Юнусова Баҳора Ахтамжоновна (СамДУ ўқитувчиси)
КОМБИНАТОР ТИЛШУНОСЛИКНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА СТРУКТУРАЛИЗМНИНГ ЎРНИ
Аннотация. Мақолада структурализм йўналишининг пайдо бўлиши, жаҳон структурализм мактабларида комбинатор лингвистика муаммоларининг ўрганилиши ва тил бирликлари ўртаси- даги муносабат ҳақида сўз юритилган.
Аннотация. В статье говорится о зарождении направления структурализма, изучении проблем комбинаторной лингвистики в мировых школах структурализма, о соотношении языко- вых единиц.
Annotation. The article deals with the origin of the direction of structuralism, the study of the problems of combinatorial linguistics in the world schools of structuralism, the correlation of language units.
Калит сўзлар: структурализм, субстанция, монема, комбинатор тилшунослик, синтагма- тика, имманент, дискурс.
1 Имяминова Ш.С. Немис тили фразеологияси. Тошкент, “Мумтоз сўз”, 2011, 5-бет.
2 O‘zbekiston Milliy ensiklopediyasi. Toshkent, davlat ilmiy nashriyoti, 2002, 309-bet.
3 Имяминова Ш.С. Шу манба. 4-бет.
Ключевые слова: структурализм, субстанция, монема, комбинаторная лингвистика, син- тагматика, имманент, дискурс.
Key words: structuralism, substance, moneme, combinatorial linguistics, syntagmatics, immanent, discourse.
ХХ аср бошқа фанлар тараққиётида бўлгани каби, лингвистика тарихида ҳам асосий эъти- борнинг объектга субстанционал ёндашувдан структур-функционал ёндашувга ўтиши билан ха- рактерланади.1 Бунга Ф.де Соссюрнинг «Умумий лингвистика курси»да баён қилинган «тил суб- станция эмас, балки шаклдир», деган бош ғояси сабабчи бўлди. Бу ғояга мувофиқ, структуранинг субстанциядан ажратилиши ва унинг нисбий мустақиллигининг эътироф этилиши тилшунослик- нинг кейинги даврида буюк кашфиётларнинг қилинишига туртки бўлиш билан бирга, бир қатор янглиш қарашларнинг туғилишига ҳам замин яратди. Шу сабаб тилни ўрганишда Ғарбий Европа структурализмининг бошланиши Ф.де Соссюр (1916) номи билан боғлиқ бўлиб, тилшунослик предмети фақат тил; тил ‒ бу тартибга эга бўлган белгилар тизимидир; тизим муносабатларга асосланган; тил ‒ бу модда эмас, шакл каби умумий қоидаларни илгари сурган. Европада «струк- турализм» тушунчаси барча тегишли сатҳларнинг асосини ташкил этадиган мавҳум алоқадор структура (тизим) мавжудлигини англатади ва уни ушбу ҳақиқий баёнотлардан ажратиш керак. Структурализм XIX асрнинг 70-йилларидан бошлаб ҳукм сурган ёш грамматикачиларнинг позити- вистик қарашларига қарши майдонга чиқа бошлади.2 Натижада структурализмнинг қуйидаги йў- налишлари комбинатор тилшунослик фанига замин яратди:
Француз структурализми. Француз синтагматикасида (функционал синтаксис) А.Марти- не ўзининг функционал таҳлил назарияси билан жаҳон тилшунослигида катта обрў қозонди. Унинг илмий тадқиқоти иборанинг материал ‒ тил томони маъносини синтактик таҳлил қилишни ўз ичига олади. Гапнинг шаклланишида комбинатор белгиларнинг принципларини ўрганади. Маз- кур назарияда анъанавий тилшуносликнинг тил материалини таҳлил қилиш тамойиллари, умуман, тилга олинмайди. Бунда нутқ (дискурс) материалининг илмий таҳлили монемаларга асосланади. Мазкур назария асосида монема номи билан аталувчи нутқнинг энг кичик бирлиги ётади. Бу ҳақда олим қуйидагиларни таъкидлаган эди: «Un monème est le plus petit segment du discours auquel on peut attribuer un sens» («Муайян бир маънони англатувчи нутқнинг энг кичик сегментини монема деб атаймиз»).3 Монемалар – икки томонлама бирлик бўлиб, ҳам шакл, ҳам маънони билдиради. Монемалар таснифида унинг бошқа монема билан ўзаро муносабати инобатга олинган. Монема- ларни Мартине уч турга бўлади: 1. Автоном монема. 2. Функционал монема. 3. Қарам монема.
Француз структурализмининг яна бир намояндаси Л.Теньер формал структур синтаксисдан чекиниб, семантик синтаксисни ўрганишга эътибор қаратади. Л.Теньер гапда сўзлар орасидаги му- носабатларни систематик таҳлил қилган ва уларни стемма сифатида тақдим этган биринчи фран- цуз тилшуносидир.4
Do'stlaringiz bilan baham: |