O’zbekiston respublikasi oliy va o’rta ta’lim vazirligi qarshi davlat universiteti tuproqshunoslik va ekologiya kafedrasi


Сурхондарё вилоятида кимё саноатининг ривожланиш истиқболлари



Download 1,1 Mb.
bet6/18
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#234468
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
atmosfera havosini ifloslantiruvchi manbalar monitoringi 123456

1.3 Сурхондарё вилоятида кимё саноатининг ривожланиш истиқболлари.
Кимё саноатининг ривожланиш истиқболлари Республика халқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, масалан, қишлоқ ривожланиш режаларига мослаштирилган бўлиб, қуйидаги ўз хусусиятларига эга:
1) кимё саноати маҳсулотларининг 54,65% азотли ва 18,2% фосфорли минерал ўғитлар ташкил этади;
2) полимер ва пластмасса буюмларга катта эҳтиёж бўлишига қарамасдан, уларни ишлаб чиқариш миқдори (1% дан камроқ) талабларга жавоб бермайди; 3) тоғ-кон металлургияси эҳтиёжлари ҳозиргача қисман чет эл компаниялари ҳисобидан қондирилмоқда, яъни, бу соҳани ҳам тезкор ривожлантириш зарур; 4) Сурхондарё кимёвий толалар заводи МДХ ҳудудида ацетат целлюлозаси ишлаб чиқарадиган заводлардан 6 та бўлиб, унинг барча маҳсулотини экспорт қилиш имкониятлари мавжуд;
5) Кимё саноатининг 2016-2020 йй. жадал суръатларда ривожланиши ўз навбатида юқори малакали кадрларга бўлган талабларни кескин оширди ва замонавий кимё таълимини жаҳон стандартларига мос ташкил этишни, малакали бошқарув кадрлар захирасини тайёрлашни тақозо қилади.
Иқтисодиётни ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишда хомашё ва ёқилғи-энергетик ресурсларни (ЁЭР) иқтисод қилиш катта аҳамиятга эга. ЁЭРлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш икки хил йўналишда амалга оширилиши мумкин: хомашё, материаллар, энергетик харажатларнинг солиштирма сарфини камайтиришга йўналтирилган технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича олиб бориладиган ишлар ҳамда технологик жараёнлар, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва технологик жараёнларнинг сифати, экологик жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва принципиал жиҳатдан янги кимёвий, нефт кимё маҳсулотлари ва уларни олиш усулларини яратишга қаратилган. Кимё саноати энергетик ресурсларнинг энг йирик истеьмолчиларидан бири ҳисобланади. Бу соҳада ёқилғи, иссиқлик ва электр энергияси кўринишида қайта ишланаётган нефтнинг 13% дан фойдаланилади, бунда ёқилғининг улуши 40% ни, иссиқлик энергияси 14% ни ва электр энергия эса14% ни ташкил этади. Кимё-технологик жараёнларда энергия кимёвий реакцияларни ва ёрдамчи операциялар: материалларни ташиш, майдалаш, филтрлаш, газларни сиқиш ва бошқаларга сарфланади. Кимё корхонаси қурилишида энергетитик базани барпо қилиш учун сарфланган капитал маблағлар 10 дан 53% гачани ташкил этади. Кимё саноатининг энергетик сиғимдорлиги кўрсаткичи бирлик маҳсулот олиш учун сарфланган энергия сарфи ҳисобланади. Хомашё ва энергиядан самарали фойдаланиш кимё саноатининг энг муҳим муаммоларидан бири ҳисобланади. Энергияни иқтисод қилишнинг энг асосий усулларига қуйидагиларни киритиш мумкин: кимё-технологик жараёнларнинг ҳаракатлантирувчи кучи, ёқилғи – энергетик ресурслардан самарали фойдаланиш, аппарат ва жиҳозларни рационал жойлаштириш, ёпиқ циклли сув таьминотини жорий этиш, кимёвий ишлаб чиқаришнинг ишончлилигини ошириш ва бошқалар. Кимё саноатида ишлаб чиқаришнинг энергетик сиғимини пасайтиришнинг асосий йўналишларига қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Янги технологик жараёнларни яратиш ва жорий этиш.
2. Хомашё, моддий ресурслар ва ИЭРлардан самарали фойдаланиш имконини берувчи оқимли тизимларни автоматлаштириш.
3. Оралиқ операцияларни йўқотиш (хомашёни ҳайдаш, уларни совутиш ва қайтадан қиздириш).
4. Керакли маҳсулот чиқишини оширишга имкон берувчи катализатордан фойдаланиш.
5. Корхона ичида ҳосил бўлаётган иссиқлик энергиясидан технологик мақсадларда фойдаланиш.
Янги техник воситалар (лазер, плазма, электромагнитли майдон ва юқори заррачалар оқими) кимёвий реакцияларнинг содир бўлиш имконини кенгайтиради. Иккиламчи моддий ва иссиқлик энергетиясидан фойдаланиш кўламининг ортиши хомашё ва энергиядни анча миқдорда иқтисод қилиш имконини беради. Буларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Аммиакни дросселлашда ажралиб чиқаётган газдан печ-қозон ёқилғиси сифатида фойдаланиш.
2. Табиий газни қиздириш учун тутунли газлардан фойдаланиш.
3. Чиқинди газлар ва саноат оқава сувларидан совутиш воситаси сифатида фойдаланиш (сув-аммиакли совутиш машинаси).
4. Магнитли гидродинамик принципга асосланган иссиқлик энергиясини иссиқлик энергиясига айлантириш (МГД-генератори).
Кимё ва нефт кимёси саноатида ИЭР лардан самарали фойдаланиш сезиларли даражада иқтисодий самара ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш имконини беради . Кимё ва нефт кимёси саноати бир неча минг хил маҳсулот ишлаб чиқаришга асосланган бўлиб, кўпинча биргина технология асосида бир неча хил маҳсулот ишлаб чиқарилади. Истеьмол қилинаётган ёқилғининг ярмидан кўпроғидан бошланғич материал сифатида фойдаланилади ва улар энергетик истеьмолда иштирок этмайди. Энерготехнологик қурилмалардан фойдаланиш ёқилғидан иссиқлик ва электр энергияси олиш манбаи сифатида максимал даражада самарали фойдаланиш, кимё ва нефтни қайта ишлаш саноатида, металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида хомашё кўринишида фойдаланиш билан бир қаторда атроф-муҳитнинг ифлосланишининг олдини олиш имконини беради. Энерготехнологик қурилмалар деб, энергетик ва технологик агрегатлар комплексига айтилиб, у энергоблок, ёқилғини термик қайта ишлаш блоки, ажратиш ва олинган маҳсулотлани тозалаш блокларидан ташкил топади. Бундай қурилмаларда энергетик жараёнлар (ёнувчан газ ва ярим коксни тўлиқ ёндириш, иссиқликни ишга айлантириш)лар билан бир қаторда технологик (газлаштириш, пиролиз ёки ёқилғини кокслаш ) жараёнлар ҳам содир бўлади. Оддий тизим кўпгина қаттиқ, суюқ ва газсимон ёқилғиларни истеьмол қилишга мўлжалланган, лекин унинг ишлатилиш соҳаси аниқ шароитга боғлиқ. Бундай содда схемалар суюлтирилган смола, юқори калорияли газ, цемент клинкери ва бошқа қурилиш материаллари олиш имконини беради. Ҳозирги вақтда кимё ва нефт кимёси саноатларида истеьмол қилинаётган энергетик ресурсларнинг 95%ни ўз ичига олган 42 хил турдаги энг муҳим маҳсулотлар учун углерод (IV) оксиди (энергия истеьмоли ва технологик хомашёни ўз ичига олувчи)ва энергия учун (хомашё сифатида энергетик ресурслардан фойдаланишни ҳисобга олувчи) кўрсаткичлар яратилмоқда. Бу кўрсаткичларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
1. Электр энергиясини ҳисобга олмаган ҳолда умумий энергия истеьмоли.
2. Электр энергияни ҳисобга олган ҳолда умумий энергия истеьмоли.
3. Умумий ва технологик СО2 истеъмоли.
Саноат корхоналарида энергетик самарадорлик кўрсаткичи сифатида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот учун солиштирма энергия сарфидан фойдаланилади. Шуни таькидлаб ўтиш жоизки, бунда энергетик самарадорлик нафақат корхонада фойдаланилаётган энергетик қурилманинг фойдали иш коэффициентига, балки энергиянинг сарфланиши билан боғлиқ бўлган технологияга ҳам боғлиқ. Энергетик самарадорликни ўлчаш учун энергетик сиғим кўрсаткичи энергия ташувчининг қайси туридан фойдаланилаётганлиги бўйича турли хил шаклда бўлиши мумкин. Қуйидагилар энг асосий кўрсаткичлар ҳисобланади:
1. Истеьмол қилинаётган электр энергия Э нинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори П нисбати бўйича ҳисобланган маҳсулотнинг электр сиғими: (1)
2. Истеьмол қилинаётган иссиқлик энергия Q қийматининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори П нисбати бўйича ҳисобланган иссиқлик сиғими: (2)
3. Истеьмол қилинаётган ёқилғи В нинг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот миқдори П га нисбати: (3) .
Кимё саноатининг ривожлантириш истиқболи хулоса ўрнида қуйидаги маълум қиламиз: 1. ИЭР лардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган технологиялар икки хил йўналишда ривожланмоқда. Биринчиси хомашё,материаллар, энергетик харажатларни камайтиришга ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва технологик жараёнларнинг сифати ва экологиклигини оширишга йўналтирилган амалдаги технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва янги турдаги кимёвий ва нефт кимёси маҳсулотлари ва уларни ишлаб чиқариш усулларини яратиш.
2. Асосий эьтибор энергияни тежаш (масалан, жиҳоз ва трубопроводларнинг иссиқлик изоляцияси сифатини яхшилаш), хомашё ва энергияни олишда иккиламчи моддий ва энергетик ресурслардан фойдаланиш даражасини оширишга қаратилади.
3. Энерготехнологик қурилмалар ёқилғидан иссиқлик ва электр энергияси манбаи сифатида улардан кимё ва нефт кимёси саноати, металлургия ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида атроф-муҳитга зарар етказмасдан максимал даражада самарали ва комплекс фойдаланиш имконини беради.
4. Алоҳида олинган технологик жараёнларда энергия истеьмоли бўйича ишончли маьлумотлар олишнинг мураккаблиги энергетик самарадорлик кўрсаткичи сифатида корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотга нисбатан олинган энергетик сиғим деб аталувчи солиштирма энергия сарфидан фойдаланилаётганлиги билан тушунтирилади.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида 21 та эркин иқтисодий зоналар (ЭИЗ) мавжуд бўлиб, улардан 19 таси саноат, 1 таси қишлоқ хўжалиги ва 1 таси туризм соҳасига ихтисослашган. 2018 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда эркин иқтисодий зоналар ҳудудларида 2,4 миллиард долларлик жами 448 та лойиҳалар амалга оширилди. Умумий суммадан 764,6 млн долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади. Лойиҳалар ҳисобига 34 мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Ушбу лойиҳаларнинг энг йириги Ангрен ЭИЗ (730,7 млн долларлик 73 та лойиҳа), "Ургут" ЭИЗ (312,9 млн долларлик 55 та лойиҳа), "Навоий" ЭИЗ (282,8 млн долларлик 53 та лойиҳа) ва "Буҳоро-агро" ЭИЗда (325,1 млн долларлик 112 та лойиҳа) амалга оширилди. 2020 йил якунига қадар фаолият кўрсатаётган ЭИЗ ҳудудларида умумий қиймати 487,4 млн долларга тенг бўлган 128 та лойиҳа амалга оширилди. Шундан 162,1 млн долларни тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этади. Лойиҳалар замонавий иссиқхоналар қуриш (204,7 млн долларлик 62 та лойиҳа), қурилиш материаллари ишлаб чиқариш (140 млн долларлик 18 та лойиҳа), кимё ва нефть-кимё саноати (50,6 млн долларлик 13 та лойиҳа), озиқ-овқат саноати (15,9 млн долларлик 10 та лойиҳа), тўқимачилик саноати (20,1 млн долларлик 8 та лойиҳа), машинасозлик (6 млн долларлик 2 та лойиҳа), чарм-пойаббзал саноати (14,9 млн долларлик 5 та лойиҳа), электротехника саноати ( 13,7 млн долларлик 3 та лойиҳа), фармацевтика саноати (56,3 млн долларлик 6 та лойиҳа), мебель ва қоғоз ишлаб чиқариш (1,1 млн долларлик 1та лойиҳа) каби соҳаларни қамраб олди. Кўриб чиқилаётган даврда ЭИЗ иштирокчи корхоналар 11,9 трлн сўмлик 538 турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариб, 257,6 млн долларлик маҳсулотларни экспорт қилдилар, бу эса пандемиянинг салбий иқтисодий оқибатларига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 145 фоизга ошди.
Шунингдек, 186 та янги корхона ЭИЗ иштирокчиси мақомини олди. Эркин иқтисодий зоналар ривожланишини тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилди. Хусусан, “Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ҳужжат билан ЭИЗларни яратиш, улар фаолият кўрсатишининг муддатини узайтириш ва тугатиш, чегараларини ўзгартириш тартиби белгиланди ҳамда уларни бошқариш тизими, ўз ҳудудида жойлаштириш учун инвестиция лойиҳаларини танлаш тамойиллари, шунингдек, ЭИЗ иштирокчиларини рўйхатдан ўтказиш тартиби қайта кўриб чиқилди. Бундан ташқари, ҳужжатда ЭИЗ ҳудудида инфратузилма объектларини қуриш ёки қайта таъмирлаш ишлари марказлаштирилган ҳамда номарказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштирилиши мумкинлиги назарда тутилган. ЭИЗларни зарур инфратузилма билан таъминлаш уларнинг самарали ишлаши ва янги инвесторлар ва тадбиркорларни ўз ҳудудларида лойиҳаларни амалга оширишга жалб қилишнинг асосий омили ҳисобланади. Шу муносабат билан, 2021 йилда мавжуд ЭИЗ ни муҳандислик-коммуникация тармоқларига улаш бўйича ишларни бажариш учун 890 млрд сўм ажратиш режалаштирилган. Хусусан, бу ЭИЗдаги инвестиция фаолиятининг ижобий прогнозлари билан боғлиқ.
2021 йилда Республиканинг эркин иқтисодий зоналарида қиймати 2,9 млрд долларлик 443 та янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган, улардан 1,4 млрд доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобланади. Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 552 янги турдаги саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади ва 41,6 минг янги иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, жорий йилда “Бухоро-агро” ЭИЗ, “Ғиждувон” ЭИЗ ва “Ургут” ЭИЗ ҳудудларини кенгайтириш, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасида янги эркин иқтисодий зонани - “Қорақалпоғистон-агро” ва Фарғона вилоятидаги иккита махсус эркин иқтисодий зоналар - "Андижон-текстайл" ва "Наманган-текстайл"ни ишга тушириш режалаштирилган. Жамият тараққиётининг ҳозирги босқичи ва хўжалик юритишнинг бозор тизими такомиллашуви, шунингдек, дунёда рақобат кучайишга мойиллик, иқтисодиётда саноат роли ва ўрнини қайта кўриб чиқиш, уни модернизациялаш ва янгилаш йўлига ўтказилишини тезлаштиришни зарурлигини кўрсатади. Демак, саноат – иқтисодиёт пойдеворидир. Саноат тараққиёти кўрсаткичлари тўғридан-тўғри ва тўлиқ иқтисодиётга таъсир этади ҳамда кўп жиҳатдан унинг ривожланиш даражаси ва суръатларини белгилайди. Айнан саноат тараққиёти туфайли ҳар қандай давлат, шу жумладан Ўзбекистон ҳам иқтисодиётда, инновацияларда ҳам етакчи ўринни эгаллай олади. Шу сабабли бугунги кунда саноатда рўй бераётган ўзгаришларни таҳлил қилиш ҳамда тушунтирибгина қолмай, келажакни башоратлаш ҳам муҳимдир. Саноатнинг илгарилама тараққиёти, иқтисодиётга чет эл инвестицияларни, биринчи навбатда – бевосита инвестицияларни, саноат ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва диверсификациялашга йўналтириш, мамлакатимиз иқтисодий қудратининг ўсишига ва унинг тез орада жаҳоннинг ривожланган давлатлар қаторига қўшилишига кўмакланиши керак . Бу бир кун, бир неча ой, ҳаттоки бир йиллик масала эмас, албатта, лекин уни ижобий ҳал этиш учун Ўзбекистонда етарлича шарт-шароитлар – хомашё базасидан тортиб, узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мақсадга йўналтирилган саноат сиёсатигача мавжуд. 2016 – 2017 йиллар оралиғида ялпи ишлаб чиқариш таркибида қишлоқ хўжалиги тармоғи етакчи тармоқ ҳисобланган бўлса, 2017 йилдан бери саноат тармоғининг улуши мунтазам равишда ўсиб бориб етакчи тармоққа айланди. Шунингдек, саноатнинг ялпи ишлаб чиқарищдаги улуши 2016 йидда жамига нисбатан 14,5 фоизни ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб ушбу кўрсаткич 24 фоизни ташкил этган ҳолда ушбу йилда ялпи ички маҳсулотнинг тўртдан бир қисми саноат тармоғида яратилди. Охирги ўн йилликда саноат тармоқларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажмининг 20 маротабага ошиши ҳам саноатнинг иқтисодиётдаги ўрнини қанчалик муҳимлигини белгилаб берди. Демак, Ўзбекистонда саноат халқ хўжалигиниг йирик соҳаси бўлиб, унда 1,5 млн.дан ортиқ ишчи ва хизматчилар банд бўлган.. Бу иш билан банд аҳолининг еттидан бир қисмини ташкил этади. Асосий фондларнинг 40 %и саноат хиссасига тўғри келади, асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг учдан бир қисми саноатга ажратилади. Саноатда 100 дан ортиқ тармоқ бўлиб, улардан 6 таси базавий хисобланади. Мамлакат саноати ва биринчи навбатда унинг асосий бўғинлари – корхоналар ҳамда уларга тенглаштирилган бошқа тузилмалар ҳудудий боғланишга эга эканлигини қайд этиш зарур. Шу сабабли саноатнинг соҳавий тузилиши меҳнатнинг ҳудудий тақсимоти ҳамма иқтисодий ва табиий шароитлари фарқларининг шаклланиши таъсири остида ҳудудлар бўйича ҳам табақалаштирилиши мумкин. Бугунги кунда фан ва амалиёт саноатнинг ҳам соҳавий ҳам ҳудудий тузилманинг мавжуд бўлишига имкон беради. Бунда саноатнинг соҳавий тузилмаси ижтимоий меҳнатнинг тақсимланишининг техникавий технологик ҳамда ташкилий шакллари ҳисобига шаклланса, ҳудудий тузилма – корхоналарнинг жойлаштирилиши, ҳудудий – ишлаб чиқариш комплекслари, саноат зоналари ва гурухларининг шаклланиши ҳисобига юзага келади. Саноатнинг ҳар иккала тузилмаси илмий-техника тараққиёти ҳамда хўжалик қурилишининг ҳар бир босқичида пайдо бўлувчи иқтисодиётнинг ривожлантириш масалалари таъсири остида ривожланади ва такомиллашади. Хўжалик амалиётининг далолат беришича, саноатнинг ҳудудий тузилмасининг оптималлаштирилиши хўжалик оборотига янги (қўшимча) табиий ва меҳнат ресурсларини жалб этишга, худудларнинг иқтисодиётини тенглаштиришга, соҳавий тузилманинг такомиллаштирилиши эса – умуман янги соҳалар ва ишлаб чиқаришларни барпо этишга, илғор илмий-техника чўққиларини эгаллашга ёрдам беради.

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish