Немис функционал грамматикаси. Немис тилшунослигининг валентлик назариясида «ва- лентлик» ‒ бу сўзнинг бошқа сўзлар билан алоқасини ўрнатиш ва унинг маъносига асосланган очиқ элементлар; у семантика ва синтаксис билан боғлиқ бўлиб, то семантик актантга мос келади- ган сўзни синтактик жиҳатдан ўзига бўйсундириш қобилиятини англатади. Немис функционал грамматикаси асосий урғуни валентликка беради ва синтактик тизимнинг бошқа элементларига диққат қаратмайди.
Инглиз структурализми. Инглиз функционал маъно назариясининг ўзига хос хусусияти антропоцентризмдир. «Вазиятнинг контексти» ҳақиқий оғзаки контекст бўлиб, унда маънолар «ва- зиятга муносабат» сифатида қаралади. Шаклнинг контексти коллигация (синфлар ёки тоифалар, сўзларнинг боғланиши) ва чақириш (ўрганилган сўзнинг маълум сўзлар билан доимий мувофиқ- лиги) билан белгиланади.
Дания (Копенгаген) структурализм/глоссематика. Л.Ельмслев томонидан парадигматика термини киритилди ва у жаҳон тилшунослигида оммалашиб кетди. Аслида эса ассоциатив ва пара-
1 Будагов Р.А. Сходства и несходства между родственными языками. М., 1985, с. 7.
2 Лосев А.Ф. О возможности сближения лингвистики классической и лингвистики структуральной. «ВЯ», 1968, № 1, с. 50.
3 Турниёзов Н., Турниёзова К., Хайруллаев Х. Структур синтаксис асослари. Тошкент, «Фан», 2009, 23-бет.
4 Tesnière L. Esquisse d’une syntaxe structurale. P., 1953.
дигматик муносабат тушунчалари мазмунан бир хилдир. Глоссематиканинг асосий тамойиллари унинг йирик вакили бўлган Л.Ельмслев асарларида ёрқин ўз ифодасини топган. «Бошқарув тушун- часи» асарида структурал лингвистика эндигина шаклланаётгани, ҳозирги кунда у амал қиладиган дастур ҳақида гапириш ҳам ҳали эрта эканлигини таъкидлаган ҳолда, бу тилшуносликнинг муҳим жиҳати тилга структура сифатида ёндашув эканлигини баён қилади».1 Унинг фикрича, структура ўз ички тартибига асосланган иерархия эканлиги ва ягона таянч нуқтага эгалиги билан характер- ланади. Бу иерархияни фақат дедуктив йўл билан ёритиш мумкин. Худди шундай иерархияни ўр- ганишга мўлжалланган дедуктив методни эса эмпирик ёки имманент-семиологик метод деб ҳисоб- лайди. Эмпирик ёки имманент семиологик метод белгилар функциясини лингвистик тадқиқотлар- нинг асосий предмети деб ҳисоблайди.
К.Хансеннинг фикрига кўра, математикага тилшуносликни яқинлаштириш, ҳамма жойда системани кўришга интилиш, ўша давр физикаси таъсирида материянинг мавжудлигини рад этган ҳолда тилни аниқ тадқиқ этишда соф лингвистик предмет-имманент тушунчаларга таяниш Л.Ель- мслев қарашларининг негизидир.2 Унинг таъкидлашича, семиологик функция янги тушунча эмас. Янгилик семиологик функцияни биринчи планга олиб чиқувчи структурал ёндашувдир. Структу- рал метод туфайлигина лингвистика субъективлик ва ноаниқликдан, интуитив ва соф шахсий ху- лосалардан холи бўлган чинакам фанга айланди. Структурал лингвистика тилшуносликда янги йў- налиш саналиб, унинг методи бир вақтнинг ўзида дедуктивлик ва эмпирик тамойилга асослани- шини баён қилади. «Тилшунослик ва структур таҳлил методи» асарида ҳозирги тилшуносликнинг асосчиси кўп жиҳатдан Ф.де Соссюр ҳисобланиши, чунки у биринчилардан бўлиб, тилни структур ўрганишга, яъни, тил бирликларини бевосита нутқ жараёнида қандай воқеланишидан қатъий на- зар, улар ўртасидаги муносабатни ўрганишга даъват этганини баён қилади. Ана шундан келиб чиққан ҳолда, у реал тил бирликлари товуш ёки ҳарф ва маънолар эмас, балки товуш ёки ҳарф ва маънолар ёрдамида гавдаланган муносабат элементларидир, деган хулосага келади. Муҳим нарса товуш ёки ҳарфлардан эмас, балки нутқ занжирида ва грамматикадаги парадигмаларда мавжуд бўлган муносабатлардир. Худди ана шу муносабат тил системасини ташкил этади. Шу ички сис- тема маълум бир тилни бошқа бир тилдан фарқлаб турувчи характерли белги саналади. Шунинг учун муносабатлар тугунини ўрганиш лингвистиканинг бош мақсади бўлиши кераклигини, бу му- носабатлар тугунининг конкрент намоён бўлиши тил учун муҳим эмаслигини баён қилади. Унинг фикрича, маълум бир қиймат турли монета, қоғоз пул, чеклар орқали намоён бўлиши мумкин. Ле- кин улар қандай гавдаланишидан қатъий назар, қиймат ўзгармайди.
Шу сабабли Л.Ельмслев тилни имманент ўрганишни талаб қилади ва бундай ўрганишни ўзигача бўлган ўрганиш усули, нарсаларнинг ўзгарувчан белгиларини фарқламасдан ўрганувчи трансцендент билишга қарама-қарши қўяди. Унинг фикрича, шу кунгача тил транцендент билиш, яъни тилга ёндаш ҳодисаларни билиш воситаси бўлиб келди. Масалан, классик филология, даст- лаб, тилдан кўра адабиёт ва маданиятни, қиёсий тилшунослик, энг аввало, тарихни ўрганиш би- лан шуғулланиб келди. Аслида, лингвистик назария тилни тилдан ташқаридаги ҳодисалар (физик, физиологик, психологик ва бошқа) билан аралашган ҳолда эмас, балки ўз ичидаги яхлит структу- рани ўрганиш лозимлигини кўрсатади.
Америка структурализми. Тавсифли тилшунослик маънони ҳисобга олмаганда, тил тав- сифини изчил расмийлаштиришни амалга оширади. Ушбу йўналишнинг мақсади бир-бирига нис- батан индивидуал шаклларнинг тарқалиши (ёйилиши) муносабатларини ўрганади. Ғарбий Европа структурализми Ф.де Соссюр ғояларига таянган бўлса, америка структурализми қиёсий-тарихий ғояларга қарши чиқиб, америкалик ҳинду қабилаларининг тилини амалий ўрганади. Улар тил ту- зилишининг умумий назариясини яратиш эмас, нотаниш тилларни таҳлил қилишни асосий мақсад қилиб оладилар.
Дискурс терминини кўпчилик таниқли тилшунослар ҳам нутқ маъносида қўллаганини ку- затамиз. Буни З.Харрис тадқиқотларида унинг боғланишли нутқ парчаси тарзида, Э.Бенвенист то- монидан нутқ маҳсулоти, В.А.Звегинцев ишларида икки ва ундан ортиқ гапнинг бирикувини тақо- зо этувчи нутқ материали, А.Н.Мороховскийнинг илмий кузатишларида эса боғланишли матн ка- би маъноларда қўлланганида кўриш мумкин.3
1 Звегинцев В.А. Глоссематика и лингвистика. Новое в лингвистике, I, М., 1960.
2 Шу манба.
3 Петрова Н.В. Текст и дискурс. Вопросы языкознания. 2003, .№ 6, с. 127.
Умуман олганда, Америка дескриптив тилшунослик вакиллари нутқий элементларни маъ- лум синфларга бирлаштиришни ўзларининг бош мақсади деб ҳисобладилар. Ана шу мақсадни амалга ошириш учун дистрибутив методни ишлаб чиқдилар. Нутқий парчаларни айнийлаштириш- нинг формал тамойилларини белгилаш уларнинг асосий эътиборида бўлди. Тил бирликлари систе- масини аниқлаш эса назаридан четда қолди. Европа структуралистлари эса, аксинча, асосий эъти- борни тил бирликлари ўртасидаги муносабатларни очишга қаратдилар. Натижада лингвистик бир- ликлар ўртасидаги муносабат типларини белгиладилар. Лингвистик зидланишларга эътибор бе- рилди. Бу тилнинг статик системасини аниқ изоҳлаб беришга хизмат қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |