мамлакатимизнинг жанубий ҳудулини комплекс ривожлантириш, ёқилғи-энергетика, кимё, қурилиш саноати ва транспорт инфратузулмаси корхоналари қувватларини ошириш имконини беради. 2018−2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. 2023−2025 йилларга мўлжалланган иккинчи босқичда 1,5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш ҳисобига йилига 500 минг тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга газ-кимё мажмуаси барпо этилди. Лойиҳа амалга оширилгандан сўнг 2 минг 200 иш ўрни яратилди.



Бойсунда қиймати 5,27 мярд долларлик янги газ кимё мажмуаси барпо этилди.



Давлатимиз раҳбари вилоятга ташрифи чоғида ушбу битим доирасидаги ишларнинг бориши билан танишди. Лойиҳа ҳамкори, “Алтмах Холдинг ЛТД” компанияси таъсисчиси россиялик инвестор Андрей Филатов билан дастлабки геологик - қидирув ишлари натижалари, газни қайта ишлаш мажмуасини лойиҳалаштириш ва қуриш ҳақида сухбатлашди. Ушбу инвестор Бойсун туманидаги 10 – мактабгача таълим муассасасини реканструкция қилишда ҳам қатнашди.
Бундан ташқари Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган “Олмалиқ кон-метоллургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилган янги цемент заводи ишга туширилди.

Шеробод туманида улкан хом ашёи захирасига эга цемент охактош ва тупроқ конлари мавжуд. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 212,8 миллион доллирни ташкил этиб, корхонада йилига 1,5 миллион тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқаради. Корхонада ишлаб чиқиладиган юқори сифатли цемент махсулотлари нафақат ички бозорда сотилади, балки унинг маълум қисми қўшни Афғонистон Ислом Республикасига ҳам экспорт қилиниши кўзда тутилган. Ўзбекистон Респупликаси Президентининг 2016 йил 10 октябрдаги “Сурхондарё вилояти Шеробод туманида цемент заводи қурилиши инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига биноан “Олмалиқ кон металлургия комбинати” акциядорлик жамияти томонидан бунёд этилган заводнинг технологик қисмини Туркиянинг “Dal texnik makina tigaret ve sanayi a.s.” фирмаси амалга оширди. Давлатимиз рахбари 2017 йил вилоятимизга ташьрифи чоғида Шеробод туманидаги Вандоб қишлоғида барпо этилаётган цемент заводи лойиҳаси ва қурувчилари билан учрашиб, қурилиш суръатини жадаллаштириш бўйича аниқ топшириқлар берган эдилар. Ушбу инвестицион лойиҳани амалга ошириш учун айнан Шеробод тумани танлангани бежизга эмас. Бу ерда улкан хом ашё захирасига эга цемент, оҳактош ва тупроқ(симон) конлари мавжуд. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 212,8 миллион долларни ташкил этиб, корхонада йилига 1,5 миллон тонна сифатли портланд цемент ишлаб чиқарилади. Эндиликда 1200 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш таъминланди.



Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish