Oʻzbekiston respublikasi оliy va oʻrta maxsus



Download 2,07 Mb.
bet24/158
Sana24.02.2023
Hajmi2,07 Mb.
#914238
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   158
Bog'liq
llm saechasmalari PdfToWord

Ключевые слова: когнитивная демократия, социал-демократия, общественное сознание и общественная мысль, объективный мир, субъективная реальность, владелец разума, мыслитель, рациональное, трансформация, внутренние конфликты, сильное внешнее давление, усвоение, распространение информации, организовать коммуникации, кооперация.
Key words: cognitive democracy, social democracy, public consciousness and public thought, ob- jective world, subjective reality, mind, owner, thinking, rational, transformation, internal conflicts, strong external pressure, assimilation, dissemination of information, organize communications, cooperation.
“Ижтимоий фикр” тушунчасини англаш учун, аввало, унинг этимологик талқинига назар ташланади. Бу ўринда икки ижтимоий ва фикр тушунчаларига дуч келамиз. Улар айнан тушун- чалар эмас, балки косубстанционал воқеликларнинг ифодаларидир. Ижтимоий деган сўз жамият- га, умумга ва социал воқеликларга оид иборадир Ижтимо ёки ижтимоиёд, ижтимоли сўзлари арабчадан олинган бўлиб, жамоага тааллуқлиликни, кишилар бирлигига оид воқеликни, бир- галикда амалга ошириладиган нарсалар, фаолият ва амалларни ўз ичига олади. Улар негизида ки- шининг бирор амални бажаришга берилиши, жамоа манфаатларига мос тарзда фидойилик кўрса- тиши, ишлаши, ҳаракат қилиши кабилар ётади.1 Ижтимоий ёки ижтимоийлик рус тилига обшес- твенный, социальный деб таржима қилинади. Илмий адабиётларда ижтимоий сўзи ўрнига баъзан социал ёки социаллашув ибораси ҳам ишлатилади.2 Ижтимоий сўзининг этимологик маъноси жа- моавий, жамиятга тааллуқли, умумга, кўпчиликка тегишли деган маъноларни англатади. Аммо фикр деган тушунчага келганда анча лексикологик, грамматик ва этимологик қарама-қаршилик- ларга дуч келамиз. Юқоридаги луғатларда фикр сўзи бирор нарса ёки воқеликка нисбатан бил- дирилган муносабат, қараш, ёндашув, у ёки бу нарсани ифодаловчи, кишининг шахсий ёки уму- мий қарашларини ифодаловчи субъектив нарса, воқелик сифатида таърифланади. Уни муносабат, қараш, эътироф, оғзаки ёки ёзма ифода, ўзининг ёки бошқа бировнинг деганларини етказиш, изоҳ- лаш, талқин қилиш, билдириш каби ранг-баранг кўринишлари борлигини қайд этилади. Субъектив хусусиятга эга бу воқеликларни турлича талқин қилиш ва турлича изоҳлаш мумкин. Масалан, му- носабат вербал ҳам ёки хатти-ҳаракат ифодаси ҳам бўлиши мумкин. Ёки уларнинг иккаласи ҳам бўлмаслиги, яъни беъэтибор қолдирилиши ҳам мумкин. Фикр эса доим оғзаки ёки ёзма ифодани тақозо этади. Демак, фикр фақат муносабат бўлиб қололмайди. Ёки бўлмаса, “қараш” деган тал- қинни олайлик. Қараш хатти-ҳаракат, муносабатнинг ифодаси, позиция, ёндашув, дид кўриниши бўлиши мумкин. Бу тушунчаларни эса фикр билан боғлаш ҳар доим ҳам тўғри талқинга олиб ке- лавермайди, чунки уларнинг ўзини турлича изоҳлаш мумкин. Агар биз “фикр” тушунчасининг талқинини шу тариқа изоҳлайдиган бўлсак, унинг охирига етиш мушкул ишга айланади. Шунинг учун биз, фикр сўзини, ижтимоий-фалсафий талқиндаги субъектив қараш, билдирилган муноса- бат, оғаки ёки ёзма талқин маъноларида ишлатамиз. Ижтимоий фикр ижтимоий-фалсафий моҳи- ятига етиш учун унинг маъносини очиб беришга ёрдам берадиган ижтимоий онг, ижтимоий та- факкур, жамоатчилик фикри, жамоа қараши, кўпчилик фикри каби кўплаб ибораларга ҳам эъти- бор бериш зарур бўлади. Булар, албатта, ижтимоий-фалсафий эмас, балки социолексиграфик тад- қиқотларни тақозо этади.
Лекин ижтимоий фалсафага ва бевосита мавзумизга тааллуқли ижтимоий онг, ижтимоий тафаккур ва жамоатчилик фикри ҳақида тўхталиб ўтишимиз лозим. Бу бизни маълум бир чал- кашликлардан, тавтологик ёндашувлардан асрайди. Ижтимоий онгнинг фуқаролик жамияти билан боғлиқ жиҳатларини махсус тадқиқ қилган фалсафа фанлари доктори, проофессор С.Норқулов ёза- ди: “Онг, субъектив воқелик сифатида, объектив борлиқнинг инъикоси экани аксиомадир. Аммо бу инъикос инсонда аҳамиятли хатти-ҳаракатлар, нарсалар таъсири ифодаси сифатида намоён бў- лади. Аҳамиятли хатти-ҳаракатлар, нарсалар эса “объектив алоқалар, муносабатлар, ўзаро таъсир- лар тизимига киради. Аҳамият тилда ифодасини топади ва шу тарзда барқарордир. Айнан шу



1 Ўзбек тилининг изоҳли луғати. 1-том, Москва, 1983, 169‒170-бетлар.
2 Ўзбекча-русча луғат. Тошкент, Ўзбек совет энциклопедияси бош редакцияси, 1988, с. 169.
шаклда, яъни тил шаклидаги аҳамиятида у ижтимоий онг моҳиятига киради”.1Тадқиқотчи таниқли психолог ва файласуф А.Н.Леонтьевнинг “аҳамиятли хатти-ҳаракатлар” ҳақидаги фикрларига тая- ниб, ижтимоий онгни аҳамиятли нарсаларга қаратилган хатти-ҳаракатларнинг инъикосидир, де- ган хулосага келади. Ижтимоий онг, шу жумладан, ижтимоий фикр ҳам аҳамиятсиз, дуч келган нарсаларга қаратилган муносабат эмас, унинг ненгизида аҳамиятга эга хатти-ҳаракатлар тизими, мақсадли фаолият ётади. Ушбу ёндашувдан келиб чиқиб С.Норқулов хулосага келади: “Ижтимоий онг экстравертив хусусиятга эга ҳодиса. У исноннинг ён-атрофга, объектив борлиққа, жамиятга, уларнинг ички қонунларини, хусусиятлари ва имкониятларини англаган, билган тарзда муносаба- ти ифодасидир. Унинг асосида билиш, яъни ижтимоий ҳаёт, объектив борлиқ қонуниятларини ху- сусиятлари ва имкониятларини билиш, ушбу билим асосида уларга муносабат билдириш, қараш, фикр айтиш ётади”.2Фалсафий методологик нуқтаи назардан бу жуда тўғри фикр, ижтимоий фикр ҳам жамият ва тараққиёт қонунларини, хусусиятларини ва социумдаги ўзгаришларни ифода этади- ган қараш ифодаси ҳисобланади. Унда ҳам тасодифийлик эмас, балки қонунийлик, хаотик фикр- лар эмас, тизимли қарашлар, эгоизм эмас коммунитаризм, персонализм эмас ижтимоийлик усту- вордир. Ижтимоий воқеликларнинг ҳолатини, ривожланиш тенденциясини ёки ички қонуниятла- рини ифода этган фикрларгина ижтимоийдир. Ижтимоий онг ва ижтимоий фикрнинг диалектик боғлиқлигини демократия билан болашга интилган С.Норқулов таниқли психолог А.Г.Маслоу ке- тидан ижтимоий фалсафага “когнитив демократизм” ва “социал демократизм” тушунчаларини ки- ритади. Ушбу тушунчалар ижтимоий онг ва ижтимоий фикрга бевосита таллуқлидир.
“Когнитив демократизм инсоннинг ички руҳий эркинлиги, ушбу эркинликни сенсор орган- лари орқали идрок этиши, ташқи таъсирларни инкор қилмаган ҳолда билим, информация, норма, императивларни ички руҳий перцептив кечинмаларга мувофиқ эркин ифода қилишидир. Қисқа қилиб айтганда, инсоннинг жамиятга, ижтимоий ислоҳотларга, ўзгаришларга нисбатан ўзининг ички руҳий, маънавий, интеллектуал нормалари орқали эркин жавоби когнитив демократизм- дир”.3Ички руҳий кечинмаларнинг ташқи тазйиқлардан, тотал бошқариш талабаларидан холи бў- лиши ҳақидаги фалсафий ғоялар софистлар, киниклар, Суқрот Платон диалогларида, Эпиктет, Се- нека асарларида, мутасаввуфлар метафизикасида етарлича илгари сурилган. Бу, аслида, вербал де- мократиянинг бетакрор намуналари ҳисобланади ва улар когнитьив демократизм тамойилини яратганлар. Ижтимоий фикрдан бундай тамойилга амал қилишни талаб этиш, ғайримантиқий ту- юлади. Чунки ижтимоий онг ва ижтимоий фикр жамиятга, ташқи ҳодисалар ва воқеликларга бўл- ган муносабатларнинг, қарашларнинг инъикосидир.
Бу муносабатлар, қарашлар ташқи таъсирлардан мутлақ холи бўлолмайди. Шунинг учун когнитив демократизм билан социал демократизмнинг ижтимоий онг ва ижтимоий фикрда инъ- икоси ўртасида мудом маълум бир зиддиятлар сақланиб қолади. Бу зиддият, аввало, объектив олам билан субъектив воқелик ўртасидаги қарама-қаршиликка бориб тақалади, уни бартараф этган бирорта ҳам ақл эгаси, файласуф, тадқиқотчи учрамайди. Инсоннинг ижтимоий онги ва ижтимоий фикри ана шу зиддиятлар қўйнида яшашга, ўзини намоён этишга маҳкум этилган.
Тафаккурнинг рационал билан боғлиқлиги ҳеч кимда шубҳа уйғотмайди. Аслида ижтимоий фикр ҳам рационалга таянганида таъсир объектлари ҳақида зарур ахборотлар беради, бироқ иж- тимоий фикр, С.Норқулов айтганидек, “флуктацион шаклланиш хусусиятига эга воқеликдир”.4 У ҳар доим ҳам рационалга асосланавермаслиги, гоҳо эмоционал таъсирлар маҳсули бўлиши, шу- нинг учун ижтимоий фикр тез ўзгариб туриши, ҳатто айрим ҳолларда мутлақ тескари томонга ўтиб қолиши мумкин. Телевизор, интернетда зўравонлик, фаҳш тасвирларини намойиш қилиш то- мошабинда кўникиш, салбий ҳодисаларга, иллатларга бефарқлик, яъни десенбилизацияни шакл- лантиради.5 Ижтимоий фикрнинг бундай жиҳати, беқарорлиги соғлом кишиларда, жамиятда турли саволлар ва эътирозлар уйғатади. Социологик сўровномаларда аниқланган жавоблар ижтимоий фикрга мутлақ зид келиши тажрибада тез-тез учраб туради. Демак, ижтимоий фикр мутлақ ўзгар- майдиган нарса, бугун аниқланган сабабларнинг эртага бошқача бўлиши мумкинлигини рад эта-



1Норқулов С.Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари. Т., “Наврўз”, 2015, 20-бет. 2Норқулов С. Фуқаролик жамияти ва ижтимоий онгда трансформация жараёнлари. Т., “Наврўз”, 2015,21-бет. 3 Шу манба. 25-бет.
4 Шу манба. 178-бет.
5 Новиков Д.В., Иваньков А.В. Психология массовых коммуникаций. Учебное пособие, Комсомольск на- Амуре, Комсомольск на Амуре, гос. тех. ун т, 2013, с. 66 ‒ 67.
диган догма эмас, у ижтимоий ҳаётнинг ўзи каби ҳаракатчан, ўзгарувчан ва флуктацияга мойил воқеликдир. Унда нафақат ижобий, шунингдек, салбий жиҳатлар бўлиши мумкин.Шуни эсда ту- тиш керакки, юқорида келтирилган ижтимоий фикрнинг поғоналари ахборот тарқатиш, коммуни- кация уюштириш ва кооперация ташкил этиш каби медиаахборотлар ички тизимлари орқали реал воқеликка айланади. Гоҳо ушбу поғоналар чегараларини аниқлаш, уларда кечадиган жараёнларни баҳолаш анча қийин. Бир поғонада кечган воқеа эртага бошқа поғонада намоён бўлиши, ҳатто бир
-бирига тўқнаш келиши мумкин. Шунинг учун келтирилган поғоналарни социодинамик ўзгариш- ларга мувофиқ трансформацияга учраб турадиган, зарур бўлса, ички зиддиятлар ёки кучли ташқи тазйиқ, ассимиляция таъсирида бутунлай инкор этиладиган воқеликлар тарзида англаш зарур. На- тижада ахборот тарқатиш, коммуникация уюштириш ва кооперация шакллантириш тизимида трансформацияга, плюрализмга эҳтиёж пайдо бўлади.
С.Хокинг борлиқ ва ундаги ўзгаришлар ҳақида фикр юритиб, инсон ақлу идроки шундай на- зарияларни яратдики, улар энди “якунловчи назарияни шакллантириш арафасидадир”, дейди.1Бал- ки С.Хокинг космологик назарияларни якунловчи “ҳамма нарса назарияси”ни айтмоқчидир. Аммо бу назариянинг “якунловчи” бўлиши шубҳали, унда инсон ақлу идрокига изланишлар олиб бо- ришга ҳожат қолмайди.
Илм-фан қизиқарли соҳа эканини йўқотади. Шунинг учун ҳам ижтимоий фикрлар поғона- лари трансцендент томон интилиб, ҳатто ундан ҳам юқорига кўтарилишга мойилдир. Бу ижтимо- ий фикрда барқарорлик ҳам, беқарорлик ҳам мавжудлигини тасдиқлайди. Ижтимоий фикр барқа- рор тарихий воқеага айланиши мумкин. Унинг социодинамик характери, ўзгарувчанлиги ва мо- биллиги объектив ҳодисаларни илғаб олишга, уларни тарихий артефактларга, меросга айлантири- ши мумкинлигини инкор қилмайди. Масалан, 1991 йили ўзбек халқининг мустақил бўлиш бора- сида билдирган фикри (98,7%) тарихий воқеликка айланган ва у ҳануз ўзининг долзарблиги ва объективлигини йўқотмаган. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар ки- ритиш, Президентлик муддатини узайтириш борасида ўтказилган референдумларда билдирилган ижтимоий фикрлар ҳам тарихий воқеликка айланган.
Демак, ижтимоий фикрларда кишиларнинг ҳиссий эмоционал муносабатлари, баъзан, усту- ворлик қилса-да, улар объектив жараёнларни ифода этиши мумкин. Объективлик ва рационаллик ҳиссий эмоционал муносабатларни рад этмайди, балки уларни яна-да долзарблаштириши мумкин.



Download 2,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish