Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet22/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Ключевые слова: эпистемология, коммерциализация науки, политика, этика и ценность, проект, культура, внешние и внутренние факторы, экстернализм, “негативная этика”.
Key words: epistemology, commercialization of science, politics, ethics and value, project, cultu- re, value, external and internal factors, externalism, “negative ethic”.
Эпистемологиянинг ривожланиши ҳақида гап кетганда, эпистемологик масалалар билан бир қаторда, замонавий дунёда фаннинг ўрни каби фалсафий масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак бўлади. Замонавий эпистемология илмий билишнинг фалсафий тафаккур тарзи бўлиб, унда ахлоқий масалалар, яхшилик ва ёмонлик, масъулият ва бурч, ижод эркинлиги ва унинг чегаралари ҳақидаги бир қатор масалалар ҳам кўтарилади. Эпистемологик масалаларда эпистемологик кон- цепцияларнинг ахлоқий жиҳатини аниқлаш долзарб масала саналади. Ахлоқ ва қадриятлар маса- ласи сиёсатда ҳам, маданиятда ҳам, фанда ҳам долзарб, чунки бу соҳаларда инсон капитали маса- ласи биринчи планга чиқади. Шу билан бирга, постноклассик фанда инсонийлик тамойили асосий тамойиллардан бири бўлгани сабабли, эпистемология қадриятлар ва ахлоқшуносликнинг ташқари- сида бўла олмайди. Фанда назарий билимлар қанчалик кўпайиб борса, эпистемологик тушунчалар қамрови ҳам кенгайиб бораверади, эпистемология ривожланиб борган сари ахлоқшуносликка яқинлашади. Яъни, ундаги когнетив муаммоларнинг вужудга келиши натижасида ахлоқий муам- моларнинг долзарблиги ортиб бораверади.
Сўнгги йилларда фан ички матиқий қонун сифатида эмас, балки ташқи омиллар асосида ри- вожланиб, бу сиёсат, ҳарбий вазият ва иқтисодий-ижтимоий ҳаётга бевосита боғлиқ. Агар ХХ аср- ни фан тараққиёти асри деб айтиш мумкин бўлса, ХХI аср бошини сиёсат даври ва фан шу сиё- сатнинг негизидаги соҳа сифатида қаралиши мумкин.
Бу қандай содир бўлмоқда? Дунё бўйлаб юзага келаётган инқирозлар: хоҳ у иқтисодий бўл- син, хоҳ антропологик, хоҳ экологик ‒ кутилмаган муаммоларни келтириб чиқармоқда. Дунёни қайтадан бўлиб олишга интилиш, манфаатдор давлатлар томонидан турли қуролларнинг қўллани- лиши, атом бомбаси таҳдиди, вирусларнинг пробиркаларда ишлаб чиқилиши ва тарқатилиши, бак- териологик ва ядро уруш хавфи инсон ҳаётининг барча жабҳалари дегуманзациялашувидан дарак беради ва илмдаги ахлоқий қадриятларнинг амал қилмаётганини кўрсатади. Бу ҳолатнинг юзага келишига эса фаннинг давлат ва сиёсат қўлидаги қўғирчоқ вазифасини бажараётгани сабаб бўла- ди.
Бугунги кунда илмий лойиҳалар ва унинг негизидаги илмий кашфиётлар, илмий тадқиқот- лар, илмий янгиликлар давлат ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг буюртмаси орқали амалга ошмоқда, яъни фандаги кашфиёт лойиҳаларга ва уларни молиялаштиришга боғлиқ. Лойиҳанинг
молиялаштирилиши эса битта олимга боғлиқ бўлмай, балки бир қанча муаммони яхши тушунма- ган олимларга, давлат ва нодавлат буюртмачиларига боғлиқ саналади. Яъни илмий тадқиқот ва из- ланишни олиб бориш олимнинг буюртма асосида амалга оширилади. Лойиҳалар кўп ҳолларда қисқа муддатли бўлиб, натижаси узоқ кутиладиган фундаментал масалаларни эмас, балки қисқа даврда амалий натижа берадиган лойиҳаларга қаратилади. Фаннинг ички қонуниятларини очувчи методлар ва услубларни ишлаб чиқиш каби масалалар ҳам буюрмачи ва молиялаштирувчи томон- га боғлиқ бўлиб қолади. Бу эса фаннинг ички омиллар асосида ривожланишига катта тўсиқ қўяди. Бу ерда ҳеч қандай интеллектуал изланиш ҳақида сўз бормайди. Яъни, олим лойиҳа давомида йў- налишга тўғри келмайдиган, тасодифан дуч келган ғоясини ўз ҳисобидан ўрганиши, тадқиқ этиши лозим бўлади.
Ушбу жараён давлатнинг фаннинг амалий жиҳатларига эътибор қаратгани билан, ўз навба- тида, натижа одамларнинг кундалик эҳтиёжларини тезроқ қондириши билан изоҳланади. Бу фун- даментал билимларга кетаётган “кераксиз“ харажатларнинг олдини олади. Фаннинг коммертиза- циялашуви масаласи юзага келади. Бундан ташқари, ташқи омиллар нафақат фан ривожини, балки унинг инсонпарварлик йўналишини ҳам ўзгартириб юборади. Яъни молиялаштирилаётган лойиҳа инсониятга хавф солувчи бўлса-да, бажарилади.
Эпистемологиянинг асосий омиллари рационаллик, ҳақиқат, объективликнинг йўқолиб бо- риши бугунги дунёда билимга нисбатан қарашларнинг ўзгариши ҳамда ижтимоий ҳаётимизда ра- ционалликнинг йўқолиб бориши билан изоҳланади. Бу фалсафа ва фаннинг маданиятда тутган ўр- ни ва ролини қайта ўйлаб кўришни, илмий фаолиятнинг мақсад ва мазмунини қайта таҳлил этиш- ни тақозо этади. Бундай шароитда фаннинг асосий мақсади унинг назарий билиш соҳаси эканлиги билан ифодаланади ва унинг танқидий рефлексив хусусиятини кучайтириш фаннинг фалсафий ва эпистемологик асоси саналади. Фаннинг фалсафий ва эпистемологик асосини кучайтириш унинг ривожланишига таъсир этадиган омилларни ўрганишга ва улар орқали масаланинг моҳиятини тў- лиқроқ очилишига имкон беради.
Фаннинг ташқи детерминация, яъни, ижтимоий, тарихий, маданий омиллар таъсирида ри- вожланишни назарда тутадиган экстернализм йўналиши ХХ асрнинг 30-йилларида шаклланган бў- либ, унинг вакиллари фан ривожига ижтимоий-иқтисодий омилларнинг қай даражада таъсир эти- шини тадқиқ этишни мақсад қилишади. Бу йўналишнинг энг йирик вакили, шубҳасиз, инглиз фи- зиги ва фаншунос Д.Бернал ҳисобланади. Р.Мертон, Б.Гассен, Д.Нидам, Э.Цильзел каби фан фал- сафаси тадқиқотчилари ҳам шу йўналишда тадқиқотлар олиб боришган.
Экстерналистлар ижтимоий муҳитни инобатга олмай туриб, фан ривожи сабабларини тушу- ниш мумкин эмас, деб ҳисоблайди. Фан жамият юзага келтирган меҳнат соҳалардан бири сифати- да барча меҳнат соҳалари каби, жамиятнинг талабларини қондириши лозим, деб ҳисоблайдилар.
Экстерналистлар ишлаб чиққан концепцияларга қарши чиққан олимлар имманент ёки ин- тернализм йўналишини ишлаб чиқдилар. Уларнинг концепцияси асосида фан ички қонуниятлар асосида ривожланади. Бу йўналишнинг йирик вакиллари сифатида А.Койре, Ж.Прайз, Ж.Ренделл, Ж.Агасси, Р.Холл каби олимлар танилди. Бу йўналиш, асосан, илмий билишнинг ўсишида ички жиҳатларга, мантиқий тузилишга эътибор қаратди, фан ривожи тарихий жараён бўлиши билан бирга, асосан, ички илмий омиллар (фанларнинг дифференциация ва интеграциялашуви, илмий мактаблар, янги тадқиқот усулларини яратиш ва бошқалар) натижасида ривожланишини ёқлаб чиқди. А.Р.Холлнинг фикрича, фанни таҳлил этаётганда унинг ижтимоий иқтисодий жиҳатлари бемаҳсулдир, чунки бу ҳолатлар унинг учун аҳамиятсиздир.1
Фан мавжудликни назарий таҳлил этадиган ўзига хос фаолият соҳаси бўлиб, мустақил ва ташқаридаги муҳитга, умуман, боғлиқ эмас. У “Бизга илмий революцияни тушуниш учун Гали- лейдан то Ньтонгача бўлган олимларнинг кемалар ва экипажлар ҳақидаги қандай билимларга эга бўлганлиги нима бера олади?..”,1 дейди. Бу фикрга фан тарихчиси Лакатос ҳам қўшилади. У “фан автоном система бўлиб, унинг ички тарихи ‒ бирламчи, ташқи тарихи иккиламчи бўлиб, аҳамият- га молик эмас”,2 деб ҳисоблайди. Лакатоснинг фикрича, ташқи тарих, яъни, инсонинг бошқа фао- лият соҳалари фанга маълум муҳитни яратса-да, фандаги асосий унсурларнинг шаклланишига у қадар катта ҳисса қўшмайди. Унингча, фан маданиятнинг ўзига хос соҳаси сифатида биринчи





1 Haall A.P. Merton revisited or society source in the seventeen century. 1968, р. 89 ‒ 97.
2Лакатос И. История науки и её рациональная конструкция Структура и развитие науки. М., 1978, с. 203.
ўринда ички тарихни ўрганиши лозим, “фан тарихчиси фаннинг ички тарихини ёритар экан, у ўзи- нинг рационал назариясида барча иррацонал ҳолатларни кўрмасликка ҳаракат қилади...”,1 дейди.
Масалан, Поланининг фикрича, фаннинг имманент хусусиятлари маданий-тарихий детерми- нанталардир ва улар нафақат фаннинг институционал кўринишини, балки “рационаллик” шаклла- рини ҳам вужудга келтиради.5 Чунки бу жараён кучли тарихий, ижтимоий, маданий омиллар, ўша давр муҳити, олимнинг шахсий психологик қобилиятларига боғлиқ ҳисобланади.
Интерналистлар ғоялар фақат ғоялардан келиб чиқади, дея таъкидлайдилар. Уларнинг фик- рича, ғоялар мантиқий изчиллик натижасида туғиладики, уларни ҳеч қандай ташқи омиллар ўзгар- тира олмайди. “Мен XVI аср революциясини келтириб чиқарган сабабларни ахтармайман. Меним- ча, янги фаннинг маънавий ва интеллектуал асосларни келтириш етарли”.2
Олимлар фан тарихи ривожини тушунтирувчи шахсий омил мавжудлигини белгилайди. Ун- га кўра, илмий билимлар ривожининг асосий йўлбошчиси шахс ёки олим ҳисобланади, унинг из- ланишлари, ғоялари, қарашлари, концепциялари эса унинг ижод йўли, яъни фан тарихи бу фан фа- олиятчиларининг тарихи. Бу йўналиш вакилларининг фикрича, “янги ғоя аниқ индивиднинг “пси- хологик муҳити”дан бошқа ҳеч қаерда туғилиши мумкин эмас”.3 Шунинг учун ҳам илмий ғоялар олимнинг индивидуаллиги асосида қурилиб, унинг илмий ва ижтимоий қарашларини, унинг шах- сий тамойилларини, қадриятларини қамраб олади ва илмий билимлар ўсишида акс этади. Бу та- мойил биз юқорида келтирган Поланида ёрқин ифодаланган. “Ҳар қандай билиш жараёнида би- лувчининг кучли ҳиссий ҳиссаси мавжуд...”.4 Аммо бундай қараш илмий билимлар ривожининг қонуниятларини, шахсдан юқори туришлик омилини, илмий билимлар ўсишида кузатиладиган ўзига хос динамикани ёритишга тўсқинлик қилади.5
Фейерабенд фикрича, аксинча, шахсий омилнинг кучайиши фандаги янги ғоялар, гипотеза- лар, ҳатто назарияларнинг ишлаб чиқилишига сабаб бўлади, деган фикрни билдиради.6
Бугунги кунда постиндустриал жамиятда фан ва билим жамиятнинг асосий қадрияти сифа- тида баҳоланади. Аммо масалага чуқурроқ ёндашиш бу ҳолат ҳокимиятнинг фан ёрлиғи остида яна-да кучайишини кўрсатади. Бошқа тарафдан, жамият тараққиётининг қусурлари фан-техноло- гия ривожи оқибатлари сифатида баҳоланиши мумкин. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сиёсий мақсадлар биринчи ўринга чиқади ва фаннинг ички омиллар асосида эмас, ташқи омиллар таъсирида ривож- ланишини тақозо этади. Бу эса, ўз-ўзидан, фан ва жамиятнинг ривожи олимлардан кўра кўпроқ си- ёсатчиларга ва сиёсатга боғлиқлиги аён бўлади. Шунда сиёсат қандайлигига қараб, фанга баҳо бе- риш мумкин. Бундай пайтда билим маданиятнинг асосий омили бўлмайди, шунингдек, маданият ҳам жамиятнинг асосий қадрияти саналмайди.
Фан прогнозларида сиёсат фанни бошқаришни бошласа, олимлар унинг қўлидаги қўғирчоқ- ларга айланади ва маълум бир сиёсий йўллар учун қурол вазифасини ўташи мумкин, деган фикр- лар учрайди. Ҳақиқатан, бугунги кунда олимларнинг бу тахминлари реал воқеликка айланиб бора- ётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бугунги кунда камдан-кам сиёсатчилар, молиячилар олимларнинг фикрига қулоқ солади. Улар тез бойиш ва бирор амални эгаллаш илинжида яшайди. Бу эса қад- риятларнинг мутлақлашувига олиб келади. Биргина қадриятнинг мутлақлашуви жамиятнинг бош- қа йўналишларида катта ўзгаришларга сабаб бўлади. Шу сабабли бугунги фанга кўпроқ “техно- фан” атамаси қўлланилади.
XXI асрда илмий ходим ёки тадқиқотчи бу касб соҳаси саналади. Шундай экан, тадқиқотчи олим шу соҳани танлар экан, нафақат унинг маошига қизиқиши, балки унинг қадриятларини ҳам ҳурмат қилиши, меъёрларига бўйсуниши лозим. Масалан, Гиппократнинг “Бировга азият етказ- ма!” қоидаси барча шифокорлар учун баравар бўлиб, унинг мазмуни инсон ҳаёти ва унинг соғи- лиғини асрашга қаратилган. Худди шунингдек, фан тадқиқотчиси, олим учун ҳақиқатни излаш ва уни тарқатиш асосий вазифа саналади.
Давлатнинг фандаги мақсади фаннинг асосий мақсадидан, олимнинг мақсадидан фарқ қили- ши мумкинлигини юқорида айтиб ўтдик. Масалан, Илон Маскнинг фазога ракета учириши ўзи-



1 Ўша асар. 223-бет.
2 Койре А. Очрки истории философской мысли. М., 1985, с. 130.
3 Ярошевский М. История психологии от античности до середины XX в. Учеб. пособие, М., 1996, с. 416.
4 Полани Личностное знание. М., 1985, с. 18 ‒ 19.
5 Мамчур Е.А. Проблемы социокультурной детерминации научного знания. 1987, с. 128.
6 Фейерабенд П. Избранные труды по методологии науки. М., 1986, с. 153 ‒ 154.
нинг шахсий манфаатлари йўлида амалга оширилади, шунингдек, космик кемани фазога учириш ҳам ўз вақтида давлат манфаатлари йўлида амалга оширилган. Аммо космик кемани фазога учири- шни истаган тадқиқотчи олимлар ўзидан олдинги бой фундаментал натижалардан фойдаланган, уларнинг айримлари тасодифан кашф қилиниб, тадқиқотнинг бошида тамоман бошқа фундамен- тал масалани кўзлаган.
Ўз вақтида Э.Агацци “фан учун – илмий билиш, техника учун – фойдали нарсани ишлаб чи- қиш муҳим”,1 деган. Бугун ҳам ушбу мақсад фаннинг асосий қадриятини ифодалайди.
Амалий жиҳатини қамраб олган фаннинг техник мақсади олимларни янги мақсадлар томон руҳлантириб юборсада, олим ўз масъулияти ва бурчини унутмаслиги “фан учун” тамойилини унутмаслиги керак. Шу билан бирга, фан ва илмий билиш қадриятларини ҳурмат қилиши, ахлоқий мезонларига бўйсуниши муҳим. Бу борада 1990-йиллар академиги А.А.Гусейновнинг “салбий эти- ка”2 тушунчаси ниҳоятда ўринли. У “салбий этика” деган тушунча орқали “ахлоқ ‒ мумкин эмас- лардан ташкил топган”лигини изоҳлаб берган. Буни фаннинг амалий шаклига ҳам қўллаш мумкин ва олимнинг чегараларини, аниқроқ қилиб айтганда, масъулиятини белгилаб бериши керак. Бу та- мойил илмий “гуноҳлар”ни қилмасликка, илмий билимларни фалсификация қилиш ва фабрикация қилишга, плагиатнинг барча шаклларига қарши курашишга, илмий нашрларнинг ахлоқий меъёр- лари бузилишини олдини олишга қаратилиши керак.
“Мумкин эмас” рўйхатига атроф-муҳитга ва инсонга зарар келтириши мумкин бўлган лойи- ҳаларда ишлашдан воз кечиш киритилиши лозим.
Бундай ҳолатларда олимлар бирлашиб, инсониятга хавф солувчи ва атроф-муҳитга зарар ет- казувчи ҳар қандай илмий изланишга қарши чиқиши ва уни олдини олишга қарши қаратилган ҳа- ракатларда бирлашиб ҳаракат қилиши лозим бўлади. Бундай ҳаракат 1955 йилда совуқ уруш хав- фи юзага келганда, “Рассел-Эйнштейн манифести” амалга оширилган бўлиб, ўшанда олимлар бир овоздан “Келажакдаги жаҳон урушида ядро қуроллари, албатта, ишлатилиши ва бу қуроллар инсо- ниятнинг мавжудлигига таҳдид солиши сабабли, биз барча мамлакатлар ҳукуматлари давлатлар ўртасидаги низоларни жаҳон уруши бошланиши билан ҳал қилиб бўлмаслигини тушунишларини ва оммавий равишда эълон қилишларини талаб қиламиз. Биз улардан барча баҳсли масалаларни ҳал қилиш учун тинч йўлларни топишларини талаб қиламиз”,3деб ядро қуролига қарши чиқишини ифодалаганлар. Шундай экан, инсониятга хавф соладиган ҳар қандай хатти-ҳаракатда олимлар ўз масъулият ва бурчларига содиқ қолишни афзал билади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам фан сиёсатчилар қўлига ўтмаслиги, инсониятга қарши қаратилган лойиҳаларга қарши туриши, инсониятга ва Ер сайёрасига зиён етказувчи лойиҳаларга қарши қаттиқ ва принципиал туриши муҳим.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish